islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Мактаб формаси ҳозирча мажбурий бўлмайди. Форма етказиб бериш бўйича иш бошлаб қўйган тадбиркорлар вазирликка боришди

17 июнь куни Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига мурожаат этган бир қатор тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. «Учрашувда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари ҳамда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 30 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Суҳбат жараёнида тадбиркорлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори юзасидан оммавий ахборот воситаларида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг мажбурий ягона замонавий формасига ўтилишига доир чиқишлар, улардаги турли хил қарашларга муносабат билдириш сўралди. Хусусан, янги 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар учун мактаб формаларининг ихтиёрий деб маълум қилингани, шунингдек мажбурий этиб белгиланиш муддати жуда кечга суриб юборилиши ҳақидаги ахборотлар тадбиркорлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдосини ташкил этишда салбий таъсир кўрсатаётгани, сотилган маҳсулотларни ота-оналар қайтариб келаётгани ҳам учраётгани, шу билан бирга тадбиркорларнинг аксарияти мазкур ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун банклардан кредитлар олгани сабабли бундай ҳолат охир-оқибатда уларни банкрот ҳолатига олиб келиши мумкинлиги айтиб ўтилди. Бу эса ўз навбатида жойларда ишчи ўринлар камайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, тадбиркорлар қарор билан тасдиқланган форма фасонлари ва уларни тикишда қўлланадиган матолар ота-оналар томонидан маъқулланаётганини билдирди. Жойлардаги учрашувларда ота-оналарнинг аксарияти ушбу формани жорий этиш таклифини маъқуллашаётгани, кимдадир уни сотиб олишга молиявий қийинчилик бўлса, уларга имкон борича тадбиркорлар ёрдам беришга ҳаракат қилаётгани таъкидланди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан шу кунга қадар тикилган мактаб формаси савдосини ташкил қилиш жараёнида чин етимларга – бепул, кам таъминланганларга – имтиёзли равишда етказиб бериш бўйича ҳам ташаббус кўрсатиш билдирилди. Халқ таълими вазири ўз навбатида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори ўз кучини йўқотмагани, шу билан бирга кўплаб ота-оналар, айниқса кўп фарзандли, эҳтиёжманд оилалар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда вазирликка келиб тушаётган эътирозларни инобатга олган ҳолда мажбурий мактаб формасига ўтиш муддатини кечиктириш зарурияти туғилгани ҳақида тушунтириш берди. Учрашувда 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларида Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарорида белгиланган мактаб формаларидан ташқари бошқа фасондаги формаларни марказлашган ҳолда харид қилишга йўл қўйилмаслиги ҳамда ота-оналарга жойларда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан белгиланган тадбиркорлар маҳсулотларини харид қилиш бўйича барча мутасадди раҳбарларга кўрсатма берилиши таъкидланди», дейилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарида. 2018/2019-ўқув йилида ягона мактаб формасини кийиш ўқувчилар учун ихтиёрий эди. Янги ўқув йилидан бошлаб эса мактабга ягона формада келиш мажбурий бўлиши кутилаётганди. Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 15 августида ягона мактаб формаси тўғрисидаги қарорни қабул қилган эди. Жорий йилнинг майида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева янги ўқув йилидан мактаб формасини мажбурий қилмасликни айтиб, мактабларда бошқа камчиликлар ва муаммоларга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаганди. Июнь ойида эса Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб формаси 2019/2020-ўқув йилида ҳам ихтиёрий бўлиши, бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилиниши кутилаётганини айтиб ўтди. Манбаа:http://kun.uz 454

Энди мақсадли қабулга топшириш учун ўша ҳудуднинг дипломи талаб этилмайди

Янги ўқув йилидан мақсадли қабулга ҳужжат топшириш учун фақат абитуриент мансуб бўлган ҳудуднинг дипломи талаб қилиниши бўйича тақиқ бутунлай бекор бўлди. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев телеграмдаги каналида бу борада изоҳ берди. «2017 йилдан бошлаб тиббиёт йўналишларида, кейинчалик аграр ва қишлоқ хўжалиши йўналишида ҳам мақсадли қабул асосида давлат гранти бўйича ўқишга қабул қилиш бошланган эди. Илгари қоида бўйича, мақсадли қабулга топшириш учун фақат ўша ҳудуддаги коллеж-лицейда ўқиган бўлиши керак эди. Яъни навоийлик абитуриент Навоий вилоятига ажратилган мақсадли қабул учун даъвогарлик қилмоқчи бўлса, у албатта коллеж ёки лицейни Навоийда тугатган бўлиши шарт эди. Бундай тақиқ бирмунча кулгили чекловларни келтириб чиқарар эди. Масалан, андижонлик абитуриент Фарғона тиббиёт коллежида ўқиган бўлса, унда у на Андижон бўйича, на Фарғона бўйича мақсадли қабулга топшира олар эди. Бундай вазиятда абитуриент шунчаки тиббиёт йўналишида давлат грантида ўқиш ҳуқуқидан автоматик маҳрум бўлиб қолар, фақат контрактга даъвогарлик қила олар эди. Ниҳоят 27.04.2019 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли қарори билан мақсадли қабулга қўйилган ушбу тақиқ бутунлай бекор бўлди. Бу нима дегани? Эндиликда муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумот бўйича) исталган абитуриентлар, улар қайси ҳудудда таҳсил олганидан қатъи назар, мақсадли қабулга даъвогарлик қила олади. Масалан, андижонлик абитуриент Фарғонада ўқиганми, Тошкентда ўқиганми, Самарқандда ўқиганми, фарқи йўқ, энди у Андижон учун ажратилган мақсадли қабулга топшира олади. Демак, бундай буён давлат грантига кириш учун барчада бирдек имконият пайдо бўлади», дейилади хабарда.  Манбаа:http://kun.uz 418

Сенатор: Таълимдан Исломни суғуриб олдик. Гётени ўргатдик, аммо Пайғамбаримиз ҳадисини келтиришдан чўчидик

«Биз юз йил олий таълимдан ҳам таълимдан (халқ таълими-таҳр.) ҳам Исломни суғуриб олдик. Ислом маънавиятини суғуриб олдик. Ҳалол билан ҳаром, тўғри яшашни суғуриб олдик. Биз Гётени ўргатдик, лекин жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини келтиришдан чўчидик. Мана кеча, (Олий Мажлис) Юқори палата раиси ва Коррупцияга қарши республика идоралараро комиссия раиси мажлисда ҳадисдан иқтибос келтирдилар. Жиноят кодексининг 210 ва 211- моддалари санкциялари ҳам айни ҳадисдан олинган. Кодексда ҳам пора берган ва олган учун жазо тайинланган. Биз буларни ўрганмадик. Ислом маърифатини фақат имом гапирсин дедик. Дунёвий билим олганлар гапирса, унга бошқача қарадик. (Оқибатда) нима бўлди? Коррупция ҳақида гапирадиган бўлсак, олий таълимда нафақат коррупцияга йўл қўйилди, балки ёш, келажак авлодга коррупция ўргатилди. Адолатсизлик ўргатилди. Олий таълимдаги муаммолар… Мана ҳозир бинолар кўрсатилди. Мен кечирим сўрайман, аждодларимиз ярмигача шўр босиб ётган мадрасаларда Қуръонни 9 ёшгача ёдлаган. Буларни тузатса бўлади. Агар чиройли бинолар билан алломалар чиқадиган бўлса, биласизми, ҳозир қанча Термизийлар, Бухорийлар чиқар эди?! Таълимнинг сифатига адолатсизлик сабаб. Биринчи курс талабаси биринчи семестерда яхши ўқийди, аммо семестер якунида адолатсизликни кўргач, 7 семестер ўқимайди. Нима учун, таниш-билиш, тамагирлик», – дея таъкидлади Термиз Давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов. Манбаа: http://kun.uz 441

Болалар ёлғон гапирганда нима қилиш керак?

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «…Ёлғончиликдан сақланинглар. Зеро, ёлғончилик фожирликка (гуноҳкорликка), фожирлик эса дўзахга бошлайди. Банда ёлғон гапириш ва ёлғончиликка интилишда давом этаверади, ниҳоят Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилади», дедилар” (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти). Аввалги мақоламизда болаларнинг ёлғон гапиришига сабаб бўладиган баъзи ҳолатларини кўриб чиққан эдик. Хўш, булар билан қандай курашиш мумкин? Тарбиянинг ва умуман тақвонинг асоси – ҳалол ризқ эканлиги ҳақида эслатиб ўтиш шартмас, фикримизча буни ҳамма билади ва бунга амал қилишга ҳаракат қилади. Шундай бўлса ҳам, фарзандингиз сизни алдаганини сезсангиз асабийлашишга уни изза қилишга шошилманг. Боланинг нега ёлғон гапирганини тушунишга ҳаракат қилинг. Болаларга ёлғон гапириб роҳатланмайди, кўп болалар ёлғони фош бўлишдан хавотирланиб юришади. Сизнинг агрессив ёки ўйланмай қилган муносабатингиз болани жуда ёмон аҳволга солиб ўртангиздаги муносабатга ёмон таъсир қилиши мумкин. Сизни ва бизни мақсадимиз, нафақат ёлғонни йўқ қилиш, балки болаларимиз ҳаётидаги ўзгаришлардан хабар топиб, уларни ҳал қилишида ёрдамчи бўлишдир. Агар фарзандингиз ҳеч қандай мақсадсиз, шунчаки ёлғон гапираётган бўлса, ўзингиз ва бошқа оила аъзоларингизни кузатинг, фарзандингиз кимгадир тақлид қилаётган бўлиши мумкин.(бу 4-5 ёшдан катта болалар учун, 4 ёшдан кичик болалар шунчаки, нутқи, фантазияси ривожланаётган даврда хаёлий дўстлар воқеалар тўқиши мумкин) Биз учун аҳамиятсиз туюлган майда ёлғонларимиз ҳам номаи амалимизга ёзилади, кимларнидир ишончини синдиради, кутаётган одамни эса вақтини зое қилади. Фарзандларимиз орқали бизларни тарбиялайдиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Олдинги мақолада айтиб ўтган иккинчи сабаб – қўрқинч эди, фарзандингиз жазодан қўрқиб ёлғон гапирса, билингки сиз ҳаддан зиёд қаттиқ қўлсиз ёки жазолар адолатсиз берилган. Шуни унутмангки, болаларни аввалдан огоҳлантирилган ишлар учунгина жазолаган маъқул.Тасаввур қилинг сиз ишга кеч қолдингиз, агар сизни аввалдан бу учун жарима борлигини огоҳлантирилмаган ҳолда ойлигингиздан жарима ушлаб қолишса, айбингиз борлигини билсангиз ҳам буни адолатсизлик деб қабул қиласиз. Болаларда ҳам худди шундай туйғу бўлади. Сизни хурсанд қилиш учун ёки аксинча ҳафсалангизни пир қилмаслик учун ёлғон гапирган фарзандингиздан сиз жуда кўп нарсалар кутган кўринасиз. Ҳар бир боланинг ўзига яраша қобилияти борлигини ва бу қобилият доим ҳам сиз кутган, орзу қилган нарсалар билан мос келмаслигини тушуниб етинг. Биз болаларни бизни орзуйимизда эмас, ўз ҳаётида яшашига қўйиб берайлик, ўзига ёққан ва уддасидан чиққан машғулотлари билан шуғуллансин. Болаларни мақтанишга, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши табиий ҳолат, шу мақсадда ёлғон тўқиган фарзандингиз билан мусулмон кишининг қадриятлари ҳақида гаплашиб, ўзингиз ҳам атрофдагилар билан муомалада уларга намуна бўлганингиз маъқул. Бизга энг қўл келган ва бола ақидасига ҳам тасир қиладиган тарбия усулларидан бири – Аллоҳ уни ҳар жойда ва ҳар вақт кўриб туришини, фаришталар ҳар бир амалларни ёзиб боришини эслатиб туришдир. Психологларнинг фикрига кўра, ота-онаси уни яхши кўришига қаттиқ ишонган болаларнинг ёлғон гапириши эҳтимоли анча камроқ экан. Албатта, ёлғонни эътиборсиз қолдиришингиз, уни яна такрорланишига сабаб бўлади, баъзида эса ёлғонни сезганингизни болага кўрсатишингизни ўзи етарлича тарбия бўлади. Шуни унутмангки, фарзандларимиз жисмонан, руҳан, ақлан ривожланиб боряпти, бу даврда улар бизнинг маслаҳатимиз ва қўллаб-қувватлашимизга муҳтож. Буни фақат уларни ишончида бўлган ҳолимизда амалга ошириш мумкин. Сизнинг фарзандингиз ҳам ёлғон гапирганми? Бунга қандай чора кўргансиз? Манбаа: http://muslima ona kundaligi 602

Намозда “соҳа устаси” бўлишни хоҳлайсизми?!

Қайси соҳа вакили бўлмасин, ўз мутахассислигини яхши эгаллаган, ўз касбининг устаси бўлса, иши ривожланади, харидори кўп бўлади, умумий қилиб айтганда, кам куч сарфлаб ҳам роҳат кўриши мумкин. Албатта, бу ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Соҳасининг мутахассиси бўлган илм эгаларидан бу даражага қандай етишганларини сўрасангиз, улар: “Авваламбор, Яратганнинг инояти, мадади билан, ундан кейин эса ожизона қилган меҳнатимиз, кўп йиллик машаққатимиз, илм йўлида жидду жаҳд қилиб, мушкулотларга қилган сабримиз натижаси”, – дея жавоб беришади. Дурадгор, заргар, қурувчи, шифокор, наққош каби истеъдод соҳиби бўлган соҳа вакилларини саволга тутсангиз, улар ҳам ютуқларга эришиш осон бўлмаганлиги, бунинг учун не-не босқичлардан ўтишга тўғри келганлиги, 15-20 йил тиним билмай меҳнат қилиш керак бўлгани ва ҳозирда ўша узоқ йиллик машаққатларининг мевасидан баҳраманд бўлиб, роҳатда, неъмат ичра яшаётганларини айтишади. Худди шунингдек, савдогарлик, тижорат, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчилар ва ўз ишида кўп зафар қучиб, ютуқларга эришганлар, машғулоти натижасида салмоқли мол-давлатга, сармояга эга бўлган инсонлардан бу ҳолатга қандай етишганларини сўрасангиз, улар ҳам бунинг учун кўп меҳнат талаб этилганлиги, бу йўл учун 15-20 йилдан ортиқ вақт сарфланганлиги, илк фаолият бошлаганида анчагина қийинчиликларни бошидан ўтказгани, ҳатто бир чақа ҳам фойда ололмагани, бироқ сабр-бардош ва кучли ирода шундай зафарларга эришишига сабаб бўлганлигини таъкидлашади. Эътибор берган бўлсангиз, ҳеч ким бир кун ёки бир ҳафта ё бир ой ёхуд бир йилда муваффақиятга эришиб, соҳасининг устасига айланмаган, қилган ишидан натижа, унум топмаган. Бунинг учун камида 10, 15, баъзида 20 йил талаб этилишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу, албатта, умумий ҳолатнинг баёни. Лекин баъзи инсонлар ҳам борки, улар оз фурсатда юксак натижаларга эришадилар, соҳаларини яхши эгаллайдилар. Бу ҳам Аллоҳнинг бир иноятидир. Юқорида келтирганларимиз асосан дунёвий маслакларга тегишли эди. Ана энди мен сиз азизларнинг эътиборингизни бошқа бир жиҳатга қаратмоқчиман. Буюк тобеъин Собит Буноний шундай дейдилар: “Мен намоз ўқиш йўлида 20 йил қийналдим (яъни қалбни тайёрлаш, намоз ўқиш вақтида Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиш, Ул зотдан қўрқиб туриш даражасига етгунимча 20 йил сарфладим). Ана энди буёғига намоз ўқишим менга роҳат бермоқда, бунинг Аллоҳнинг буюк неъмати эканлигини англамоқдаман”. Субҳаналлоҳ! “Намоздаги ҳушу ҳузуъга ҳам шунча вақт керакми, наҳотки бу нарса шунчалар эътибор талаб қилса?!” – дейишимиз мумкин. Ҳа, керак бўлса шунча вақт сарфлаш, жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади. Шу ўринда, тобеъиннинг сўзини ўқиганлар: “Биз ҳам 15-20, балки 30 йилдани бери намоз ўқиймиз, нима бўлибди?!” – деб айтишлари, тобеъиннинг сўзлари уларни ҳайратга солмаслиги мумкин! Келинг, тобеъиннинг сўзлари ҳақида бироз мулоҳаза юргизиб кўрайлик! Эътибор беринг-а, буюк тобеъин Собит Буноний розияллоҳу анҳу намоз борасида 20 йил машаққат чекканларини айтмоқдалар. Бу гапларга изоҳ берадиган бўлсак, ул зот намозни азбаройи буюк амал эканлигини англаб, Аллоҳ таолога юзланиб, Яратгани билан алоқа боғлашга ихлосла интилиб, эртага Қиёматда илк сўраладигани намози ва у Жаннатнинг калити эканлигини тушунган ҳолда ибодат қилганлар, айнан шулар намозга шу қадар жиддий ёндашишларига сабаб бўлган. Агар намоз ўқишни ҳам бир соҳа сифатида оладиган бўлсак, шу соҳада роҳат-фароғатга етишиш учун 20 йил умрларини фидо қилганлар. Сўзларидан бу мақомга эришиш учун анчагина машаққат чекканлари англашилмоқда. Эҳтимол, намоз ўқишни илк бошлаган вақтларида хаёлни бир жойга жамлай олмаганлар, хаёл уларни турли оламларга сайр қилишга чалғитаверган, диққатни тўплашга қанчалар уринмасинлар, уддалашнинг имкони бўлмаган. Лекин улар “Бўлди, етар!” – деб қўл силтаб кетмаганлар, балки намознинг...
1 144 145 146 147 148 233