islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Бўлимлар

Битирувчи курс талабалари мадрасаларда дарс беради

4-курс талабалари амалиётга чиқишлари олдидан таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида улар билан учрашув ўтказилди. Мажлисда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс домла Шожалилов, Кундузги таълим декани Нодирбек домла Турабоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов ва гуруҳ мураббийлари иштирок этди...- ТИИ Матбуот хизмати

Халқаро Қуръон мусобақаси ҳаками, Олий маъҳад ўқитувчиси Жаҳонгир қори Неъматов Қозоғистон муфтийси билан учрашди

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Наврузбай ҳожи Таганули Қозоғистоннинг Миллий Республика байрами муносабати билан илк бор ўтказиладиган I Халқаро Қуръон мусобақаси ҳакамлари билан учрашди. Мусобақа 1-2 ноябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказилади...- ТИИ Матбуот хизмати

“Пешқадамлар карвони” лойиҳаси вакилалари Олий маъҳадда

“Пешқадамлар карвони” ижтимоий-маърифий лойиҳаси Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан 2022 йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг илмий меросини ўрганиш ва халқимизга етказишни тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган. Лойиҳа 6 та йўналишни ўз ичига олади...- ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор Саодат Валиева

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниймизми?

Тошкент ислом институтида “Октябрь – Ислом тарихи ва сийрат фани ойлиги” доирасида талаба қизлар учун “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим домла Саидаҳмедов иштирокида “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниймизми?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди...- ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор Саодат Валиева

Тил – миллатнинг руҳи

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинди. Бу Қонун халқимизнинг мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадами бўлди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили" эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.... - ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор Саодат Валиева
1 16 17 18 19 20 120