“Агарки бу байрам бизнинг ҳаётимизда бўлмаган тақдирда ҳам мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизнинг ҳурмати учун бундай байрамни албатта ташкил этган бўлардик!” Ш.М.Мирзиёев. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Зеро, баҳор, ҳам аёл, ҳам гўзаллик ифодасидир. Жаҳондаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади. Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб 8 март – Хотин-қизлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент ислом институти 1-курс талаба қизлари билан Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Аёл дунёни тебратар” деб номланган cуҳбат бўлиб ўтди. Унда аёл устоз-ходимлар ва талаба қизлар иштирок этди. Тадбирда “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Хафизова талаба қизларни байрам билан табриклаган ҳолда, аёлларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида талаба қизларга тушунча бериб ўтди. Шунингдек, юртимизда содир бўлаётган ижобий ислоҳотлар хотин-қизларнинг оила ва жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш билан ҳаётий манфаатларини янада кенг таъминлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилишини таъкидлади. Талаба қизларимиз диний билимларини мукаммал билишга интилганидек дунёвий билимлар, маънавий қадриятлар, миллий урф-одат ва ананаларимизни ҳам чуқур ўрганиши кераклиги суҳбат давомида айтиб ўтилди. Аёлни улуғлаган жамиятда яшаш бахтини насиб этганлиги учун Яратганга чексиз шукроналаримиз бўлсин. Суҳбат талаба қизлар томонидан ташкил этилган турли қизиқарли савол-жавобларга бой бўлиб, тингловчиларга байрамона кайфият бахш этди. Зеро, аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Ҳар бир инсон, қаерда бўлмасин, қандай касб, қандай лавозимда ишламасин, қалби, юрагидаги жамики эзгу фазилатлари учун меҳрибон оналардан умрбод қарздордир. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 535
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Давр ўтиши билан баъзи илмларда ўзгариш ва янгиланишлар бўлиши тарих қонуниятидир. Аммо бу дунёда ўзгармас ва ҳеч шубҳа аралашмаган илмлар ҳам бор. Бу илмнинг асоси, аввало Аллоҳ таолонинг муқаддас каломи Қуръони Карим бўлса, иккинчи ўринда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадислар туради. Бу икки илмдан сўнг Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, сийрату шамойиллари ҳақидаги илм, ислом манбашунослиги ва ислом динининг асосий илми – сийрат туради. Бу илмларнинг ўзгармаслигига бош сабаблардан бири эҳтиёткорлик ва омонатдорликдир. Сийрат илми Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб берувчи муҳим соҳадир. Сийрат дастлабки даврда ҳадисларнинг бир бўлаги бўлган. Ҳижрий кейинги асрларда муҳаддисларнинг орасида ҳам сийрат илмига эътибор бериш бошланди, шундан сўнг бу илм алоҳида илм сифатида шаклланди. Бу илм Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, фаолиятлари, ислом динини тарқатиш йўлида олиб борган саъй-ҳаракатларидан тортиб, турмуш тарзларигача бўлган барча мавзуларни ўзида қамраб олган алоҳида соҳа бўлиб вужудга келди. “Сийра” илк ислом даври адабий жанри бўлиб, «Ҳаёт йўли», «Турмуш тарзи», «Юриш услуби» маъноларни англатади. Шу маънода сийра «суннат» сўзига маънодошдир. Истилоҳда эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари тарихи, таржимаи ҳолларидир. Ҳеч қайси пайғамбарнинг ҳаёт йўллари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларичалик аниқ ва ишончли қилиб ёритилмаган ва китобларда энг тўғри манбалар билан бизга етиб келган эмас. Бу илмнинг тарихига назар солсак, аввало бу соҳада номлари машҳур бўлган 4 киши алоҳида зикр этилади. 1.Урва ибн Зубайр, 93 ҳижрий санада вафот этган. Абон ибн Усмон ибн Аффон, 105 ҳижрийда вафот этган. Бу зотларнинг асарлари бизгача етиб келмаган. Ваҳб ибн Мунаббиҳ, 114 ҳижрийда вафот этган. Бу зотнинг исролиёт қиссалларини кўп ривоят қилганини эслатадилар. Шураҳбил ибн Саъд Хатмий Маданий, 123 ҳижрий санада вафот этган. Бу киши ғазавотларни ва бадрий (Бадр жангида қатнашган саҳобалар) ларни яхши биладиган олимлардан эди. Булардан кейин Умавий халифалар даврида сийрат уламоларининг иккинчи табақаси зоҳир бўлди. Булардан сўнг эса Аббосийлар даври сийратчилари етишиб чиқдилар. Уларнинг ичида қуйидаги зотлар шухрат топдилар: Мусо ибн Уқба, 141 ҳижрий санада вафот этган. Бу кишининг ғазовот китоби бор. Муҳаммад ибн Исъҳоқ Мутталибий, 151 ҳижрий вафот этган. Бу киши халифа Мансурнинг талабига биноан, «Ал-Мағозий» китобини ёзган. Унда Одам Атодан то ўзи яшаётган замонгача бўлган тарихини баён этган. Халифа уни мухтасар қилишни амр қилган. Ибн Исъҳоқнинг ушбу китоби бизгача етиб келган биринчи сийрат китобидир. Маъмар ибн Рошид, 150 ҳижрий санада вафот этган. Бу зотнинг асарлари бизгача етиб келмаган. Муҳаммад ибн Умар Воқийдий, 207 ҳижрий санада вафот этган. Воқийдийнинг «Ал-Мағозий» китоби ўзидан кейин кўплаб сийратчиларнинг китобларига асос бўлган. Бу олимлардан сўнг сийрат уламоларининг янги бир авлоди шаклланиб улар ичидаги кўзга кўринган ва бизгача китоблари етиб келган сийрат илмининг асосий таянчи ҳисобланган «Ас-Сийра ан-Набавия» асарининг муаллифи Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Ҳишомдир. Бугунги кунга келиб энг машхур сийрат уламоларининг аввалида Ибн Исъҳоқ ва Ибн Ҳишом раҳматуллоҳу алайҳлар туришади. Кейинги давр уламоларининг барча асарларида у зотларнинг ўрни беқиёсдир. Дастлабки даврда сийрат асарлари тўлиқ ва ровийлари билан ёзилган бўлса, кейинчалик эса ўқувчиларга осонлик бўлиши учун ровийлар силсиласини тўлиқ зикр қилинмайдиган бўлиб мхтасар китоблар ёзила бошланган. Бу мухтасар сийрат китоблари – «Мавлид» деб аталган. Аксар мавлид асарлари назмий...
Умавийлар даврида ўша вақтдаги жамият ва келажак авлод учун иқтисодий ва сиёсий ҳаётда жуда кўп ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур ислоҳотлар ҳозирги кунда ҳам жуда аҳамиятлидир. Жумладан, Умавийлар давлати асосчиси Муовия ибн Абу Суфён сиёсий, ижтимоий ва иқтисоий йўналишларда жуда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди. Ислоҳотларни санаб ўтсак: Муовия розияллоҳу анҳу тантанавор аравага отлар қўшишни жорий қилди ва парад-қўшин кўргазмасини ташкил қилди. Умар розияллоҳу анҳу инсон психологиясини яхши билар, Муовиянинг бошқарувга хос хислатларга эга эканлигини тан оларди. Умар розияллоҳу анҳу Шомга келганда Муовия розияллоҳу анҳу уни тантанавор арава қўшилган отлар билан кутиб олди. Умар розияллоҳу анҳу бунга эътироз билдириб, сенда от-аравали соқчиларинг бор, деганда, у буни тасдиқлади. Мискинлар эшигинг олдида узоқ туриб қолганини эшитяпман. У: “Тўғри”, – деди. Умар: “Муовия розияллоҳу анҳуга нимага бундай қиляпсан? Сенга Ҳижозгача пиёда боришга буюраймикан деб қолдим”, – деди. Муовия розияллоҳу анҳу: “Эй мўминлар амири, биз ҳозир жосуслари кўп ердамиз. Ислом ва унинг азизлиги, улуғлигини кўрсатиб қўйиш керак, токи душманлар ҳайиқиб туришсин. Агар майли қилавер десангиз давом эттираверай, қилма десангиз тўхтатай”, – деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Сендан нимани сўрасам, бармоғимни тишлаб қолавераман (нима дейишгаям ҳайронман). Агар гапинг тўғри бўлса, бир ўйлаб кўриш керак. Агар нотўғри бўлса маърифатли одамнинг алдаши бўлади”,–деди. Шунда: “Буюринг” – деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Буюрмайманам, қайтармайманам” – деди[1]. Муовия розияллоҳу анҳунинг берган жавоби юксак даражада сиёсатдан хабардор эканлиги ва халқ ҳолатини тўғри баҳолай олишини, аввало тинчликни таъминлаш муҳим эканини билишини кўрсатади. Шу билан бирга доимо унга йўл-йўриқ кўрсатиб, насиҳатлар қилиб турарди. Умар розияллоҳу анҳу қачон Муовия розияллоҳу анҳуни кўрса: “Бу араблар кисроси” – дерди[2]. Муовия розияллоҳу анҳу Расмий кийиниш ва эстетика ҳамда чиройли ҳарбий кийимга алоҳида эътибор берарди[3]. Ислом тарихида биринчи марта денгиз флоти ташкил қилинди. Умар розияллоҳу анҳу даврида қишги ва ёзги қўшин тариби ташкил қилинди. Умар розияллоҳу анҳу бу тартибли қўшинни қишги ва ёзги қўшин гуруҳини “Қишги ва ёзги қўшин тизими”[4] – деб атаган. Янгича уруш стратегиясига асос солинди. Рум империяси мақсади ислом давлатчилиги чегаралари вужудга келгандан буён ҳужумларни амалга ошириш, Румни ҳимоя қилиш, мусулмонларни ҳужумдан тўхтатиб туриш эди. Лекин Муовия розияллоҳу анҳуни мақсади тубдан фарқ қилар эди. Урушни душман давлатнинг ўзига кўчириб, мусулмон давлатдан бартараф қилди. Бу ҳам ҳарбий стратегияга асос солганидан далолат беради. Шу билан бирга ҳимояланиш тизимини ҳам ривожлантирди. Гоҳида Муовия розияллоҳу анҳу ҳижрий 22 ва 23 да ёзги жангда 10 минг қўшинни бошқариб бориб, то Аммуриягача кириб борди. Бу қўшинни ичида Убода ибн Сомит, Абу Айюб ансорий, Абу Зарр ғифорий ва Шаддод ибн Авс сингари саҳобалар бор эди[5]. Муовия халқга бағрикенглик, юмшоқлик қилиш орқали ўша вақтдаги тўғри сиёсатни олиб борди. Буни қуйидаги сўзларида ҳам кўриш мумкин. “Қамчим кифоя қиладиган ўринда қиличимни ишлатиб ўтирмайман. Сўз кифоя қиладиган ўринда, қамчимни ишлатиб ўтирмайман. Мен билан инсонлар орасида боғлаб турадиган бир тола бўлса ҳам, узмайман. Агар улар ўзларига қаттиқ ушлаб, тортсалар бўшатаман. Беэътибор бўлиб бўш қўйсалар, қаттиқлаштираман[6]”. Бу каби ҳолат унинг сиёсатида ҳам намоён бўларди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1]Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир. Ал-Бидоя ван-ниҳоя. Дор ал-фажр, 1997. Ж 11. – Б 416. [2] – Ўша асар. Ж 11.– Б 418. [3]...
“Албатта, уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Анбиёлар динор ё дирҳам мерос қолдирмайдилар, улар илм мерос қолдирадилар. Ким ундан олса, бас кенг насиба олибди”. (Абу Довуд ривояти) Бандаларини илм билан азиз қилиб қўйган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин! Олимларни “Пайғамбарлар меросхўрларидир” деб айтган Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломларимиз бўлсин! Дарҳақиқат, Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло энг буюк мавжудоти – илк инсон Одам алайҳи саломни олим қилиб яратди. Сўнг энг суюкли охирзамон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи нозил қилган ояти билан “Ўқи!”, дея амр қилди. Сўнг эса Аллоҳ таоло илмли, олим бандаларини даражотини: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарур» («Мужодала» сураси, 11 – оят), дея бошқа бандаларининг даражаларидан устун қилиб, уларни Ўзи азиз қилиб қўйди. Маълумингизки, она юртимиз асрлар оша буюк олиму мутафаккирларни ўз бағрида тарбия қилиб келган муборак заминдир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу шарафли силсила ҳали ҳам давом этиб келмоқда. Ана шундай силсилада муносиб ўрнини қолдирган, яқин тарихимизда яшаб ўтган буюкларимиздан бирлари Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон хазратлари ва у зотнинг оилаларидир. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон хазратлари оғир даврларда ўз зиммасидаги машаққатли вазифани муносиб адо қилган, эртаю кечини мусулмонлар ғамида ўтказган буюклардан бири эдилар. У зот Совет тузуми даврида Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлар Идорасининг Муфтийи бўлиб хизмат қилидлар. Ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти очилишига ҳам у зот сабабчи бўлган эдилар. Бу машаққатли хизматда у зотнинг ўғиллари Шамсиддинхон ибн Зиёвуддинхон Эшон Бобохон ҳазратлари елкама-елка туриб, кўмак бердилар. Отасининг 25 йил муфтийлик хизматидан сўнг 1982 йил декабр ойида беш мамлакат ваакиллари йиғилган қурултойда Шамсиддинхон ҳазрат Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлари Идорасининг Раиси лавозимига сайландилар ва 1989 йилга қадар муфтийлик лавозимида шараф ила хизматини адо қилдилар. Ҳаммамизга маълум, у қийин даврда хизмат қилишни ўзи бўлмаган, айниқса диний соҳада хизмат қилиш, ҳаётини қил учида ушлаш билан баробар бўлган. Бироқ шундай бўлсада, бу буюкларимиз ҳеч ҳам ўйланмасдан, дин олдида, халқ олдида, Аллоҳнинг олдидаги бурчларини муносиб адо қилганлари шубҳасиздир. 1994 йилдан бошлаб 2003 йил 66 ёшларида вафот этгунларига қадар эса Ўзбекистоннинг аввал Миср, сўнг, Саудия Арабистони, Иордания, Қувайт, Баҳрайн ва Жазоирдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб хизмат қилганлар. Буюкларнинг қолдирган бебаҳо маънавий мероси, уларнинг муборак хотирларидан баҳраманд бўлиш учун Тошкент Ислом институти талабалари ҳазратнинг меросхўрлари томонидан ташкил қилинган уй музейига ташриф буюрдилар. У ерда уларни Амир Саид ака кутиб олдилар. Бир муддат Шамсиддинхон Эшон Бобохон ҳазратнинг динимиз тикланиши ва унинг ривожига, ҳамда Ўрта Осиё мусулмонларини бирлаштирдаги саъй ҳаракатларида у зотнинг чеккан заҳмату машаққатлари ҳақидаги воқеа – ҳодисалар ва бебаҳо хотирларини улашдилар. Талабалар у зотнинг қилган ишлари, оилалари ҳафидаги суратларни томоша қилиб, улкан маънавий мерос олдилар. Сўнг ташриф дафтарига ўз таассурот ва тилакларини қайд этиб қўйдилар. Зиёрат якунида талабалар томонидан етказилган Хатм Қуръон бахшида қилиниб, у зотнинг ва оила аҳлларининг ҳақларига дуои хайрлар қилинди. Аллоҳ у зотларга Фирдавс жаннатидан маконлар ато этиб, Ўзиниг маҳбублари қаторида қилсин! Биз уларга муносиб ворис бўлишимизни насиб айласин! 3-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 316
3 март куни Тошкент шаҳридаги “Осиё гранд” кошонасида дин ва давлат арбоби, етук олим, моҳир таржимон Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг руҳларини шод этиш ва ул зотнинг “Тарихи Муҳаммадий” асарлари қайта нашр этилиши муносабати билан хайрия тадбири бўлиб ўтди. Унда уламолар, имом-хатиблар, дин ва давлат арбоблари, ушбу табаррук инсоннинг шогирдлари, аҳли-оилалари ва фарзанду аржумандлари жам бўлиб, ўзгача файз бахш этишди. Маълумки Алихонтўра Соғуний ҳазратлари 1885 йилда туғилган. У киши диний талимни аввал Макка шахрида, кейин Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасида, ундан сунг эса Мадинаи мунавварадаги дорулфунунларда таҳсил олган. Алихонтўра ҳазратлари илму ҳикматнинг бир-икки соҳасида эмас, балки қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, балоғат, мантиқ, табобат, тарих, сийрат, жўғрофия, назму наср ва бошқа фанлар бўйича ҳам етук мутахассис бўлган. Соғуний ҳазратлари бир неча китобларини таълиф этганлар. Жумладан, “Тарихи Муҳаммадий”, “Туркистон қайғуси”, “Девони Соғуний”, “Шифоул илал” ва бошқалар. Шунингдек, у киши Аҳмад Донишнинг “Наводирул вақоиъ”, Дарвеш Али Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”, Херман Вамберининг “Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи” ва “Темур тузуклари” каби асарларни таржима қилган. Олимнинг бугунги кунга қадар ўз қийматини сақлаб келаётган сийрат бобидаги “Тарихи Муҳаммадий” асари 1959 йилда ёзиб тугалланган. Лекин у муаллиф вафотидан кейин, яъни 1991 йилда илк бор чоп этилган. Шу кунга қадар мўмин-мусулмонларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ушбу асар бир неча бор, минглаб ададда чоп этилди. Ўтган йилда мазкур асар “Мовароуннаҳр” нашриётида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг кириш сўзлари ила Соғуний ҳазратларининг фарзанди Қутлуғхон Шокиров ташаббуси билан қайта нашр этилди. Ёднома тадбирига йиғилганлар Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг маърифатпарварлиги, жасурлиги, шунингдек, уйғур, қозоқ, ўзбек, қирғиз, татар ва дўнган халқларини мустаҳкам ишонч ва диний биродарлик асосида бирлаштиргани алоҳида эсга олинди. Шунингдек, аллома Аллоҳ таолодан берилган ақл-заковатни, ғайрат-шижоату иқтидорни бутунлай ижодга бахшида этиб, авлодлар учун катта маънавий бойлик бўлиб қолган бебаҳо асарлар таълиф этгани, форс ва араб тилларидаги бир қатор нодир асарларни ўзбек тилига таржима қилганини баён этишди. Тадбирда Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг руҳи покларига бахшида этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 550