islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Нақшбандия машойихлари – Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин 1-қисм)

Бухоро вилояти Шофиркон туман Ревгар қишлоғида, ҳижрий 560/660 (милодий 1165/1259) йилларда яшаб ўтганлар. Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий валийлардан бўлиб, ҳилм, зуҳд, тақво, риёзат аҳилларидан эдилар. Ревгарий болалигидаёқ Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг хизматларида бўлганлар. Маълумки, “Силсилаи шариф”даги ўнинчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний бўладилар. Ўн биринчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийдурлар. Бу зоти шариф шариату тариқат илмини Хожаи Жаҳондан ўрганганлар. Хожа Ориф Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тўртинчи халифалари ҳисобланадилар. Ҳазрат Маҳдуми Аъзам Даҳбедийнинг (1461-1542) “Мақомоти Хўжа Абдулхолиқ Ғиждувоний” асарларида нақл қилишларича, Хўжа Хизр Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келардилар. Шу пайт Ҳазратнинг ҳамма шогирдларини уйқу босарди. Суҳбат тугаб, Хўжа Хизр кетганларидан сўнг шогирдлари беихтиёр уйқудан уйғонарди. Шогирдлар орасида энг ёши ҳисобланган Хўжа Муҳаммад ар-Ревгарий Хўжа Хизр суҳбатларидан баҳраманд бўлай деб, кўзларига туз сепдилар ва оғриқнинг қаттиқлигидан у кишига уйқу ғалаба қилолмади. Суҳбатдан баҳраманд бўлдилар. Буни кўрган Хизр алайҳиссалом унинг келажакда маърифат соҳиби бўлиб етишиши учун қилган дуоларининг баракотидан Хожа Ревгарий “ориф” лақабига мушарраф бўлган эканлар. Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси, «Шайх Дарвеш» жоме масжиди имом-хатиби Азизжон Жамалов 981

Буюк мақсадлар буюк масъулиятни талаб қилади

16 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарининг институт талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тошкент Ислом институти талабаларига Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси тақдим қилинди. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан барпо этилаётган ушбу марказ олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг марказ биноси маҳобатига мос экани, буюк аждодлардан қолган бой илмий-маънавий меросни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш келажакда Ислом дини тарихи, унинг асл тинчлик, эзгулик, инсонийлик ва бунёдкорлик ҳамда юксак ахлоқдан иборат моҳиятини жамият аъзоларига етказиб бера олишга қодир бўлган мутахассисларни шакллантиришни тақозо қилиши талабаларга тушунтириб берилди. Ислом дини илмлари, араб, форс, инглиз ва рус тилларини пухта эгаллаган, миллий ва диний қадриятларимиз асосида шаклланган одоблилик, интилувчанлик, ватанпарварлик каби юксак фазилатларга эга ёш мутахассислар келажакда, албатта, Ислом цивилизацияси марказида фаолият олиб боришлари мумкинлиги қайд этилди. Учрашув самимий, очиқ суҳбат тарзида ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда устозлар билан фикр алмашдилар. 718

Қуръони каримнинг бўлиб-бўлиб нозил қилинишининг ҳикмати

Маълумки, Қуръони Карим Пайғамбаримиз алайҳиссаломга йигирма уч йил мобайнида тадрижий равишда нозил қилинган. Қуйидаги нуқталарда унинг босқичма-босқич нозил бўлиш ҳикматлари борасида қисқача сўз юритамиз. 1) Машаққатли ва узун даъват йўлида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дилларини мустаҳкамлаш учун. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, деди: وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْلَا نُزِّلَ عَلَيْهِ الْقُرْآنُ جُمْلَةً وَاحِدَةً كَذَلِكَ لِنُثَبِّتَ بِهِ فُؤَادَكَ وَرَتَّلْنَاهُ تَرْتِيلًا (“Фурқон” сураси: 32-оят). Маъноси: “Куфр йўлини тутган кимсалар: «(Нега) бу Қуръон унга (пайғамбар алайҳиссаломга) битта тўплам бўлган ҳолида нозил қилинмади?» (Эй Муҳаммад), Биз у – Қуръон билан сизнинг дилингизни устивор қилиш учун мана шундай (парча-парча ҳолида нозил қилдик) ва уни бўлиб-бўлиб баён қилдик”. 2) Одамларга уни ёдлаш, тушуниш ва амал қилишни осонлаштириш учун. Зеро, агар бир бутун ҳолида нозил этилса, уни биттада онгга сингдириш, ёдлаб олиш ва амал қилиш қийин бўлиб қоларди. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, деди: وَقُرْآناً فَرَقْنَاهُ لِتَقْرَأَهُ عَلَى النَّاسِ عَلَى مُكْثٍ وَنَزَّلْنَاهُ تَنْزِيلاً (“Исро сураси, 106-оят). Маъноси: “Сиз Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришингиз учун Биз уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик”. 3) Одамларни руҳоний жиҳатдан аста-секинлик билан тарбия қилиб, турли-туман ахлоқий иллатлардан босқичма-босқич мусаффо қилиш, шариат аҳкомларини тадриж билан татбиқ этиш. Зеро, агар шунча шаръий ҳукмлар, таъқиқ ва буйруқлар бир дафъада жорий қилинганда уларни “ҳазм қилиш” ва амал қилиш мушкул бўлиб қоларди. Шариатга амал қилиш кишиларга жуда улкан тоғдек бўлиб кўринар ва натижада ғайратлар сўниб қолган бўларди. Бунинг ёрқин мисолини ўша замон одамларининг қон-қонига сингиб, кундалик ҳаётларининг ажралмас қисмига айланган «хамр»нинг ҳаром қилиниш жараёнида кўришимиз мумкин. Воқеълик кўзи билан қаралса, уларга нисбатан мазкур нарсанинг бир дафъада ҳаром этилиши катта қийинчилик туғдирарди. Шу боис, Аллоҳ таоло аввалига у нарсани бир оятда қатъиян ҳаром қилмасдан, босқичма-босқич нозил бўлган бир неча оятларда хамрга нисбатан уларда салбий фикр уйғотди. Кишиларни руҳан сўнги, ҳал қилувчи ҳукмни қабул қилишга тайёрлаб борди. Вазият пишиб етилгач, хамр бир оятда узил-кесил ҳаром қилинди. Натижада, жарчи орқали буни эшитган одамлар хамрни энди сипқорай деб турганларида тўкиб юбордилар, баъзилар бўғзиларига қўлларини тиқиб қайт қилиб ташлашди. Ўша куни Мадина кўчалари шароб билан оқди. Аллоҳнинг ҳикмати ўзининг беназир самарасини берди. «Тиллар» кафедраси ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев Манба 1 034

Бир оят тафсири: Илмнинг шарафи

“Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир” (Оли Имрон сураси, 18-оят). Имом Қуртубий роҳматуллоҳи алайҳи айтади: “Ушбу оят илмнинг фазлига, уламоларнинг шарафли эканига далолат қилади. Чунки агар уламолардан кўра шарафлироқ бирор кимса бўлганида эди, Аллоҳ таоло Ўзининг исми ва фаришталарининг исмига уламоларни қўшиб келтиргани каби уларни ҳам қўшиб келтирган бўлар эди. Илмнинг шарафига Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга: «ва: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин» (Тоҳа сураси,114-оят) деб айтган сўзи ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Албатта уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”  деган сўзлари кифоя қилади. «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси ўқитувчиси, Тошкент шаҳар “Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом ноиби Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси Манба 756

Никоҳни фазилати ҳақида

Ислом олимлари никоҳ фазилати ҳақида ихтилоф этганлар. Баъзи олимлар никоҳнинг Аллоҳ таолога ибодат қилишда ёлғиз қолишдан афзалроқ деган фикрга борганлар. Бошқа бир тоифа олимлар никоҳнинг фазилатини таъкидлаган ҳолда Аллоҳ таолога ибодатда ёлғиз қолишнинг афзал эканини айтишади. Никоҳга ташвиқ этган оятлар Аллоҳ таоло марҳамат қилади: وَأَنكِحُوا ٱلْأَيَٰمَىٰ مِنكُمْ وَٱلصَّٰلِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَآئِكُمْۚ إِن يَكُونُوا فُقَرَآءَ يُغْنِهِمُ ٱللَّهُ مِن فَضْلِهِۦۗ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٌ Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир(Нур сураси, 32-оят). Шарҳ: Бу ердаги буйруқ қатъий эмас, балки мандубдир, яъни қилса савоб, қилмаса гуноҳкор бўлмайди ёки ижро этиш – савоб, тарк этиш – мубоҳдир. Ҳанафий мазҳабига кўра, уйланиш уйланмасдан умрини ибодатда ўтказишдан афзал, балки суннатдир. Шофеъий мазҳаби бўйича уйланмай, умрини ибодатга бағишлаш афзал. Никоҳга алоқадор ҳадислар «Ким уйланса, динининг ярмини қўриган бўлур. Қолган ярми ҳақида ҳам Аллоҳдан қўрқсин». (Анасдан розияллоҳу анҳу Табароний «Авсот»ида ривоят этган) Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирадиларки, киши ўлганда барча амал савоблари тўхтайди. Лекин уч амал савоби давом этиб туради, булардан бири – солиҳ фарзандининг хайрли ишлари ва у ҳақдаги дуоларидан бориб тургувчи савоб. Солиҳ фарзанд эса шаръий никоҳ туфайли дунёга келади. Никоҳ борасида саҳобалар қарашлари Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) дейдилар: «Уйлангунча ибодат этганнинг ибодати тўла ва мукаммал бўлолмайди».  Ибодат камоли қалбнинг кераксиз нарсалардан озод бўлишига боғлиқ. Қалбнинг шаҳватдан саломат бўлиши ҳам уйланиш туфайли ҳосил бўлади. Никоҳнинг фойдалари Никоҳда беш турли фойда бор: 1. Фарзандли бўлмоқ. 2. Шаҳватдан тийилиш. 3. Уй ишларининг бошқарилиши. 4. Сулола кўпайиши. 5. Нафс билан курашиш. Уламоларларнинг уйланиш борасида берган тавсиялари Уйланмаган йигитлар учун мужарраб амалларни ва дуоларни таълим берганлар: Покистон уламоларидан Шайх Мавлоно Иҳсонул Ҳаққ (давмат барокатуҳу) Саҳиҳул Бухорийдан талабаларга дарс бериш асносида, никоҳ бобига етганда тезроқ уйланиш учун мужарраб амалларни толиби илмларга қуйидагича ургатдилар: Ҳар фарз намоз сунгидан يا جامع «Я Жаъмиъу» калимасини 11 маротаба, Ҳуфтон намозидан сунг 111 маротаба уқигин дея таълим берганлар. Покистон уламоларидан Шайх Мавлоно Фаҳим (давмот барокатуҳу) Саҳиҳ Термизийдан талабаларга дарс бериш асносида никоҳ бобига етганда тезроқ уйланиш учун мужарраб амалларни толиби илмларга қуйидагича ургатганлар: Қуръони Каримдаги «Қосос» сураси 24 оятидаги Мусо алайҳимуссалом дуолари: رَبِّ إِنِّى لِمَآ أَنزَلْتَ إِلَىَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ  «Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман». Шу дуони ҳар фарз намозларидан сунг 7 маротаба уқишни таълим берганлар. Уйланишни ният қилганларга Аллоҳ таоло солиҳа оқила жуфт насиб қилишини сураб қоламиз! 1-курс талабаси Алимардон Мираҳмадов 3 909
1 575 576 577 578 579 736