islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ота-оналар мажлиси: ҳар бир талабанинг ўқув, маънавий ва жамоавий ишлардаги 1-ярим йиллик натижалари эълон қилинди

Тошкент ислом институти 2017-2018 ўқув йилининг 1-ярим йиллик натижалари бўйича 3,5,6 март кунлари талабаларнинг ота-оналари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Мазкур мажлисда  Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, ўқув ишлари бўйича проректор И.Ахроров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров, 1-4 курс кураторлари ҳамда жами бўлиб 260 нафар ота-она иштирок этди. Мажлисда ўқув йилининг 1-семестр натижаларига кўра, умуман дарс қолдирмаган, фанларни яхши ўзлаштирган, намунали хулқи, одоби, ва институт ишларида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ талабаларга Тошкент ислом институти ректорининг “Мақтов ёрлиғи” ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди. Сурункали дарс қолдирувчи, мунтазам дарсларга кеч қолувчи ва ўзлаштириши паст бўлган талабаларнинг ота-оналарига тушунтириш ишлари олиб борилиб керакли тавсиялар берилди. Ўқув йили давомида “огоҳлантириш”, “хайфсан”, “қаттиқ хайфсан” олган талабаларга қайта шундай интизомий чоралар кўрилса, ўқишдан четлатилиши ҳақида ота-оналарга огоҳлантирилди. Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган ҳар ярим йилликдаги бундай ота-оналар йиғилиши талабаларнинг ўқишга бўлган муносабати, фанларни ўзлаштириш даражаси, жамоа ишларида фаоллиги, тартиб интизомга риоя қилиши, аъло ва яхши баҳоларга ўқиши учун ижобий таъсир қилади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Усмонхон Баҳодирхонов 691

Талаба қизлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди

Соғлом онадан соғлом бола дунёга келиши айни ҳақиқатдир. Айниқса, ақл машқи ҳисобланган шахмат билан шуғулланиш фикрлашни ўстиради, ҳаётдаги муаммоларни ечишда осон йўл топиш имконини беради. Тошкент ислом институти талаба қизлари ҳам дарсдан бўш вақтларида мураббийси Наргиза Арипова бошчилигида ақл гимнастикаси – шахмат билан мунтазам шуғулланиб келадилар. Машғулотларда олинган кўникмаларни синаб кўриш мақсадида 9 март куни 1-курс талабаларидан иборат иккита гуруҳ ўртасида шахмат беллашуви ўтказилди. Қизғин кечган баҳсларда 1 – В гуруҳ қизлари ғолиб бўлишди. Мусобақа якунида ғолиблар спорт анжомлари билан тақдирландилар. 410

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирлаб

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бу номни эшитган мусулмон юртдошларимизнинг кўз ўнгида буюк олим гавдаланади. Афсуски, ана шундай олими забардаст 2015 йил 10 март куни дорул бақога риҳлат қилдилар. Ҳазратимизнинг вафотларига эрта, 10 март куни 3 йил бўлади. Маълумки, шайх ҳазратлари умрларининг сўнгги йилларини одамларимиз ўртасида илмий ва диний маданиятни оширишга бағишлаганлар. Шайх ҳазратлари Маккаи Мукаррамадаги «Бутун Дунё Ислом Робитаси»нинг таъсис мажлиси, Бутун дунё тасаввуф уюшмаси, Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти, Бутун дунё даъват уюшмаси, Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси, Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси, Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё муфаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси, Бутун дунё масжидлар уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси эдилар. Шунингдек, шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Либия Жамоҳирийяси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар. Шайх ҳазратлари 100 дан ортиқ китоблар ва интернет саҳифалар муаллифи эдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Muslim.uz портали ижодкорлари шайх ҳазратларини эслаб ва одамларга эслатиш мақсадида видеолавҳа тайёрлади. ЎМИ Матбуот хизмати 376

“Хориждаги юртдошим” (Мигрантлар саҳифаси)

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz портали ижодкорлари кўпчилик хорижда юрган ҳамюртларимизнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда “Хориждаги юртдошим” деб номланган янги лойиҳани ишга туширди. Ушбу лойиҳани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – тирикчилик, хизмат сафари ёки таълим олиш учун чет элларда юрган юртдошларимизнинг диний масалалар бўйича барча саволларига жавоб бериш, уларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимини кўрсатиш, шунингдек, хориждаги юртдошларимизнинг дарду ташвишлари, кечинмалари ва муаммолари акс этган виртул мактубларни ўрганиб, муаммони бартараф этиш чораларини кўришдан иборат. Шунингдек, ушбу рукнда, турли мамлакатларда, ибодат қилиш билан боғлиқ фарқли жиҳатлар, истеъмол қилинадиган ёки қилинмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари, иштирок этиш мумкин ёки мумкин бўлмаган маърака-маросимлар ва ҳоказо масалалар бўйича туркум мақолалар ҳам эълон қилиб борилади. Ҳурматли мухлислар! Бизни кузатишда давом этинг. Ҳали олдинда, Сиз учун яна-да фойдали ва қизиқарли мега лойиҳалар тайёрлаб қўйганмиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 234

“Зиёрат туризми” орқали Самарқандни зиёрат қилинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди “зиёрат туризм” фаолияти доирасида юртимиз бўйлаб зиёратларни уюштиришни бошлади. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар қилмоқда. Дастлаб, Фонд Самарқанд вилоятидаги қутлуғ қадамжоларга зиёратларни ташкил этмоқда. Айниқса, хоҳловчилар юртимизда эълон қилинаётган 5 кунлик дам олиш кунларининг бирида Самарқанд зиёратини амалга оширишлари ҳам мумкин. Самарқанд зиёрати дастури қуйидагича: Йўналиши:   Тошкент – Самарқанд – Тошкент Давомийлиги:   1 кун Транспорт тури:  Замонавий транспорт воситаси 1 киши учун тўлов миқдори:   200000 сўм  Вақт Фаолият (иш, хизмат)лар тартиби  05:00 05:30 Зиёратчиларни белгиланган жойда тўплаш; 05:30 10:00 Самарқандга жўнаш; 10:00 10:30 “Имом Бухорий” мажмуаси зиёрати; 10:30 11:00 Самарқанда шаҳрига етиб бориш; 11:00 12:30 “Ҳазрати Ҳизр” ва “Шоҳи Зинда” мажмуалари зиёрати; 12:30 14:00 Тушлик ва пешин намози; 14:00 17:00 “Имом Мотуридий” зиёратгоҳи, “Бибихоним” масжиди, “Регистон” майдони, “Гўр Амир” мақбараси, “Руҳобод” мақбараси, “Хўжа Аҳрори Валий” зиёратгоҳи ва “Мирзо Улуғбек” расадхонаси зиёрати; 17:00 17:30 Зиёрат совғалари харид қилиш; 17:30 22:00 Тошкент шаҳрига қайтиш. Зиёратчиларга қуйидаги хизматлар кўрсатилади:  замонавий транспорт (зиёратчилар сонига кўра) хизмати; сафар давомида зиёратга оид суҳбат, маъруза ва Қуръон қироати; салқин ичимликлар ва ширинликлар; овқатланиш (нонушта ва тушлик); зиёратгоҳларга кириш чипталари; зиёратгоҳлар ҳақида батафсил маълумотлар (экскурсия хизмати); эсдалик учун тарқатма материаллари. Мурожаат учун: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди  Телефон: (71) 150-64-11, (90) 186-59-18, (99) 899-59-18  Зиёратчиларни тўпланиш жойи:  Ҳазрати Имом (Хастимом) жоме масжиди ёнида  Эслатма: Якка гуруҳ шаклида йиғилган зиёратчиларни талаб ва истакларига кўра, гуруҳни Тошкент шаҳрининг хоҳлаган манзилида йиғиш ва зиёратга жўнатиш мумкин. 382
1 618 619 620 621 622 676