islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ТИИ ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди

Тошкент ислом институтида “Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа қизғин курашлар остида ўтиб, “Ижтимоий фанлар”, “Ақоид ва фиқҳий фанлар”, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедралари ҳамда “Ходимлар” жамоалари ярим финалга чиқдилар. «Ижтимоий фанлар» кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 639

Таҳорат қилиш мустаҳаб бўлган ўринлар

1. Таҳоратли ҳолатда уҳлаш; 2. Доим таҳоратда юриш; 3. Таҳорат устига таҳорат қилиш; 4. Ғийбат қилгандан сўнг таҳорат қилиш; 5. Ёлғон гапиргандан сўнг таҳорат қилиш; 6. Чақимчилик қилгандан сўнг таҳорат қилиш; 7. Ҳар бир хатодан сўнг таҳорат қилиш; 8. Шеър айтгандан сўнг таҳорат қилиш; 9. Намоздан ташқарида қаҳқаҳа отиб кулагандан сўнг таҳорат қилиш; 10. Ўликни ювгандан сўнг таҳорат қилиш; 11. Ўликни кўтаргандан сўнг таҳорат қилиш; 12. Ҳар бир намоз вақти учун таҳорат қилиш; 13. Жанобатга ғусл қилиш олдидан таҳорат қилиш; 14. Жунуб кишига (таомланиш, ичимлик ичиш, ухлаш ва қушилиб вақтида) таҳорат қилиш; 15. Ғазаб қилганлиги учун таҳорат қилиш; 16. Қуръон тиловат қилиш учун таҳорат қилиш; 17. Ҳадис ўқиш учун таҳорат қилиш; 18. Ҳадис ривоят қилиш учун таҳорат қилиш; 19. Илм дарси қилиш учун таҳорат қилиш; 20. Азон айтиш учун таҳорат қилиш; 21. Иқомат айтиш учун таҳорат қилиш; 22. Хутба қилиш учун таҳорат қилиш; 23. Набий (алайҳиссалом) қабрларини зиёрат қилиш учун таҳорат қилиш; 24. Арофот тоғида туриш учун таҳорат қилиш; 25. Сафо ва Марво оралиғида сай қилиш учун таҳорат қилиш; 26. Ҳайвоннинг гўштини егандан сўнг таҳорат қилиш; 27. Уламолар баҳс қилиб турган мунозарадан четланиш (чиқиш) учун таҳорат қилиш. Абул Ихлос Ҳасан ибни Аммор аш-Шуррунбулалий роҳимаҳуллоҳнинг «Нурул изоҳ ва нажотул арвоҳ фий фиқҳил ҳаниафий» китобидан олинди. 1-курс талабаси  Алимардон Мираҳмадов 748

Вақт қадри…

Вақт – гўё ҳаёт кийими тўқиладиган иплар бўлиб, унинг пишиқ ва нафислигига қараб ҳаёт азиз ва бебаҳо бўлади. Агар иплар ёмон ва тўзиган бўлса ҳаёт ҳам тубан, бемаъно ва мазмунсиз бўлади. Вақтнинг яна бир хусусияти агар у ўтиб кетса, қайтиб келмайди. Вақт инсон сарф қиладиган асосий дастамоясидир. У қанчалик кўп бўлса ҳам оздир. Оз бўлсаю баракали бўлса, у кўпдир. Инсон ўз ҳаётининг ҳар бир дақиқа ва лаҳзасидан унумли ва баракали фойдаланиб, уни яхши амаллар қилишга сарфлаши вожибдир. Жорий йилнинг 3-апрел куни  Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Вақт қадри…”  мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти қўлёзмалар тадқиқи бўйича катта ўқитувчи  Баҳриддин Умрзоқов, аёл устоз-ходимлар ва инситутнинг барча талаба қизлари иштирок этди. Давра суҳбатини талаба қизлар билан  ишлаш бўйича услубчи З.Суярова очиб берди. Сўнг сўз навбати устозга берилди. Устоз сўзга чиқиб илм олиш одоблари, унда вақтни қадрлаш аҳамияти, илмга амал қилиш ҳақида,  хоссатан ҳол илми ҳақида ўзининг қимматли гапларини сўзладилар. Шунингдек, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган беқиёс қўлёзмаларни ўқиш, уларни  ўрганиш, бугунги кундаги аҳамияти, келгуси авлодларга  етказиш ҳақида ҳам маъруза қилдилар. Ўзларининг тажрибаларидан қизиқарли воқеъалар ҳам гапирдилар. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоб олдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан  ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 736

Тошкент ислом институтида “Мен боламга китоб совға қиламан” номли акцияси ўтказилди

Китоб – билим булоғи, инсоннинг маъанавий уйғонишида китоб муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимиз қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш лозим. Шу мақсадда 2019 йил 3 апрель куни Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан “Мен боламга китоб совға қиламан” номли акция доираси китоб савдо-кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирдан институтимиз устоз ва талабаларини юртимиз нашриётлари томонидан кенг миқиёсида чоп этилаётган китоблардан боҳабар қилиш, ўзлари ва яқинлари орасида китобхонликни оммалаштириш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантиришдир. Кўргазмада “Янги аср авлоди”, “Ғофур Ғулом” ва “Мовароуннаҳр” нашриётлари томонидан 570 номдаги икки ярим мингдан ортиқ сиёсий, бадиий, жаҳон адабиёти, тарих, диний-маърифий адабиётлар, болалар адабиёти, инглиз,  рус ва ўзбек тили луғат китоблари, шеърий тўплам китоблари намойиш этилди. Савдо-кўргазма узтоз ва талабар учун чегирма нархларда китоблар сотиб олиш имконини берди. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 784

“Асмоул ҳусна” мусобақаси ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 2 апрель куни пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида имконияти чекланган инсонлар учун маърифий мулоқот тадбири ташкил этилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар иштирок этди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ходимлари қатнашишди. Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканини кўрсатиш мақсадида, хайрли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, буни муҳтарам Президентимиз томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзолангани, ушбу Фармонда “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” иборасининг қўлланилиши юртимизда инсон омилига бўлган юксак эътиборнинг натижаси экани алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида, мазкур тадбирда имконияти чекланганларга давлатимиз Раҳбари томонларидан барча соҳаларда бўлгани каби, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди. Сўзга чиққан нотиқлар имконияти чекланган юртдошларимизнинг талаб ва истакларига мувофиқ бир қатор марказий масжидларда жума маърузалари сурдо таржимон ёрдамида ташкил этилаётгани, “Ўзбекистон” телеканалининг “Имом Бухорий сабоқлари” кўрсатуви сурдо таржимаси билан эфирга узатилаётгани, яқин кунларда “Ҳидоят сари” студияси ва “Зиё” медиа маркази томонидан тайёрланаётган кўрсатувлар ҳам сурдо таржимаси билан намойиш этилиши режалаштирилаётгани, уларга бўлган юксак эътиборнинг намунаси эканини қайд этди. Кўзи ожиз шахслар орасида Аллоҳ таборака ва таолонинг исм ва сифатларини билиш юзасидан мусобақа ҳам ўтказилди. Ғолиблар диплом ва муносиб совғалар билан тақдирланди. Тадбир якунида имконияти чекланган юртдошларимизни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди. Мазкур маърифий суҳбат ва самимий мулоқот уларга олам-олам қувонч бағишлади. 806
1 551 552 553 554 555 732