Жорий йилнинг 14 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрдилар. Шайхул ислом Москва ташрифидан сўнг, тўғридан-тўғри Бухорои шариф йўл олдилар. Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Бухоро аэропортида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди. Шундан сўнг азиз меҳмон тунги Бухорои шарифнинг диққатга сазовор жойларини, хусусан, Эски шаҳар, қадим мадрасалар ва масжидларни, тунги чироқлар ёғдусида дилларга ҳузур бахш этиб турган Мир араб мадрасасини ҳам томоша қилдилар. Хуфтон намози Масжиди Камонда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ иштирокида адо этилди. Шу аснода азиз меҳмоннинг биринчи кунги зиёратлари ўз ниҳоясига етди. Шу ўринда Шайхул ислом Муҳаммад Тақий Усмонийнинг таржимаи ҳолларига қисқача тўхталиб ўтсак: Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Али ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари 1362-ҳижрий, 1943-мелодий санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Девбанд қишлоғида таваллуд топдилар. Ҳинд тилида Миёнжий деган сўз муаллим, деганини билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади. Муҳаммад Тақий Усмоний Дубай, Баҳрайн, Британия, Америка ва Австралия каби бир неча давлатларда илмий сафарда бўлганлар. Холид Муҳаммад Бушофеъ айтадилар: «Мен бирор кишини Тақий Усмонийдек янги масалаларда, хусусан банк масалаларида аввалги уламолар китоблари билан ҳозиргилар китобини жамлаганини кўрмадим. У зот бирор муаммони ечиш асносида кучли тақво соҳиби эканлари яққол намоён бўлар эди. Мен Ҳинд қитъасида бу кишидек муаммони ечишда мазҳаблар орасини жамлашдек қобилиятли кишини ҳам кўрмадим». Манба: Islom.uz 1 005
11 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон уламолари иштирокида Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини аниқлаш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков, Қозоғистон мусулмонлари идораси Шариат ишлари бўлими мудири Чуханов Сансибай, мудир ўринбосари Аманқулов Ҳасан, Қирғизистон мусулмонлари идораси аппарати бошлиғи Кадирбердиев Абибулла иштирок этди. Мулоқотда қўшни мамлакатлар диний идоралари билан ҳамкорлик алоқалари ўзининг ижобий самараларини бериб келаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақадаги мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш, шаръий эҳтиёжларини қондириш ва уламолар ҳамфикрлилигини йўлга қўйишда бўйича яхши натижаларга эришилмоқда. Масалан, ўтган Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини аниқлашда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари ҳамкорликда ишлашлари ўзининг жуда яхши натижаларини берди. Уламолар Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2019 йилда Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи куни қайси кунга тўғри келиши мумкинлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни маълум қилдилар. Шунингдек, Шаъбон ойини кузатиб бориш ва Рамазон ойи ҳилолини аниқлаш бўйича келгусида яна бир бор кенгашиб олишга келишилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 800
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий учрашувдан сўнг ЎзА мухбирига интервью берди: – Аввало, вақт ажратиб, бизни қабул қилгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирамиз. Бугунги учрашув жуда самарали бўлди. Ўзбекистон ислом олами, дунё илм-фани ривожига кўп нарсаларни тақдим қилган. Жаноб Президент Ўзбекистон келажаги учун катта ишларни амалга ошираяпти. Ўтган икки ярим йилда мамлакатингизда бўлаётган бунёдкорлик ва ўзгаришлардан оммавий ахборот воситалари орқали хабардормиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда БААга амалга оширган ташрифи мамлакатларимиз муносабатларида тарихий саҳифа очди. Ўзаро ҳамкорлик ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланишидан манфаатдормиз. 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари делегациялари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашиб олдик. Асосий мақсадимиз ҳукуматлараро алоқаларни янада ривожлантириш. Бирлашган Араб Амирликларининг давлат бошқаруви тизимида эришган ютуқларини Ўзбекистонда татбиқ этишга кўмаклашиш ниятидамиз. Манба: uza.uz 714
Жорий йилнинг 12 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини якунлади, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу анжуманда жами 300 делегат иштирок этгани унинг нуфузидан дарак беради. Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдин, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ораз, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтомушев, шунингдек, Хитой, Молдова ва Финляндия мусулмонлари етакчилари, жами бўлиб 14 та давлатдан дин пешволари иштирок этди. Анжуманда юртимиз номидан чиқиш қилган муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровнинг маърузалари конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Анжуман якунлари бўйича қарорлар қабул қилинди. 744
Аввал хабар берганимиздек, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов 10-18 апрель кунлари Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтадиган 10-халқаро Қуръон мусобақасида тиловат йўналиши бўйича иштирок этиш учун Кувайт давлатига жўнаб кетган эди. Кувайтдаги 10-халқаро Қуръон мусобақаси ҳифз, тиловат йўналишида ва бу йилдан бошлаб ёш, ўсмир қорилар ўртасида ҳам ўтказилиб, унда 80 та давлатдан 160 та қорилар иштирок этмоқда. 11 апрель куни Зафар қори Маҳмудов 1-босчиқдан муваффақиятли ўтгач, Кувайт вақти билан 12:30 да қуръа ташлаш натижаларига кўра, биринчи бўлиб тиловат йўналиши баҳсларини бошлаб берди. Эътиборли томони, Зафар қори тиловатни бошлашдан олдин ўзининг Кувайт давлатига бўлган ташаккур ва эҳтиромини “Ўзбекистон Кувайт давлатига барча яхшиликларни Аллоҳ таолодан сўрайди”, деган сўзлар билан изҳор қилди ва бу дуои хайр ташкилотчилар ҳамда иштирокчилар кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади. Эслатиб ўтамиз, мусобақа 18 апрель кунига қадар давом этади. 953