islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Муносабат: “Хафа бўлиш йўқ”ми ё бор??

Юртимизда барча соҳалар қатори телевидение соҳасига ҳам кенг имконият берилди. Кўплаб янги кўрсатувлар ташкил бўлди. Маҳатма Ганди: “Мен деразамни очсам, тоза ҳаво билан бирга чанг ҳам киради”, – деганидек, кўплаб яхши кўрсатувлар қатори, ўзбек халқи урф-одат ва одоб-ахлоқига тўғри келмайдиган бир нечта кўрсатувлар ҳам пайдо бўлди. Улардан бири “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатуви. Кун сайин у каби кўрсатув ва видеороликлар сони ортиб бормоқда. Уларда ўзбек халқи ва менталитетига умуман ярашмайдиган ссенарий ишланган. Улар оммалашиб кетишидан олдин тартибга солиш керак. Чунки кўринишидан кўнгилочар ва қувноқ бир кўрсатув бўлгани билан, аслида эса у яхшиликка олиб борадиган, оқибати ижобий бўладиган ишлардан эмас. Уларни кўпчилик, улар қатори ёш авлод, болалар ҳам ортидаги салбий оқибатларини англамай томоша қилиб ўтиришмоқда. Болалар у каби кўрсатувларни кўриб ўтирар экан, эртага ўзимизни устимиздан куладиган, бировнинг шахсиятини ҳурмат қилмайдиган инсон бўлиб етишиши ҳеч гап эмас. Бугун у ишларни оддий ҳолат деб кўриб ўтиришмоқда, эртага эса ортидан эргашиб ўзлари ҳам шу ишни қилишади. Тўғри, Ғарбда бу каби видео ва кўрсатувлар кўп ва уларнинг томошабинлар аудиторияси ҳам кўпдир. Аммо, бу дегани биз ҳам ундай кўрсатув ва видеороликлар ишлаб, томошабинларимиз сонини кўпайтиришимиз керак дегани эмас. Марҳум, биринчи Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек: “Шарқда ўзига хос демократия”. Бизга ғарбнинг барча ишлари тўғри келавермайди. Ислом маданияти билан суғорилган ўзбек халқига бировнинг устидан кулиш эвазига аудиторияни кўпайтириш ярашадиган иш эмас. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг муборак ҳадиси шарифларида шундай дейдилар: “Бирингиз биродарингизни нарсасини ўйнашиб ёки ҳазиллашиб олмасин. Агар бирингиз биродарининг нарсасини олса, бас унга қайтарсин”. Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти. Шунингдек, одам устидан кулиш ҳақида: “Биродарингизга ғазабланманг, уни мазаҳ қилманг ва унга ваъда бериб, хилоф қилманг”, – деганлар. Имом Термизий ривояти. Ҳадисларнинг мазмунига эътибор берсак, юқорида айтилган кўрсатув ва видеолар яхши эмаслиги кўринади. Бундай иш мусулмон шахсга ҳеч ҳам ярашмайди. Қолаверса, кўрсатувда устидан кулинаётган ва аҳмоқ қилинаётган инсонга охирида совға ҳам беришар экан. Агар ўша инсондан калаки қилинишидан олдин: “Биз ҳозир видеога олган ҳолда шундай шундай иш қиламиз, сўнг у видеони бутун дунёга эълон қиламиз. Эвазига эса сизга бир совға берамиз, шунга розимисиз?”, – деб сўралса, у ҳеч қачон рози бўлмайди. Ким бутун дунё нигоҳида аҳмоқ бўлишни хоҳлайди? У бечоралар эса жаҳли чиққанидан бир-бирлари билан муштлашиб кетишмоқда, ёки қўрққанидан юраги ушлаб қолмоқда. Бу яхши иш эмас албатта. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, ўзбек халқи доим барча ишларда бутун дунёга ўрнак бўлиб келган. Шундай бўлиб қолиши керак ҳам. Бу видео ва кўрсатувларнинг баъзи салбий оқибатини айтиб ўтдик холос. Фақатгина улар эмас, бошқа салбий оқибатлари ҳам бор. Биз ундай ишлардан эҳтиёт бўлмоғимиз лозим. Аллоҳ хайрли ишларимизда Ўзи мададкор бўлсин 4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 592

Қуриган дарахт хосият келтирмайди!

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвосига асосан Бухоро вилояти Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” зиёратгоҳидан эски дарахт бўлакларини олиб бошқа жойга қўйилганига нисбатан турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. 2019 йил 7 май кунидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси хатида келтирилган “Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида”ги фатвосига асосан ушбу қуриган дарахт қолдиқлари зиёратгоҳ ҳудудидан олиб қўйилди. Баъзи инсонларнинг билимсизлиги сабаб, улкан гуноҳ ишга сабаб бўлаётган эски, қуриган дарахт бошқа жойга олиб қўйилганига жуда кўп ижобий муносабатлар билдирилди. Лекин айрим тоифа кишилар тўғри мақсадда қилинган бу ишни нотўғри, деб ёйишга интилмоқдалар. “Баҳоуддин Нақшбанд” зиёратгоҳидаги қуриган дарахтни айрим кишилар муқаддас санаб, тавоф, дуо ва ибодат марказига айлантириб, ундан ҳожатларини сўраш каби ширк амаллар авж олгани сабабли Диний идора уни мажмуа майдонидан бошқа жойга олиш ҳақида фатво берган. Зеро, халқимизда “Қуриган дарахт хосият келтирмайди!”, дерган ўлмас нақл ҳам бор. Бироқ, ижтимоий тармоқлардаги айрим манбалар иддао қилаётганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакиллигига юборилган хатда эски дарахт қолдиқларини ёқиб юбориш каби кескин ҳаракатларга ундалмаган. Балки уни одамлар гавжум бўладиган масжид яқинидан, зиёратгоҳ ҳудудидан олиб ташлаш қайд этилган. Шунингдек, айрим нохолис манбаларда бўрттириб кўрсатилаётгандек, “ушбу тут дарахтининг олиб қўйилиши бошқа дин вакилларининг осори-атиқаларини ҳам йўқ қилишга етаклайди”, деган мазмундаги гиж-гижловчи гаплар мутлақо асоссиздир. Ислом доимо диний бағрикенглик тамойилларини қўллаб-қувватлайди, ўзга дин вакилларига ҳурматда бўлади. Яна бир муҳим жиҳат, юртимизда зиёрат туризми ривожланиши натижасида, мусулмон мамлакатларидан ҳам ташриф буюрувчилар кўпайди. Айниқса, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига Ҳиндистон, Покистон, Туркия, Малайзия ва Индонезия каби давлатлардан бир неча минглаб тариқат намоёндалари ҳам келмоқда. Ушбу зиёратгоҳдаги дарахтнинг атрофини айланиб, ундан мадад сўраётган фуқароларимизни чет-эллик меҳмонлар кузатиб, қаттиқ таажжубга тушишмоқда. Бундай ҳолат мусулмон сайёҳларда диёримиз ҳақида бидъат-хурофотлар авж олган жойлар экан, деган нотўғри тасаввур шаклланишига сабаб бўлмоқда. Хорижлик зиёли сайёҳларнинг “Наҳотки Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ алломаларнинг ворислари мана шундай гуноҳ ишларга қўл урса?”, деган мазмундаги фикрларга ҳам гувоҳ бўлинган. Қайд этиш лозимки, яхши ва тўғри мақсадда қилинган хайрли ишларга ижтимоий тармоқларда сиёсий тус бериб, давлат ва дин муносабатларига салбий таъсир этишга уриниш ёмон ниятли кимсаларнинг душманлик ишидир. Диний идора Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий-демократик давлат эканини тўла англаган ҳолда, айрим нохолис манбаларнинг вазиятни нотўғри талқин қилиш йўлидаги хатти-ҳаракатларини мутлақо асоссиз, жамиятда диний омил сабабидан фитна чиқариш ва юрт тинчлигига раҳна солиш эканини таъкидлайди. Шунинг баробарида ижтимоий тармоқ юритувчиларига Аллоҳ таборака ва таолодан рушду ҳидоят тилаб, ҳар қандай савобли ишда яқиндан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканимизни билдирамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 455

Намозга таҳорат қилганда икки оёқни ювишнинг фарзлиги

Биз биламизки, таҳоратда тўртта фарз бор: Юзни ювиш. Икки қўлни тирсаклари билан ювиш. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш Икки оёқни тўпиқлари билан ювиш. Тўртинчи фарз бўлмиш, оёқ ювиш борасида уламолар турли хил фикрларни айтишган. Баъзилари уларга масҳ тортилади, дейишган. Бошқалари эса икки оёқ ювилади дейишган. Аббос ибн Тамим амакисидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва оёқларига масҳ тортдилар. Урва ҳам шундай қилди”. Биринчи фикр эгалари мана шу ҳадисни далил қилиб олдилар ва икки оёққа масҳ тортишнинг ҳукми бошнинг ҳукми кабидир дедилар. Бошқалар эса бундан бошқа фикрга юрдилар ва оёққа масҳ тортилмайди, балки ювилади деб, қуйидаги ҳадисни ҳужжат қилишди: Абдухойрдан ривоят қилинади: “Али розияллоҳу анҳу Роҳбага кирдилар ва “менга сув келтир”, дедилар. Сўнг мен сув ва идиш келтирдим. Шунда Али розияллоҳу анҳу таҳорат қилдилар ва оёқларини уч марта ювдилар. Сўнг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари худди шундай бўлган” дедилар”. Бу каби ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир даражасида келган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилсалар, оёқларини ювардилар. Бундай ихтилофнинг келиб чиқишининг сабаби, инсонлар таҳорат фарзлари оятидаги و ارجلكم  деган калимада ихтилоф қилишди. Масҳ тортиш керак, деганлар, бу калимани ўзидан олдингисига изофа қилиб, “ва аржуликум” деб касра ҳолатда ўқишди. “Ювиш керак”, деганлар эса “ва аржулакум” деб, фатҳа билан ўқишган. Жумҳур қироатда (қироат имомларининг кўпида) “ва аржулакум” деб фатҳа ҳолатда ўқилган. Шундан келиб чиқиладиган бўлса, таҳоратда икки оёқ ювилади. “Шарҳу Маъонил Осор” китоби асосида ТИИ талабаси Кўпайсинов Жасур 528

Мир Алишер ҳаётига назар…

Бутун туркий тил дунёси Алишер Навоийни “Шамс ул-миллат” — миллат қуёши деб ҳамма даврларда эъзоз билан тилга олади. Алишер Навоий ҳижрий 844 йили Ҳирот шаҳрининг Неъматобод мавзесида илм-маърифатли, билимсевар оилада дунёга келди. Бу милодий 1441 йил феврал ойининг 9-кунига тўғри келади. Алишер Навоийнинг ота томонидан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан эмикдош бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан бўлиб, мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси Қобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи, исми маълум эмас. Замондошлари уни “Низомиддин Мир Алишер” деб улуғлаганлар. “Низомиддин” — диннинг низоми деганидир. Кўпинча, мансаб эгаларига нисбатан айтилган “Мир” — амир демакдир. Академик Алийбек Рустамов бу ҳақида қуйидагиларни ёзади:  “Ҳазрати Навоийнинг диёнати ҳамма замон, ҳамма маконнинг ҳамма халқлари, айниқса мусулмонлар учун ўрнакдир. У Ислом ибодатию муомаласи, ахлоқу одобига аъло даражада амал қилди, ўзини бутунлай мамлакат тараққиёти ва эл хизматига бағишлади. Шунинг учун унга “Низомиддин” лақаби берилди”. Алишер болаликдан маърифатли оила муҳитида тарбия топди. Алишер оилада учинчи ёки тўртинчи фарзанд бўлиб, мактабда бўлажак султон Ҳусайн Бойқаро билан бирга ўқиди. У ерда савод чиқарди, шеър ўқиш ва ёд олиш, шеър битишга болаликдан ҳавас уйғонди. Кичик мактаб ёшида форс шоири Фаридиддин Атторнинг катталар ҳам тушуниши қийин бўлган “Мантиқ ут-тайр” достонини форс тилида ўқиб ҳам уқиб ёд олгани унинг ёшлик истеъдодининг муҳим қирраларидан эди. 1447-йилда подшоҳ Шоҳрух Мирзо вафот этиб, пойтахт Ҳирот нотинч бўлиб қолади. Алишерлар оиласи Ироққа кўчиб кетади. Йўлда Тафт шаҳрида Алишер машҳур тарихчи Шарофиддин Али Яздий билан учрашади, зийрак ва ақлли болакайнинг зукколигидан мамнун бўлган кекса олим унинг ҳаққига дуолар қилади. Халқ орасидаги “Улуғлар дуоси қабул бўлади” деган нақл бежиз эмас. Алишерлар хонадони 1451-йилда Ҳиротга қайтади. Кўп ўтмай, тахтга Абулқосим Бобур Мирзо ўтиради. Алишернинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад Сабзаворга ҳоким қилиб тайинланади. Алишер эса, ўқишни давом эттиради. 1453-йилда Алишернинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад вафот этди. Алишер Абулқосим Бобур хизматига кирди. Аввал Сабзаворда, сўнг Машҳадда яшади. Икки мактабдош дўст — Ҳусайн ва Алишер яна бирга бўлдилар. Бу йиллар ҳам ёш Алишер учун ўқиш ва билим эгаллаш йиллари бўлди. Шеърга меҳр Алишерни ижодга ундади. Ўзбекча шеърларига “Навоий”, форсча шеърларига “Фоний” тахаллусини қўйди. Ўсмирлик даврларида Алишер ўқишда ва ёзишда тиним билмас, шеър мутоаласидан чарчамас эди. “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида ўзининг ёшлик чоғида машҳур ўзбек ва форс шоирлари назмидан 50 минг байт (100 минг мисра) шеърни ёд билганини сўзлайди. Болалик вақтларидаёқ ўз даврининг Амир Шоҳий, Лутфий, Камол Турбатий каби шоирлари билан яқиндан алоқада бўлди. Отаси вафотидан сўнг таниқли илм ва адабиёт, санъат арбобларидан Саййид Ҳасан Ардашер, Паҳлавон Муҳаммад кабилар оталик қилдилар. Сабзаворлик олим ва шоир Дарвеш Мансурдан аруз бўйича таълим олди. 1457-йилда Абулқосим Бобур Мирзо вафот этди. Унинг ўрнини Абусаид Мирзо эгаллади. Ҳусайн Бойқаро тахт учун курашга шўнғиб кетди. Навоий эса Машҳад мадрасаларида ўқишни давом эттирди. 1464-йилда Ҳиротга қайтиб келган шоир ҳаётида нохушликлар бошланди. Абусаид Мирзо тахтга даъвогар Ҳусайн Бойқаронинг яқин кишиларини таъқиб остига олади. Алишернинг ота мулкини мусодара қилади, тоғалари Кобулий ва Ғарибийларни қатл эттиради. Навоий 1460-йилларнинг иккинчи ярмида Самарқандда яшади. Темурбек пойтахт қилган бу кўҳна шаҳар унинг ҳаётида ўчмас из қолдирди. Бу ерда ўз даврининг етук олимларидан, хусусан, шу кунгача асарлари Ислом...

Ислом динида ўз жонига қасд қилиш гуноҳи кабирадир

Маълумки, Ислом дини тинчлик, инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат ва инсоний фазилатларни тарғиб қилувчи диндир. Унинг таълимотида ер юзини обод қилиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, ато этилган неъматлардан фойдаланиб шукрона келтириш улкан савобларга сабаб бўлувчи солиҳ амаллар ҳисобланади. Аксинча, ер юзида фисқу фасод қилиш, ноҳақ қон тўкиш, қолаверса, ўз жонига қасд қилиш кабилар қораланиб, улар оғир гуноҳлар эканлиги таъкидланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг шаънини баён қилиб: “Биз одамзотни азизу мукаррам қилиб яратдик ҳамда уларни сувда ҳам, қуруқликда ҳам юрадиган қилиб қўйдик. Уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқ ато этиб, уларни бошқа ҳамма махлуқотдан афзал этдик[1]”– деб марҳамат қилган. Мазкур оят инсоннинг қадру қиймати нечоғли баланд эканлигини очиқ-ойдин кўрсатади. Парвардигор одамзотга шунчалик мурувват кўрсатган экан, инсон бу неъматнинг қадрига етмоғи, унинг шукрини адо этмоғи, қолаверса, ўша мақом ва даражага мос тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади. Инсониятни икки дунё саодатига элтувчи Ислом динининг асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсоннинг ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номуси, ақли ва эътиқодига зарар етказиш қатъиян ман этилади. Ҳаёт инсон учун берилган энг қадрли омонатдир. Шунингдек, у Аллоҳ таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир. Инсон бу неъматни асраб авайлаши, унга хиёнат қилмаслиги лозим, акс ҳолда энг оғир жиноятга қўл урган, ўз зиммасига катта гуноҳ орттирган бўлади. Қуръони каримда инсонни ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилишидан ман этилиб: “Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангизлар[2]”– дейилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Жумладан, бир ҳадисда: Жундуб ибн Абдуллoҳ рoзияллoҳу анҳу ривoят қиладилар: «Пайғамбар сoллаллoҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жарoҳатланди. Бeсабрлик қилиб пичoқ oлди-да, қўл(тoмири)ни кeсиб ташлади ва кўп ўтмай, қoн йўқoтиб, вафoт этди. Аллoҳ: «Бандам жoнига қасд этди, унга жаннатни ҳарoм қилдим», дeди[3]». Ўз-ўзини ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканини шундан ҳам билиш мумкинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишни қилган кишига жаноза намозини ўқимаганлар. Шунга кўра, исломий манбаларда ўз-ўзини ўлдирган кишига масжид имоми жаноза намози ўқиши дуруст эмас, дейилган. Бугунги кунда ўзларини гўёки мусулмонлардек кўрсатиб, одамларни динга “даъват” қилиб юрган, асл мақсадлари эса, жангарилик ва ноҳақ одам ўлдиришдан ўзга нарса бўлмаган кимсаларни бутун жаҳон кўрмоқда. Ҳозирга келиб буларнинг фаолиятига ҳар томонлама нуқта қўйилганда, улар ўзларини мужоҳид деб эълон қилиб, ўлсак шаҳид бўламиз, деб айюҳаннос соладилар. Аслида эса бу Ислом динига мутлақо зиддир.   3-курс талабаси Ажинияз Жиемуратов  [1] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Т.: Шарқ, 2004. Исро сураси, 70-оят. [2]  Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Т.: Шарқ, 2004. Бақара сураси, 195-оят. [3] Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дару ибн Касир. 1987. 506
1 145 146 147 148 149 233