islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий

Имом Ҳофиз Абу Али Муҳаммад Абдурраҳмон ибн Абдураҳим ал-Муборакфурий қаламига мансуб яна бир шарҳ «Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий»дир. Тўрт жуздан иборат бўлган бу асар 1979 йилда Байрутда нашр қилинган (Ҳиндистон нашри ҳам мавжуд). Бу шарҳ аввалида Мусанниф икки жилдли «Муқаддимату Туҳфатул-Аҳвазий»ни келтириб бунда бир боб бўлиб, боб ичида қирқ битта фаслга бўлган. Биринчи фасл ҳадис илми бўйича таъриф берилиб, яна кейинги фаслларда Жомеи Термизий ичидаги мавзулар, сўзларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Яна ровийлар ҳам алоҳида фаслда келтирилган. Фасллар ичида ал-Муборакфурий розияллоҳу анҳунинг асарлари ҳам алоҳида зикр қилинган. “Туҳфатул Аҳвазий ’’ шарҳига келадиган бўлсак, У тўртта катта жилддан иборат. Ер юзида ундай бошқа шарҳ топилиши қийин. Ислом мамлакатлари уламолари бунга таҳсин айтган. Шайх бу шарҳда бир неча алоҳида хусусиятларни келтирган. Уларни бир-бир келтириб ўтамиз: Термизий ровийларидан ҳар бир ровийнинг таржимаи ҳолини алоҳида алоҳида зарурат ва ҳожат миқдорида келтириб, баъзи ўринларда баъзи ровийларнинг таржимаи ҳолини кенг қилиб келтирилган. Термизий ривоят қилган ҳадисларни тахриж қилган ва уларни жомесининг бобларига монанд келтирган. Яъни Имом Термизий ҳадисларни тахриж қилган муҳаддислардан мувофиқ келган исмларни, асар ва таълифларига ийродларни зикр қилган. Иснодий ва матний мушкилаларни изоҳлаш ва уларнинг ечимида бор кучини сарфлайди. Ҳадисларни шарҳлаш, изоҳлашда ҳадис ва фиқҳ уламоларининг эътиборли сўзларини, суянарли баҳсларини келтирган, эҳтимолли, рози бўлинмаган сўзларни келтирмаган. Термизий ҳар бир бобда ўзининг «Бу бобда Фалон Фалондан қилган ривояти ҳам бор» жумласи ила келтирган ҳадисларни тахриж қилган, имкони борича лафзлари билан зикр қилган. Баъзилари борасида ўзининг фикрларини билдириб, баъзилари ҳақидаги танқидчи муҳаддисларнинг сўзларини келтирган. Имом Термизий кўп бобларда одатига хилоф тарзда бобга тўғри келадиган ҳадисларни зикр қилмаган. Шайх уларни зикр қилиб, тахриж қилган. Имом Термизий мазҳаб уламоларини камдан кам зикр қилган. Шайх ихтилофларни кенг қилиб баён қилган. Имом Термизий зикр қилмаган бир неча уламоларнинг сўзларини зикр қилган. Имом Термизий ҳадис ва унинг тасъҳиҳи борасида тасоҳулга йўл қўйган. Шайх таҳсини Имом Термизийнинг таҳсини ва тасъҳиҳидан кейин бир неча бошқа аҳли ҳадиснинг тасъҳиҳини қалб хотиржам бўлиши учун зикр қилиб қўйган. Имом Термизий ҳадисни тасъҳиҳи борасида тасоҳул қилган ўринлардан алоҳида огоҳлантиради. Имом Термизий бир неча ўринларда аҳли илмларнинг ихтилофларини зикр қилгану лекин рожиҳни маржуҳдан ажратмаган. Шу ўринларнинг рожиҳини зоҳир қилган. Имом Термизий фақиҳларнинг мазҳабларини ва уларнинг сўзларини зикр қилиб, бу мазҳаблар ва сўзларнинг далилини зикр қилмаган. Шайх эса буларга алоҳида тўхталиб далилларни келтирган. Маржуҳ қовлларнинг далилларини заиф қилган. Ўзининг наздидаги рожиҳ сўзни таҳқиқ қилиб, асар ва ҳадислар билан қўллаб қувватлайди. Бирини иккинчисидан таржиҳ қилишда ўта эҳтиёткор бўлган. Тошкент ислом институти талабаси Юсуф Хушвактов 769

Энди сизда араб тилини ўрганишнинг осон услуби бор!

Кўпчилигимизнинг бирор чет тилини ўрганишга бўлган рағбати йўқ эмас, албатта. Рус, ингилиз корейс ёки хитой тили ва ҳакозо! Бугунги кунга келиб араб тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда. Ҳар қандай тилни самарaли ва пухта ўрганиш учун метин ирода, маҳоратли устоз ва тўғри танланган метод-ўқув услуби бўлиши лозим. Метин иродани ўзингизга топишарaмиз, устоз масаласига келсак, “Истаган  топади” деганларидек бу ҳам сизнинг зиммангизга қолади. Аммо тил ўрганиш методига келадиган бўлсак, уни бизга қўйиб беринг. Араб тилини пухта ўрганиш учун, одатдагидек: Маълум муддат. Тартибли-мунтазам машғулот керак. Шунингдек, китобларнинг мантиқий кетма-кетлиги, осон ва мураккаблигини эътиборга олиш жуда муҳим. Қуйида сизга ўзбек тилида битилган бир неча қўлланма китоблар кетма кетлигини ҳавола қиламиз: Мабдаус сарф. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатўв). Мабдаун наҳв. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатов). Тайсирус сарф – осон сарф. (Убайдуллоҳ Аҳроров). Мукаммал сарф. (ДўстМуҳаммад Бодарий). Сарф қоидлари. (Рустамжон Маҳмудов). Бу китоб ҳажми кичик бўлишига қарамай юқоридаги 3 та китобнинг мағзини ичига олган бўлиб, қоидалар 20 та байт шаклида берилган. Байтларни қолдирмай тушуниб ёдлаб олсангиз сарфдан сизнинг олдингизга етадигани бўлмайди. Араб тили дарслиги – таркиб қоидалари. (Шерали Ҳамралиев). Аудио диск шакли билан эшитиб, машқларини ёзма шаклда ишлаб ўрганиш сиз кутмаган самараларни беради. Мабдаул қироат 3-қисм. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатов). Юқорида зикр қилинган “Таркиб қоидалари” китоби таркибида Мабдаъул қироат китобининг биринчи ва иккинчи қисмлари бор. Луғатларини ёзиб ёдлаб юришни унутманг! Шифоҳийя. (Аҳмад Лутфий Қозончи). Бир, икки қисмини луғатларини ёдлаб матнларни тўлиқ таржима қилиб чиқиб машқ қилиш сиз учун иккинчи босқич ҳисобланади ва бу даврни қадрига етинг! Ҳозирча шулар. Юқоридаги китобларни қунт билан ўқинг ва бу сиз учун араб тилига кириш бўлиб қолади. Киришни мустаҳкам қилинг яшаш осон бўлди! (Давоми бор…) 3-курс талабаси Салоҳиддин Қурбонов 2 128

ОЛИМЛАРНИ МАСХАРА ҚИЛИШ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз”. ( “Тавба” сураси, 65-66-оятлар) Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унинг Ўзидан ёрдам сўраймиз! Расулимизга салавотлар бўлсин! У зотнинг оилалари, саҳобалари ва қиёматга қадар яхшиликда уларга эш бўлганларга Аллоҳнинг раҳмати, нажоти ва нусрати ёғилсин! Ва баъду: 1. Истеҳзо ва унинг луғавий ҳамда истилоҳий таърифи. 2. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз”. Бу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби. 3. Истеҳзо ҳақида салаф ва халаф уламоларимизнинг демишлари. 4. Истеҳзонинг шариатдаги ҳукми. 5. Истеҳзо муаммосининг мусулмонлар орасида ёйилиши ва унинг олдини олиш учун таклифлар. 6. Хулоса. 1. Истеҳзо ва унинг луғавий ҳамда истилоҳий таърифи Мусулмон шахснинг зиммасида вожиб бўлган нарсалардан бири Ислом уламоларини ҳурмат қилиш, солиҳ инсонларга муҳаббатли бўлишдир. Ислом шариати айнан ушбу муҳаббат ва ҳурматни ҳаддидан ошмаслик ҳамда сусткашлик қилмаслик шарти ила касб этиш лозимлигини уқтиради. Шубҳасиз, айнан уламоларни ва солиҳ инсонларни масхара қилиш, уларни камситиш, иймон тақозо қилган ҳурмат ҳамда муҳаббатга зид ахлоқ ҳисобланади. Истеҳзо камситишнинг бир туридир. (“Лисонул араб”, 1/183 ва “Ал Мисбаҳул Мунир”, 787-саҳифадаги истеҳзо моддасига қаранг!) Олусий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Истеҳзо камситиш ва масхаралашдир”. Имом Ғазолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Дарҳақиқат, истеҳзо, пастга уриш, камситиш ва айб-нуқсонлар устидан кулиш орқали танбеҳ бериш гоҳ иш-ҳаракат, гоҳ сўз, гоҳида эса имо ишора билан ҳам бўлади. Истеҳзонинг асли енгилтакликдан келиб чиққан. Араблар туянинг тезлаб, енгил югуриб кетишига шу истеҳзо калимасини қўллашади. (“Руҳул маъоний”, 1/158) Уламолар истеҳзонинг истилоҳида аҳли илм ва солиҳ зотларни истеҳзо қилиш кофирларнинг сифатларидан ҳамда мунофиқларнинг хислатларидан эканини алоҳида таъкидлашаган. Бунга Аллоҳ таолонинг бир неча оятлари очиқ ишора қилади (“Бақара” 212, “Мўъминун” 103 дан 111 гача бўлган оятлар, “Мутоффифин” 29 дан 33 гача бўлган оятлар. Булар кофирлар ҳақида. Мунофиқлар ҳақида эса “Бақара”, 14, 15, “Тавба”, 79 ва ҳоказолар). Истеҳзонинг истеъмолидан асосан Исломга душман бўлган гуруҳлар ва уларнинг Ислом уммати орасига кириб олган “дум”лари фойдаланишади. Улар мусулмон уламоларни масхара қилиш сиёсатини қадимдан амалга ошириб келишади. Бу услуб билан мусулмон умматнинг қалбида илм улуғворлигини кетказишни хоҳлашади. Бунга эса уламоларни камситиш орқали эришишни исташади. “Саҳюний донишмандларининг протоколлари” номли асар ҳақида кўпчилик эшитган. Бу асарнинг шаъни борасида турли гап сўзлар мавжуд бўлса-да, сионистларнинг ўз вакилларига берган кўрсатмалари маълум маънода ҳаётимизда инъикос топган. Зийрак мусулмонлар бу каби баёнотлардан ҳам ўз динлари манфаатига мос ҳикматлар топишлари эҳтимолдан холи эмас. Шу протоколларнинг ўн еттинчисида диндор илм аҳлларини обрўсизлантириш ҳақида сўз юритилиб, қуйидагилар айтилади: “Хой (яъни, яҳудий бўлмаганларнинг) руҳонийларини обрўсизлантириш йўли билан айни вақтда уларнинг бизга ҳалал бериши мумкин бўлган миссиялари ҳам барбод бўлади. Кун сайин дин уламоларининг халққа бўлган таъсирлари пасайиб боради. Ҳамма ерда виждон эркинлиги эълон қилинади, энди насроний динининг барбод бўлишидан бизни фақат вақт ажратиб турибди, холос: бошқа динларнинг инқирозига бундан ҳам осон эриша оламиз, бироқ бу ҳақда ҳозир бирор нарса айтиш жуда эрта”. Демак, протоколдаги кўрсатмага биноан, барча дин уламоларини, бу ўринда мусулмон уламоларни, камситиш, таҳқирлаш, ҳайбатини йўққа чиқариш, туҳмат ва бўҳтонлар орқали гапларини қадрсиз ҳолга келтиришга уриниш сионизм даҳоларининг...

Уйга кириш одоблари

Мусулмон киши ҳар кунги кундалик ишидан ёки бирор сафардан қайтар экан уйга кириш одобларига риоя қиладиган бўлса ўзи билган ва билмаган кўплаб яхшиликларга эришади. Шунинг учун бошқа одоблар сингари уйга кириш одобларини ҳам яхши ўрганиб уларни ўзининг одатига айлантириб олишга уриниш лозим. Уйга кириш кириш одоблари деганда асосан қуйидаги одоблар тушунилади: Биринчи одоб: дарвозани тақиллатиш ё қўнғироқ чалишда қўполлик қилмаслик. Мусулмон киши уйига киришда дарвозасини оҳиста тақиллатиши, ёки эшик қўнғироғини қисқа чалиши лозим. Эшикни қаттиқ тақиллатиш, ё эшик қўнғироғини кетма-кет чалиш уй аҳлига нисбатан беодоблик ҳисобланади. Бундай беодоблик уй аҳлларининг қалбларига ҳадик ва қўрқув олиб келиб ўртадаги меҳр-муҳаббат ришталари дарз кетишига сабаб бўлади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳнинг дарвозаларини биров қўполлик билан тақиллатиб турганида у зот эшикни очиб: “бу миршабларнинг тақиллатиши-ку”, деб танбеҳ берган эканлар. Иккинчи одоб: Уй аҳлига келганини билдириб қўйиш. Уйига қайтган киши уйидагилар унинг келганини сезишмай қолса томоқ қирибми, ё қаттиқроқ қадам босибми келганини уларга билдириб қўйиши керак. Ушбу одобга риоя қилиш турли тушунмовчиликларнинг олдини олади. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ: “уйига кирган киши томоғини қириши ёки оёқ кийимларини тақиллатиши мустаҳаб бўлади”, деган. Учинчи одоб: Ўнг оёқ билан кириш. Уйга кираётган киши ўнг оёғи билан кириши мустаҳаб саналади. Тўртинчи одоб: Уйга кириш пайтида Аллоҳ таолони зикр қилиш. Уйига кираётган киши Аллоҳ таолони зикр қилса қандай яхшиликларга эришишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:  عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ « إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَذَكَرَ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ لاَ مَبِيتَ لَكُمْ وَلاَ عَشَاءَ. وَإِذَا دَخَلَ فَلَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ. وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ ». رَوَاهُ مُسْلِم Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини эшитган экан: “Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой ҳам йўқ, кечки овқат ҳам йўқ, дейди. Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой топилди, дейди. Агар таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, у: сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам топилди, дейди”. Муслим ривояти. Шунинг учун уйга киришда ҳам, овқатланиш олдидан ҳам Аллоҳни зикр қилиш мусулмон кишининг муҳим одоби бўлади. Ушбу ҳадисда зикр қилганган шайтоннинг шерикларига“сизларга кечки овқат йўқ” дейди, деган гап ҳақида уламоларнинг икки хил машҳур қарашлари бор: Аҳли ҳадислар ва фақиҳлар: шайтонлар ҳақиқатан инсонларнинг овқатларига шерик бўладилар. Яъни, улар ўша овқатнинг ҳидиданми ё намлигиданми озуқаланишлари мумкин. Баъзи уламолар: бу истиъора ва мажоз йўлига кўра айтилган. Яъни, “бисмиллаҳ”сиз овқатланадиган кимсанинг озуқасида барака бўлмайди, маъносида айтилган. Чунки унинг бу иши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига мухолиф, шайтоннинг ишига мувофиқ бўлиб қолган бўлади. Бошқа бир ҳадисда эса уйига кираётган киши қандай дуо ўқиши кераклиги шундай хабар берилган: عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشَعَرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا وَلَجَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَلْيَقُلْ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا ثُمَّ لِيُسَلِّمْ عَلَى أَهْلِهِ  رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ Абу Молик Ашъарийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар бир киши уйига...

Мол-дунёга нуқсон етиши ва мусибатларга сабр қилиш ҳақида

Ояти карима (Бақара сураси, 155)да келган  учинчи синов молга нуқсон етишидир.Молга нуқсон етишидан мурод, исломнинг аввалида мусулмонлар динни ёйиш мақсадида жиҳод қилар эдилар. Ҳаётларининг асосий қисми душман билан курашиш билан ўтганлиги боис улар мол-дунё тўплашга вақт ажрата олмас эдилар. Бу ҳолатни бугунги кунда ўзларини илм-маърифатга  бахшида этган кишиларнинг ҳаёти билан қиёслаш мумкин. Чунки бу тоифадаги мўминлар холис Аллоҳ учун илм олиш ва уни тарқатиш йўлида мол-дунё тўплашдан воз кечадилар. Илм зиёсини таратиш мақсадида харис бўладиларки, дунё зийнатларини  жамлашга эътибор бермайдилар. Натижада уларнинг даромадлари мўл-кўл бўлмайди. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло  биз учун юқорида ўтган ояти каримада шу каби синов турларини санаб ўтди. Агар биз улардан  муваффақиятли ўта олсак, хушхабар бор. Зеро энг муҳими мўмин кишининг ушбу синовлардан муваффақиятли ўта олишидир. Шояд у синовларда тобланиб  кучли бўлса, метиндек иродали бўлса! Билсинки, бу ҳаёт мақсадга етиш учун бир восита холос. Ушбу ўткинчи восита сабабли мақсаддан чалғиб қолмасин. Аллоҳ таоло оятнинг давомида: الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», – дейдилар. дея марҳамат қилади. Мусибат – шундай нарсаки унинг сабабидан инсонга машаққат ва аламлар етади. Аммо ҳақийқий мўмин киши бошига мусибат келса, чеккан машаққатлари миқдорича савоблар уни кутиб турганига ишонади.Шунинг учун ҳам айрим урушларда мусулмонларга мусибат етганида кофирлар уларни мазаҳ қилар эди. Сўнгра Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилган эди: قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا Айтинг: «Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди». Яъни, эй мўминлар, у нодон кофирларга қарата Аллоҳ нимани истаган бўлса фақат шу бўлади, деб айтинглар дейилмоқда. Аллоҳ таоалонинг (كتب الله لنا) “Аллоҳнинг биз учун ёзиб қўйгани” деган сўзидан мурод, бўлиб ўтган ишлар бизнинг фойдамизга, бу ишларнинг эвазига Аллоҳ таолодан савоб оламиз деганидир. Эътиборлиси оятда: (كتب الله علينا) “Аллоҳнинг бизнинг устимизга ёзиб қўйгани”  кўринишида келмаябди. Агар шундай кўринишда бўлганида эди, Аллоҳ томонидан келадиган нарсадан мурод  Унинг жазоси ва азоби бўлиб қолар эди. Гоҳида инсон бошига келаётган мусибатларга  ўзи сабабчи бўлиши мумкин. Шундай бўлса, келган аламли ишдан жазавага тушиши тўғри бўлмайди. Ёки бошқа бир киши сабабидан мусибат етиши мумкин. Шундай вақтда у тафаккур қилиб кўрсин: бу ўринда ўзига  нисбатан адолат бўлмоқдами  ёки зулм? Агар адолат бўлса гуноҳлари тўкилади, агар зулм бўлса, Аллоҳ таоло зулм қилган кишидан қасос олиб беради. Шунга кўра мўминга бу икки ҳолатда ҳам фойда бордир. Мўмин киши ҳар бир мусибатни унда яхшилик бор деган гумон билан қарши олиши лозим.  Шу жумладан унга мусибатлар етганда: “Мени Аллоҳда бирор ҳаққим борми? Ўзим Аллоҳнинг мулки  бўлсам. Аллоҳ таолода менизаррача ҳам ҳаққим йўқ. Аллоҳ таоло ўз мулкини  қандай идора қилишни хоҳласа менда ҳам ўшанарса жорий бўлади” дея эътиқод қилиши лозим бўлади. Агар шундай қила олмаса,  мусибатларга қарата: “менга яқинлашманглар!” деб айтиб кўрсинчи?! Лекин шундай қилса ҳам барибир у ҳаргиз мусибатлардан ҳимоялана олмайди. Модомики, биз мусибатларни тўхтатиб қола олмас эканмиз, уни ҳақиқий мусулмонга муносиб тарзда қабул қилишимиз лозим. Чунки Аллоҳ таолобарча ишда унга суянишимизни ва шу сабабли бизни азиз, қадримизни баланд қилишни   хоҳлайди.  У Зот бизни (إنا لله و إنا إليه راجعون) “Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун” (Албатта биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчидирмиз) дея дуо...
1 157 158 159 160 161 233