islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижоди

ХII асрда Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавий 1105 йилда Сайрамда, Шайх Иброҳим оиласида дунёга келган. Унинг вафот этган вақти кўпгина қўлёзма манбаларда 1167 йил деб ёзилган. Аҳмад ёшлигида онасидан, сўнг отасидан ажралади. Яссавий тарбияси билан опаси Гавҳар Шаҳноз машғул бўлади. Яссавий опаси билан Яссига кўчиб боргач, 1-устози Арслон боб билан учрашади ва ундан таҳсил олади («Етти ёшда Арслон бобом излаб топдим…»). Аҳмад дастлабки таълимотини Яссида машҳур олим Шаҳобиддин Исфижобийдан олади. Сўнгра бобоси Арслонбоб кўрсатмаси билан Бухорога бориб Юсуф Ҳамадонийдан таълим олади. Аҳмад Яссавийнинг ўзи устоз Юсуф Ҳамадонийнинг ҳузурига 23 ёшда борганини ва унинг тарбиясига ноил бўлганлигини эътироф этади.Бухорода у араб тили билан бир қаторда форс тилини ҳам чуқур ўрганади. Форсийда яратилган тасаввуфий адабиёт билан танишади. Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Абдуллоҳ Барқий, Хожа Ҳасан Андоқийлар билан ҳамсуҳбат ва ҳаммаслак бўлиб, Юсуф Ҳамадоний муридлари қаторидан ўрин олади. Алишер Навоий Яссавий тўғрисида «Мақомоти олий ва машҳур, каромоти матаволий ва номаҳсур эрмиш. Мурид ва ашоб ғоятсиз ва шоҳу гадо анинг иродат ва ихлоси остонида ниҳоятсиз эрмиш», — дейди. Бу фикр Яссавийнинг Яссига қайтиб келиб, янги бир тариқатга асос солган муршид сифатида шуҳрат топган даврларига тегишлидир. Яссавий туркий халқларни исломга янада кенгроқ жалб қилиш ва тасаввуф ғояларини омма кўнглига чуқур сингдириш мақсадида шеъриятдан ҳам фойдаланган. Абдурауф Фитратнинг таъкидлашича, Яссавийнинг «адабиётда тутган йўли содда халқ шоирларимизнинг тутғон йўлидир… Унинг ҳикматлари вазнда, қофияда, услубда халқ адабиёти аталган шеърлар билан баробар» Яссавий нуқтаи назарида ҳикмат — «илми ладуний», яъни илми ғайбу ҳақойиқ ва илоҳий сирларни кашф айлаш мазмунига ҳам эга. Яссавийнинг ўзи «Девони ҳикмат» номи билан бирон бир китоб яратмаган. Ушбу нодир асар унинг мурид ва издошлари томонидан тартиб берилган. Лекин бу нарса ҳикмат мажмуасининг Яссавийга алоқаси йўқ, деган даъвони илгари суришга асос бермайди. Сўфи Оллоёр Яссавий ҳақида фикр билдириб, яна шундайдеган: Шариатда эди ул офтобе Қолибдур бизга ул эрдин китобе.  «Девони ҳикмат»да илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берилган. «Девони ҳикмат»даги барча шеърлар ҳам Яссавийга мансуб эмас. Унга Яссавий издошларининг ижод намуналари ҳам киритилган. Бу эса, табиийки, ҳикматлар тили ва услубида маълум ўзгаришлар ҳосил қилган. Лекин Яссавийнинг ўнлаб издошларидан ҳеч бири устозлари бошлаган ғоявий, ахлоқий, маънавий-маърифий ва мафкуравий йўналишни ўзгартирмаган. Буни Яссавий ҳаёти, тариқати ва ижодиётидан баҳс юритилган ўнлаб қадимий манбалар, айниқса, Султон Аҳмад Ҳазинийнинг «Жавоҳир ул-аброр мин амвожил биҳор» асари ҳам тўла тасдиқлайди. Яссавийнинг фақат ижодиёти эмас, қанча умр кўриб, қачон вафот этганлиги ҳам баҳсли. У ҳикматларидан бирида «Юз йигирма бешга кирдим, билолмадим», дейдики, бу сўзлар тарихий ҳақиқатдан кўра, маноқибий мазмунга эга. Бундан ташқари, 125 йиллик узоқ бир умрнинг ярмидан кўпини «ер ости»да ўтказиш ақл бовар этмас ҳодисадир. Ривоятларга кўра, Яссавий 63 ёшга етгач, ер остида ҳужра ясатиб, “чилла”га кирган, («Олтмиш учда ер остига кирдим мано», дейди Яссавий)  қолган умрини тоат-ибодат қилиб, қимматли ҳикматлар ёзиб, риёзатлар чекиб, ер остида ўтказган. Лекин кўпчилик тадқиқотчилар унинг вафот тарихини 1166—67 йил деб қайд этишган. Узоқ вақт мобайнида Яссавий ҳаёти ва ижодиётини илмий жиҳатдан тадқиқ этишга имкон берилмади. Асарларини нашр қилишга йўл қўйилмади. Ўтган асрнинг 70-йилларида Яссавийнинг миллий маданият, тил ва адабиёт тарихидаги...

Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради

Дамашқдаги бозорлардан бирида икки киши тортишиб қолди. Улардан бири қуролини олиб, рақибига ўқ узди, лекин ўқи хато кетди. Ўша ердаги бир киши бу тортишувни эшитиш учун дўконидан бошини чиқариб, қараб турган эди. Ҳалиги ўқ шу одамнинг бўйнига, умуртқа поғонасига яқин жойга тегиб, уни шол қилиб қўйди… Орадан бир неча кун ўтиб бозордан ўтиб кетаётган шайх Ротиб Ан-Наблусийни бир киши тўхтатиб, шу воқеа ҳақида савол берди: “Устоз, сиз доим Аллоҳ азза ва жалланинг адолати ҳақида гапирасиз. Лекин бу одам нима қилган эди? У оддий савдогар, дўконини очиб, оила, бола-чақасига ризқ топишга ҳаракат қилаётганди. Газлама сотарди. Ҳеч қандай айби йўқ. Тортишувни эшитиб, бўйнини чўзиб қараган вақти дайди ўқ келиб бўйнига тегибди. Шол бўлиб қолди. Қани Аллоҳнинг адолати?!” Шайх Наблусий жавоб берди: “Аллоҳга қасамки, мен Унинг одил эканлигини биламан. Сиз менга ўша киши ҳаётидан ўзингиз билган бир қисминигина айтиб бердингиз. Эҳтимол унинг ҳаётида сиз ҳам, мен ҳам билмаган бир иш бордир. Мен Аллоҳнинг адолати ҳақ эканлигига ишонаман”. Орадан йигирма кун ўтиб шайх Наблусий Ал-Майдон маҳалласида яшайдиган дўсти билан гаплашиб қолди. Дўсти унга: “Эй шайх. Бизда ажойиб бир воқеа юз берди. Бир қўшнимиз бўлиб, у вафот этган укасининг етим болаларига васий эди. Етимларга отасидан 20 минг лира қолганди (ўша пайтда бу бир уйнинг пули эди). Пулни сақлаб туришга масъул бўлган амаки уни эгаларига, етимларга қайтаришдан бош тортди. Улар Ал-Майдондаги олимлардан бирига шикоят қилишди. Олим у одамни ва укасининг болаларини олдига чақириб, насиҳат қилди, лекин амаки пулни тўлашни истамади. Шунда ҳалиги олим жиянларга: “Амакингиз пулни бермайман, деяпти. Бу масалани энди қозига кўтариб юрманглар, сизлар амаки-жиян бўлиб тортишиб юришинглар тўғри иш бўлмайди. Аксинча, осмонлару ернинг Робби бўлган Аллоҳга шикоят қилинглар”, деб маслаҳат берди. Бу кечқурун соат саккизда бўлаётган гап эди. Эртаси куни эрталаб соат саккизда амаки дўконидан бошини чиқариб, тортишув бўлаётган жойга қараган ва ўқ тегиб, шол бўлиб қолган…” Шайх Ротиб Ан-Наблусий айтадилар: “Бу дунёда дайди ўқ, тасодифий иш деган нарсаларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ҳолат Аллоҳнинг ҳикмати ва адли билан, ўз ўрнида юз беради. Буни тушунган тушунади… Жоҳил жоҳиллигича қолади… Яшаб турган жойимизда, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, ҳикматли, адолатли Робб томонидан, етук ҳикмат асосида юз бераётганига иймон келтиришимиз лозим. У Зотнинг ҳузурида ҳеч кимга бир мисқол миқдорида ҳам зулм қилинмайди. Банда яхшилик қилган бўлса, яхшилик билан, ёмонлик қилган бўлса, ёмонлик билан мукофот олади. Аллоҳ Таъоло айтганидек: “Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради”. Ер юзидаги, одамларнинг адолатини эътиборга олмасак ҳам майли (дунёдаги жазолардан қутулиб қолишимиз мумкиндир, балки). Лекин осмонлару ернинг эгаси бўлган Зотнинг адолатини унутмайлик!” 961

Ислом шариатида фатво беришга қўйилган талаблар

  Маълумки, ҳар соҳада ўзининг мутахассислари бўлади. Ўша соҳанинг мутахассиси деган номга сазовор бўлиш учун, унга қўйилган бир неча шартни ўзида мужассам қилган бўлиши керак. Динимиздаги энг олий мақомлардан бири бу пайғамбар меросхўри бўлиш. Янада аниқроқ қилиб айтганда, шаръий ҳукмларни баён қилиб берувчи, Аллох ва Унинг Расули номидан гапирувчи муфтийлик мақомида туриш бу олий мақом бўлиш билан бирга, масъулияти оғир бўлган хатарли мақом ҳам ҳисобланади. Фатво бериш қадри улуғ,  мавқеи катта, фазли кўп ишдир. Чунки фатво берувчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросхўри, фарзи кифояни қоим қилувчи кишидир. Лекин масъулият жиҳатидан хатарли бир ўриндадир. Имом Муҳаммад ибн Абдуллоҳ шайх ул ислом Ибн Мункадир роҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Олим Аллоҳ таоло ва унинг халқининг ўртасидадир. Олим уларнинг ўртасига қандай киришига қарасин!” Қуйида бу олий ва хатарли мақомга кимлар муносиб бўла олади, кимни муфтий деб фатвосини қабул килса бўлади, шулар ҳақида гапириб ўтамиз. Уламоларимиз инсон муфтий бўлиши учун ўзида бир нечта шартларни мужассам этган бўлиши керак дейдилар. Ушбу шартлар билан бирма-бир танишиб чиқамиз. Биринчи ўринда Ибн Обидиннинг “Расмул муфти” асарларида келган барча шартларни ўзида жамлаган иборани зикр қилиб, ўтамиз: “Моҳир устоз қўлида фиқҳни ўрганмаган, ўзича устозсиз фиқҳ китобларини мутолаа қилган кишига фатво бериши жоиз эмас. Худди шунингдек устоз ҳузурида фиқҳни ўрганган кишиларнинг ҳаммаси ҳам фатво беравермайди. Устоз ҳузурида фиқхни яхши  билиб, мўътабар китобларни ажрата оладиган даражада малакага эга бўлгач, фатво бериш мансабига муносиб бўлади”.[1] Ибн Обидин роҳматуллоҳи алайҳи бу қоидани аслида Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий роҳматуллоҳи алайҳининг фатволаридан нақл қилиб келтирганлар. Ибн Обидин бу ибораларда муфтийликка муносиб бўлиш учун инсонда топилиши керак бўлган шартларни зикр қилиб чиққанлар. Ҳанафий мазҳабида муфтий (фатво берувчи)да топилиши лозим бўлган шартлар: Ислом. Бу шатртнинг ҳақиқати маълум. Муфтий Аллоҳ таолонинг ҳукмини ва Унинг Расули ҳукмини хабар берувчидир. Аллоҳ ва Расулига иймон келтириши шарт. Диндан қайтган муртаднинг ва бошқа ғайридин, кофирларнинг динни ташқаридан ўрганиб фатво бериши дуруст эмас. Мусулмонларга уларнинг “фатво”си фатво бўлмайди. Ақл ва болиғ бўлиш. Балоғатга етганлик ва оқилликка тўхталадиган бўлсак, бу икки шарт нафақат муфтийларда, балки тўғри тасарруф содир бўладиган, ибодат бўйнига вожиб бўладиган оддий авомларда ҳам бўлиши керак. Фатво берувчи шариат аҳкомларини англаб етадиган ақлли бўлиши шарт. Ақлли бўлиши учун камида балоғатга етган бўлиши ҳам шарт. Балоғат ва ақл бирга топилса,  шариат аҳкомларига мукаллаф  бўлади. Бошқа шартлар ҳам топилиши билан фатвога лойиқ бўлади. Мажнун ва ёш болаларнинг фатвоси дуруст бўлмайди. Агар шартларга эътибор берадиган бўлсак, муфтийликка эркак ва ҳур бўлиши керак, деган шартни учратмаймиз. Шунинг учун фуқаҳолар: «Агар бир аёлда ёки қулда юқорида айтилган барча шартлар топилса, улар муфтийлик мансабига муносиб кўриладилар», дейишган. Муфтийлар ҳаётига назар ташлайдиган бўлсак қуллардан Ато ибн Абу Рабоҳ,[2] аёллардан Фотима Самарқандия роҳматуллоҳи алайҳимларни кўришимиз мумкин. Одил бўлиш. Муфтий одил бўлиши шарт. Одил бўлиши шариат талаб қилган ишларни қилиб, қайтарган ишлардан қайтиб, фосиқликдан ўзини сақлаб юришдир. Адолат сифатига тўхталадиган бўлсак, ҳадис илмида ровийнинг ривоят қилган ҳадиси саҳиҳ бўлиши учун бир неча шартлар қўйилган, ўша шартларнинг ичида «адолат» сифати ҳам мавжуд. Худди шунингдек, муфтийликка лойиқ бўлиш учун инсонда адолат сифати топилиши керак. Фосиқ инсон Аллоҳнинг аҳкомларини етказишда омонатга ҳиёнат қилиб қўйиши мумкин. Зеро Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадисларида: «Бу динни кейинги...

Илмсиз фатво бериш

Илмсиз фатво бериш ҳаромдир. Чунки илмсиз фатво бериш Аллоҳ ва Унинг Расули номидан ёлғон гапиришдир. Илмсиз фатво бериш бошқаларни адаштиришдир. Инсонларни адаштириш, залолатга бошлаш эса катта гуноҳдир. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: “من أفتى بغير علم كان إثمه على من أفتاه ومن أشار إلى أخيه بأمر يعلم أن الرشد في غيره فقد خانه“  رواه أبو داود Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким илмсиз фатво берса, унинг гуноҳи фатво берган кишига бўлади. Ким ўз биродарига тўғри йўл бошқа томонда эканини билиб туриб, иккинчи бир йўлга ишора қилса, унга хиёнат қилибди»- дедилар.[1] Аъроф сурасининг 33-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: قُلۡ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّيَ ٱلۡفَوَٰحِشَ مَا ظَهَرَ مِنۡهَا وَمَا بَطَنَ وَٱلۡإِثۡمَ وَٱلۡبَغۡيَ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَأَن تُشۡرِكُواْ بِٱللَّهِ مَا لَمۡ يُنَزِّلۡ بِهِۦ سُلۡطَٰنٗا وَأَن تَقُولُواْ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ “Айтинг: «Роббим, албатта, фаҳш ишларнинг ошкораю пинҳонасини, гуноҳ (ишлар)ни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳ ҳеч қандай  ҳужжат туширмаган нарса(лар)ни Унга шерик қилишингизни ҳамда Аллоҳнинг шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилди»[2] Ушбу оятда Аллоҳ таоло “Аллоҳнинг шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилди” демоқда. Зеро,  муфтийлар Аллоҳ ва Унинг Расули номидан гапирувчи ўринбосарлар ҳисобланадилар. Шунинг учун муфтийликка муносиб бўлиш учун илм шарт қилиб қўйилган. Ҳадиси шарифда: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, Аллоҳ илмни одамлардан бир суғуриш ила суғуриб олмайди. Лекин илмни уламоларнинг (жонини) қабз қилиш ила чангаллаб олади. Токи олим қолмаганда одамлар жоҳил бошлиқларни тутадилар. Бас, ўшалардан сўралади. Улар эса илмсиз равишда фатво берадилар. Шу билан ўзлари ҳам залолатга кетадилар, ўзгаларни ҳам залолатга кетказадилар” дедилар”.[3] Ушбу ҳадисда “Улар эса илмсиз равишда фатво берадилар. Шу билан ўзлари ҳам залолатга кетадилар, ўзгаларни ҳам залолатга кетказадилар”,  деб илмсиз фатво беришни ўзини ҳам бошқаларни ҳам залолатга бошловчи инсон, демоқдалар. Шунинг учун муфтийликка муносиб бўлиш учун илм шарт қилиб қўйилган. Фатво берувчи фатво аҳлидан бўлмагани учун яъни илмсиз бўлгани учун хато фатво берса ёки фатво аҳлидан бўлса ҳам ўзининг кучини сарфламаса, балки шошиб хато фатво берса, гуноҳкор бўлади. Шунинг учун илмсиз фатво берувчиларнинг сўзига қаралиши лозим. Ҳанафий мазҳабида можин муфтий, яъни инсонларга ботил ҳийлаларни ўргатадиган фатво берувчи, илмсиз табиб ва инқирозга йўлиққан карвонбошининг ҳаракат ва тасарруфи тўхтатилади. 4-курс талабаси Сухроб Умаров [1] Муҳаммад ибн Абдуллоҳ aл Хатиб aл Умарий Aт Тибризий. Mишкотул масобиҳ. – Байрут: Дарул иҳя аттуросил аробий. 2001. Илм китоби. – Б. 30 [2]. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. Тошкент: Тошкент ислом университети. 2009. Б. 154 [3] Муҳаммад ибн Исмоил Буҳорий. Жомеус саҳиҳ. – Байрут: Дорул илм.1986. – Б. 453 619

Гўшти ҳаром қилинган ҳайвонлар зикри

Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур булсаю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир. Ушбу ояти каримада мусулмонларга ҳаром қилинган нарсалардан тўрт хили зикр этилмоқда. Биринчиси — ўлимтик. Яъни, Аллоҳ таоло ҳалол қилган ҳайвонлардан ўзи ўлиб қолганининг гўшти ҳаром бўлади. Соф инсоний табиат ўлимтикни хоҳламаслиги ҳаммага маълум. Ўлимтикни билиб туриб ейиш учун инсонлик табиатидан чиқиш керак. Бунинг устига, ҳайвонлардан касаллик етмаса, ўзидан-ўзи ўлмайди. Касаллик билан ўлган ҳайвондаги турли иллатлар ва микроблар унинг бутун гўштига тарқалиб кетади. Тиб илми бунга ўхшаш ҳикматларни кўплаб кашф этган. Биз билмаган яна қанча ҳикмати бор. Иккинчиси — қон. Яъни, ҳайвонни сўйганда оққан қонини тўплаб олиб, истеъмол қилиш ҳам ҳаромдир. Сўйилган ҳайвонларнинг томирларида қолган қонлар ҳаром эмас. Сўйилган ҳайвонларнинг бўғзидан оққан қони ҳам соф инсоний табиат инкор этади. Тиббий нуқтаи назардан қараганда ҳам, ҳайвон сўйилганда ундаги мавжуд барча микроблар, касалликлар ва бошка зарарли иллатлар қон билан чиқиб кетади, уларни тўплаб, тановул қилиш кони зиён.          Аллоҳ таоло инсонга зарар келтирадиган нарсаларнинг барчасини ҳаром қилади. Учинчиси — чўчқанинг гўшти. «Гўшти» дейилганидан ёғи ёки бошқа жойи ҳалол экан-да, деган фикр келмаслиги керак. Чўчқа буткул ҳаром. Ўлимтик қон каби нажас — ифлос бўлгани учун ҳаром. Қолаверса, чўчқа табиати бузуқ ифлос ҳайвон, нима кўринса, еяверадиган махлуқ. Соф табиат эгалари ундан нафрат қиладилар. Ейилган озуқа инсон вужудига сингиб, ўз таъсирини ўтказади. Масалан, баъзи дориларни ичсангиз, Аллоҳ у моддаларга берган хусусият туфайли танадаги оғриқ қолади, баъзилари истеъмол қилинса, асаб ўрнига тушади ва ҳоказо. Шунингдек, баъзи овқатлар иссиқлигингизни ошириб юборса, бошқаси совуқлигингизни оширади. Хулоса шуки, тановул қилинган озуқалар инсонга ҳар жиҳатдан таъсир ўтказади. Тажрибалиларнинг таъкидлашича, дунёда эркаги урғочисини қизғанмайдиган бирдан бир ҳайвон чўчқа экан. Балки шу боисдандир, чўчқа гўшти кўп истеъмол қиладиган халқларнинг эркаклари аёлларини қизғанмайдилар, бу масалада иффат ва номус нималигини билмайдиган даюсларга айланиб қолганлар. Тиб олимлари чўчқа гўштида қон-томир ва юрак касалликларини тарқатувчи моддалар борлигини ҳам аниқлашди. Яна бошқа кўпгина зарарлари ҳам аён бўлди. Бу ҳақида ҳатто ўзлари чўчқа гўштини истеъмол қиладиган халқдарнинг вакиллари, Қуръон ва Исломдан бехабар кишилар илмий ишлар қилдилар, алоҳида китоблар ҳам ёздилар. Тўртинчиси — Аллоҳдан бошқанинг номини айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўшти. Аввал айтилган ўлимтик, қон ва чўчқа гўштларининг ҳаромлиги улардаги мавжуд нажосат ва моддий зарарлар эътиборидан эди. Аммо Аллоҳдан бошқанинг номи айтиб сўйилган ҳайвон гўштининг ҳаром бўлишида унга эътибор мутлақо йўк, балки бошқа эътибор бор.       Аввало,  таъкидлаш керакки, таомларнинг ҳалол-ҳаромлигини белгилашда инсоннинг амалига қараб ҳукм чиқариладиган фақат бир ҳолат бор, у ҳам бўлса, гўштини Аллоҳ ҳалол қилган ҳайвонларни сўйиш чоғидир. Бошқа таомларда бу ҳолат мезон бўлмайди. Мисол учун, нонни ким ёпади, бисмиллоҳ айтадими, айтмайдими, барибир ҳалол бўлади. Шунингдек, мевалар ва сабзавотлар ва бошқа озиқ-овқатларнинг ҳукми ҳам инсоннинг амалига боғлиқ эмас.          Ҳайвонни сўяётганда эса сўювчи шахсга, унинг ниятига ва сўйиш услубига қаралади. Сўювчи ҳайвонни Аллоҳдан бошқанинг номини айтиб сўйса, гўшт ҳаромга айланади. Бу ерда моддий эмас, балки маънавий-руҳий ҳолат эътиборга олинган. Инсонни яратиб унга жон ато этган Зот Аллоҳ таолодир. Ҳудди шунингдек, сўйиладиган ҳайвонни ҳам яратиб, унга ҳам жон ато қилган Аллоҳ таолонинг Ўзидир. У Зот бир махлуқига (инсонга)...
1 146 147 148 149 150 233