islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

​КУЧЛИ ҚОР-ЁМҒИРДА ПАНОҲ СЎРАЛАДИГАН ДУО

Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етиш учун катта сабаб бўлгани бир неча бор ўз тасдиғини топган. Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз. 🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به، ‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”. Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!” 🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ. Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооф ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”. Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”. 🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо اللهم لقحًا لا عقيمًا Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман” Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”. Манба: muslim.uz 1 124

ИЛМ ВА АМАЛ (иккинчи мақола)

Фарзандим, Аллоҳ сенинг ҳаётингни гўзал, юзингни ёруғ қилсин. Билгинки, Аллоҳ одам боласига ақл неъматини бериб, бошқа мавжудотлардан ажралиб турадиган қилиб қўйди. Берганининг сабаби эса ўша ақлни ишлатиб амал қилишимиздир. Ўзинг алоҳида ўтириб фикр юрит ва мукаллаф мавжудот эканлигинг далилларини ўрган, устингда фарз амаллар борлигини, уларни бажариш шартлигини ҳам англаб ет. Олдингда доимо иккита фаришта туриши, ҳар бир гапингни, пичирлашингни, нималарга қарашингни, ҳатто юрган қадамингни ёзиб туришлигини унутма. Билгинки, бу дунёда қанча кўп яшасанг ҳам кам, аммо қабр қамоғи жуда узоқдир. Ҳавойи нафсга эргашиш жаҳаннам ёлидир, ўлгандан кейин қани нафснинг шахвати? Қани!? Бош эгилди ва қадамлар тўхтади… Ким бахтга эришади, фақат нафсига эргашмаганлар. Ким бадбахт бўлади, нафсига қулоқ солиб нафсини диёнатидан устун қўйганлар. Сендан олдин ўтган подшоҳлардан ва сендан олдин ўтдан зоҳидлардан ибрат олгин. Қани улар? Подшоҳларнинг тотган лаззати қани!? Ёки тарки дунё қилганларни чарчоғи қийинчилиги қани? Қийналиб инсонлар манфаъати учун чарчаган солиҳ бандаларни номи қолди ва нафсига берилиб лаззатни, бахтни тотганларни – гуноҳкорларни- орқасидан қора доғигина қолди. Ҳудди тўйган инсон тоймагандек, ҳудди оч юрган одам тўқдек. Барчаси ўтиб кетти ҳеч ким қолмади, лекин солиҳ бандаларни чарчоғи, меҳнати зикр қилинаяпти, кайфу-сафо қилганларни қора номи ёмон ҳолатда эсланаяпти. Сен шуни тушуниб етгин. Дангасалик энг ёмон дўст ҳисобланади, кўп роҳатланиш надоматга олиб келади. Ўзинга эҳтиёт бўл ва билгинки фарзларни адо этиш, ҳаромдан йироқ бўлиш бу қатъий лозим ва вожибдир. Агарда шуларни бажармайдиган бўлсанг олов ва надомат сенга муқаррардир. Яна билгинки, фазилатларни излаш ҳар бир изланувчининг мурод-мақсадидир. Фазилатларни бир-биридан фарқлашни ҳам бил, чунки баъзилар фазилатларнинг энг зўри тарки дунё деб ўйлайдилар, яна баъзилари фазилатларнинг энг юқориси ибодат билан шуғулланиш деб ўйлайдилар. Лекин фазилатларнинг энг юқориси униси ҳам эмас буниси ҳам эмас. Энг яхши фазилат – илм олиб уни амал билан бир хил баробар олиб кетишдир. Шундагина бу фазилат эгасини юқори чўққиларга чиқаради, яратган Зотни тушуниш, севиш, соғиниш ва Унга интилишга олиб келади. Бу амал сен ҳаракат қилишинг учун энг зарур амал ҳисобланади. Ҳар бир талаб қилган инсон ҳам истагини топмайди ва мақсадига эришавермайди, лекин у инсон ўзининг ҳаракати ва эътиқоди билан ажру-савобга эришади. Ҳар бир жонзот ўзи учун юклатилган масъулиятга муяссардир. Таржимон: “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Озода Махкамова 435

Масофавий таълим ва тарбия ишлари қандай бормоқда?

Карантин таътили даврида диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари дарсларни талабаларга ўқув дастур ва тақвимий режа асосида видео ва аудио дарслар, маъруза матни ва слайдлар кўринишида масофавий тарзда олиб бормоқда. Ушбу дарслар талабаларнинг “telegram” гуруҳлари ва “moоdle” дастури орқали офлайн шаклда, “Zoom” дастури орқали онлайн шаклда йўлга қўйилган. Ҳозирда талабаларнинг 20 фоизи онлайн, 80 фоизи эса офлайн тартибида дарсларни тинглашмоқда. Шу йил 18-31 март кунлари диний таълим муассасалари томонидан жами 107 та онлайн, 140 та видео ва 743 та аудио дарслар ташкил этилди, 426 та маъруза матни ва 160 та слайд талабаларга тақдим этилди. Ҳар бир фан ўқитувчилари талабаларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида масофавий дарслар бўйича берилган саволларга жавоб бермоқда, мутолаа учун қўшимча адабиётларни тавсия қилмоқда. Карантин таътили давомида ўқитувчи ва талабалар бугунги кунга қадар жами 661 та “Хатми Қуръон”, 2 та “Саҳиҳул Бухорий” ҳадис тўплами хатми, минглаб мўътабар дуо ва истиғфорлар қилинди. Диний таълим муассасалари сайти ва телеграм каналлари орқали қуйидаги тавсиялар бериб борилмоқда: – Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий этилган карантин ҚОИДАЛАРИГА ТЎЛИҚ АМАЛ ҚИЛИНГ; – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ФАТВОСИ ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ ИТОАТ ҚИЛИНГ; – Ўз уйларида қолиб, ибодат ва дуоларда Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, ИХЛОС БИЛАН ИЛТИЖО ҚИЛИНГ; – Тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт ва бошқа мутасадди идоралар ходимларининг хизматларини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ҳақларига ДУОЛАР ҚИЛИНГ; – Масофавий таълим дарсларидан унумли фойланган ҳолда ўқув режада белгиланган билимларни ЎЗ ВАҚТИДА ЎЗЛАШТИРИНГ; – Мустақил дарс тайёрлаётган вақтларда мавзуларни ўзлаштириш бўйича саволларга жавоб олиш учун ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ; ✅УЙДА ҚОЛИНГ, ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛИНГ, КИТОБ ЎҚИНГ, ИСТИҒФОР АЙТИНГ, ДУО ҚИЛИНГ, БИРГАЛИКДА КАСАЛЛИКНИ ЕНГАМИЗ, ИНШОАЛЛОҲ. Салоҳиддин ШЕРХОНОВ,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири 647

Ислом динида касалликнинг юқиши йўқми?

Юқумли касалликлар ўз юқиш йўллари орқали бир кишидан бошқасига юқиши мумкин. Бу бор нарса. Динда ҳал бўлган масала. Юқиши бу интиқол этиши, ўтиши демакдир. Мисол учун инсон организми, унинг қони турли хил бактерия ва вирусларга маскан бўлади. Қон орқали юқадиган вируслар қон орқали, ҳаво-томчи орқали юқадиган вируслар ҳаво-томчи орқали юқиши мумкин. Эътибор беринг, “юқиши мумкин“ деяпмиз. Чунки, иммунитети кучли инсонлар баданига мазкур вирус кирганда яшаб кетолмаслиги, т-лимфоцитлар ҳужумига учраб, йўқ қилиб юборилиши ҳам мумкин. Демак, юқиш сабаби топилганда ҳам Аллоҳ яратган бошқа бир сабаб туфайли йўқ бўлиб кетиши мумкин.Ёки, юқишга йўл очадиган вазиятлар олди олинса, масалан, грипп каби касалликлардан сақланиш мақсадида тиббий ниқоблар тақилса, шунингдек, бошқа гигиена қоидаларига риоя қилинса, сабаблар ишга солинган бўлади ва натижада касаллик ўша кишига юқмайди. Ёки, касаллик юқиши учун барча сабаблар мавжуд бўлса ҳам, Аллоҳ изн бермаса, улар ортга чекиниб, касаллик юқмаслиги ҳам мумкин. Аммо, биз сабабларни ишга солмасдан таваккал қилишга буюрилмаганмиз. Баъзилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “لا عدوى ولا طيرة“ яъни: “адво (касаллик юқиши) йўқ, шумланиш ҳам йўқ“ (Бухорий: 5776-ҳадис), деган сўзларининг зоҳирини ушлаб, касаллик юқмайди, деган эътиқодда юрадилар. Бу бир неча жиҳатдан хато тушунча ҳисобланади. Чунки, ҳадиси шарифдаги “لا عدوى“ сўзидан турли маъно чиқиши мумкин. 1. Касаллик қандайдир мистик равишда юқиши ҳақидаги жоҳилий эътиқоддан қайтариш. Жоҳилият даврида одамлар касаллик ўз хоҳши билан одам ёки ҳайвонлардан исталган бирига юқиб олади, деган бузуқ ақидада эдилар. Шунга кўра, ҳадиси шариф мазкур ботил тушунчани рад этган, касалликнинг мутлақ маънода юқишини эмас. Зеро, касаллик юқиши асрорангиз (яъни сирли) ҳолат эмас балки, у илмий жиҳатдан ниҳоятда оддий очиқламага эга. 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам касаллик ўз сабаби топилганда Аллоҳнинг изни билан юқишини инкор қилганларида, вабо тарқалган жойга бормасликка ва вабо тарқалган жойдан бошқа ёққа қочиб чиқмасликка чақирмаган бўлардилар. 3. Мазкур сўз инкор эмас балки, қайтариқ маъносига эга. Яъни, Набий алайҳиссалом соғлом ҳайвонларни касал ҳайвонлар орасида ўтлатиб, улардаги касаллик бир-бирига ўтишига замин яратишдан қайтарганлар. Хуллас калом, касаллик юқиши илм-фан тараққий этиб, аниқ исботини топгандан сўнг, бу масалада бир томонлама фикрлаб, касаллик мутлақ юқмайди, деб ўйлаш катта хатодир. Зеро, юқорида кўрганингиз каби ҳадиснинг арабий матни ҳам айнан шу маънога далолат қилмайди. Ҳадис давомида “ولا طيرة“ (шумланиш ҳам йўқ) дейилиши ҳам ушбу сўзни тасдиқлайди. Зеро, бу сўз билан шумланиш ҳолатининг ташқи оламда мавжудлиги инкор қилинмаяпти. Ахир, жоҳилият арабларида шумланиш жуда кучли бўлган. Балки, шумланишдан қайтарилмоқда. Бинобарин, ҳадис матни кўринишдан нафий (инкор) аммо, маъноси наҳий (қайтариш) бўлиши мумкин экан. Шундай экан, то, илм-фан ривожланиб касаллик юқиши ўз илмий исботини топгунга қадар ҳадиси шарифни зоҳирига қараб тушунган ва шунга кўра изоҳлаган олимларнинг сўзлари бу ўринда ҳужжат қилинмайди. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев Манба: sof.uz 672

Кимни ғами нимада?!

“Гурс-гурс”, “Банг-банг”, “Дўнг-дўнг”… Қобил ҳожи икки томонига салом берар-бермас, қўрқинчли шовқиндан бир сесканиб тушди. “Оятал Курсий”ни тиловат қила бошлаганида уйнинг деразалари титраб, қандил ҳаракатга кела бошлади. Бунинг устига кўчада шовқин-сурон бошланди. “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, Роббим, Қиёмат бошланди шекили… Ер ҳам қимирлаяпти…” Ҳожи бобо минг ҳадикда жойнамоздан сакраб турдию, хона эшигига югурди. Ҳовлиси жойида. Ҳамма ўз хонасида. Демак, ҳали Қиёмат келмаган кўринади? Энди бояги шовқин овозини қаттиқ кулгу тутди. “Қий-чув”, “Хангур-хунгур” жаранглай бошлади. Бобо тушунар-тушунмай кўчага чиқди. Ёнгинасидаги қўшни дарвозаси олдида “Спарк” автомашинаси турибди: эшиклари очиқ, ичида сатанг кийиниб, сочини тикка турмаклаб олган йигит сигарет тутатяпти, буни устига баланд қилиб ажнабий қўшиқни бутут маҳаллага эшитадиган қилиб қўйиб олган. Қўшиқ янграган сари, бояги “гурс-гурс” деган ваҳимали овоз ерни титратиб юборар эди. Қобил бобо Қиёмат эмас, нима бўлганини дарров фаҳмлади. Йигитчага яқинлашди: -Хорманг, йигит… – Бор бўлинг отам, бор бўлинг… Йигит ёнидаги мўсафидга парво ҳам қилмай телефонини тинмай босар, мийиғида кулиб ҳам қўяр эди. – Ўзингдан катталарни кўрганда салом беришни ўргатишмаганми, болам?! – Ўргатишган, ўргатишган… Нотаниш йигитча сигаретини яхшилаб тортди-да, бир йўталиб қолганини салондан кўчага отиб юборди. Бобонинг тоқати тоқ бўлди: – Ҳов, тирранча, ўзингдан катталарга салом бериш, уларни кўрганда дик этиб ўрнигдан туришни билмайсанми?! – дея бобо унинг қулоғидан бураб ўзига торта бошлади. – Ия, бу нимаси?! Қулоғимни қўйворинг ота, узворай деяпсиз-ку! Оғрияпти, ахир… – Қулоқсизга қулоқ хайф! Бобо яна ҳам қаттиқ буради. – Ота ёшингиз ҳурмати… Йўқса… – Йўқса қулоқсиз қоламан деявер! Кимнинг ўғлисан, нодон? – Шавкат мантёрнинг. – Қайси, Исмат муаллимнинг ўғли Шавкатми? – Ҳа-ҳа, ота энди қулоғимни қўйворинг, ачишиб кетяпти, ахир. – Аслида, боплаб адабингни берардим-у, бобонг яқин қадрдоним эди. Айтганча, карантин даврида бу юришинг нимаси? – Уйда зерикиб ўтириш жонга тегди. Оғайнилар билан бир мазза қилайлик деб, дўстимникига келгандим. – Бундай пайтда кўнгилхушлик нимаси, ўғлим?! Карантин бекорга жорий қилинмаган. Ўзингни ҳам ўзгани ҳам ҳаётини хавфга қўймагин. Маска ҳам тақмабсан? – Маска шарт эмас, кашандаларга касал юқмайди. Никотин вирусни ўлдиради, деб айтишганди. – Агар шу кетишда давом этсанг, вирус эмас сигарет сени хароб қилади. Ҳаром асло шифо бўлмайди. Мени яхшилаб эшит ва гапларимни қулоғингга қўрғошиндай қуйиб ол: – Бу кунлар – синов кунлари. Аллоҳ бандаларига бало, вабо, касаллик ила синовлар юборади. Аввало, Яратганнинг қудрати, азамати, буюклиги ва ҳар нарсага қодир Зот эканлиги янада намоён бўлади. Барча бандалар – хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ кофир бўлсин, ўзининг ожизлигини, нақадар заиф махлуқ эканлигини ҳис қилиши керак. Худойи таоло арзимаган, кичик, қўлга илинмас зарра сабабидан инсонларни енгиб қўйиши мумкинлигини кўрсатиб қўймоқда. Шундай экан, Аллоҳдан қўрқувда туришимиз, истиғфор-тавбаларни кўпайтиришимиз керак. Ибодатли инсон уйда зерикмайди. Қайтага, кўпроқ намоз ўқийди. Қазо ва нафлларини кўпайтиради. Истиғфор айтади. Қуръон тиловат қилади. Ўқишни билмаса, тасмалардан эшитиб ором олади, тафаккур қилади. Фойдали ва яхши китоблардан мутолаа қилади. Ўзига кундалик вазифа қилиб олади, масалан, “Астағфируллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ” ва “Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакил” сингари зикрларни санаб, 100 тами, 1000 тами ёки унда кўпми санаб тасбеҳ қилади. Юқоридаги ишларни қиладиган одамда бўш вақт қолмайди. Ҳам зерикиш кетади, ҳам Аллоҳга яқин қиладиган ишлар бажарилади. Бунинг устига, дўхтирларимиз тинмай, “Уйда қолинг”, “Илтимос, кўчага чиқманг”, деб қаттиқ тайинламоқда. Ҳукумат ҳамма ишни йиғиштириб, биз...
1 94 95 96 97 98 233