islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 13, 2019

Day

Суяк билан истижмор қилиш

“Истинжо” сўзи фиқҳий истилоҳда олд ва орқа аврат йўлидан чиққан нажосат қолдиғини сув билан тозалашга ишлатилади. Тош, кесак ёки шу каби нарсалар ёрдамида поклашга “истижмор” дейилади. Истинжо ва истижмор эркак ва аёлларга бир хилда суннати муаккададир. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) доимо бу амални қилиб келганлар. Уламолар истинжонинг ҳукми борасида турли фикрларни айтган. Баъзилар уни мустаҳаб, яна Баъзилар суннат, деган. Истинжо суннат экани ҳақидаги фикр тўғри бўлиб, жумҳур уламолар шунга иттифоқ қилган. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳудан) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга чиқанларида мен сув олиб борар эдим. У зот ўша сув билан истинжо қилар эдилар” (Муслим ва Абу Яъло ривояти). Ушбу ривоятда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатдан сўнг сув билан истинжо қилишлари айтилмоқда. Уламолар сув ва тош, кесак билан истинжо қилиш борасида турлича фикрда бўлган. Аксарият салафлар ва улардан кейингилар истинжода аввало тош, кесак, махсус тайёрланган қоғоздан кейин сув ишлатиш афзал, дейишган. Истинжо ҳолатга қараб қуйидаги турларга бўлинади: 1. Фарз. Жунуб, ҳайз ва нифосдан покланётганда ғусл қилишдан олдин олд ва орқа аврат ҳамда унинг атрофини яхшилаб сувда ювиш фарз. Бунда ўша ерда нажосат бор-йўқлиги ёки оз-кам бўлишининг фарқи йўқ. Агарда олд ва орқа йўлдан чиққан нажосат тарқалган жой бир дирҳамдан ошса, уни кесак ва тош каби нарсалар билан поклаш кифоя қилмайди. Балки уни сувда ювиб тозалаш фарз. 2. Вожиб. Агар нажосат атрофга тарқалиб, унинг кенглиги дирҳам миқдорича келса, уни сувда ювиш вожибдир. 3. Суннат. Агар чиққан нажосат бир дирҳам миқдоридан камроқ бўлса, уни сувда ювиш суннат. 4.Бидъат. Ел чиқаргандан сўнг истинжо қилиш бидъат. Шунингдек, уйқудан уйғониш, жиннилик, ҳушидан кетиш ҳам истинжони шарт қилмайди. Уламолар Суякка истижмор қилиш тўғрисида ихтилоф қилишган. Баъзилари “Суяк билан истижмор қилиб бўлмайди. Агарда у билан бирор киши истинжо қилса, истинжо қилмаган киши ҳукмида бўлади”, дейишган. Улар қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кишини суяк ва тезак билан покланишдан қайтардилар”. Бошқалар эса “Суяк билан истинжо қилишдан қайтарилмаган. У билан истинжо қилиш тош ва бошқа нарсалар билан истинжо қилишдек эмасдир. Лекин ундан у жинларнинг озуқаси бўлганлиги учун қайтарилган. Одам боласи уларни ифлос қилмасликка буюрилгандир” дейишган. Улар эса қуйидаги ҳадисни далил қилишган: Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Суяк ва тезак билан истинжо қилманглар. Чунки улар жин биродарларингизнинг озуқаларидир”. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак суяк билан истижмор” қилишдан қайтариқ бордир. Фақат унинг сабаби у жинларнинг озуқаси бўлганлиги учундир. “Шарҳу Маъонил Осор” китоби асосида ТИИ талабаси Ҳомидов Муҳаммадюсуф тайёрлади 275

Саҳобаларнинг итоаткорликлари

حدثنا يعقوب بن إبراهيم حدثنا بن علية حدثنا عبد اعزيز بن صهيب قال: قال أنس بن مالك رضي الله عنه : ما كان لنا خمر غير فضيخكم هذا الذي تسمونه الفضيخ فإنِّي لقائم أسقي أبا طلحة و فلانا و فلانا إذ جاء رجل فقال : و هل بلغكم الخبر؟ قالوا: و ما ذاك؟ قال حرمت الخمر قالوا: أهرق هذه القلال يا أنس، قال: فما سألوا عنها و لا رجعوها بعد خبر الرجل. Яъқуб ибн Иброҳим айтди, У киши ибн Улайдан, У киши Абдулазиз Суҳайбдан, У киши айтдилар: “Анас розияллоҳу анҳу айтди: “Биз учун сизлар уни “фадих“ деб номлаган хамрдан бошқаси йўқ эди. Мен Абу Толҳа ва фалончи ва фалончига хамр қуйиб бераётган эдим, тўсатдан бир киши келди ва сизларга хабар келдими, деб айтди. Улар қандай хабар деди. У киши: “Хамрнинг ҳаром қилингани”, деди. Улар:”Эй Анас бу идишни тўкиб юбор”, дедилар. Анас розиаллоҳу анҳу айтади: “Улар ана шу кишининг хабаридан у ҳақида сўрамади ва қайтмадилар ҳам.” Ҳадисда ворид бўлган [ما كان لنا خمر غير فضيخكم] ҳаср Анас розияллоҳу анҳунинг ҳузурида бўлгани ёки ўзи билганига нисбатан, деб эҳтимол қилинади. Мадинада [فضيخ] дан бошқа хамр ҳам бўлиши мумкин. Ибн Умарнинг ҳадисида келгани каби хамрнинг ҳаром қилиниши нозил бўлди. Ўша пайтда беш хил шароб бор эди. Имом Муслимнинг ҳадисида Абу Талҳа билан бўлган баъзи кимсаларнинг номи келган. Улар Абу Дужона, Суҳайб ибн Базо, Абу Убайда, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал ва Абу Айюб эдилар. [قالوا] даги жам замирнинг айтувчиси Абу Толҳа, қолганлар эса ана шу ишга рози бўлганлар шу сабабли буйруқ уларнинг барчасига нисбат берилади. Анас розияллоҳу анҳу бўйсуниб, нафақат уни тўкиб юборди балки, бошқа ҳадисда келгани каби, идишларни синдириб ҳам ташладилар. Ҳадисдан олинадиган фоидалар: 1) Хамр ҳаром бўлишидан олдин мубоҳ бўлгани; 2) Бир кишининг хабари қабул қилиниши ва унга амал қилиниши; 3) Саҳобаларнинг ўта итоаткор эканликлари. 3-курс талабаси Бекимматов Баҳодир 113

Тошкент ислом институтида “Хатмул кутуб” тадбири бўлиб ўтди

Тарихдан маълумки, қадимги Мавроуннаҳр мадрасаларида, хусусан Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Шош мадрасаларида Қуръони каримни ёд олиш билан бирга, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тасаввуф, фароиз, усулул фиқҳ ва мусталаҳул ҳадис фанлари бўйича ислом оламида машҳур олимларнинг араб, форс, туркий тилларда ёзилган мўътабар китоблари, ушбу китобларга ёзилган шарҳлар ва уларнинг ҳошиялари ўқитилган. Ушбу фанлар бўйича энг мўътабар китобларни тугатганларни эса “Хатм карда мулло” деб номлашган. Талабалар мадрасада ўқишни тамомлаш вақтида “Хатмул кутуб”, яъни “Дарслик китобларни тугатганлик” бўйича махсус тадбир ўтказилган. Тадбирда ўша вақтдаги катта мударрислар, шаҳар қози ва муфтийлари йиғилган. Устоз ва талабаларга дастурхонлар ёзилиб, тадбир сўнгида китобларни ўқиб тугатган талабалар қози ва муфтий каби катта устозлар олдида имтиҳон қилиниб, ғолиблар ва дарс берган устозлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, уларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилинган. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, юртимизда ана шундай азалий қадриятлар тикланмоқда, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиш асосий вазифа қилиб белгиланмоқда. Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабаларининг мўътабар асарларни ўқиб тугатганлиги муносабати билан “Хатмул кутуб” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, ЎМИ раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Диний ишлари бўйича қўмита диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бўлим бошлиғи Бобомурод Рустамов, ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Салоҳидин Шерхонов, ЎМИ котибият бўлими мудири Муҳаммадайюб Ҳомидов, ЎМИ раиси маслаҳатчиси Исмоил Муҳаммад Содиқ, ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, ўқитувчи ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Анъанага кўра Қуръон тиловати ва муфтий ҳазратларининг дуои хайрлари билан бошланган тадбирда институт ректори У.Ғафуров 2018-2019 ўқув йили мобайнида талабалар устозлар кўмагида асосий дарс ва қўшимча машғулотларда ўқиб тамомлаган китоблари ҳақида маълумот берди. Тадбирда У.Ғафуров институтнинг 20 нафардан ортиқ ўқитувчилар томонидан институтнинг 300 нафар талабаларига ўқув йили бошидан Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари матни ва унинг шарҳи ҳамда Имом Таҳовийнинг “Шарҳи Маонил осор” асари матни ва унинг шарҳи асосий ва факультатив дарс сифатида ўқитила бошлангани, устозларнинг ҳиммати ва талабаларнинг ғайрати билан ушбу мўътабар асарлар тўлиқ ўқиб тугатилганини эслатиб ўтди. Шунингдек, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари бошчилигида “Ҳидоя”, “Шарҳул виқоя”, “Канзуд дақоиқ”, “Ал-ашбоҳ ван назоир”, “Нурул анвор”, “Усулуш Шоший”, “Шарҳу Ақоидун Насафия”, “Зовъул маолий”, “Интибоҳотул муфида” каби кўплаб китоблар ўқиб тугатилди. Келажакада шу каби “Хатми кутуб” тадбирларини Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Насафий каби алломаларнинг зиёратгоҳларида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда. Мамнуният билан қайд этиш мумкинки, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари раҳбарлигида Тошкент ислом институтига ўқишга киргандан кейин 67 нафар талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олдилар. Жорий ўқув йили давомида бир қанча қори ва қория талабалар Қуръони каримни бир ўтиришда ёддан ўқиб бергандилар, институт қорилари республика Қуръон мусобақасида фахрли ўринларни эгалладилар ҳамда Кувайт, Малайзия, Туркия, Россия, Эрон, Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақаларида муваффақиятли иштирок этдилар. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов Саудия Арабистонида ўтказилган Халқаро қорилар мусобақасида ҳакам сифатида иштирок этди. 2019 йил Рамазон ойида институтнинг 90 дан ортиқ устоз ва талабалари Тошкент шаҳри ва вилояти масжидларида таровеҳ намозларида “Хатмул Қуръон” қилиб бердилар. Мана шундай амалий натижалардан яна бири, тадбири асносида битирувчи курс талабалари Ҳабибуллаев Сирожиддин ва Нажмиддинова Робияга “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Қуръони карим бўйича ижоза шаҳодатномасини топширди. Тадбир якунида муфтий ҳазратлари барча иштирокчиларни “Хатмул кутуб” муносабати билан муборакбод этиб, мўътабар китобларни хатм қилиб ўқишнинг фазилати ва бу йўлда...

Намозга таҳорат қилганда икки оёқни ювишнинг фарзлиги

Биз биламизки, таҳоратда тўртта фарз бор: Юзни ювиш. Икки қўлни тирсаклари билан ювиш. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш Икки оёқни тўпиқлари билан ювиш. Тўртинчи фарз бўлмиш, оёқ ювиш борасида уламолар турли хил фикрларни айтишган. Баъзилари уларга масҳ тортилади, дейишган. Бошқалари эса икки оёқ ювилади дейишган. Аббос ибн Тамим амакисидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва оёқларига масҳ тортдилар. Урва ҳам шундай қилди”. Биринчи фикр эгалари мана шу ҳадисни далил қилиб олдилар ва икки оёққа масҳ тортишнинг ҳукми бошнинг ҳукми кабидир дедилар. Бошқалар эса бундан бошқа фикрга юрдилар ва оёққа масҳ тортилмайди, балки ювилади деб, қуйидаги ҳадисни ҳужжат қилишди: Абдухойрдан ривоят қилинади: “Али розияллоҳу анҳу Роҳбага кирдилар ва “менга сув келтир”, дедилар. Сўнг мен сув ва идиш келтирдим. Шунда Али розияллоҳу анҳу таҳорат қилдилар ва оёқларини уч марта ювдилар. Сўнг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари худди шундай бўлган” дедилар”. Бу каби ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир даражасида келган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилсалар, оёқларини ювардилар. Бундай ихтилофнинг келиб чиқишининг сабаби, инсонлар таҳорат фарзлари оятидаги و ارجلكم  деган калимада ихтилоф қилишди. Масҳ тортиш керак, деганлар, бу калимани ўзидан олдингисига изофа қилиб, “ва аржуликум” деб касра ҳолатда ўқишди. “Ювиш керак”, деганлар эса “ва аржулакум” деб, фатҳа билан ўқишган. Жумҳур қироатда (қироат имомларининг кўпида) “ва аржулакум” деб фатҳа ҳолатда ўқилган. Шундан келиб чиқиладиган бўлса, таҳоратда икки оёқ ювилади. “Шарҳу Маъонил Осор” китоби асосида ТИИ талабаси Кўпайсинов Жасур 212

“Дарҳақиқат, Биз Қуръонни Ўзимиз нозил қилдик ва Уни Ўзимиз сақлагувчимиз”

Шайх Абул-Айнайн Шийшаъ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кўпчилик кишилар “Аллоҳ таолонинг Китоби йўқ бўлиб кетмаслиги учун биз Уни ёдлашимиз ва ўзимиздан кейингиларга етказишимиз керак, деб ўйлайдилар. Ваҳоланки, оламларнинг Робби бўлган Зот Ўзининг Қуръони каримида марҳамат қилиб: إنا نحن نزلنا الذكر وإنا له لحافظون “Дарҳақиқат, Биз Қуръонни Ўзимиз нозил қилдик ва Уни Ўзимиз сақлагувчимиз” (“Ҳижр” сураси, 9-оят) деган. Аллоҳ таоло Каломини “Ўзим сақлайман!” дедими, демак, уни муҳофаза қилишда бандасига ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. У агар хоҳласа кофирнинг қўли билан ҳам Қуръонни сақлайверади. Ҳозир кўплаб ноёб мусҳафлар, Қуръонга оид осору атиқалар Европанинг энг машҳур музейларидат қаттиқ ҳимоя остида эҳтиётлаб сақланмоқда. “Фалон жойда уй ёниб кетибди, аммо ичида биргина Қуръон мусҳафи ёнмай қолибди”, “фалон шаҳарда машина портлаб кетибди, аммо ичидаги мусҳафга битта чўғ ҳам илашмабди”, “фалон масжидга ёнғин тегибди, аммо деворининг Қуръон оятлари ёзилган қисмлари омон қолибди” каби хабарларнинг жуда кўп шоҳиди бўляпмиз. Аллоҳ таоло Қуръонида нима деди?! У зот “Биз У (Қуръон)ни Ўзимиз сақлагувчимиз!” деди! Эй, инсонлар! Ақл юритиб кўринглар, мусҳаф нима у?! Саҳифаларига Аллоҳ таолонинг оятлари битилган оддий қоғозлар жамланмаси! Нега битта масжид тўла ёниб кетади-ю, аммо деворининг Аллоҳ оятлари ёзилган қисмлари ёнмай қолади?! Тафаккур қилинглар! Оддий қоғоз ёки оддий девор, унга Аллоҳ таолонинг оятлари битилгани учун Аллоҳ уларни оловдан асрамоқда. Энди агар сиз Каломуллоҳни қалбингизга жойласангиз, Аллоҳ таоло сизга дунё ва охират фитналаридан нажот бермайдими?! Агар сиз тилингиз билан Аллоҳ таолонинг оятларини тиловат қилсангиз, У зот азза ва жалла тилингизнинг оловда ёнишидан паноҳ бермайдими?! Агар сиз жисмингиз билан Аллоҳ таолонинг Китобига амал қилиб яшасангиз, У зот азза ва жалла жисмингизни жаҳаннам оташига абадий ҳаром қилмайдими?! Эй, инсонлар! Билингки, Қуръони каримнинг муҳофазасида бизнинг ҳеч биримизга эҳтиёж йўқ. Балки биз ўзимизнинг дунё ва охиратдаги барча уқубатлардан, фитналардан омонда бўлишимизда Қуръони каримга муҳтожмиз!” (Шайх Тоҳо Маждий Мажийдий. “Насоиҳ ли ҳуффази Китабиллаҳи азза ва жалла ва қурроиҳ”. Ал-мактабатул-бустанийя. 2016).   4-курс талабаси Йўлдошбек Нуриддинов таржимаси 327