عن جابر قال: إنا كنا يوم الخندق نحفر، فعرضت كدية شديدة، فجاؤوا إلى النبي ﷺ فقالوا: هذه كدية عرضت في الخندق. فقال: أنا نازل ثم قام، وبطنه معصوب بحجر، ولبثنا ثلاثة أيام لا نذوق ذواقا، فأخذ النبي ﷺ المعول، فضرب فعاد كثيبا أهيل أو أهيم، Жобир разияллоху анҳудан ривоят қилинади: У киши бундай дейдилар: «Биз Хандақ куни чуқур қазиётиб қаттиқ ерга дуч келиб қолдик. Шунда одамлар Расулуллоҳнинг олдиларига бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, биз қаттиқ ерга дуч келиб қолдик, (кавлаб бўлмаяпти)»,— дейишди. Расулуллоҳ уларга: «Мен тушаман»,— дедилар-да, ўринларидан турдилар, лекин қоринлари жуда оч эди, чунки уч кундан буён туз тотмаган эдик. Расулуллоҳ чўкични олдилар, сўнг чуқурга тушиб, зарб билан қаттиқ ерга урдилар. Қаттиқ ер ушалиб-ушалиб кетди. Жобир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоят хандақ қазилаётган пайтда содир бўлган. Жобир розияллоҳу анҳу гапларининг бошида айтганларидек. Хандақ мусулмонлар ва мушриклар ўртасига қазилган ўра ёки чуқурдир. Бу жанг ҳижратнинг тўртинчи йили шаввол ойида содир бўлган. Унинг иккинчи номи Ахзобдир. Бу ҳақида Ахзоб, сурасининг бошида келган. Воқеанинг тўлиқ шакли бундай Жобир разияллоху анҳу бундай дейдилар: «Биз Хандақ куни чуқур қазиётиб қаттиқ ерга дуч келиб қолдик. Шунда одамлар Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, биз қаттиқ ерга дуч келиб қолдик, (кавлаб бўлмаяпти)»,— дейишди. Расулуллоҳ уларга: «Мен тушаман»,— дедилар-да, ўринларидан турдилар, лекин қоринлари жуда оч эди, чунки уч кундан буён туз тотмаган эдик. Расулуллоҳ чўкични олдилар, сўнг чуқурга тушиб, зарб бирлан қаттиқ ерга урдилар. Қаттиқ ер ушалиб-ушалиб кетди. Шунда мен: «Ё Расулаллоҳ, менга изн берсангиз, уйга бориб келсам!» — деб жавоб олдим. Уйга бориб, хотинимга «Расулуллоҳнинг жуда оч қолганларини сезяпман, бирор егулик нарсанг борми» дедим. Хотиним: «Ҳа, озгина арпа билан битта улоқчам бор», деди. Мен улоқни сўйдим, хотиним арпани туйиб, ун қилди. Гўштни қозонга солдим-да, Расулуллоҳнинг олдиларига бордим, бу вақтда хамир кўпчиб, нон ясалган, қозон эса аллақачон ўчоққа осилган эди. Мен Расулуллоҳга «Менга бироз таом тайёрлаб қўйишган экан Ё Расулаллоҳ, ўзингиз билан бир-икки кишини олиб мен билан юринг дедим. Расулуллоҳ мендан: «Таомингиз қанча?» -деб сўрадилар. Мен бор таомни айтдим «Кўп экан, жуда яхши Хотинингизга айтинг, мен боргунимча гўштни қозондан, нонни тандирдан олмай турсин —дедилар. Кейин, барча муҳожиру ансорларга «Туринглар!» — дедилар-да, биргалаишб менииг уйимга келдилар. Мен хотинимга: «Шўринг қурсин, Расулуллоҳ ўзлари билан муҳожиру ансорларни ҳамда улар билан бирга яна бир қанча кишиларни олиб келдилар» дедим. Хотиним менга. «Расулуллох сиздан овқатинг қанчалигини сўраганмидилар?»—деди. Мен «Ҳа», дедим. Жаноб Расулуллоҳ бўлсалар одамларга Уйга кирингизлар, тўпланмангизлар — деб нонни тандирдан узиб, шўрвани, сузиб беравердилар. Ҳамма туйгандан кейин ҳам қозонда гўшт, тандирда нон ортиб қолди. Кейин, менинг хотинимга «Бу овқатдан ўзинг ҳам егин, қушниларга ҳам тортиқ, қилгин, чунки одамлар оч»,— дедилар» Қатода Байҳақий зикр қилган нарсани айтади: “Хандақ ғазотида мушриклар тўрт мингта ёки Аллоҳ ҳохлаганича эди. Мусулмонлар эса мингтага етганмиз.” Ибн исҳоқ: “Мушриклар ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитганларидан кейин Мадинанинг атрофига хандақ қаздирганлар”, дедилар. Ибн хишом: “Салмон форсийнинг таклифи билан хиндақ қазилган” деганлар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Набий соллаллоҳ алайҳи васалламга улуғ қувват берилганлиги; Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам бошқа инсонлардан шижоатлироқ қаҳрамонроқ бўлганликари; Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам жиҳод ва харб ишларида саҳобалар билан бирга иштирок этганлар бошқалардан ўзларини ажратмаганлар; Набий соллаллоҳ алайҳи...
Қазои қадар ҳақида сўз борар экан, дуонинг қазони қайтариши ҳақидаги ҳадиси шарифлар ва қадарнинг олдиндан белгилаб қўйилгани ҳақидаги ҳадиси шарифлар ҳам қўшиб ўрганилса, қазои қадар ҳақидаги умумий маълумотлар янада тўлиқроқ бўлади: عَنْ سَلْمَانَ الْفَارْسِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ الله قال : لا يَرُدُّ القَضاءَ إلا الدُّعاءُ وَ لاَ يَزِيدُ فِي الْعُمُرِ إِلاَّ الْبِرُّ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қазони фақатгина дуо қайтаради, умрни фақатгина яхшилик зиёда қилади”.Термизий ривояти. Ҳадиси шарифда “Қазони фақатгина дуо қайтаради” дейилди. Ушбу ҳадисни ўқиганда кишининг хаёлига бирдан қадарнинг тайин қилиб қўйилгани маъносини англатувчи ҳадислар билан, ушбу ҳадис ўртасида қандай мувофиқлик мавжуд деган фикр келиши табиий ҳолдир. Қуйидаги ҳадисда қадарнинг олдиндан белгилаб қўйилганига очиқ-ойдин далилдир бор: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ يَقُولُ كَتَبَ اللَّهُ مَقَادِيرَ الْخَلاَئِقِ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَ السَّمَاوَاتِ وَالاَرْضَ بِخَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ قَالَ وَعَرْشُهُ عَلَى الْمَاءِ رَوَاهُ المُسْلِمُ Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган ва Арши сувнинг устида бўлган”, деяётганларини эшитганман. Муслим ривояти.[1] Келтирилган ҳадисларнинг бирида “Қазони фақатгина дуо қайтаради” дейилмоқда, иккинчисида эса “Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган” дейилмоқда. Ушбу икки ҳадиснинг маъноларига кўра, дуо осмонлару ер яратилишидан эллик минг йил олдин тайин қилиб қўйилган нарсани қайтарадими, деган савол пайдо бўлиши табиийдир. Бу саволга қуйидагича жавоблар берилган: Мазкур иккала ҳадис бир-бирига зид эмас. Ҳа, Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган, Унинг битиб қўйганида асло ўзгариш бўлмайди. Лекин, У зот ушбу рўй берадиган нарсаларга азалий сабабларни тайин қилган. Яъни, солиҳ амаллар саодатга эришиш учун қўйилган азалий сабаблар бўлса, ёмон амаллар бадбахт бўлиш учун азалий сабаблардир. Шунингдек, яхшилик, гўзал хулқли бўлиш ва қариндошлик алоқаларини боғлаш каби амаллар ҳам азалий сабаблар қаторига киради. Яъни ҳар бир ишга сабаблар тайин қилинган бўлиб, ўша сабаблар юзага чиқарилган пайтда унга боғланган ишлар ҳам юзага чиқаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қариндошлик алоқаларини боғлашга тарғиб қилиб, бу ишга қандай натижалар боғлангани ҳақида шундай хабар берганлар: عَنِ ابْنِ شِهَابٍ قَالَ أَخْبَرَنِى أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ قَالَ: مَنْ أَحَبَّ أَنَّ يُبْسَطَ لَهُ فِى رِزْقِهِ وَيُنْسَأَ لَهُ فِى أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Менга Анас ибн Молик хабар берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким ризқи кенг қилинишини ва ажали[2] кечиктирилишини яхши кўрган бўлса, қариндошлик алоқаларини боғласин”. Бухорий ривояти.[3] Шарҳ: Дунёда ҳар бир вужудга келадиган нарса учун унинг сабаблари ва йўл-йўриқлари Аллоҳ таоло томонидан тайин қилиб қўйилган бўлади. Бирор нарсанинг сабаби рўёбга чиқарилмас экан ўша сабабга боғланган нарсалар ҳам рўёбга чиқмай қолиши сабабият қонуни сифатида жорий қилинган. Шу маънода кишининг бирор манфаатли ишни қилиши бошқаларнинг уни яхши кўришларига сабаб қилиб қўйилганидек, қариндошлик алоқаларини боғлаши умрининг зиёда бўлишига ва ризқининг кенг қилинишига сабаб қилиб қўйилган. Уламолар сабаблар ҳақида қуйидаги ажойиб гапларни айтганлар: “Дунёда бирор нарса вужудга келиши учун қўйилган сабаблар иккитадир: Ҳис этиладиган. Ҳис этилмайдиган. Ҳис этиладиган сабаблар ақл билан билинадиган, ҳис...
Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асарида 3673-ўринни эгаллаган ҳадис ҳақида тўхталиб ўтамиз. Абу Саид ал-Ҳудрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: “Менинг саҳобаларимни сўкманглар, гарчи сизлардан бирингиз Уҳуд тоғидек садақа қилган бўлса ҳам, у улардан бирининг на мудди ва на муёли[1] бўлолмас”. Ушбу ҳадис “Саҳиҳ Муслим”, “Сунан Абу Довуд” асарларида ҳам зикр қилингандир. Аввало, “саҳоба” деган тушунчага тўхталиб ўтсак. Уламолар “саҳоба”, деб кимга айтилиши борасида турли фикрлар билдирганлар. “Манҳал ҳадис” китобида келишича, «саҳоба», деб мусулмонлардан кимки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан пайғамбарлик даврларида бирор бир соат бўлса ҳам суҳбатлашган ёки у зотни бир лаҳза бўлса ҳам кўрган кимсага айтилади. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан суҳбатлашган кўр саҳобий Умму Мактум (р.а) саҳоба саналадилар. Чунки у Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бевосита суҳбат қурганлар. Гўдак саҳобалар Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Навфал, Абдуллоҳ ибн Абу Талҳа Ансорийлар эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан учрашганлар. Шу сабаб улар ҳам саҳоба, дея эътироф қилинадилар. Муҳаммад ибн Абу Бакр эса Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг вафотларидан уч ой олдин туғилишларига қарамай улар ҳам саҳобадир. Чунки юқорида айтиб ўтилган шарт уларда ҳам топилди. Кофир ҳолида кўришган, суҳбат қилганлар бундан мустаснодир. Бу Имом Бухорий айтган сўзлар ҳисобланади. Ҳофиз ибн Ҳажар шайхи Зайн Ироқийга эргашган ҳолатда Имом Бухорийнинг шартларига қўшимча равишда “исломда вафот этсин”, деган таърифни зиёда қиладилар. Шу сабабдан ҳам аввал мўмин бўлиб, сўнг муртадликда вафот этган Абдуллоҳ ибн Хотал, Робиъа ибн Умайя, Қайс ибн Сабоба билиттифоқ саҳоба эмас. Ибн Мусаййибдан ривоят қилинишича, саҳоба бўлиш шарти Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан камида бир йил суҳбатда бўлиш ё бўлмаса бирор бир ғазотда у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга чиқишдир. Бу борада Абу Музаффар Самъаний усулчилардан қилган ҳикояларида: “Саҳоба деб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суҳбатларига етган, улар билан бир мажлисда ўтирган кишига айтилади”. Ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларининг қай даражада мартабалари баланд, фазилатлари юксак, адолатлариниг улуғлигига ишора бор. Ҳабибуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг “Саҳобаларимни сўкманглар”, дея қайтаришлари – саҳобаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фаҳш, ҳақорат сўзларини у зотларга нисбатан қўлламаслик учундир. Сўнг гарчи Уҳуд тоғичалик эҳсон қилса ҳам, бу гуноҳни юва олмаслиги баён қилинди. Ушбу ҳадисларни далил қилиб, жумҳур уламолар саҳобаларнинг барчалари одил бўлиб, уларнинг ривоятлари ва гувоҳликларида, одилликларида баҳс қилинмайди, дейдилар. Зеро, Бақара сурасининг 143-оятида: “Шунингдек, сизларни ўрта уммат қилиб қўйдик”. Бундан саҳобаи икромларни одил эканликлари келиб чиқади. Оли Имрон сурасининг 110-оятида: “Одамларга чиқарилган умматнинг энг яхшиси бўлдингиз”, деб саҳобалар ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг умматлари назарда тутилган. Қуръони каримда: “Улар Аллоҳдан фазл ва ризолик истайдилар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ёрдам берадилар. Айнан ўшалар (иймонларида) содиқдирлар”, деб айтилади. Ҳашр сураси, 8 оят. Аллоҳ таоло саҳобаларни “Улардан Аллоҳ рози ва улар Аллоҳдан рози бўлурлар”, деб таъриф этади. Моида, 119 оят. Мана шу оятларга биноан, саҳобалар бошқа инсонлардан фарқ қилиши таъкидланди. Имом Нававий “Саҳиҳи Муслим”нинг шарҳида: “Уламолар энг яхши аср Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларининг асрилигига иттифоқ қилганлар”, деб айтадилар. Бунга далил қилиб, Тавба сурасининг 100-оятини келтирадилар: “Муҳожир ва ансорларнинг дастлабки пешқадамлари ҳамда улар ортидан эзгулик билан борганлардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар”, дейилган. “Саҳиҳи Муслим” шарҳида келишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларни яхши кўришни иймонга...
Дамашқдаги бозорлардан бирида икки киши тортишиб қолди. Улардан бири қуролини олиб, рақибига ўқ узди, лекин ўқи хато кетди. Ўша ердаги бир киши бу тортишувни эшитиш учун дўконидан бошини чиқариб, қараб турган эди. Ҳалиги ўқ шу одамнинг бўйнига, умуртқа поғонасига яқин жойга тегиб, уни шол қилиб қўйди… Орадан бир неча кун ўтиб бозордан ўтиб кетаётган шайх Ротиб Ан-Наблусийни бир киши тўхтатиб, шу воқеа ҳақида савол берди: «Устоз, сиз доим Аллоҳ азза ва жалланинг адолати ҳақида гапирасиз. Лекин бу одам нима қилган эди? У оддий савдогар, дўконини очиб, оила, бола-чақасига ризқ топишга ҳаракат қилаётганди. Газлама сотарди. Ҳеч қандай айби йўқ. Тортишувни эшитиб, бўйнини чўзиб қараган вақти дайди ўқ келиб бўйнига тегибди. Шол бўлиб қолди. Қани Аллоҳнинг адолати?!» Шайх Наблусий жавоб берди: «Аллоҳга қасамки, мен Унинг одил эканлигини биламан. Сиз менга ўша киши ҳаётидан ўзингиз билган бир қисминигина айтиб бердингиз. Эҳтимол унинг ҳаётида сиз ҳам, мен ҳам билмаган бир иш бордир. Мен Аллоҳнинг адолати ҳақ эканлигига ишонаман». Орадан йигирма кун ўтиб шайх Наблусий Ал-Майдон маҳалласида яшайдиган дўсти билан гаплашиб қолди. Дўсти унга: «Эй шайх. Бизда ажойиб бир воқеа юз берди. Бир қўшнимиз бўлиб, у вафот этган укасининг етим болаларига васий эди. Етимларга отасидан 20 минг лира қолганди (ўша пайтда бу бир уйнинг пули эди). Пулни сақлаб туришга масъул бўлган амаки уни эгаларига, етимларга қайтаришдан бош тортди. Улар Ал-Майдондаги олимлардан бирига шикоят қилишди. Олим у одамни ва укасининг болаларини олдига чақириб, насиҳат қилди, лекин амаки пулни тўлашни истамади. Шунда ҳалиги олим жиянларга: «Амакингиз пулни бермайман, деяпти. Бу масалани энди қозига кўтариб юрманглар, сизлар амаки-жиян бўлиб тортишиб юришинглар тўғри иш бўлмайди. Аксинча, осмонлару ернинг Робби бўлган Аллоҳга шикоят қилинглар», деб маслаҳат берди. Бу кечқурун соат саккизда бўлаётган гап эди. Эртаси куни эрталаб соат саккизда амаки дўконидан бошини чиқариб, тортишув бўлаётган жойга қараган ва ўқ тегиб, шол бўлиб қолган…» Шайх Ротиб Ан-Наблусий айтадилар: «Бу дунёда дайди ўқ, тасодифий иш деган нарсаларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ҳолат Аллоҳнинг ҳикмати ва адли билан, ўз ўрнида юз беради. Буни тушунган тушунади… Жоҳил жоҳиллигича қолади… Яшаб турган жойимизда, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, ҳикматли, адолатли Робб томонидан, етук ҳикмат асосида юз бераётганига иймон келтиришимиз лозим. У Зотнинг ҳузурида ҳеч кимга бир мисқол миқдорида ҳам зулм қилинмайди. Банда яхшилик қилган бўлса, яхшилик билан, ёмонлик қилган бўлса, ёмонлик билан мукофот олади. Аллоҳ Таъоло айтганидек: “Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради”. Ер юзидаги, одамларнинг адолатини эътиборга олмасак ҳам майли (дунёдаги жазолардан қутулиб қолишимиз мумкиндир, балки). Лекин осмонлару ернинг эгаси бўлган Зотнинг адолатини унутмайлик!” 1 336