islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

“Фиқҳ” фанидан “Савдодаги кўриш ихтиёри” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Тошкент ислом институтида “Март ойи – фиқҳ ва фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан 2018 йил 13 март  куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси  Ф.Жўраевнинг 1 – “А” гуруҳга “Фиқҳ” фанидан “Савдодаги кўриш ихтиёри” мавзуида ўтказган очиқ дарси бўлиб ўтди. Жўраев Фарҳод очиқ дарсда янги мавзуни Абу Барокат Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Насафийнинг “Канзул-дақоиқ” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир фиқҳий масалани ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга ЎМИ таълим бўлим мутахассиси Д.Абдурахманов, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор И.Ахроров, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Тиллар” кафедраси мудири Ф.Маманасиров, Мониторинг ва ички назорат бўлими мудири М.Насриев, ўқитувчилари Қ.Сидиқметов, Ҳ.Аманов, М.Муҳаммадсолиҳ ва кафедра кабинет мудири У.Мустанов  қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Диний фанлар” кафедра кабинет мудири Урол  Назар Мустофо 298

Бобохоновлар сулоласини ёд этиб

Жорий йилнинг 12 март санасида Тошкент ислом институти фойесида “Бобохоновлар сулоласини ёд этиб” номли учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Шамсиддин Бобохоновнинг фарзанди Жамолиддин Бобохонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, ТИИ Манавий-маърифий ишлар бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, ТИИ Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров ҳамда 60 нафар 1-курс А,Б,Д,Ж гуруҳ талабалари иштирок этди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, савоби Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, уларнинг ўғиллари Зиёвуддинхон, набиралари Шамсиддинхонга бағшида қилинди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров – Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг муфтийлик фаолияти билан биргаликда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини ташкил этилишида қилган улкан хизматлари ҳақида тўхталиб ўтди. Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ташаббуси ва институт АРМ ижрочилигида муфтийлар сулоласи бўлмиш Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкилотчиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўғиллари, Тошкент Ислом институти пойдеворининг меъмори Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари ва Шамсуддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохоновларни хотирлаб уларнинг фаолиятига оид китоблар, журналлар ва фотосуратлар жамланмаларини кўргазмаси институт устоз ва талабаларига намойиш қилинди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан яна бир бор Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби ўтганларнинг ҳаққига хусусан дин соҳасига улкан ҳисса қўшган уламоларимизнинг руҳониятларига бағшида қилинди. Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров 403

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Диний таълим муассасалари қабул имтиҳонларига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларини янада такомиллаштириш, синовларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йили учун ўтказиладиган қабул имтиҳонларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилганини эълон қилади. 455

“Бандага Қуръондан бир сура берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”

عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الْإِبِلِ رواه البخاري ومسلم  Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Қуръондан хабар олиб туринглар. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга касамки, у қочиб кетишда тушовда турган туядан ҳам кучлироқдир”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن ابن عمر رضيالله عنهما أن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال إِنَّمَا مَثَلُ صاحِبِ القُرآنِ كَمَثَلِ الإِبلِ المُعقَّلَةِ إِنْ عاهَدَ عَلَيْها أمْسَكَها، وَإِنْ أطْلَقَها ذَهَبَتْ رواه مسلم والبخاري Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуръон соҳиби ҳудди тушовланган туя соҳибига ўҳшайди. Агар ундан хабардор бўлиб турса уни тутиб туради. Агар тек қўйса кетиб қолади”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن أنس بن مالك رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم  : عُرِضَتْ عَلَيَّ أُجُورُ أُمَّتِي حتَّى القَذَاةُ يُخْرِجُها الرَّجُلُ مِن المَسْجِدِ، وَعُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي فَلَمْ أَرَ ذَنباً أعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ القُرآنِ أوْ آيَةٍ أُوتِيهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَها رواه أبو داود والترمذي Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга умматимнинг савоблари, ҳаттоки киши масжиддан чиқариб ташлаган чўпнинг савоби ҳам кўрсатилди. Сўнг менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Мен бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) وعن سعد بن عبادة عن النبي صلي الله عليه وسلم  : قال مَنْ قَرأ القُرآنَ ثُمَّ نَسِيَهُ لَقِيَ اللَّهَ تَعَالى يَوْمَ القِيامَةِ أجْذَمَ رواه أبو داود والترمذي Саъд ибн Убода[1]розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўқиб сўнг ёддан чиқарса қиёмат кунида Аллоҳ таолога мохов ҳолатида йўлиқади”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов 327

“Муслималар” ва “Мунисалар” “Рус классиклари асарига исломнинг таъсири” борасида беллашдилар

Жорий йилнинг 5 март куни Тошкент ислом институтининг 1-курс талаба қизлари иштирокида “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Ҳафизова ташаббуси билан “Рус классиклари асарига исломнинг таъсири” деб номланган интелектуал беллашув бўлиб ўтди. Унда талаба қизлар “Муслималар” ва “Мунисалар” деб номланган икки гуруҳга бўлиниб, рус классикларининг асарларида ислом динини ёритилиши хусусида беллашдилар. Ҳар бир гуруҳ ўзлари билган асарларидан намуналар келтирдилар. Жумладан, А.С.Пушкиннинг “Қуръонга тақлид” асаридан парчалар келтириш ва Л.Н.Толстойнинг ҳикоялари асосида тайёрланган саволларга жавоблар бериш бўйича беллашилди. Гуруҳлар ҳар бир шартда бир-бирларидан ортда қолмай ғолиблик учун курашди. Олийгоҳимизда тез-тез бўлиб турадиган “Билимлар беллашуви” тадбирлари ва фан ойликлари каби  танлов ғолибларининг олийгоҳимиз раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилаётгани ҳам талаба қизларимизни ҳар томонлама билимли, баркамол ва шижоат билан ўқиб изланишига  хизмат қилаётир.  Беллашувда икки гуруҳ ҳам бир хил балл тўплади ва дўстлик ғалаба қозонди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 384
1 617 618 619 620 621 676