(2019 йил 5 июнь, соат 12:00 ҳолати) Ассалому алайкум, ҳурматли Брифинг иштирокчилари! Қадрли журналистлар! Эътироф этиш керак-ки, сўнгги икки-уч йил ичида Ўзбекистон тарихида янги саҳифалар очилди. Қувонарлиси, ушбу саҳифалар зарҳал ҳарфлар билан қайд этишга арзигулик ислоҳотлар, янгиликлар, хушхабарлар билан тўлмоқда. Ана шу ижобий ўзгаришлар ҳақидаги хабарлар жаҳоннинг олий минбарлари, нуфузли теле ва радиоканаллари орқали баралла янграмоқда. Халқаро нашрларда юртимиздаги ўзгаришлар ҳақида мақола ва янгиликлар чоп этилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан халқ мафаати йўлида барча соҳаларда илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар, амалий саъй-ҳаракатлар, нафақат юртдошларимиз, қолаверса халқаро ҳамжамиятнинг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда. Айниқса, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, аждодларимизга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг бой илмий меъросларини ўрганиш ва ёшларга етказиш бўйича олиб борилаётган эзгу ишлар юртдошларимизни бирдек мамнун қилмоқда. Буни, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ҳамда жорий йилнинг 4 июнь куни муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон халқига йўллаган Рамазон ҳайити табриги мисолида яққол кўриш мумкин. Айниқса, ушбу байрам табригида: “Гўзал диёримизда муборак Рамазон шукуҳи кезиб юрган шу кунларда байрам кайфияти барча шаҳар ва қишлоқларимизга кириб бориши, бу айёмни янада мазмунли ўтказиш учун шароит яратиш мақсадида 5-6 июнь мамлакатимизда дам олиш кунлари деб эълон қилинди”, деб таъкидланиши юртдошларимизга бўлган юксак эътиборнинг ифодасидир. Мазкур Қарорларда белгиланган вазифа ва топшириқлар асосида, Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда турли мутасадди ташкилотлар томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, бу йилги Рамазон ойи ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Ҳурматли брифинг иштирокчилари! Энди эса, Ҳайит намози бўйича қўйидаги маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчимиз! Бугун, Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 5 июнь соат тонгги 05:00 дан то 05:50 дақиқагача бўлган вақт оралиғида Республикамиз минтақалари кесимида Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайити намози адо этилди. Республикада фаолият кўрсатаётган 2057 та масжиддан 1983 тасида 2 миллион 200 мингдан зиёд фуқароларимиз ҳайит намозини ўқидилар. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 108 та, Самарқанд вилоятида 272 та, Бухоро вилоятида 103 та, Навоий вилоятида 69 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидда адо этилди. Тошкент шаҳрида 102 та масжидда 479 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 мингдан зиёд, “Минор” масжидида 15 мингдан зиёд фуқароларимиз жам бўлдилар. Намозларда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, мустақиллик туфайли исломий қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиши, диний эътиқод эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва эзгулик ишларига Муҳтарам Юртбошимиз томонидан берилаётган юксак эътиборга шукроналик билдирдилар ва дуолар қилдилар. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди. Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ҳайит намозини жойларда...
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича ОАВ учун брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳайит намози бўйича қатор маълумотларни эълон қилди. Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 5 июнь республикада фаолият кўрсатаётган 2057 та масжиддан 1983 тасида 2 миллион 200 мингдан зиёд фуқаролар ҳайит намозини ўқиди. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 108 та, Самарқанд вилоятида 272 та, Бухоро вилоятида 103 та, Навоий вилоятида 69 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидда адо этилди. Тошкент шаҳрида 102 та масжидда 479 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 мингдан зиёд, “Минор” масжидида 15 мингдан зиёд фуқаролар жам бўлди. 418
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича ОАВ учун брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳайит намози бўйича қатор маълумотларни эълон қилди. Хусусан, унинг сўзларига кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди. “Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳайит намозини жойларда тартибли, тинч-осойишта ўтиши таъминланди”, – деди у. 422
Закот инсоният учун кўпгина моддий ва маънавий манфаат келтириб, уларнинг асосийларини куйидагича таснифлаш мумкин: Закот инсонларни ҳасисликдан сақлайди, уларни мардликка чақиради ва уларга берилган неъматлар учун шукр килишларига имконият беради. Зеро, Аллох таоло Қуръони каримда шундай мархамат килган: “Кимки ўз нафси баҳиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар иқболлидирлар” (“Хашр” 9). Закот инсонлар дунёни ҳаддан ортиқ севишларининг олдини олиши билан бирга, уларнинг қалблари қотишидан сақлайди ҳамда турли хил қалб касалликларидан поклайди. Закот бойларнинг камбағалларга нисбатан шафқат ва мархамат туйғуларини оширади. Закот бериш натижасида саҳоватли бойларнинг жамиятдаги этиборлари юксалади. Бу ҳолат эса бойлар орасида яхшилик қилишга рағбат уйғотади. Ер юзида ҳузур-ҳаловат, тинчлик-осойишталикни бузувчи тиланчи ва ишсизлар сонини камайтиради ва шу йўл билан жамиятда ночорлик ва беқарорлик каби салбий ҳолатларнинг олдини олади. Чунки муҳтож бўлган камбағал оч колгандагина жамиятда беқарорликларни келтириб чикаришга, бошқаларнинг мулкига тажовуз қилишга интилади. Агар ўша фақир бойларнинг закот сифатида берган молларини олиб ишлатса, инсонларга ёмонлик килишдан, бошқаларга зарар етказишдан, беқарорликни юзага келтиришдан воз кечади ҳамда фойдали ишларни қилишга интилади. Закот камбағалларнинг эҳтиёж соҳиби бўлишларидан қутқаради, уларнинг нормал яшашларига замин яратади. Бошкача қилиб айтганда, закот ижтимоий суғурта ҳисобланади. Закот бериш билан бойлар ўзларининг бойликларини турли хил бало ва офатлардан сақлайдилар, камбағалларга берган садақалари сабабли мулкларига барака берилади. Зеро, Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Молларингизни закот билан қутқаринглар, хасталарингизни садақалар билан даволанглар, бало тўлқинларини дуо ва тазарру билан қаршиланглар”. Закот жамиятни бойларнинг катта миқдордаги бойлик йиғиб камбағалларни булардан маҳрум килишлари натижасида юзага келадиган инқилоб ва муҳолафатлардан саклайди. (закот бойларнинг жуда катта маблағлар йиғиб, камбағалларнинг иқтисодий маҳрум бўлишлари натижасида юзага келадиган тўнтариш каби тартибсизликлардан жамиятни ҳимоя қилади). Закот молнинг сабабсиз йиғилиб туришининг олдини олади. Хулоса қилиб айтганда, закот жамиятда инсонлар томонидан тўпланадиган бойликнинг оқилона тақсимоти орқали муайян ижтимоий-иқтисодий балансни сақлаб туриш имконини беради. 4-курс талабаси Ҳабибуллаев Сирожиддин 496
Баъзида кўчаларда, далаларда, ўрмонларда айрим ака-укаларимиз қушларни ёки ҳайвонларни овлаётганларига гувоҳ бўлиб қоламиз. Баъзилар у ҳайвонларни танавул қилиш учун овласа, баъзилар эса шунчаки кўнгилхушлик учун овлашади. Хўш, бу биродарларимизнинг қилаётган ишлари қанчалик тўғри?! Бунга шариатимиз нима дейди?! عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَا مِنْ إِنْسَانٍ قَتَلَ عُصْفُورًا فَمَا فَوْقَهَا بِغَيْرِ حَقِّهَا إِلاَّ سَأَلَهُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ عَنْهَا قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَا حَقُّهَا قَالَ: يَذْبَحُهَا فَيَأْكُلُهَا وَلاَ يَقْطَعُ رَأْسَهَا يَرْمِي بِهَا. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالشَّافِعِيُّ وَالْحَاكِمُ. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир инсон чумчуқни ёки ундан каттароқ нарсани ноҳақдан қатл этса, албатта, Аллоҳ таоло ундан у ҳақида сўрайди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг ҳақи недир?» дейилди. «Уни сўйиб, емоғидир. Бошини кесиб отиб юбормас!» дедилар». Имом Насаий, Имом Шофеъий ва Имом Ҳоким ривоят қилганлар. Ушбу ҳадиси шарифни «Ейиладиган ҳайвонлар ҳақида» бобида келтиришдан асосий мақсад чумчуқ ҳалол қуш эканини билдиришдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Уни сўйиб, емоғидир» дейишлари шуни англатади. Аммо бу ҳадисда шу билан бирга бир оламга татигулик улкан маъно ётибди. Худди ана шу маънога инсоният ўзининг узун тарихи давомида доимо муҳтож бўлиб келган ва ҳозирги кунда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож бўлиб турибди. Ана ўша улкан маъно ҳаётга доимо жиддият билан қараш, инсон ўз масъулиятини тўлиқ ҳис қилиши ҳақиқатидир. Ислом ҳаётга доимо тўлиқ жиддият билан қарашни талаб қилади. Инсоннинг заррача қилган яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам охиратда ҳисоб-китоб қилинишига алоҳида урғу беради. Эътибор берайлик, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда нима демоқдалар: «Қай бир инсон чумчуқни ёки ундан каттароқ нарсани ноҳақдан қатл этса, албатта, Аллоҳ таоло ундан у ҳақида сўрайди». Бошқа бир ривоятда ўша ноҳақ ўлдирилган чумчуқ қиёматда даъво қилиб: «Эй Роббим, манави мени манфаат учун эмас, ўйнаб ўлдирди» дейиши айтилган. Исломдан узоқлашиш оқибатида ҳаётнинг ҳамма соҳаларида инсоният бошига тушган сон-саноқсиз мусибатларни бир томон қўйиб турайликда, бизга аҳамияти йўқ бўлиб кўринган чумчуқни беҳуда ўлдириш масаласини олиб кўрайлик. Худди ана ўша масъулиятсизлик оқибатида ҳозирги кунимизга келиб дунёдаги кўплаб ҳайвонлар қирилиб битмадими?! Қиёматни, ундаги сўроқ-саволни, ҳисоб-китобни унутган инсоният ваҳшийлашиб, қанчадан-қанча ҳайвон турларини йўқ қилиб юбормадими?! Яна қанчадан-қанчаси йўқ бўлиш арафасида турмаяптими?! Бугунги кунда табиатни муҳофаза қилиш энг долзарб масала бўлиб қолмаяптими?! Шунинг ўзидан инсоният Исломга қанчалар муҳтож эканини билиб олсак бўлаверади. Ушбу ҳадиси шарифдан оладиган фойдаларимиз: Каттаю кичик ҳар бир ишга жиддият билан қараш зарурлиги. Арзимаган ҳайвонни овлашда ҳам фақат зарур манфаат юзасидан ов қилиш кераклиги. Банда кичик бир ҳайвонга қилган ноҳақлиги учун ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавоб бериши борлиги. Чумчуқнинг ҳалоллиги. Чумчуқ бўлса ҳам ҳайвонни овлагандан кейин сўйиб емоқ лозимлиги. Овланган ҳайвоннинг бошини ёки бошқа бирор жойини узиб, отиб юбормаслик лозимлиги. 4-курс талабаси Иброҳим Бурҳон 550