Замонни айблаш, сўкиш, ҳақорат қилиш қабиҳ иш бўлиб, Ислом шариати бу ишни қилишдан қайтаради. Замонни сўкиш дастлаб даҳрийлардан сўнгра эътиқодда буларга мувофиқ бўлган араб мушриклари, Аллоҳни инкор этувчи кимсалардан содир бўларди. Даҳрийларнинг эътиқодича ҳар ўттиз олти минг йилда барча нарса ўз асл ҳолатига қайтади, яъни бизни фақат замон ўлдиради ва замон тирилтиради, фақат замонгина бутун мавжудотни бошқаради, дер эдилар. Бу ёлғон ақидани ёлғон эканини исботи ўлароқ ислом манбаи бўлган Қуръони карим ҳамда ҳадиси набавийда бир қанча далиллар келтирилган. Қуйидаги ҳадиси қудсий ҳам даҳрийларнинг ёлғон эътиқодига қарши ҳужжатдир. عن ابى هريرة رضى الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم قال الله تبارك و تعالى يؤذينى ابن آدم يسب الدهر و انا الدهر بيدي الامر اقلب الليل و النهار رواه البخاري Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ табaрока ва таоло деди: «Одам боласи менга озор беради. Замонни сўкади. Замон менман. Иш менинг қўлимда. Кеча ва кундузни мен айлантириб тураман». (Имом Бухорий ривоят қилган) Ушбу ҳадисни Ҳумайдий р.а ва Зуҳрий р.а Саййид ибн Мусаййибдан, Саййид ибн Мусаййиб эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Бу ҳадис қудсий ҳадислардан саналади. Аллоҳ таолонинг يؤذينى (юъзийний – менга озор беради)деган сўзи муташобеҳ сўзлардн бўлиб, буни Аллоҳнинг ўзига ҳавола қилиш ёки таъвил қилиш лозим бўлади. Шунингдек «қўл» ва «замон» сўзларини ҳам. Бу сўзларни таъвил қиладиган бўлсак, «азият бериш»ни Аллоҳга нисбат бериш бу Аллоҳга лойиқ бўлмаган иш. «Қўл»ни «қудрат» деб, «замон»ни эса замонни ўзгартириб турувчи, деб таъвил қилинади. (Умдатул қорий) Аллоҳ таолонинг «замонни сўкади замон менман» деган сўзи борасида Имом Хаттобий р.а: “Бунинг маъноси «мен соҳиби замонман, замонга нисбат берилган ишларни мен тадбир қилувчиман». Ким ушбу ишлар сабабидан замонни ҳақорат қилса, унинг ҳақорати ушбу ишларни ҳақиқий соҳиби Аллоҳга қайтади», дедилар. Аллоҳ таоло «иш менинг қўлимда, кеча ва кундузни мен айлантириб тураман» деган сўзи билан замон ҳодис(махлуқ) эканини, кеча ва кундузни айлантириб турувчи фақат Аллоҳ таоло эканини англатмоқда. Ушбу ҳадисдан келиб чиқадиган ҳукм, яхши ва ёмон ишларни замонга нисбат бериш мутлақо жоиз эмас. Ким агар шунақа эътиқодда бўлса, дарҳол тавба қилиб ўзига мағфират сўраши лозим бўлади. Бу эътиқод аҳли тавҳид эътиқодига зиддир. Афсус надоматлар бўлсинки, баъзи нодон мусулмонларнинг ҳаёт ташвишиданми, иши юришмагани сабабми ёки бошқа бир нарсалар сабаб замондан норози бўлиш ҳатто уни ҳақоратлашгача боришганини ҳаётда учратамиз. Бу нарса ўша мусулмон ақидасини мустаҳкам эмаслигига далолат қилиб қолмайдими? Демакки оғзимиздан чиқаётган ҳар бир сўзга эътибор қилишимиз лозим. Замон ҳақида айтаётган ҳар бир сўзимиз соҳиби замон бўлган буюк Аллоҳ таолога қайтаётганини эсдан чиқармайлик. 3-курс талабаси Аҳадов Иномжон. 583
Бир ернинг аҳолиси аҳли сунна ва-л-жамоанинг тўрт буюк фиқҳий мазҳабларидан бирига эргашган бўлсалар, ўша ерга яхши ниятда бўлса ҳам бошқа хилдаги фикрларни олиб кириб, мазкур мамлакат аҳолисининг минг йиллардан бери амал қилиб келаётган ишларини нотўғрига чиқариш фитна ва ихтилоф юзага келишига сабаб бўлади. Қадим замонлардан бери аҳли илмлар у ёки бу фиқҳий мазҳабларнинг бирига мансуб бўлганлар, эргашганлар. Уларга эргашмасликка даъват қилаётганлар эса замондошларга тақлид қилмоқдалар. Бугун кўп масалаларда мазҳаб имомларига хилоф йўлни тутиб, гоҳ у мазҳабдан, гоҳ бунисидан ҳукм олаётганларнинг аксари замондошлардан қайсидир бир аҳли илмга эргашаётган бўлади. Яъни, аҳвол шундайки, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва уларнинг кибор асҳобларига тақлид қилишдан қайтара туриб, ўзлари улардан анча паст даражада бўлган айрим замондош уламоларга тақлид қилмоқдалар. Бу ерда бироз мантиқ етишмаяпти. Яқинда бароат кечасининг бидъатлиги ҳақида интернет тармоғи бўйлаб ўнлаб постлар тарқалиб кетди. Ваҳоланки, мазкур кечанинг бидъатлиги борасида қаттиқ турадиганларнинг ўзлари улуғлайдиган ва эҳтиром этадиган Ибн Таймия ҳанбалий (р.ҳ) ҳам “иқтизоу-с-сироти-л-мустақим лимухолафати асҳаби-л-жаҳийм” (Туғри Йўлнинг жаҳаннам эгаларига хилоф йўл тутишни тақозо этиши) номли китобида мазкур кечанинг алоҳида фазилатга эга эканлиги ва умматнинг салафлари бу кечани ибодат ва зикру дуолар билан иҳё этганларини келтириб, унинг муфаззал кечалардан эканлигини таъкидлаб кетган. Аммо, керак ўринда қаттиқ улуғланадиган инсоннинг сўзи ҳам тарк этилиб, ундан пастроқ мартабадаги одамларнинг сўзларига ҳам эргашилаверади. Мазҳабсизликнинг яна бир хатари шундаки, у кўп ҳолатларда ўз соҳибларини шоз қавл ва фатволарни табанний этишга олиб боради. Мазҳабга эргашган одам эса шоз қавлга эргашган ҳисобланмайди. Чунки, бирор бир мазҳаб фақат ўша мазҳаб таъсисчисининг сўзларидангина иборат эмас балки, ҳар бир мазҳаб минглаб олимлар томонидан йиллар давомида илм ва тадқиқ қозонида қайнатиб, пиширилган сўзларни акс эттиради. Ҳеч қачон чуқур билим ва тадқиқотдан келиб чиқиб ёндашилувчи сўзлар инкор этилмаган балки, ҳурмат қилинган. Фалончининг ихтиёроти бундай, пистончининг ихтиёротлари бундай, дея илм сифатида мазҳаб китобларида ҳам айтиб кетилади. Аммо, улар муайян сабабларга кўра мазҳабда кўпчилик томонидан қабул қилинмаслиги, амалда бемалол қўлланилмаслиги мумкин. Ваҳоланки, ўша ўз мустақил фикрига эга бўлган кишилар ҳам мужтаҳид даражасидаги кишилар бўлганлар. Муфтий мақомидаги киши вазият тақозосидан ва муайян масалада ҳаражга юз тутган инсонни мусибатдан қутқариш учун ўз мазҳабидан бошқа мазҳаб олимининг сўзига тахрижан фатво бериши мумкин. Аммо, бу муфтий ва қози даражасидаги инсоннинг иши. Ҳамманинг иши эмас. Шунга аҳл бўлган ва илми ғоятда чуқур бўлган кимсанинг иши. Ва мазкур ҳолатдаги фатво фақат ўша инсон учун тўғри бўлади. Умумий кайфият касб этмайди. Бугун таассуб қилмаслик керак, Қуръон ва Суннатга эргашиш лозим деган асли ҳақ, аммо унинг билан ботил ирода қилинаётган ёхуд соддалик билан ўз йўлини тўғри деб билаётган айрим кишилар ўз фикрларини тўғрилаб олишлари ғоят муҳимдир. Зеро, фиқҳ бу кеча пайдо бўлиб қолган нарса эмас. Ўн йил бу билим билан шуғулланинг, ҳеч ким бўлмайсиз. Йигирма йил шуғулланинг яна-да илм доирангиз камлиги маълум бўлиб бораверади. Фиқҳни ўз илдизларидан узиб, фақат замондош олимларнинг таржиҳ ва ихтиёротларига боғлаб қўйиш ғоят осон аммо, таги мустаҳкам бўлмаган ёндашувдир. Киши юзлаб, минглаб ҳадисларни ёдлаган бўлиши, тақвоси кучли бўлиши лекин фақиҳ бўлмаслиги мумкин. Фиқҳ бу Аллоҳнинг раҳматидирки, ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бугун эса умуман бошқа маслакдан кириб келиб, фатво бераётганлар, асли бир тиббиётчи ёхуд инженер бўлган одамлар...
Ҳазрат Мавлоно Ориф Биллаҳ Шоҳ Ҳакийм Ахтар Соҳиб раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Ҳеч бир гуноҳ номаҳрамга қарашдек бандани Аллоҳ таолодан узоқ қилмайди. Бу гуноҳ билан дил қибласи буткул ўзгаради. 90 градусда Аллоҳ таолога юзланган қалб номаҳрамга қараш билан, 180 градус Аллоҳ таолодан бурилади, бу ҳолатда орқаси Аллоҳ таолога ва юзи номаҳрамларга қараб қолади. Шунда Аллоҳ таолонинг зикри қалбида бӯлиш ўрнига намозда ҳам, Қуръон тиловатида ҳам, ёлғизликда ҳам зеҳнига доим номаҳрамнинг сурати келаверади, бу ҳол банданинг бадбахт бўлишига сабаб бўлади ва ҳеч бир гуноҳ қалбни бунчалик барбод қилмайди. Масалан, агар қалб намозни қазо қилиш, ёлғон гапириш ва бировга азият бериш билан 45 градусга Аллоҳ таолодан бурилган бӯлса, тавба қилиш, ҳаққини поймол қилган шахслардан узр сӯраш ва розилигини олиш билан яна қайтадан Аллоҳ таолога юзланади, лекин номаҳрамга назар солиш шу даражада хатарли гуноҳ-ки, ҳатто,инсон қалби Аллоҳ таолодан тамомила ғофил бӯлиб, гӯзал (номаҳрам)нинг орзуси унинг қалбида қаттиқ ӯрнашиб олган бўлади. Бу гуноҳ оқибатида неча-неча жонларнинг хотимаси хароб бӯлгандир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсида айтади: ان النظرة سهم من سهام إبليس مسموم من تركها مخافتى ابدلته ايمانا يجد حلاوته فى.قلبه “Назар Иблиснинг ўқларидан заҳарланган бир ўқдир. Ким уни (номаҳрамга назар солишни) мендан қӯрқиб тарк қилса, мен унинг ўрнига шундай иймон бераманки, унинг ҳаловатини қалбида топади”. Ӯша шахс (واجد) топувчидир ва иймон ҳаловати, шубҳасиз, унинг қалбида бордир. Бу тасаввурот ва хаёлот дунёси эмас, балки илоҳий ваҳийдир. Ҳадисда “қалбингизга иймон ҳаловати келганини тасаввур қилинг” деб айтилмаган, балки (يجد) калимаси ишлатилган бӯлиб, маъноси сиз иймон ҳаловатини ҳақиқатан қалбингизда топасиз. Дӯстлар! Амал қилинг ва кӯринг! Қалбингизда шундай лаззат ва ҳаловат топасизки, унинг баробарида дунё салтанати ҳеч ва пучдир. Аллома Абул Қосим Қушайри раҳматуллоҳи алайҳ, “Рисолаи Қушайрийа”да шундай ёзадилар: “Аллоҳ таоло бандаларига назарни номаҳрамдан сақлашга буюриб, улардан кӯз лаззатини олиб қуйди, лекин унинг эвазига уларга доимий қалбнинг ҳаловатини ва лаззатини инъом этди”. Мулла Алий Қорий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: و قد ورد ان حلاوة الايمان اذا دخلت قلبا لا تخرج منه أبدا Яъни, ҳар қачон иймон ҳаловати қалбга кирса ҳеч қачон ундан чиқмайди”. Ва унинг шарҳида айтадилар-ки: “و فيه اشارة الى بشارة حسن الخاتمة له” , “ва бунда гӯзал хотимага ишора бордир.” Зеро, ҳар қачон иймон қалбдан чиқмаса инсоннинг хотимаси иймон билан бӯлади, шундай экан назарни номаҳрамдан сақлаш гӯзал хотиманинг кафолатидир. Дўстлар! Бугун гӯзал хотиманинг захираси бозорларда, аэропортларда, вогзалларда ва бошқа жойларда тақсимланяпти. Бу маконларда нигоҳингизни номаҳрамлардан сақланг, иймон ҳаловатини қалбда захира қилиб олинг ва гӯзал хотимани кафолатланг. Шунинг учун мен айтаманки, бугунги кунда ҳижобсизлик ва аврат ошкоралиги қанчалик кӯп булса, иймон ҳаловати ва лаззати эришиш йўлидаги жидду жаҳд ҳам шунчалик лаззатлироқ ва ширинроқ бўлади. Нигоҳингизни номаҳрамдан сақланг, иймон ҳаловатини ва лаззатини тотинг. «Аллоҳнинг Валийси қилувчи тўрт амал» китобидан 2-курс талабаси Нодирбек Одинаев таржимаси 741
Маълумки, фитна ҳар-қандай жамият, давлат ва миллатни ҳолдан тойириб, куч-қувватидан айиради ва таралиб турган ҳушбўй ҳидини кетказиб, мағлубоят сари этаклайди. Келинг, бу мавзуни бир ҳадис доирасида кўриб чиқайлик. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: «ستكون فتن القاعد فيها خير من القائم، والقائم فيها خير من الماشي، والماشي فبها خير من الساعي، من تشرف لها تستشرفه، ومن وجد فيها ملجأ أو معاذا فليعذْ به». رواه البخاري Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадиларки: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (шундай) дедилар: «яқинда фитналар бўлади, у пайт ўтирган тургандан яхшидир, у пайт турган юргандан яхшидир, у паут юрган югургандан яхшидир, ким унга киришса ҳалокат ёқасига келади, ким у пайт паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин». Бухорий ривояти. Фитна бу-аҳли ислом ўртасида келишмовчилик сабаблик юзага келадиган ихтилоф бўлиб, бунда Алий ва Муовия розиаллоҳу анҳумолардан боша ким ҳақ узра эканлигини билиб бўлмайди. Ҳадисдаги «Унда ўтирган»-яъни фитналар пайтида ўтирган тургандан яхши лафзи ишора қиладики, фитнанинг ёмонлиги, унга алоқадорлийлиги миқдорича бўлади. Исмаилий зиёда қилиб айтадиларки; «Унда уҳлаб ётган уйғоқдан яхши, унда уйғоқ ўтиргандан яхши». «У пайт ўтирган тургандан яхшидир» нинг маъноси-ҳалокатга яқин бормаслигидир. Довудий айтадиларки, бу ерда ирода қилинаётган нарса-фитна пайти ўтирган ҳолатда бўлишдир. Ибнут Тийн у кишидан ривоят қилиб айтадиларки, бу эрда маълум бўлиб турган маъно шуки-фитнанинг ҳар-бир ҳолатида қатнашувчилар мақсад қилинган, яъний базилар-баъзиларидан кўпроқ қатнашади, фитна пайти «югирувчи» уни қўзғалишига сабабчи бўлади, сўнгра ким унинг воситаларини қоим қиса, у-«юрувчи»дир, сўнгра ким унда иштирок этса, у-«турвчи»дур, сўнгар урушмай назоратда бўлгау, урушмаган киши- у «ўтирган» кишидир, сўнгра ким уни яхши санагану, унда иштирок ҳам қилмаган, назоратда ҳам бўлмаган бўлса у «уйғоқ ётган» кишидир. («Умдатул Қорий шарҳу саҳийҳил Бухорий» китобидан) Демак ҳулоса қилиб айтиш мумкинки бугунги кунда гоҳ-гоҳида «қўзғаб турилган» фитналардан энг омонда бўган киши, унга аралашмаган, ҳаттоки эътибор ҳам бермаган кишидир. Тошкент Ислом институти битирувчиси: Неъматуллоҳ Раҳимов 794
Инсон зоти бу дунёга келар экан кишиларнинг қўл остида, кейинчалик эса баъзи инсонларнинг оиласи унинг қўл остига ўтишади. Аллоҳ таоло ўзларидан чиққан бошлиқларга бўйсинишга буюриб «Нисо» сураси 59 оятида шундай деб марҳамат қилади: “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир”. Ўз навбатида ўзининг қўл остидагиларга жабр-зулм қилмасликка, агар шундай қиладиган бўлса, Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлиши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: عن معقل بن يسار رضي الله عنه قال : سمعت النبي صل الله عليه و سلم يقول: ما من عبد استرعاه الله رعية فلم يحطها بنصيحة إلا لم يجد رائحة الجنة. Маъқол ибн Ясар р.а дан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим. «Қайси бир бандаки, уни Аллоҳ таоло бошлиқ қилсаю, яхшилик билан амалга ошира олмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди.»- дедилар. Бу дунёда кимдир оиласига, яна кимдир шу билан бирга қўл остидаги ишчиларга бошлиқдир. Аллоҳ таоло уни қўл остидагига бошлиқ қилдими унинг зиммасидаги омонат ҳисобланади. Шундай экан, омонатни адо қила олмаганлар қўл остидагиларнинг дини ва дунёларини тўғрилайдиган ишларни амалга ошира олмаса, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлади, ҳаттоки, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди 500 йиллик масофадан келиб туради. Дарҳақиқат, умматнинг азиятига ва уларнинг зулмига сабр қилиш орқали қўл остидагиларга “ҳақиқат йўқ”, деган гумон келиб қолади. Бу имомларнинг орасидаги ҳадис бўлиб, агар ўзларининг қўл остидагиларга зулм қилсалар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди, деб огоҳлантиради. Бас, буни тушунгин. Муҳамаддинов Аъзамиддин 402 гуруҳ талабаси 556