Имомларни жамият пешвоси, деймиз. Бу гап айни синовли кунларда янада ёққол ўз ифодасини топмоқда. Ҳозир кўпчилик инсонлар тоат-ибодатга, оилавий аҳлликка, фарзандлар тарбиясига кўпроқ эътибор бермоқда, хайрли ишларга кўп бел боғламоқда, эҳтиёжманд кишилар ҳақида ҳар қачонгидан кўп қайғурмоқда. Аслида, бу каби хайрли ишлар имомларнинг кундалик фаолияти саналади. Шу кунларда имом-хатибларнинг бу борадаги ишларининг салмоғи янада сезиларли даражада ортган. Ҳеч нарса беҳикмат бўлмайди… Бугунги синовли кунлар ҳам. Мўмин-мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда тафаккур ила Аллоҳга таваккал қилади, хайрли ишларга интилаверади. Шу боис бугун оммавий тарзда тарқалаётган коронавирусдан ўзимиз ва ўзгаларнинг соғлигини сақлаш учун энг мақбул йўл карантинни лозим тутишимиз даркор. Умр қисқа, деймиз. Карантин даври эса ундан минг чандон қисқа. Ана шу вақтни оиламиз бахту осойишталиги, фарзандларимиз таълим-тарбиясига сарфлашимиз айни муддао. Ҳар қандай вабонинг кенг тарқалишининг олдини олишда бутун дунёдаги энг самарали услуб карантин ҳисобланади. Бунинг яққол исботини Хитой каби давлатлар мисолида кўриш мумкин. Хитой қатъий тартиб асосида карантин жорий қилиб тезлик билан ёйилиб, ҳатто баъзиларнинг ўлими билан якунланаётган вабо устидан назорат ўрната олди. Карантин [итал. quarantena – қирқ кун], карантинлаш – ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишини чеклашга қаратилган эпидемияга қарши маъмурий ва санитария тадбирлари мажмуи. Дунё аҳлининг ҳаловатини ўғирлаган вабо туфайли ҳозир жуда кўп давлатларда карантин эълон қилиниб, йиғин ва тадбирлар, халқаро қатновлар бекор қилинди. Тўй-маъракалар, таълим муассасалари, диний маросимлар, ҳаттоки масжидларнинг вақтинча тўхтатилиши бу вабонинг нақадар жиддий эканини кўрсатади. Афсуски, бу вабодан юртимиз ҳам истисно бўлгани йўқ. Ўзбекистонда «CОVID-19»га чалинган беъморлар аниқланиши билан дарҳол карантин жорий қилинди. Карантин ҳолати яқин тарихимизда ҳали кузатилмагани боис баъзи юртдошларимиз ваҳима, қўрқувга тушиб қолди. Бунга бир жиҳатдан ахборот воситалари ва интернет тармоғининг ривожи ҳам ўз «ҳисса»сини қўшди. Агарда вабога қарши фақат шифокорлар ва фақат масъул мутасаддилар эмас, барчамиз бирдек курашадиган бўлсак, у тезда даф бўлади. Унинг учун халқимиздан тартиб-интизом, бирдамлик ва фидокорлик талаб этилади. Шунингдек, атрофдагилар ҳам карантин ҳолатида барча тартиб қоидаларга риоя қилиб, сабабларни ҳозирласалар, вабони ҳеч қандай ортиқча хавотирсиз енгиш мумкин. Шу билан бирга, карантин даври – ҳар бир касб эгаси, жумладан, имом-хатибларимиз учун ўз устида ишлашга жуда қулай фурсат. Ҳадиси шарифларимизда: “Бўш вақтингизни ғанимат билинг, банд бўлиб қолишингиздан олдин” деб айтилгани ҳаммамизга маълум. Ҳозирги карантин вақтидан унумли, сермазмун, сермаҳсул ва сермаъно фойдаланиб, имом-домлалар ўзларининг қироатларига эътибор беришлари, мўътабар манбаларни такрорлашлари, ақида, қироат, тафсир, фиқҳ, ҳадис китобларини ўқиб, фанлардан пухтароқ изланишлари, билганларини мукаммаллаштириб олишлари тавсия этилади. Қолаверса, ўзлари ҳам ижод қилиб, китоб, мақола ёзишлари, илмий иш қилишлари учун Худои таолодан яхши имконият. Доно халқимиз ҳам: “Бекор ўтиргандан, бекор ишла”, “Бекорчидан Худо безор” деб бежиз айтмаган. Абу Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг Китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари бўлади…” – дедилар” (Муҳаддис имомлардан бешталари ривоят қилганлар). Абу Марсад Ғанавийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар намозингизнинг қабул қилиниши сизларни масрур қиладиган бўлса, уламоларингиз имомлик қилсин,” – деганлар” (Имом Ҳоким ривоятлари). Демак, Ислом дини имом-хатиб зиммасига катта вазифалар юклайди. Имом-хатиб Аллоҳ таолонинг марҳамати билан диний ва дунёвий илмлардан баҳраманд бўлиб, улуғ устоз, мударрис ва муаллимлардан етарли ва зарур билимларни олади. Шунингдек, халқимиз ибодатларни тўғри адо этишида, маросимларни рисоладагидек ўтказишида ва динимизнинг эзгу таълимотларини...
Ҳурматли ватандошлар! Ҳозирги кунда бутун дунёнинг диққат-эътибори Covid-19 коронавирус пандемиясига қаратилган бўлиб, жаҳон илм-фани аҳли ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш ва тўхтатиш, инсоний талофатни кескин камайтириш ва бу хатарни илдизи билан қуритиш учун бор интеллектуал салоҳиятини сафарбар этмоқда. Бугун Ўзбекистон ҳукумати муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида бу юқумли хасталикнинг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, она халқимизни бундай оғир синовдан соғ-омон олиб ўтиш учун барча зарур ва кескин чораларни амалга оширмоқда. Давлатимиз раҳбарининг қатъий позицияси, халқсевар сиёсати қабул қилаётган оқилона Фармон ва қарорлари пандемияни жиловлаш ва унинг салбий таъсирини юмшатишга кучли замин яратмоқда. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатларни янада жипслаштириш, энг муҳими, уларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида оламшумул ишлар олиб борилмоқда. Президентимизнинг “Ишонтириб айтаманки, коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир Ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз”, деган сўзлари барчамиз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Бунинг бирдан бир амалга ошириш йўли – Президент ғояларига садоқат билан ёндашиш ва уларнинг атрофида жипслашиш ҳамда кўрсатма ва тавсияларига биноан иш тутиш ёруғ кунлар ва порлоқ келажак сари ишончли йўлдир. Коронавирус пандемиясининг таъсирини камайтириш бўйича олий таълим тизимида ҳам муҳим қадамлар ташланди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларида бу халокатли офат билан курашиш бўйича барча зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам илм аҳли, ҳурматли зиёлилар! Ўзбекистон халқ ёзувчиси, буюк адибимиз Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Жаҳон тарихида мисли кўрилмаган мўъжизалар яратган улуғ халқ ҳар ишга қодир”, деган фикрлари ўзбек халқига берилган муносиб баҳодир. Эл-юрт бошига оғир иш тушганда сафнинг олдида туриш, фидойилик ва жасорат кўрсатишдек шарафли вазифа ҳамиша сизу бизнинг, олимлар ва ўқитувчи-домлалар, илм аҳли ва зиёлилар зиммасидадир. Биз бугунги масъулиятли синов кунларида маънавий бирлигимиз, мустаҳкам ҳаётий эътиқодимиз билан барчага ибрат бўлишимиз, намуна кўрсатишимиз зарур бўлади. Юзага келган вазият ўқув-тарбия жараёнларини масофавий тарзда давом эттиришни тақозо этмоқда. Бундай таълим усулини ташкил этишда таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув режалари асосида жорий семестрдаги фанларнинг дастурларига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда олий таълимда ўқитилаётган фанлар бўйича электрон таълим ресурслари яратилди ва ҳар бир олий таълим муассасасининг масофавий ўқитиш платформасига жойлаштирилди. Биз сиз, ҳурматли устоз-мураббийларни мавжуд имкониятдан тўғри ва самарали фойдаланган ҳолда: – аввало, Муҳтарам Президентимизнинг мурожаатларининг моҳиятини халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш ва ҳаётга жорий этишда ибрат кўрсатишга; – юртимизга четдан кириб келган коронавирус пандемиясини бартараф этиш йўлида давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва касаллик тарқалишининг олдини олишда ҳукуматимизга яқиндан ёрдам беришга; – онлайн дарсларни ташкил қилишда фаол иштирок этишга, хусусан, фанлар бўйича видеомаърузаларни, семинар ҳамда амалий машғулотларнинг тақдимотларини тайёрлаб, тегишли сайтларга жойлаштиришда фаол бўлишга; – машғулотларнинг мазумни, сифати ва унинг ҳаётийлигини юқори даражада таъминлашга; – талаба-ёшларнинг дарсларга бўлган қизиқишини янада кучайтириш ва уларнинг фаоллигини оширишга; – мобиль алоқа, интернет орқали ёшлар қалбида ўз касбига, маданият, санъат ва адабиётга бўлган муносабатни янги босқичга кўтаришга; – уйда қолиб, ушбу касалликка қарши курашиш ва унинг ҳаётимизга салбий таъсирини камайтириш йўлидаги эзгу ишларни электрон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали маҳалла ва жамоатчиликка кенг тарғиб қилишга даъват этамиз. Қадрли талабалар, азиз...
Кўпинча “Солатун норийя” ҳақида, унинг машруъ экани, моҳияти ва адо қилиниш кайфияти ҳақида турли-туман фикрларни эшитамиз. Баъзилар бундай номланишдан (“Солатун норийя” – “оловли саловот”) ғазабланади. Ушбу саловотни ўқишни динни истеҳзо қилиш деб эътиборга олиб, уни шиддатли тарзда рад қилади. Баъзи фикрий муташаддидлар эса, фурсатни ғанимат билиб: “У ширкий саловотдир. У ширкка ундайди. Ким уни қилса кофир ёки мушрик ҳисобланади”, деган даъво билан бу саловотни ҳаром дейишга ҳам журъат қиладилар (Аллоҳ сақласин). Биз қуйида Мисрдаги “Дорул ифто” фатво муассасасининг “Солатун норийя” тўғрисидаги фатвосини келтириб ўтмоқчимиз. Бу фатво бизни ушбу саловотнинг ҳақиқати ва нима сабабдан бу тарзда номлангани, сийға(кўриниш)лари, шариат ва динда жоизлигини англаш, қолаверса, ушбу масалада таассубона йўл тутувчи такфирчиларга ва бошқа саволларга жавоб қайтариш имконини беради. Номланиш сабаби Мисрдаги “Дорул ифто”нинг фатво котиби Шайх Аҳмад Мамдуҳ айтадилар: “Албатта бу саловот баъзилар ўйлаганидек руку ва саждали саловат (бу ерда намоз назарда тутилмоқда) эмас. Балки, у Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиладиган саловотнинг бир кўринишидир. Бу саловот “норийя” (“оловли”) деб аталишининг сабаби эса, ушбу саловот ўқилганида кўзланган мақсад тез амалга ошганига боғлиқдир. Чунки бу саловот бир ишни амалга ошириш ниятида ўқиладиган бўлса, худди олов қуруқ ҳас-ҳашакни ёндирганидек, бу саловот ҳам ўша ишни тезлик билан юзага келтиради. Бу саловотнинг “Солатун тафрижийя” (“ғамни кетказувчи саловот”) сингари бошқа номлари ҳам бор. Чунки, кимки бу саловотни айтишда бардавом бўлса, Аллоҳ азза ва жалланинг изни билан ғам-ташвишлардан тезда халос бўлади”. “Солатун норийя”нинг кўриниши Шайх Аҳмад Мамдуҳ ушбу саловот матнини қуйидагича келтирадилар: «اللهم صل صلاة كاملة وسلم سلاما تاما، على نبي تنحل به العقد وتنفرج به الكرب، وتقضى به الحوائج وتنال به الرغائب وحسن الخواتم ويستسقى الغمام بوجهه الكريم وعلى آله» Маъноси: “Аллоҳим! У сабаб тугунлар ечиладиган, қийинчиликлар кетадиган, эҳтиёжлар ҳал қилинадиган, истакларга ва хотималарнинг яхшисига етиладиган, унинг карамли юзи сабабидан булутлардан ёмғир ёғишини сўраладиган Набийга ва у зотнинг оилаларига мукаммал саловот ва тугал салом йўлла”. “Солатун норийя”ни адо этиш кайфияти Фатво котиби Шайх Аҳмад Мамдуҳ сўзларида давом этиб, бу саловотни адо этиш ва ундан кўзланган мақсадни амалга ошиши учун икки шарт тўлиқ топилиши кераклигини айтадилар: Айни зикр қилинган кўринишда ўқилиши; 4444 маротаба ўқилиши. Буни мусулмон киши бир ўзи ёки бирон мажлисда жамоат билан биргаликда, ҳар бир инсон ўзининг имкониятига қараб, бир мартада тўлиқ ёки бир неча мартада бўлиб-бўлиб айтиши мумкин. Мисол учун бир мартада 100 та айтади ва дам олиб яна 500 та айтади. Зикр қилинган ададга етгунича худди шундай давом этаверади. Бу иш, муташаддид кимсалар такрорлайверганларидек бидъат эмас. Лекин талаб қилинган таъсири бўлиши учун бўлиб-бўлиб ўқигандан кўра бир дафъада айтилиши маъқул ва афзалроқдир. “Солатун норийя”нинг шаръан жоизлиги “Дорул ифто”нинг фатво котиби Шайх Аҳмад Мамдуҳ шундай деб таъкидлайдилар: “Албатта бу саловот, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишга тарғиб этувчи Қуръони карим оятлари[1] ва набавий ҳадиси шарифлар мазмунига мувофиқдир. Шу билан бирга, ушбу саловот ҳадис шориҳлари бўлган уламолар айтган: “Ибодат масалаларида асар келмаган нарса асар келганига мухолиф бўлмаса, эътиборга олинади”, деган қоидага[2] биноан ҳам жоиз ва машръу саловат ҳисобланади. Чунки бу саловатда Набий соллалоҳу алайҳи васалламни илоҳий сифатлар билан сифатлаш топилмагани учун, уни ҳаром дейишга ундайдиган бирор сабаб мавжуд эмас. Ислом умматининг йирик уламолари томонидан замонлар оша нақл...
Маълумки, 2020 йил 3 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбари яна бир бор халқимизга мурожаат қилди. Бу Мурожаатнома ОАВ орқали кенг ёритилди ва ишонаманки, халқимиз ундан ўзига тегишли хулосалар чиқарди. Шунга қарамай, биз ҳам оддий фуқаро, қолаверса, тарихчи мутахассис сифатида мазкур мурожаатнома хусусида айрим мулоҳазаларни билдиришни ўринли деб топдик. Аввало, Мурожаатноманинг бир неча муҳим ўринларини қайд этиш мумкин. Биринчидан, давлат раҳбари ўз халқини юзага келган пандемия даврида жаҳондаги, хоссатан, Ўзбекистондаги реал ҳолатдан хабардор қилмоқда. Тўғри, бу борада фуқаролар турли ОАВ орқали тезкор маълумотлар олиб бормоқда. Бироқ Президентнинг тақдим қилган маълумотлари ҳар доим ишончлироқ саналишини унутмаслигимиз керак. Иккинчидан, бевосита мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун амалга оширилаётган зарурий чоралар ҳақида ҳам ахборот берилгани, аҳолини бир қадар хотиржам бўлишларига, ваҳимага тушмасликларига олиб келади. Бинобарин, мавжуд вазиятдан аҳолини хабардор қилмаслик, пухта ўйламасдан турли чоралар кўриш ёмон оқибатларга олиб келишига ҳам тарихимизда мисоллар кўп. Бу ўринда Тошкент қўзғолони ёки “Вабо исёни” воқеасини эслаш кифоядир. 1892 йил май ойида Жиззахда вабо касали тарқалган. Июнь ойида Тошкентда ҳам вабо тарқалгани маълум бўлган. Янги шаҳарда 417, Эски шаҳарда 1462 бемор аниқланган. Шаҳарда вабо касаллиги тарқалиши муносабати билан Россия империясининг Туркистондаги мустамлака маъмурияти томонидан ўзбошимча тадбирлар кўрила бошланган. Хусусан, шаҳар маъмурияти 7 июнда 12 та эски қабристонни ёпиб, янги 4 қабристон очилишини, шаҳардан чиқиш чекланганлигини эълон қилган. Бироқ ваъда қилинган янги қабристонлардан фақат 1 таси очилган, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмаган, миллий урф-одатлар эътиборга олинмаган. Марҳумларни урф-одатга кўра кўмиш ғоят мушкул юмушга айланган. Ниҳоят сабр-косаси тўлган халқ қўзғолон кўтарган. Қўзғолон вабо тарқалиши ва унга қарши ҳукумат чоралари амалга оширилаётган пайтда юзага келганлиги учун тарихий манбаларда “Вабо исёни” номида юритилган. Аслида эса у подшо ҳукуматининг мустамлакачилик ва миллий зулмига қарши қаратилган халқ ҳаракати эди. Тошкентдаги бу қўзғолон тарихда ўзбек халқининг ўз мустақиллиги ва эркинлиги учун олиб борган йирик қўзғолонларидан бири бўлган. Учинчидан, ва бу ҳам жуда муҳим эътироф. Президент шахсан касалликка қарши курашда ҳақиқий жасорат, керак бўлса қаҳрамонлик кўрсатаётган, ўз жонини таҳликага қўйиб жонкуярлик қилаётган шифокорларга ўз миннатдорчилигини изҳор этмоқда. Бу эса шифокорларимизни янада руҳлантириши, халқимизнинг эса вазиятга жиддий қараб, давлат томонидан жорий қилинаётган тартиб ва талабларни масъулият билан бажаришларида муҳим омил бўлиши шубҳасиздир. Халқимиз, ҳар даврда бошига оғир кунлар тушганда, аввал Аллоҳга, қолаверса ўз донишмандлари, азиз авлиёлари, фидойи инсонлар кўмагига суянганлар. Улар эса халқнинг дардига даво бўлиш йўлида керак бўлса, ўз жонларини фидо қилганлар. Шу ўринда, гарчи ривоят бўлса ҳам, XVI асрда яшаган Марказий Осиёдаги энг йирик ислом дини намоёндаларидан бири Қосим Шайх Азизоннинг фидойилигини эслаш ўринлидир. Ривоятларга кўра, Қосим Шайх Кармана аҳолиси вабо касаллигидан азият чекканда Аллоҳга илтижо қилиб, халқи учун ўзини қурбон қилишни сўраган экан. Шу тариқа юртдан бу касаллик ариган экан. Унинг ўзи 1581 йили 78 ёшида вафот этган. Бу ривоят бўлишига қарамасдан, ундан икки ҳақиқатни билиш мумкин: ўша даврда Кармана аҳли (ҳозирги Навоий вилояти ҳудудида жойлашган) ҳам вабо учун курашган ва енгиб чиққан; тарихий шахс бўлган Қосим Шайх бу курашда фидойилик кўрсатган. Тўртинчидан, қандай оғир шароит бўлишига...