2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 5 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 4-курс талабалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.Унда Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Б.Аъзамов, куратор А.Олимов ва мураббийлар Я.Раззоқов, М.Ходжаев иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 429
Жорий йилнинг 5 куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: Моҳият ва Талқин. Барлавийлик-сиёсий оқим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али ва Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабалари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, қадимдан то ҳозирги кунга қадар давом этиб келаётган турли оқимлар, уларнинг зарарлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Шулардан бири барлавийлик оқими бўлиб, уларнинг бугунги кундаги хатарлари, ўзларини дин ҳимоячиси қилиб кўрсатиб, аслида ўз манфаатлари учун динни ниқоб қилаётганини далиллар асосида талабаларга тушунтириб берди. “Биз бугунги кундаги турли ихтилофларга барҳам бериб, бидъатларга қаттиқ туришимиз лозим. Бу борада китоблар таълиф қилиб, халқимизга тақдим қилишимиз зарур”, деди устоз. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат сўнгида имом домлалар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоб олдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 385
Милодий 586-йил… Европа конгресси аъзолари “Аёл инсонми?” деган мавзуда баҳс юритиш учун тўпландилар. Узоқ баҳс-мунозаралардан сўнг “Аёл – инсон, лекин у эркак кишининг хизматини қилиш учун яратилган”, деган қарор қабул қилдилар. Бу қарор жорий этилганига кўп бўлмасидан, қумтепаликларию сувсиз чўллардан ташкил топган Арабистон яриморолидаги бир кичик шаҳарда Аллоҳнинг сўнгги элчиси Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) баланд овозда ўзининг бутун оламларни ларзага солувчи ушбу гапларини айтдилар: “Аёллар – эркакларнинг туғишганларидир. Сизлар Жаннатга киришни истамайсизларми? Ана ўша сиз истаётган Жаннат – оналар оёғи остидадир ва ҳар бир аёл онадир!!” Милодий VII аср… Рим конгресси аъзолари аёлларнинг қадр-қиммати борасида бўлиб ўтган баҳсларидан сўнг ушбу қарорни қабул қилдилар: “Аёл – тирик мавжудот, лекин унинг қалби ҳам, жони ҳам йўқ”. Конгрессдаги баъзи кишилар аёлни бамисоли улкан ифлослик, деб таърифлаган бўлса, баъзилари ҳатто улар ҳеч қачон кулмаслиги, гапирмаслиги керак деб, аёллар оғизларини беркитиш кераклигини (!) таклиф қилдилар. Бу вақтда дашту биёбонлардан чиқиб, бутун Осиёни ларзага солган, Европа томон зафарли жанглар олиб бориб, Буюк Андалус давлатини бунёд қилган мусулмонларнинг ўз аёлларига қилган гўзал муносабатларини кўрган барча европалик аёллар борки, Андалус аёллари ўрнида бўлишларини орзу қилар эдилар. Чунки муслималарда…ҲУҚУҚ ва ҲУРМАТ бор эди! Бу ерда минтақанинг ёки ҳудуднинг ҳеч қандай эътибори йўқ. Негаки, Араб диёрининг ўзида ҳам Ислом келмасидан аввал аёлларга бўлган муносабат ҳайвонларга кўрсатиладиган муносабатдан ҳам ёмон эди. Аёл учун мулк, сўз эркинлиги, илм олиш ҳуқуқи у ёқда турсин, ҳатто яшаш ҳуқуқи ҳам йўқ эди. Қавмининг маломатидан қўрқувчи эркаклар аёли қизалоқ туғадиган бўлса, тириклай ерга кўмар эдилар. Неча-неча қизалоқларнинг нолаларини тилсиз ер ўз бағрида яширар эди. Эри вафот этган аёл эри ўлиб, ўзи тирик қолгани учун тақдирга ҳамиша лаънатлар ёғдирар эди. Чунки бева аёл ёки қул қилиб сотилар, ёки эрининг бошқа аёлдан бўлган хотини ёки бошқа қариндошига хотин бўлишга мажбур бўлар эди. Аёлнинг яшаши у учун энг катта бахт деб ҳисоблайдиган мушриклар унга вафот этган яқинидан қолган мулкдан мерос тегиши кераклигини ўйлаб ҳам кўрмас эдилар. Аммо Аллоҳ Ўзининг то Қиёматга қадар давом этувч шариати билан Муҳаммад (соллаллоҳу лайҳи васаллам)ни пайғамбар этиб юборгач, ҳуррият ва бахт шамоли аёл-қизлар кўксигада етиб борди. Энди улар ҳам жамиятнинг тўлақонли аъзоси, эрки ва мулки ўз қўлида бўлган шахс деб эътироф этилдилар. Бундан кўринадики, аёлга ҳуқуқини бериш, уни эҳтиром этиш, бирор ҳудудга оид ёки бирор халққа хос одат эмас, у ИСЛОМдир! Фақатгина Аллоҳнинг динидагина аёллар барча соҳаларда, ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида ўз ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) муслима аёлга тижорат ва саноат ишлари билан шуғулланишга рухсат бердилар, илм олишга буюрдилар, унга Аллоҳ тарафидан берилган мерос олиш, нафақа олиш, ажрим талаб қилиш, маҳр олиш каби ҳуқуқларни ўргатдилар, уни ҳуқуқлари топталишидан, хорлашдан қайтардилар. Бир аёл У зотнинг ҳузурларига келиб, ўзининг савдода қиладиган бир иши бўйича фатво сўрайди. У бирор молни сотиб олишда савдолашиб, ўзи белгилаган нархга етганида сотиб оларди, бирор нарсани сотишда ҳам шундай иш қилар эди. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у аёлни савдолашмай ўзи белгилаган нархда сотишдан қайтардилар. Европада Инжилда келтирилган Одам (алайҳиссалом)нинг Жаннатдан қувилиши борасидаги ривоят кенг тарқалиб, бунинг оқибатида “Инсонлар Одамнинг чап қовурғасидан яратилган Момо Ҳавонинг хатоси оқибатида Жаннатдан Ерга туширилдилар. У маън қилинган мевани еди ва Одамни ҳам бунга чорлади, аёллар ана ўша хатокор Ҳавонинг авлодларидир. Улар ҳамиша эркаклардан қуйида, ахлоқ жиҳатдан заиф бўлиб қоладилар”, деган тасаввур шаклланган эди. Ҳатто ривоятларга ишланган суратларда Момо Ҳавонинг боши...
Алломанинг тўлиқ исми Абул қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий бўлиб, у ҳижрий 467 йил ражаб ойининг 27 куни (1075 йил 19 март) Хоразмнинг катта қасабаларидан бири — Замахшар қишлоғида таваллуд топди. Аз-Замахшарий ҳақидаги маълумотлар асосан Ўрта аср араб манбаларида келтирилади. Отаси унчалик бадавлат бўлмаса-да, саводли, тақводор, диёнатли киши бўлган ва аксар вактини Қуръон тиловати-ю намоз ўқиш билан ўтказиб, Замахшардаги бир масжидда имомлик ҳам қилган. Аз-Замахшарийнинг онаси ҳам тақводор, диндор аёллардан ҳисобланган. Аз-Замахшарий илм-фаннинг турли соҳалари билан қизиқиб, толиби илмлар орасида зўр истеъдодини намоён қила бошлайди. У мадрасада ўқитиладиган илмларни, айниқса, араб тили ва адабиёти, диний илмларни пухта эгаллашга киришади, ўша даврда илм аҳли орасида қадрланган хаттотлик санъатини ҳам мукаммал эгаллаб, ўз тирикчилигини бирқадар тузатади. Сўнг, араб тарихчиси ва биографи ибн Халликоннинг ёзишича, талабалик ёшига етгач, билимини янада ошириш, ҳар томонлама камол топтириш мақсадида Бухорога йўл олади. Бухоро, машҳур олим Абу Мансур ас-Саолибийнинг (961-1138) ибораси билан айтганда: “Сомонийлар давридан бошлаб шон-шуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг илғор кишилари жамланган: ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ва ўз даврининг фозил кишилари йиғилган (жой) эди”. Аз-Замахшарий Бухорода ўқишни тугатгач, бир неча йил Хоразмшоҳлар хизматида бўлиб, котиблик билан шуғулланади, ҳукмдорлар билан яқинлашишга уринади. Бироқ қобилияти, илми, фазилатига яраша бирор мансаб ва муносиб эътибор кўрмагач, ўзга юртларга сафар қилади, матлабу-мақсадларининг ушалишига умид боғлайди. 1118 йили аз-Замахшарий оғир дардга чалинади, бу касалликдан тузалгач эса ҳукмдорлар хизматию мансаб ва мол-дунё таъмасидан мутлақо воз кечади, қолган умрини фақат илм-фанга бағишлашга, асарлар таълиф этишга астойдил қарор қилади. Аз-Замахшарий Бағдодда шайх ул-ислом Абу Мансур Наср ал-Хорисий, Абу Саад аш-Шаққоний, Абул Хаттаб ибн Абул Батар каби машҳур олимлардан ҳадис илмидан таҳсил олди. Маккада бўлганида эса наҳв ва фиқҳ бўйича илмни Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Талхат ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ябирий ал-Андалусий, аш-шайх ас-Садийд ал-Хайятий, луғат илмини эса Абу Мансур Мавҳуб ибн ал-Хадар ал-Жаволиқий каби машҳур олимлардан ўрганди. Аз-Замахшарий ҳаёти давомида Марв, Нишопур, Исфаҳон, Шом, Бағдод ва Шижозда, икки марта Маккада бўлди. Олим бу ерда илмий ишларини давом эттирди, араб тили грамматикаси ва луғатини ҳамда маҳаллий қабилаларнинг лаҳжалари, мақоллари, урф-одатларини чуқур ўрганди, бу минтақа жуғрофиясига оид хилма-хил маълумотларни тўплади. Адиб кўп асарларини Маккалигида ёзди. Ўз ҳаётида чуқур из қолдирган Маккада аз-Замахшарий беш йилча яшайди. Шу боисдан у Жоруллоҳ (“Оллоҳнинг қўшниси”) деган шарафли лақабга муяссар бўлади. Аз-Замахшарий охирги марта Маккадан қайтиб, Хоразмда бир неча йил яшайди ва ҳижрий 538 йилда, арафа кечаси (1144 йил 14 апрел) вафот этади. 1333 йили Хоразмда саёҳатда бўлган машҳур араб сайёҳи ибн Баттута (1304-1377) “Ар-Риҳла” (“Саёҳатнома”) асарида аз-Замахшарийнинг устида қуббаси бўлган мақбарасини кўрганини ёзади. Буюк мутафаккир аз-Замахшарий араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, жуғрофия, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид элликдан ортиқ асарлар яратган, уларнинг аксарияти бизгача етиб келган. Араб тилшунослиги ва грамматикасининг турли томонларига оид асарлар аз-Замахшарий ижодида салмоқли ўрин эгаллайди. Жумладан, араб тили грамматикасига оид “Ал-Муфассал” (1121 йил) номли асарини у Маккада яшаган пайтида, бир ярим йил давомида ёзган. “Ал-Муфассал” араб тили наҳву сарфини ўрганишда йирик қўлланма сифатида азалдан Шарқда ҳам, ғарбда ҳам шуҳрат топган асарлардан ҳисобланади. Кўпчилик олимлар ўз илмий қиммати жиҳатидан аз-Замахшарийнинг бу асари таниқли араб тилшуноси Сибавайҳнинг (796 йили вафот этган) араб грамматикасига оид китобидан кейин иккинчи ўринда туради, деб таъкидлаганлар. Ўша даврнинг ўзидаёқ араблар орасида ҳам бу асар катта эътибор қозонган ва араб тилини ўрганишда асосий қўлланмалардан бири сифатида кенг тарқалган. Ҳатто Шом (Сурия) ҳокими Музаффариддин Мусо кимда-ким Аз-Замахшарийнинг ушбу асарини ёд олса, унга беш минг кумуш танга пул ва сарупо совға қилишни ваъда берган. Аз-Замахшарий адабиёт, тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари бўйича ҳам мукаммал асарлар яратган. Олимнинг “Асос ал-балоға” (“Нотиқлик асослари”) асари асосан луғатшуносликка бағишланган. Унда араб тилининг фасоҳати, мукаммаллиги ҳақида сўз боради. Фикрни чиройли ибора ва сўзлар билан ифодалаш, сўз бойлигидан усталик билан фойдаланиш учун киши...
Маълумки, Ўзбекистон республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори имзоланди. Унга кўра, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари билан диёримиздан етишиб чиққан буюк муҳаддисларнинг улкан илмий асарларини ўрганиш, тадқиқ қилиш ҳамда нашр этиш, буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш мақсадида Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби ташкил этилди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам юртимиз ҳамда ислом оламидан етишиб чиққан алломаларнинг илмий асарларини ўргатиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2018-2019 ўқув йили феврал ойи “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фан ойлиги” деб эълон қилингани муносабати билан очиқ дарс ҳамда талабалар ўртасида қуйидаги танловлар ўтказилди: “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” илмига муносиб ҳисса қўшган юртимиз ҳамда дунё муҳаддислари ҳаёти ва ижоди тўғрисида мақола танлови; “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фанига оид савол-жавоблар танлови; “Имом Термизийга муносиб авлод бўлайлик” шиори остида ҳадис ва мусталаҳул ҳадис мусобақаси. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш мақсадида, институт раҳбарияти томонидан профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар ва танловда ғолиб бўлган ва иштирок этган талабалар ҳамда ташкилотчилар, жами қирқ кишини Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан таништириш ва улар билан илмий ҳамкорлик қилиш мақсадида Самарқанд шаҳрига зиёрат ташкил қилинди.Ушбу зиёрат Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muslim Tour” саёҳат фирмаси лойиҳаси орқали, Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлиги ва ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошчилигида амалга оширилди. Зиёрат саёҳати даврида жамоа аъзолари билан Самарқанднинг қадамжолари ҳисобланган “Имом ал Бухорий” зиёратгоҳи, “Шохи Зинда” ансамбли мажмуаси, “Бибихоним ансамбли” мажмуаси, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига саёҳатлар уюштирилди. Саёҳат давомида жамоа аъзоларига ЎМИ Самарқанд вакиллиги ҳамроҳлигида зиёрат жойларнинг тарихи ва бугуни ҳақида қимматли маълумотлар берилди. Айниқса, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида амалга оширилган юксак бинокорлик ишлари, яратилган шарт-шароит ва қулайликлар зиёратчиларни ҳайратга солди. Жамоа аъзолари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига уюштирилган тарихий ташрифдан катта таассурот билан қайтдилар. “Хадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 411