islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Савол-жавоблар

Бўлимлар

Инсонларнинг ҳидоятда комилроғи

100-савол. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳидоятни ижтиҳод билан боғлаган, шунга кўра, инсонларнинг ҳидоятда мукаммали жидду жаҳдда кучли бўлганидир. Аллоҳ таоло ҳавойи нафсга қарши, шайтон ва дунёга қарши курашишни фарз қилди. Ким Аллоҳнинг йўлида мана шуларга қарши курашса, Аллоҳ таоло уни Ўзининг жаннатига олиб борувчи йўлга бошлайди. Ким бу курашни тарк этса, тарк этгани миқдорича ҳидоятдан маҳрум бўлади. Шу маънони Аллоҳ таоло Китобининг қаеридан қандай топамиз?...- Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади.

Шарафли нафслар ва паст нафслар

94-савол:  Уламолар айтишади: «Олий шарафли нафслар зулмга, фаҳшга ўғирлик ва хиёнатга рози бўлмайди. Чунки, у бундай нарсалардан юксак ва олийдир. Паст ва ҳақир нафслар эса, бунинг зиддидир. Ҳар бир нафс ўзининг муносибига ва мосига мойил бўлиб интилади». Бу – Аллоҳ таолонинг Китобидаги оятнинг маъносидир. Ўша оят қайси оят?...- Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев

Афв этиш хулқларнинг саййидидир

92-савол: Аллоҳ таолонинг китобида бир ояти карима борки, у ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Сенга жаҳл қилган кишининг жаҳлига ўз ҳилминг билан жавоб қайтар», деган. Бу ҳақда Ибн Касир эса: «Агар сенга ёмонлик қилган кишига яхшилик қилсанг, яхшилигинг уни сенга дўст бўлишига ва ёмонлигини ташлашига олиб келади. Ҳаттоки, у сенинг яқин кишингга айланади», деган. Ўша оят қайси?...- Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев

Покиза калом

90-савол: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу  бу ояти кариманинг тафсирида: «Каломи-тоййиб – Аллоҳ таолонинг зикридир», дейди. Амали-солиҳ эса, фарзларнинг адо қилинишидир. Кимки, Аллоҳни зикр қилса ва фарзларни адо этса, унинг зикри Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилади. Кимки, Аллоҳни зикр қилса-ю, фарзларни бажармаса, унинг зикри амалига қайтарилади, Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилмайди. Бу маъно қайси оятда келган?...- Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев

Белгиланган муддатдан эрта тўловлар учун чегирма бериш

Тақсит ва Муробаҳа савдоларида айрим мижозлар белгиланган муддатдан вақтлироқ тўлашни истайди. Бундай ҳолларда улар сотувчининг келишилган баҳодан чегирма беришини истайди. Вақтидан илгари қилинган тўловга чегирма бериш жоизми? Бу масала мумтоз уламолар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган. Ислом фиқҳ манбаларида бу масала «ضع و تعجّل» (чегирма бер ва эртароқ қайтариб ол) деб аталади...- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов
1 2 3 4 5 40