Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Кеча куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Шоҳи Зинда мажмуаси зиёратида бўлишди. Шоҳи Зинда мажмуаси нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки машҳур алломалар, авлиёлар, лашкарбошиларнинг абадий оромгоҳи ҳамдир. Бу ердаги ҳар бир мақбара фақат ўзигагина хос безаклар билан қопланган бўлишига қарамай уларнинг барчаси яхлит бир композицияни, тугал бир меъморчилик асарини ташкил этади. Шоҳи Зинданинг яна бир қимматли томони шундаки, бу ерда Самарқанднинг қарийиб уч минг йиллик тарихи мужассам. Тарихчиларнинг аниқлашларича, Шоҳи Зинда эрамизнинг ХII асрларида шакллана бошлаган. Мусулмон тарихчиларининг ёзишларича, Шоҳи Зинда номи Набий алайҳиссаломнинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос билан боғлиқ. Самарқандлик тарихчи Абул Ҳакимийнинг ёзишича, Қусам ибн Аббос пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак юзларини кўрган охирги кишидир. Мусулмон тарихчиларининг ёзишларича, Қусам ибн Аббос VIII асрларда араб лашкарлари таркибида Самарқандга келган ва бу ерда дини исломни тарғиб қилиш билан машғул бўлган. Зиёратдан сўнг, шом намози адо этилиб, меҳмонлар Регистонни томоша қилишди. Шу аснода, Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Самарқандга қилган сафарлари ўз якунига етди. Манба: Islom.uz 862
2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 16 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3-курс талабалари билан Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, куратор О.Ҳошимов иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Ташкил этилган очиқ мулоқотлар савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 735
Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен байтнинг олдида уйқу билан уйғоқлик орасида, икки кишининг ўртасида эдим. Менга бир жом келтирилди. У ҳикмат ва иймонга тўла эди. Сўнгра томоқнинг пастидан қориннинг пастигача ёрилди. Кейин қорин Замзам суви ила ювилди ва ҳикмату иймонга тўлдирилди. Менга хачирдан кичикроқ, эшакдан каттароқ оқ улов—Буроқ келтирилди. Жаброил ила жўнаб кетдим. Дунё осмонига етиб бордик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Одамнинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, ўғлим, пайғамбарим», деди. Бошқа ривоятда айтилади: «Дунё осмонига кўтарилсак, бир киши турибди. Унинг ўнг томонида одамлар қораси, чап томонида одамлар қораси кўринмоқда. У қачон ўнг томонига назар солса, кулади, чап томонига назар солса йиғлайди. «Солиҳ набий, солиҳ ўғил хуш келибди!» деди у. «Эй Жаброил, бу ким?» дедим. «Бу Одамдир. Унинг ўнг ва чап томонидаги қоралар унинг болаларининг руҳларидир. Ўнг томондагилар аҳли жаннатдирлар. Чап томондагилар аҳли дўзахдирлар. У қачон ўнг томонига назар солса, куладир, қачон чап томонига назар солса, йиғлайдир», деди у. Кейин иккинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Ийсо ва Яҳъёнинг олдига бориб, салом бердим. Улар: «Хуш келибсан, биродаримиз, пайғамбаримиз», дедилар. Сўнгра учинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Юсуфнинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, биродарим, пайғамбарим», деди. Сўнгра тўртинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Идриснинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, биродарим, пайғамбарим», деди. Кейин бешинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Ҳоруннинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, биродарим, пайғамбарим», деди. Кейин олтинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Мусонинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, биродарим, пайғамбарим», деди. Унинг олдидан ўтиб кетаётсам, йиғлади. Бас, унга: «Нега йиғламоқдасан?» дейилди. «Эй, Роббим! Мана бу йигит мендан кейин юборилган бўлса ҳам унинг умматидан жаннатга кирадигани менинг умматимдан жаннатга кирадиганидан афзалдир», деди у. Кейин еттинчи осмонга келдик. «Ким?» дейилди. «Жаброил», деди. «Сен билан ким бор?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «У Пайғамбар этиб юборилдими?» дейилди. «Ҳа», деди. «У хуш келибди. Қандоқ ҳам яхши келувчи келди!» дейилди. Кейин Иброҳимнинг олдига бориб, салом бердим. У: «Хуш келибсан, ўғлим, пайғамбарим», деди. Шунда менга Байтул Маъмур кўтарилди. Жибрилдан сўрадим. У: «Бу Байтул Маъмурдир. Ҳар куни унда етмиш минг фаришта намоз ўқийди. Қачон чиқсалар унга қайтиб келмаслар. Уларнинг охири кўринмас»,...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўз ҳузури олийга сайр қилдирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин! Илоҳий ҳузурда ҳам Аллоҳ таолодан ўз умматига раҳм қилишини сўраган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломларимиз бўлсин! Меърож – Ислом оламидаги энг муҳим, машҳур ва ғайритабиий ҳодисалардан биридир. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло бандаларининг ичидан Пайғамбарларини танлаб олди ва уларга ўзига хос мўжизаларни берди. Улар ичидан энг улуғ – улул азм Пайғамбарларини ҳам хослаб олди ва уларни “улул азм Пайғамбарлар”, деб хос ном билан номлади, юксак даражотлар ва ўзига хос янада буюкроқ мўжизаларини берди. Сўнра эса улул азм Пайғамбарлари ичидан ҳам хослаб энг суюкли бандаси, ҳабиби, энг улуғ Пайғамбари этиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни хослаб олди. Ва Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даражотларига хос, энг буюк мўжизаларини берди. Улардан бири эса Меърож ҳодисаси эди. Меърож ҳодисаси содир бўлиш даври Ислом оламининг энг оғир ва таҳликали даврига тўғри келди. Шу билан бирга у давр Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига янада оғирроқ кечаётган вақтлар эди. Чунки бир томонда Исломнинг қийин даври, ҳар томондан хавф-хатарлар, азиятлар тинмай ёғилиб турган бўлса, бошқа томондан эса энг суюкли аёллари Хадижа онамиз ва бор имконияти билан Исломнинг таянчи бўлиб турган амакилари Абу Толиб вафот этган вақт эди. Ҳақиқатан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ич-ичларидан эзилган эдилар. Чунки оддий инсон бирданига икки энг яқин кишиларини йўқотса қанча ғамга тушиб қолади. Энди Пайғамбар ўлароқ елкада Аллоҳ таолониг динининг юкини кўтариш билан бирга инсонийлик ғам-ташвишларини ҳам кўтариб юриш жудаям мушкул эди. Барча нарсадан хабардор Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Ўз Ҳабибини ҳеч ҳам ёлғиз қўймаслигини бир белгиси ўлароқ, Ўзининг ҳузури олийига таклиф қилди… Шубҳасизки, бундай таклиф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўнгилларини жудаям шод қилган эди. Зотан, у маконларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа ҳеч ким чиқмаган эди. Аллоҳ таоло Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўз ҳузури олийига таклиф қилди. Бирма-бир осмонлардан кўтариб, олиб чиқди. Осмонлардан кўтариб бориб, ўзларидан олдин ўтган ва тақдири ҳам ўхшаш бўлган Пайғамбарлар билан учраштирди. Ҳар бирлари билан сўзлашдилар. Бирлари билан озроқ, бирлари билан эса кўпроқ. Махфий эмаски, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у Пайғамбарларни кўрганларида уларнинг бошидан ўтганларини хотирлаганлар. Шунча қийинчиликка гўзал сабр қилиш натижасида эса улар улуғ даражотларда ўтиргандилар. Бу эса “Агар сиз ҳам сабр қилсангиз, Эй Муаммад, сизга ҳам шундай олий мукофотларни бераман” маъносидаги Аллоҳ таолонинг белгиси эди. Сўнг эса янада юқорига кўтарилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтул Маъмур, Сидратул Мунтаҳо, унинг остидан оқиб чиқайтган анҳорларни Жаброил алайҳи саломнинг ҳамкорлигида кўрдилар. Ўзларига ато қилинган ҳавзи Кавсарни, шунингдек жаннат, дўзахни кўрдилар. Ундан кейин эса ҳеч ким, ҳатто Жаброил алайҳи салом ҳам кўрмаган Аллоҳ таолонинг ҳузурига кирдилар. Мана буларнинг барчаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўнгиллари кўтариш, ғам-ғуссаларини аритиш учун Аллоҳ таоло ато қилган улкан неъмати – Меърож ҳодисаси эди. Меърож ҳодисаси ҳақида уламолар, мазҳаблар, ҳатто оқимларнинг орасида ҳам ихтилоф бўлмаган. Чунки бу ҳодиса инсон онги кўтарадиган ҳодиса эмас эди. Шунингдек бу ҳодисанинг бирор кишининг дунёвий манфаатларига ҳам даҳли йўқ эди. Бирор инсон бу ҳодиса ҳақида фикр билдира олмас эди, рад қилиш учун эса ё уни кўрган ёки олдин у ҳақида бирор кимдан эшитган бўлиши керак эди. Бироқ, Исро ҳодисасида эса...