islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Кафедралар

Бўлимлар

Талабалар ўртасида илмий мақолалар ёзиш ҳамда машҳур ақидавий матнларни ёд олиш бўйича танлов натижалари эълон қилинди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март ойи – эътиқод мусаффолиги ойи” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида илмий мақолалар ёзиш ҳамда машҳур ақидавий матнларни ёд олиш бўйича танлов ташкил этилди. Танлов натижаларига кўра, мақола ёзиш йўналишида қуйидаги талабалар ғолибликни қўлга киритди: 1-ўрин: Содиқов Бобур; 2-ўрин: Жўрабоев Зоиржон; 3-ўрин: Абдужалилий Комилжон.  Шунингдек, “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида ёзилган мақолалар бўйича қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди: 1-ўрин: Қамбаров Иқболжон; 2-ўрин: Мўминов Муҳаммад Ёр ва Муҳаммадиева Меҳинбону; 3-ўрин: Абдураҳмон Мансур. Машҳур ақидавий матнларни ёд олиш бўйича эса қуйидаги натижалар қайд этилди: 1-ўрин: Нажиматдинов Муҳаммаддин; 2-ўрин: Қодиралиев Абдуқодир; 3-ўрин: Абдужалилий Комилжон. Бундан ташқари, Муҳаммадиев Боймурод, Мирабдуллаев Музаффар, Анваров Абдулмалик, Иномжонов Сардор ва бошқа талабалар “Фиқҳ ул-акбар”, “Бадъул аъмолий”, “Ақидатут Таҳовий” ҳамда “Ақидатун Насафий” матнларидан ўзлари ёд олган қисмларини ифодали тарзда ўқиб бердилар. Тадбирда Тошкент ислом институти илмий ишлар ва фан бўйича проректори С. Примов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Ф. Жўраев ҳамда кафедра устозлари иштирок этдилар. Ғолиб талабалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. ТИИ Матбуот хизмати 451

КИРИШ

Китобнинг асосий боб ва фаслларига киришдан аввал Қуръон ёдлаш фазилати ва қориларга бу дунёда ва охиратда бериладиган улкан ажрлар ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз.

“МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМГА ТАЙЁРМИЗМИ?” рукни остида 1-мақола ТАЪЛИМ ЙЎРГАКДАН БОШЛАНАДИ

Инсон зоти борки, туғилган ониданоқ таълим олишни бошлайди. Онанинг гўдагига кўрсатадиган ҳар қандай кўринишдаги парвариши ҳам таълимдир. Гўдак кун ўтган сари дунё ҳаётига мослашиб боради. Бу даврда унинг бош устози она бўлиб,,... - С.Валиева ТИИ, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси

“Ижтимоий фанлар” кафедраси

“Ижтимоий фанлар” кафедраси 2001 йил сентябрдан ўз фаолиятини бошлаган. Ўтган давр мобайнида кафедра ўндан ортиқ ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича таълимни ташкил этиш ва илмий-тадқиқот ишларини бажариши билан институтда ўз ўрнини эгаллаб келмоқда. География фанлари номзоди, доцент С.Сайдкаримов, тарих фанлари номзоди З.Тожиев каби профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари илмий-педагогик фаолият юритиб келганлар.  Кафедранинг фаолиятини янада ошириш мақсадида кўп йиллик  илмий педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар билан бир қаторда  ёш ва изланувчан мутахассислар ҳам таклиф қилинди. Кафедранинг асосий мақсад ва вазифаларига: – Диний ҳамда дунёвий фанларни уйғунликда ўргатиш, илмий – назарий ёндашиш тамойилларига асосланиб, ҳар томонлама етук кадрларни тайёрлаш; – ижтимоий-гуманитар фанларнинг жамиятда тутган  ўрни, уларнинг мазмун моҳиятини талабаларга етказиш; – инсоният тафаккури ва шарқ маънавий хазинасини ноёб асарлар билан тўлдиришга салмоқли ҳисса  қўшган аждодларимизнинг бой мероси билан талабаларни таништириш, бу соҳада тадқиқот ва илмий ишлар олиб боришга кўмаклашиш киради. Кафедра фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ўқув-услубий ишларидир. Ҳозирги кунда институтнинг барча йўналишларида ижтимоий фанлар ўқитиб келинмоқда. Жумладан, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон тарихи, ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, фалсафа асослари, этика, эстетика, мантиқ, маънавият асослари, маданиятшунослик, иқтисодиёт назарияси, социология, педагогика, психология, миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, жисмоний маданият ва спорт, олий математика асослари, информатика ва ахборот технологиялари, ҳозирги замон табиий фанлар концепцияси, экология, диншунослик асослари, замонавий диншунослик (исломшунослик), марказий Осиё динлари тарихи ва илмий тадқиқот олиб бориш методикаси каби фанлардан таҳсил берилмоқда. Кафедра фаолиятининг яна бир асосий йўналиши илмий-тадқиқот ишлари ҳисобланади. Кафедранинг илмий салоҳияти катта бўлиб, ҳозирда 1 фан доктори, профессор, 6 нафар фан номзоди, шулардан 4 нафари доцент ва 4 нафар катта ўқитувчи фаол тадқиқот билан шуғулланмоқда. Кафедра илмий йўналиши ижтимоий фанларнинг қатор долзарб масалаларини қамраб олган. Хусусан, маданиятшунослик, иқтисодиёт  назарияси, диншунослик асослари, социология, фалсафа асосларига доир муаммолар номзодлик ва докторлик диссертациялари даражасида тадқиқ этиб келинмоқда. Профессор-ўқитувчилар республика миқёсидаги ва халқаро анжуманларда мунтазам равишда ўз маърузалари билан иштирок этиб келмоқдалар. Буларнинг барчаси, пировардида, кафедра илмий-педагогик салоҳиятининг ўсаётганидан, қолаверса институтда ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарасининг ўзига хос равишда ортаётганидан далолат беради. Бу эса, ўз навбатида мамлакатимизда ижтимоий фанларни ривожлантириш, замонавий мутахассислар тайёрлашда қўлга киритилаётган  ютуқларимиздан ҳар томонлама фойдаланиш вазифасини бажаришга хизмат қилади. 1 111

“Тиллар” кафедраси

Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтининг фаолиятини янада жонлантириш ва талабаларининг савиясини ошириш, ўз соҳасининг мукаммал мутахассисларини етиштириш учун 2001 йилда Тиллар кафедраси ташкил этилди. Кафедра aрaб, инглиз, рус, ўзбек, форс тилларини, балоғат, хаттотлик ҳамда форс қўлёзмаларини ўқиш ва тавсифлаш фанларини ўз таркибига олади. Кафедра профессор ва  ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли тилларга оид маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли ўринлари бор. Кафедра ўкитувчиларининг ҳар бири ўзининг услуби ва тажрибасига эга. Мударрисларимиз фақатгина талабаларга дарс бериш билан чекланиб қолмай, ўзлари танлаган илмий иш устида изланишлар олиб бормокдалар. Бундан ташқари кафедрада таржимонлар гуруҳи ҳам ташкил этилган бўлиб, аждодларимиздан қолган ноёб асарларни таржима қилиб, халқ оммасига етказиб беришни асосий мақсад қилиб қўйганлар. Талабаларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида араб тили, форс тили, балоғат, хаттотлик, нутқ маданияти каби фанлардан тўгараклар ташкил этилган. Институтимизда ҳар йили талабалар ўртасида араб тили мусобақаси ўтказилади. Ушбу мусобақа ғолиблари ва фаол қатнашчилари Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбарияти  ва институт маъмурияти  ҳамда устозлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалар билан тақдирлаб борилади. Кафедра жамоасининг асосий мақсади ўзбек тилида иш юритишни мукаммал биладиган, хорижий тилларда ҳаётий ва энг зарур мавзуларда суҳбатлаша оладиган, муқаддас манбалардаги ибора ва матнларни ўқиб таржима қилиш, шарҳлаш салоҳиятига эга мутахассисларни тайёрлашдан иборат. 1 171
1 2