islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Мусаффо эътиқод – саодат калити

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Билмоқ керакким, муқаддас Ислом динининг метинлиги ва пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларининг камоли учта илмга асосланади. Булар Фиқҳ, Ақоид ва Тасаввуф илмларидир. Бу илмлар мақоми улуғ ва даражаси юксак бўлган илмлардир. Бунга далил сифатида Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган машҳур ҳадисни келтиришимиз мумкин. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Олдимизга оппоқ кийинган, соч сақоллари тим қора бир киши кириб келди. У кишида мусофирлик аломатлари кўринмас эди. Бизнинг орамиздан ҳеч бир киши у зотни танимади. Келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига тиззаларини теккизиб, рўпараларига ўтирди. Кафтларини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сонларига қўйиб, “Эй Муҳаммад, менга Исломдан хабар беринг”, деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом бу Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига ҳамда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни Унинг бандаси ва расули эканлигига гувоҳлик бермоқлигингиз, намозни тўкис адо қилмоқлигингиз, закотни бермоқлигингиз, рамазон рўзасини тутмоқлигингиз, агар йўлга қодир бўлсангиз Аллоҳнинг байтини ҳаж қилмоқлигингиздир”, дедилар. Ҳалиги киши: “Тўғри айтдингиз”, деди. Биз унга ажабландик. Ўзи сўраб яна ўзи тасдиқ қилар эди. “Менга имондан хабар беринг”, деди нотаниш киши. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг биру борлигига, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам ёмони ҳам Аллоҳ таолодан эканлигига имон келтирмоқлигингиздир”, деб жавоб бердилар. У киши яна: “Тўғри айтдингиз. Энди менга эҳсондан хабар беринг”, деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Эҳсон бу – Аллоҳ таолога Уни кўриб турганингиздек ибодат қилмоқлигингиз. Агар Уни кўрмасангиз У сизни кўриб турибди”, дедилар. Нотаниш зот: “Менга қиёматдан хабар беринг”, дедилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўрагувчи сўралгучидан бу борада билимлироқ…” , деб жавоб бердилар”. Ҳадис давомида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қиёмат аломатларининг хабарини берадилар. Нотаниш зот кетганларидан кейин Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: “Эй, Умар соил яъни сўрагувчи кимлигини билдингизми?”, деб сўрадилар. Умар розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқдир”, дея жавоб бердим”, дедилар. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, ул зот Жаброил алайҳиссалом эдилар. Сизларнинг олдингизга динингизни ўргатмоқ мақсадида келган эди”, дедилар. Ҳадисдаги Исломдан мурод – шаръий ва фаръий амал ва аҳкомларни ўз ичига олган Фиқҳ илми эди. Имондан мурод – эътиқодга доир масалалардан иборат усулул калом яъни Ақоид илми эди. Эҳсон – тасаввуфнинг аслидир. Тасаввуф нафс риёзатидан иборат. Шунингдек, тиришқоқлик билан қийин бўлган шариат амалларини адо этиш, шариатни башарият томонидан қилинган кирлардан тозалаш, танга машаққат бўлса ҳам Ҳозир ва Мангу зот Аллоҳ таолога сидқ бирла таважжуҳ (яъни юзланмоқ) қилмоқдир. Эҳсон (яъни Тасаввуф) тоат-ибодатда, зикрда қатъиятли, матонатли бўлиш, узлуксиз давом этиш ҳамда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннати санияларига амал қилишдир. Мана шу учта илм бирла дин камолга етади. Улардан бирини иштирокисиз диннинг комиллигини тасаввур қилиб бўлмайди. Тасаввуф илмининг камолини фиқҳ илмисиз тасаввур қилиш қийин. Чунки илоҳий аҳкомларни фиқҳсиз билиб бўлмайди. Худди шунингдек, фиқҳ илми ҳам тасаввуфсиз тамомий бўлмайди. Чунки амал ишонч бирла адо этилмаса тўғри бўлмайди. Бу иккаласи (яъни фиқҳ ва тасаввуф) имонсиз саҳиҳ бўлмайди. Мисоли руҳ билан жасад бири иккинчисисиз рўёбга чиқмаганидек. Шайх Розуқ раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Тасаввуф қоидалари” китобида Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу сўзларини келтиради: “Кимки тасаввуфга берилса-ю илми фиқҳдан хабари бўлмаса, батаҳқиқ у зиндиқдир. Зиндиқнинг маъноси диндан чиқишдир. Кимки...

Аллоҳнинг каломи борасида эътиқодимиз

Буюк мазҳаб бошимиз бўлган забардаст олим Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ қандай зот эканлиги барча мусулмон уммати учун сир эмас. Бу зот ёзиб қолдирган илмлар қаторида ақоид илми ҳам инсонларга тўғри йўл кўрсатувчи ва улар роббисига нисбатан қандай эътиқодда бўлишлик кераклиги борасида батафсил баён қилиб берди. Имом ўзининг “Фиқҳул Акбар” китобда бандалар роббисини таниши ва у зотга нисбатан эътиқодий қарашларини қисқа ва лўнда тушунтириб берди. Бу илмнинг аҳамияти қанчалик буюк эканлигига китобининг номидан ҳам билиб олиш мумкин. Имом китобини шундай иборалар билан бошлайди. “Тавҳид илмининг асли ва тўғри деб эътиқод қилишга сазовор маълумотлар қуйидагилардан иборат: Ҳар бир мусулмон киши дили билан тасдиқ этган ҳолда тили билан ушбуларни айтиши вожибдир: “Аллоҳ ва фаришталарига, китоблари, пайғамбарлари ва қайта тирилишга, Ўзи белгилаган яхши-ёмон тақдирга ҳақ ва рост деб имон келтирдим. Охиратдаги ҳисоб-китоб, амаллар торозиси, жаннат, дўзах барчаси ҳақдир”. Ақийда масалалари ичидаги кўп ихтилоф келиб чиқган Аллоҳ таолонинг калом сифати “гапирувчи зот” борасида ҳам “Фиқҳул Акбар” китобида шундай деб айтади: “Аллоҳ таолонинг зотий сифатлари ҳаёт, қудрат, илм, калом, эшитиш, кўриш ва ирода сифатларидир”. Аллома Мулла Али Қори китобнинг шарҳида Аллоҳ таолонинг калом сифатига шундай шарх бериб ўтади. “Калом Аллоҳ таолонинг зотида қоим турувчи нафсий каломи, азалий зотий сифатларидандир”. Демак Ушбу Калом сифати ҳодис “янги, кейин пайдо бўлган” сифат эмас, балки у Аллоҳ таолонинг зоти билан бирга азалий ва абадий, У зотдан ажрамайдиган сифат деб эътиқод қилиш энг тўғри йўл эканлигини айтиб ўтади. Абул Муъин ан-Насафий ўзининг ат-Тамҳид ли қоваид ат-тавҳид китобида Аллоҳ таолонинг калом “гапирувчи” сифати борасида шундай дейди. “Калом сифати ҳақида Аҳли суннанинг мазҳаби қуйидагичадир”: Аллоҳ таоло калом билан гапирувчи зотдир. Бу калом унинг азалий сифатидир. Бу калом ҳарф ва овозлар жинсидан эмас; унда жимлик (тўхташ) ва офат йўқдир. Аллоҳ таоло бу сифат билан гапирувчи, буюрувчи ва ҳабар берувчидир. Қуръони каримдаги амр, наҳий, хабар каби иборалар шу калом сифатига далолат қилувчидир. Бу ибораларни Аллоҳнинг каломи деб айтилиши эса, уларни Аллоҳнинг зотида азалий бўлган каломни ифодаловчи, билдириб турувчи эканлигига биноандир. Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин ва шариатига мукаммал амал қилишга муваффақ қилсин. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аҳмедов Сайқалиддин  747

Исломда жиҳод тушунчасининг талқини

“Жиҳод” луғатда куч ва имконият сарфлаш маъносини англатади. Бу аслида ҳарбий маънога эга бўлган сўз эмас. Балки, ватанни душманлар тажовузидан ҳимоя қилиш ва ҳоказолар ҳам куч ва имконият сафарбар қилинадиган ишлардан бўлганлиги учун у ватан озодлиги, эътиқод эркинлиги йўлида курашиш маъносида ҳам қўлланила бошлаган. Ҳолбуки, “жиҳод” тушунчаси жуда ҳам кенг маъноларни ўз ичига олади. Чунончи, нафснинг ҳавойи истак-хоҳишларига қарши курашиш “жиҳодун-нафс”, шайтонга қарши курашиш “жиҳодуш-шайтон” деб аталади, ва ҳоказо. Шундай экан, “жиҳод” сўзига фақат ҳарбий маъно бериш тўғри эмас. Маълумки, босқинчилик, тинч аҳолига қарши ҳужум уюштириш ва ҳоказолар Исломда қаттиқ ман қилинган. Бир бегуноҳ кишини ўлдириш гўёки барча одамларни ўлдириш билан баробар қилинган. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, айтади: “…кимки, бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган бир одамни ўлдирса, демак, у гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса, ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди” (Моида сураси, 32-оят). Бошқа бир ояти каримада эса битта мўмин-мусулмонни қасддан ўлдирган одамнинг жазоси дўзахда абадий қолиши, Аллоҳнинг ғазаб ва лаънатига учраши айтилиб, бундай ёвузликдан қаттиқ огоҳлантирилган. “Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Аллоҳ ундай кимсага ғазаб қилган, лаънатлаган, ва унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят). Аммо, бугунги кунда дин йўлида жиҳод қилаётганликларини даъво қилаётган террорчи кимсалар юқоридаги ояти карималарга заррача парво қилмаган ҳолда кўплаб бегуноҳ одамларнинг жонига зомин бўлмоқдалар. Улар амалга ошираётган биродаркушликлар, қўпорувчилик ҳаракатлари, бозор, масжид, метролар каби одамлар билан доимо гавжум бўладиган жойларда бир онда ўнлаб, балки, юзлаб бегуноҳ кишини ҳаётдан олиб кетадиган мудҳиш террорчилик амалиётлари Ислом қонун-қоидаларига, динимиз руҳиятига тамоман зид ва бегонадир. Бундай ишларни умуман жиҳод деб бўлмайди. Балки, булар улкан гуноҳ ва бузғунчиликдан бошқа нарса эмас. “Ал-Қоида”, “ат-Такфир вал ҳижра”, “ал-Жиҳод” каби кўплаб гуруҳлар турли жойларда ҳокимиятни қўлга киритиш учун уруш эълон қилишган. Улар динга хизмат қилишнинг асослари бўлган, нафсни тарбия қилиш, ҳалол меҳнат қилиш, оиласига тўғри тарбия бериш, уларни маърифатли қилиш, одамларни эзгу ишларга тарғиб этиб, ножўя ишлардан қайтариш, илмий-адабий эшитириш, кўрсатувларда иштирок этиш, маърифий нашрларда эл-юрт равнақи, дину диёнат ривожи учун хизмат қиладиган мақолалар ёзиш каби демократик асослар билан мустаҳкамлаб қўйилган кўплаб имкониятлардан воз кечиб, дин кўрсатмаларига зид бўлган уруш йўлини тутишган. Улар мавжуд ҳокимиятга очиқчасига қуролли қаршилик кўрсатишга имкон тополмагач, инсонлар жонига суиқасд қилиш ёки ҳукумат идораларига ҳужум уюштириш каби аянчли ва хоинона усуллардан фойдаланишади. Бу усуллар кўплаб бегуноҳ инсонлар, ёш болалар, аёллар ва қарияларнинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келади. Боз устига бу ишлар оқибатида улар ўзлари кўзлаган “исломга хизмат қилиш” мақсадига эришишлари ҳам амри маҳолдир. Ҳатто уруш вақтида ҳам тинч аҳолини ўлдириш ислом шариати томонидан таъқиқланганлиги маълум. Энди қанчадан-қанча мусулмонларни ҳаётига зомин бўлаётган хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганларга нима дейиш мумкин? Ваҳоланки, ҳадиси-шарифда “Бир бегуноҳ мусулмоннинг ўлдирилиши Аллоҳ ҳузурида дунёдаги ҳаётнинг йўқ бўлиб кетишидан оғирроқ”, – дейилган. Мусулмоннинг қони ва моли ҳаромлиги (яъни тажовуз қилиш мумкинмаслиги), жони дахлсизлиги кўплаб ҳадисларда баён қилинган. Набий алайҳиссалом видолашув ҳажида қилган машҳур хутбаларида шундай сўзларни айтганлар: “Зеро, сизларнинг қонларингиз, мол-мулкларингиз ва обрўларингиз бир-бирингизга худди ушбу кунингиз ҳурмати, ушбу ойингиз ҳурмати ва ушбу шаҳрингиз ҳурмати каби ҳурматли, ҳаромдир” (Саҳиҳи Муслим: 4384). Нафақат,...

Шаръий ҳукмларни олишда “Оҳод” ҳадисларнинг аҳамияти (3-фасл)

Ҳазрат Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қуръони каримнинг шарҳловчиси сифатида шаръий қонун чиқариш ваколатига эга эдилар. Шунга биноан ҳадис шаръий қонун чиқариш бўйича икки асосий соҳани қамраб олади. Биринчи соҳа. Қуръони каримда зикр этилган ҳукмларни ёритиб беришга боғлиқ. Иккинчи соҳа. Қуръони каримда кўрсатилмаган ҳукмларни шаръий қонун шаклида белгилашга боғлиқ бўлади. Биринчи соҳада ҳадис Қуръони карим оятларини тафсир қилади. Мужмал, яъни, ноаниқ ибораларини изоҳлайди, умумий маънога эга бўлганини хослаштиради, яъни унга хусусий маъно беради, мутлоқ, яъни, қайд ва шартсиз оятларни қайдлайди. Шу ўринда баъзи бир мисоллар келтириб ўтамиз. Қуръони каримда “намоз ўқинглар” деб амр қилинган. Лекин намозларнинг сони, сифати, ракъатларининг сони Пайғамбаримиз алайҳиссалом томонидан белгиланган ва амалда кўрсатиб берилган. Бу эса мужмал иборани изоҳлаш мисоли. Умумий мазмунни хос қилиш учун мисол. Қуръони каримда мерос тизими умумий маънода келган. Яъни мерос қолдириш ва мерос олиш ҳуқуқи берилган. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мерос олиш учун дин бирлиги, қотил бўлмаслик ва қул бўлмасликни шарт қилиб қўйиб уни хослаштирганлар. Масалан, ўз отасини ўлдирган ёки ноҳақ йўл билан унинг ўлимига сабаб бўлган фарзанд отасидан мерос олиш хуқуқидан маҳрум бўлади. Иккинчи соҳа бўйича ҳадисга тегишли масалалар. Зарурат чоғида Қуръони каримда айтилмаган бирон бир янги ҳукмни ҳадис шаръий қонун қилиб белгилаб беради. Бу ўринда айрим ҳукмлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан махфий ваҳий ёки илҳом орқали содир бўлган ва баъзилари у зотнинг ижтиҳодлари ва шахсий фикрларидан келиб чиққан. Албатта, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ижтиҳод қилишда ҳам ислом руҳи ва фалсафасини назарда тутар эдилар. Бу ўринда кўп мисоллар бериш мумкин. Масалан, момога меросдан олтидан бир ҳисса бериш, никоҳ битимининг тўғри бўлиши учун гувоҳлар шартлиги, бадан аъзолари хун баҳосини белгилаш каби ҳукмлар киради. Ислом шариатида ҳадисларнинг ўрни аҳамиятли экани кўриниб турибди. Ҳукмлар фақатгина Қуръони каримнинг ўзидан олинмайди. Қуръони каримда келган кўпгина ҳукмлар тафсилотини билиш учун ҳадислар муҳим аҳамият касб этади. Балки шаръий ҳукмларнинг бир қанчаси ҳадислар орқали келиб чиққан экан. Манбалар асосида Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Ҳошимов Ойбек 451

“ЖАЛОЛАЙН” НИНГ ИККИТА СОҲИБИ

Тафсири Жалолайн ҳақида сўз юритишдан аввал тафсир илми ва муфассирлар, бу улкан илмни қаердан келиб чиққанлигини ўрганиб олишлик лозим бўлади. “Тафсир” сўзи луғатда баён қилиш, очиб бериш ва равшан қилиш маъноларни англатади. Аммо уламолар истилоҳида: “Тафсир – инсон қудрати етгунча Қуръони Каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илмдир”. Имом Аз-Замахшарий бундай таъриф берадилар: “Тафсир – шундай илмки, бу билан Аллоҳ таолонинг ўз пайғамбари Муҳаммад (с.а.в)га нозил қилган китобини унинг маъноларини, шариат амалларини ва бандалар устидан Аллоҳнинг чиқарадиган ҳукмларини ўрганилади”. Бу улуғ илм Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг даврларида юзага келган. Чунки у зот одамларга Қуръони Каримнинг маъноларини ўз суннатлари билан баён қилар, саҳобаларнинг Қуръон оятлари маъноси тўғрисидаги саволларига жавоблар берардилар. Тафсир илми саҳобаи киромларга Пайғамбаримиз (с.а.в)дан мерос бўлиб қолди. Тафсири Жалолайн тафсирларнинг улуғларидан ҳисобланади. Бу тафсир икки буюк имомлар Жалолиддин Маҳаллий ва Жалолиддин Суютий каби замонасининг етук олимларига тегишли. Тафсири жалолайнни у икки имомларнинг қай бирлари қанчасини тафсир қилишгани хақида китобларда олимлар турли хил ихтилофлик фикрларни билдиришган. “Кашфуз -зунун” китобларини соҳибларини айтишларича: “Тафсири Жалолайнни аввалидан “ИСРО” сурасини охиригача Жалолиддин Маҳаллийга тегишликдир. Лекин “ФОТИҲА” сурасини тафсир қилмаганлар. Жалолиддин Маҳаллий вафот қилганларидан кейин Жалолиддин Суютий тафсирни давом эттириб, уни оихирига етказганлар ва шу билан бир қаторда “ФОТИҲА” сурасини ҳам тафсир қилганлар.” деганлар. Лекин хақиқат кўпчилик уламолар айтганларидек, Жалолиддин Маҳаллий тафсирни иккинчи ярмини ва Фотиҳа сурасини тафсир қилган. Жалолиддин Суютий эса биринчи қисмини тафсир қилган. Жалолиддин Суютий ўзлари айтадиларки: “Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилган Қуръони Каримни тафсирини охирига етказишликка қизиқувчиларнинг иштиёқи қаттиқ эди. Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилмаган Бақарани аввалидан Исронинг охиригача том бўлди. Ва шу билан мухтож бўлинадиган эъроблар ва машҳур ихтилофлик қироатлар ва танбеҳлар мукаммал бўлди. Рози бўлмаган сўзларни зикри билан тафсирни узайиб кетишини тарк қилинилди.” Шайх Сулаймон ал-Жамол Жалолайн тафсирига ёзган ҳошияларининг муқаддимасида “Фотиҳа” сурасини Жалолиддин Маҳаллий тафсир қилганлари ва Жалолиддин Суютий уни Жалолиддин Маҳаллийни тафсирларини охирига қўйганлари (Жалолиддин Маҳаллийнинг таълифларига қўшилиш учун), “Исро” сурасини охирида уни 40 кунда таълиф қилганларини зикр қиладилар. Жалолиддин Суютий Жалолиддин Маҳаллийнинг тафсирларидан фойда олганларини ва муташобиҳ оятларда у кишининг таржималарига эътимод (суянганликлари) қилганларини эътироф этадилар. Бу нарсалар уламоларнинг нақадар олийжанобликлари ва юксак одоблари ва етук хулқ эгаси эканликларига далолат қилади. Жалолиддин Мухаммад ибн Ахмад ибн Мухаммад ибн Иброхим Ал-Махаллий Аш-Шофиий 791 хижрий йилда Мисрда таваллуд топганлар. Ёшликларидан бошлаб таҳсилга киришганлар ва турли илм-фан соҳалари: фиҳқ, усул, калом, наҳв, мантиқни эгаллай бошлаганлар. Жалолиддин Ал-Махаллий заковат ва фаҳм-фаросатда беназир бўлганлар. Хатто хамасрларидан бири у киши хақларида: “Ал-Маҳаллийнинг зеҳнлари олмосдан хам ўткирроқ”,- деб таъриф берган. Ал-Маҳаллийнинг ўзлари эса: “Менинг ёдлаш қобилиятим пастроқ бўлса ҳам, заковатим хатони қабул қилмайди”,- деган эди. Ал-Маҳаллий ўз асрининг алломаси, ўта тақводор, жамоат йиғилган жойни ғанимат билиб, дархол одамларни яхши амаллар килишга даъват килар, ёмон ва нолойиқ ишлардан қайтарар, тез-тез ёмон ва зўравон хокимлар хузурига бориб, хақ гапни айтишда хеч кимни риоя қилиб ўтирмас, қаттиқ табиатли киши эди. У кишига бир неча бор қозиликни таклиф этишган, у зот қабул қилмаганлар. Узок йиллар давомида “Ал-Муайядийя” ва “Ал-Баркукийя” мадрасаларида фиқҳдан фанидан дарс берганлар, тирикчилик учун тижорат билан шуғулланганлар. Жалолиддин Ал-Маҳаллийдан бир неча асарларни мерос қолдирганлар. Улардан усулда “Шарху жамъул-жавомиъ”, “Шархул-баракот”, фиқҳда “Шархул-минхож” ва тафсирда эса сиз билан биз ўрганаётган “Тафсирул-жалолайн” китоблари...
1 129 130 131 132 133 233