“Салафийлик” ибораси араб тилидаги “سلف” сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади. Қуръони каримнинг Зухруф сурасида “салаф” сўзи “аввал яшаб ўтганлар”, “ўтмиш (кишилари)” маъноларида ишлатилган. Диний стилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир” (Имом Бухорий ривояти). Шунга кўра, Ислом уламолари илк мусулмонларни “салаф солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафий”лар тушунчаларини ишлатиш умуман мантиқсизлик. Бироқ, сўнгги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган ва мусулмон жамиятларини илк Ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи диний мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Улар бу ишни, Аллоҳ таолонинг: وَأَنَّ هَـٰذَا صِرَاطِى مُسْتَقِيماً فَٱتَّبِعُوهُ وَلاَ تَتَّبِعُواْ ٱلسُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ذٰلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ Яъни: “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд тақво қилсангиз”. Анъом сураси 153-оятига мухолиф ҳолда қилмоқда. Сохта салафийлар ва аҳли сунна олимлари ўртасидаги ихтилофлар – Қуръон ва сунна матнларининг зоҳиридан ҳукм чиқарадилар; – “такфир” (куфрда айблаш) ва “ҳижрат” (ватанни тарк этиш) каби диний атамалардан фойдаланиш орқали мусулмонларни ватангадо қиладилар; – фиқҳий мазҳабларни бидъат деб билишиб, мазҳабсизликни тарғиб қиладилар; – тасаввуф ва урфни шариатга хилоф деб ҳисоблайдилар; – ғайридинларга ўта тоқатсиз муносабатда бўлиб, диний бағрикенгликни ёқламайдилар; Сохта салафийларнинг Ҳанафий мазҳабига зид асосий даъволари қуйидаги ғояларда ўз аксини топади: – “Ийсолус савобга” тоқатсиз муносабатда бўладилар. Масалан, маййитга Қуръон тиловатидан ҳосил бўлган савобни йўққа чиқарадилар; – “Васила” қилиш ширк; – Қабрларни зиёрат қилиш ва уларга Қуръон тиловати қилиш бидъат; – ҳар қандай янгиликни “бидъат” деб ҳисоблаб, уни рад этадилар. – ўзларини “юқори табақа мусулмонлари” деб ҳисоблаб, мазҳабларга мансуб мусулмонларни паст табақа, заиф, ноқис мусулмонлар, деб биладилар. Улар ўзларини салафларга эргашувчилар, деб ҳисоблаб, мазҳабдаги мусулмонларни эса айрим олимларгагина эргашадилар, деб даъво қиладилар. Ҳозирги кунда замонавий салафийлар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетган. Уларни умумлаштириб, икки гуруҳга ажратиш мумкин: Биринчиси, давлат бошқарувида шариатнинг устуворлигига эришиш учун жангу-жадаллар билан ҳаракат қиладиган радикал салафийлар; Иккинчиси, ўзларини гўёки давлатдаги мавжуд қонун-қоидаларга бўйсунадиган ва уларга қарши чиқмайдиган қилиб кўрсатадиган, жангарилик фаолияти билан шуғулланмайдиган “мўътадил” салафийлар ҳисобланади. Улар ўзларини диний мутаассиб фикрларидан қайтмаган ҳолда, бошқа қарашларга нисбатан ҳурмат билан қарайдиганлар гуруҳига мансуб бўлиб, муайян мазҳабга мансуб бўлишни ёқламайдилар. Ҳозирда сохта салафийлик ғоялари остида асосан Шимолий Африка, Яқин Шарқ, Кавказ ва Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида фаолият олиб борадиган ҳаракатлар жамиятдаги эътиқодий бирлик, барқарорлик ва тараққиёт учун реал таҳдидга айланганини алоҳида таъкидлаш зарур. Имом Муслим раҳмутуллоҳи алайҳ ўзларининг «Саҳиҳ» асараларида, Арафа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар бир кишига жамланиб аҳил бўлиб турганингизда бир кимса келиб, (ҳамжиҳатлик) ҳассангизни синдирмоқчи ёки якдиллигингизни бўлиб ташламоқчи бўлса, уни ўлдиринг”, деганларини эшитдим”. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам бу сўзларни бекорга айтмаганлар. Маълум даврда мана шундай нобакорлар чиқиши мумкинлигини ва улар бирдам бўлиб турган жамоани бўлиб ташлайдиган даражадаги фитнани қўзғата олиши мумкинлигидан огоҳлантирганлар. Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ў.СОБИРОВ...
Саҳоба разияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган Қуръони каримдан шариъат ҳукмларини истефода қилар эдилар. Кўпинча, Қуръони карим оятлари батафсил айтилмасдан ёки қайдланмасдан нозил бўлар эди. Масалан, намоз Қуръони каримда уни неча ракъат экани, қайси кўринишда бўлиши ва вақтлари баён қилинмасдан мужмал келган. Закотни ҳам қанча миқдор мол-давлатдан вожиблигини қайдланмасдан, миқдори ва шартлари баён қилмасдан мутлоқ келган. Шунингдек, шартлари, асослари ва бирон ҳукмни бузиб юбориши каби изоҳлари мужмал ёки мутлоқ келган. Бундай ўринларда эса ҳукмларни батафсил билиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилишга эҳтиёж сезилар эди. Саҳобалар Қуръони каримда далил бўлиб келмаган кўп ҳодисаларга дуч келишганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўлларидан ҳукмни баён қилишни лозим деб билишар эди. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббилари тарафидан етказувчи ва Аллоҳ таолони шариъати, унинг чегараси ва мақсадларини яхши билар эдилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каломи шарифни баён қилгувчи, оят ва оятнинг мақсадларини равшан қилгувчи бўлганлари учун Қуръони каримга нисбатан у зот муҳим эканликларини хабарини бериб айтади: وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ “…Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар”. (Наҳл 44-оят). Ҳар бир хилоф ишда у зотнинг ҳукмларига бўйсунишга чақиради. فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Йўқ роббинга қасамки, улар токи ўз ораларидан чиққан нарсага ҳакам қилмагунларича, сўнгра сен чиқарган ҳукмлардан нафсларида танглик топадиган бўлмагунларича ва унга тўлалигича таслим бўлмагунча зинҳор мўмин бўла олмаслар” (Нисо 65-оят). Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим ва ҳикматни инсонларга дин ҳукмларини ўргатиш учун берилганини хабарини бериб айтадики: لَقَدْ مَنَّ اللَّهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولًا مِنْ أَنْفُسِهِمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آَيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ “Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбаримиз юбориб немат берди. У уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларги поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ – ойдин адашувда бўлсалар ҳам” (Оли Имрон 164-оят). Жумҳур олимлар ва муҳаққиқлар “ҳикмат” Қуръони каримдан бошқа нарса деганлар. “Ҳикмат” Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хабардор қилган дин асрорлари ва шариат ҳукмлари. Уламолар ундан суннат деб таъбир берадилар. Ҳофиз Ибн Касир ҳам “ҳикмат”ни суннат деганлар. Имом Шофиъий: “Аллоҳ “Китоб”ни зикр қилди, у Қуръони карим. Қуръони карим илмида олим бўлган ер юзидаги кишилар “ҳикмат”ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, деганларини эшитдим. Чунки Қуъон зикр қилинди, орқасидан “ҳикмат” келди, Демак, бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари”, деганлар. Имом Шофиъий роҳматуллоҳу алайҳ гапларидан кўриниб турибдики, “ҳикмат”ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари деб қатъиян айтса бўлади. Чунки Аллоҳ таоло уни “Китоб”га атф билан келтирди. Демак, маътуф ва маътуф алайҳ бир-биридан бошқа нарса эканини лозим тутади. Бу эса суннатдан бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин эмас. Демак, Қуръони каримга эргашиш вожиб бўлади. Ҳикмат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шариат кўрсатмаларидаги гаплари ва ҳукмларидан иборат содир бўлган ишлар ҳисобланади. Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим ва эргашиш вожиб бўлган яна бир нарса, яъни, суннат берилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатларида бу нарса очиқ равшан Аллоҳ таоло айтади: يَأْمُرُهُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَاهُمْ...
Бағрикенглик гўзал инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Бағрикенглик – яқинларингиз, ўзингиздан катталар ёки кичиклар, дўст ва тенгдошларингиз билан сухбат қураётганингизда, муомала қилаётганингизда, турли муносабатларингизда риоя қилишингиз зарур бўлган гўзал хислатдир. Бағрикенгликнинг луғавий маъноси ўзганинг сизга унчалик ёқмайдиган жиҳатига сабр ва тоқат қилишдир. “Бағрикенглик” (“тoлeрaнтлик”) сўзи деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи мазмунга эга. Уларни умумлаштириб “бағрикенглик” чидaмлилик, бардошлилик, тоқатлилик, ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, муруввaтлилик, ҳиммaтлилик, кeчиримлилик, мeҳрибoнлик, ҳaмдaрдлик каби маъноларга эга дейиш мумкин. Халқимизда “Кенг феъл, кетмас давлат берсин” деган эзгу тилак бор. Кенгфеъллик бағрикенгликнинг маънодоши бўлиб, майда-чуйда ёқимсиз нарса ва ҳолатларга асабийлашмасликни, жаҳл қилмасликни билдиради. Отажонингиз сиз ёқтирмайдиган ишни буюрди. “Дада! Менга бу иш ёқмайди”, дейишга шошилманг. Бағрикенг бўлинг. Ўзингизни босиб, сабр билан ота буйруғини бажаринг. Келажакда, катта бўлиб, оила қурганингизда бу яхшилигингиз болангиздан қайтади. Сизни тенгдошингизнинг ёқтирмайдиган сифатига сабр-тоқат ва одоб ила муносабатда бўлишингиз бағрикенглик дейилади. Бағрикенглик – нажот ва муваффақият, бахту саодат хазинасидир. Ўзаро бир-бирини тушунмаслик бутун инсоният тарихи давомида ўзаро шубҳаланиш ва ишончсизликнинг, оқибатда турли ихтилофлар ва низоларнинг сабаби бўлган. Улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Берунийнинг “Одамлар билмаган нарсаларига душманлик кўзи билан қарайдилар”, – деган фикрлари чуқур мазмунга эгадир. Тасаввур қилинг. Ҳамма ўзаро муносабатларда бағрикенг бўлса, одамлар бир-бирини ҳамиша ҳурмат қилса, ҳаёт гўзал, турмуш янада фаровон бўлади. Бағрикенглик бошқалардан кутиладиган фазилат эмас. Сиз биринчи бошлашингиз керак бағрикенгликни. Шунда бу беназир хислат атрофга ёйилиб, олам янада мунаввар бўлади. Бағрикенгликнинг уч даражаси бор: Биринчи, бирор кимса билан гаплашаётганингизда унинг хулқи ёки кўринишидаги бирор жиҳат сизга ёқмай қолди. Шунда ҳам сабр билан, унинг “айби”ни юзига солмай тоқат қилдингиз. Бу бағрикенгликнинг қуйи даражасидир. Иккинчи, сизга кимдир нотўғри ва қўпол муомала қилди. Одоб қоидаларини бузди. Унга нисбатан сабр қилишингиз бағрикенгликнинг ўрта даражасидир. Учинчи, сизга бирор жиҳати ёқмай қолган ёки сизга нисбатан нотўғри муомала қилган инсонга кечиримлилик билан муносабатда бўлишингиз ва унинг камчилигини кўтариб, ҳеч нима бўлмагандек энг гўзал муомалада бўлишингиз бағрикенгликнинг олий даражасидир. Сабаби, ёмонликни яхшилик билан бартараф қилиш илоҳий амр бўлиб, унга буюк бобокалонларимиз, олиму алломаларимиз, фозилу арбобларимиз, мутафаккир аждодларимиз асрлар давомида амал қилиб келганлар. Бағрикенгликнинг гендер, ирқий, миллий, лисоний, диний, мулкий ва ижтимоий турлари мавжуддир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида жамият аъзолари ўртасидаги тенглик тамойили қуйидагича ўз ифодасини топган: Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Бу икки жинс, эркак ва аёл тоифалари ўртасидаги бағрикенг муносабатдир. Эркаклар аёлларга нисбатан жисмоний ва моддий жиҳатдан кучлироқдир. Бу нисбат ўғил бола ва қиз бола ўртасида ҳам намоён бўлади. Ўғил бола кучли ва бақувват бўлиши билан бир қаторда ўзининг кучи ва салоҳиятини қиз болани камситиш орқали кўрсатмаслиги зарур. Мактабдош, синфдош қизларга нисбатан хоҳ у кичик, хоҳ катта бўлсин камситмай муомала қилиш, уларга ўз опаси ёки синглисидек муносабатда бўлиш, аёл устозларни онасидек ҳурмат қилиш гендер бағрикенглигини ифодалайди. Аёлларни фақат олийжаноб кимсаларгина эъзозлайди, уларни пасткаш кимсаларгина хўрлайди. Жамоадош қизлар олдида турли беодобона сўзларни ишлатиш, уларнинг шахсиятига тегадиган гапларни гапириш, ҳақорат қилиш мард эркакларнинг одати эмас. Дунё аҳолиси уч...
Илмни Ўзини таниш воситаси қилган, илк нозил бўлган ояти муборакни ҳам илм олишга тарғиб ила бошлаган, илм аҳли билан билмайдиганларнинг даражаси тенг эмаслигини қайта-қайта такидлаган олимларни мақтаб уларнинг мақоми пайғамбарлардан сўнгги мақомда қилиб улуғлаган Аллоҳ таолога ҳамд-у санолар. Умри мубораклари давомида гўзал тарбия ва ахлоқларнинг энг мукаммали ила бизларга Жаннат сари юришни ўргатиб, олимлар Ўзларининг меросхўрлари эканини айтиб, Қуръон ва суннатни мустаҳкам арқон тўғри йўл деб таълим берган Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламга туганмас саловатлар. Мана неча асрки Ислом дунёси мустаҳкам арқон узра бир жамоа бўлиб яшаб келмоқда. Ҳар бир илм асралар оша янгириб эскиликлари унитилиб, даврга мослашиб борадиган бўлсада, Ислом дунёсининг асосий китоби Қуръони Мажиддан сўнг турадиган “Ал-Жоме Ас-саҳиҳ” асари ва унга бўлган эътибор ва ундаги илм унитилмади ҳам, даврга мослашмади ҳам. Балкида ундаги ҳақиқатлар инсониятга жуда ҳам зарур бўлиб ҳар бир давр инсонлари унга мурожаат этиб яшадилар. Бунинг асосий сабаби эса албатта бу китобдаги жамланган сўзлар икки олам сарвари мўминларнинг Ҳавзи Кавсар бўйида кутиб олиб, Аллоҳ таолодан шафоат қилиб берувчиси Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бўлганлигида. Бу асар муаллифининг ҳаётини ўрганишлик ва бу асарни ҳаётимиз чироғи қилмоғимиз биз ёш авлодга албатта нажот йўли ва маёқ бўлажак. Фотимахоним ёш Муҳаммадга қараб унинг етук шахс ва отаси истаганидек ҳадисларни жамлаб уларни саҳиҳларини халққа етказувчи олим бўлишини Аллоҳга илтижо қилиб дуо қиларди. Айни дамда унинг бу орзулари сут билан Муҳаммаднинг қалбига жо бўлаётгани ҳам илоҳий бир мўжиза эди. Инсоният унгача ва ундан кейин ҳам унингдек шахсни тарбиялашга ожиз қолган Муҳаммад ибн Исмоил бу хонадонда Аллоҳ розилигига етишнинг ажиб йўлларини таълим олиб улғайиб борар эди. Йиллар давомида Фотимахонимнинг заҳматли меҳнатлари ва Аллоҳ таолога илтижолари сабаб ёш имом аввало Каломуллоҳни сўнг эса бошқа илмлар қаторида ҳадисларни ёд ола бошлади. Аллоҳ таоло ота-онасининг тақво ва зуҳди сабаб Муҳаммад ибн Исмоил тенгдошлари орасида фавқулодда мустаҳкам зеҳн соҳиби бўлиб камол топди. Бир эшитган нарсасини унутмайдиган бундай зеҳн соҳиби аввало ўз юрти имомларидан таълим олди. Исмоил ибн Иброҳим вафот этгач, Фотимахоним зиммасига икки ўғилнинг тарбияси ва эрининг Муҳаммад учун айтган васиятини бир зум бўлсада унутмай Аллоҳдан нусрат сўраб яшади. Муҳаммад ибн Исмоил Макка сари илм олмоқ учун онаси ва акаси ҳамроҳлигида йўлга чиқишганида у ҳали 16 га чиқиб улгурмаган эди. Ҳаж мавсуми тамомига етгач онанинг яна бир синови кичик фарзандни илм олмоқлиги учун бу муборак заминда ташлаб ўзи қайтиб кетиши эди. Аммо ишончли устозларни ўзи излаб топиб қалби таскин топгачгина, бор алам-у соғинчларини беркитиш учун ортида қолган жигарпорасига қайрилиб ҳам қарамай йўлга чиқди. Йўл олис, бегона юрт, ёлғиз ўзини қолдириб фақат ва фақат Аллоҳ йўлида илм олиши учун бу жудоликка чидаб яшаш учун Аллоҳга тақво ва таваккулнинг энг гўзал намунасига эга бўлмоқ керак эди. Фотимахоним ана шу ҳислатларга эга аёл бўлганлиги сабаб ҳам Аллоҳ таоло унинг фарзандини то Қиёмат келувчи уммати Муҳаммадийга устоз қилиб тарбия топтирди. Йиллар давомида юртма юрт кезиб саҳиҳ ва носаҳиҳ бўлган ҳадисларни ёдлаб, ровийларини излаб топиб, жамлаб ўз Жомесига ёзиб борган Муҳаммад ибн Исмоил отаси васият қилганидек етук олим ва муҳаддис, мустаҳкам зеҳн соҳиби, нафақат ўз даврининг балки ўзидан кейинги барча даврларнинг ҳам устозига айланди. Онасини соғиниб юртига қайтганда эса, Фотимахоним фарзанд соғинчида...