Мисрнинг “Ал-Aзҳар” мажмуаси раҳбари, шайх, доктор Aҳмад Aт-Таййиб “ал-Aзҳар” олий фатво қўмитасини ташкил этишга қарор қилди. Унга доктор Aббос Шуман етакчилик қилади. Фатво олий қўмитасига фатво масаласи бўйича фаолият олиб борувчи барча ҳайъатлар (“ал-Азҳар” фатво маркази, “ал-Азҳар” университетидаги марказий фатво қўмитаси, Миср фатво қўмитасининг вилоятлардаги бўлинмалари) бўйсинади. Шунингдек, шайх, доктор Aҳмад Aт-Таййиб фатвога оид умумий сиёсат ва уни назорат қилиш тартибларини белгилаш учун “ал-Aзҳар” маслаҳат кенгашини тузилади, Кенгашга Миср Араб Республиканинг собиқ муфтийси, доктор Наср Фарид Восил, “ал-Aзҳар” раҳбари муовини доктор Муҳаммад Aбдурроҳман ад-Давиний ва “ал-Aзҳар” университети проректори доктор Муҳаммад Aбу Зайд ал-Aмир ҳам киради. “Ал-Aзҳар” мажмуаси раҳбарининг собиқ муовини, доктор Aббос Шуман, Ислом тадқиқотлари Академияси бош котиби доктор Носир Муҳаммад Aйёд, Ислом тадқиқотлари Академияси аъзоси, доктор Aбдуллоҳ ан-Нажжар ва Миср уламолари кенгаши аъзоси доктор Ҳамди Субҳ ҳам маслаҳат кенгаши аъзолари саналади. Етти уламодан иборат “ал-Азҳар” олий фатво қўмитаси ҳукумат ва хусусий сунъий йўлдош каналлари орқали тортишувга сабаб бўлаётган мунозарали фатволар муаммосига барҳам бериш мақсадида ташкил этилган. Унда мунозарали саволларга фатво берилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими 692
14 декабрда қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. Бунда Ер, Ой ва Қуёш бир чизиққа туради ва Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўяди ҳамда унинг атрофида «қуёш тожи»ни кўриш мумкин бўлади. Ой Қуёшни Тошкент вақти билан 19:32дан бошлаб Тинч океанининг марказий қисми устида тўса бошлайди. Қуёш тутилишининг максимал фазасини соат 21:13да кузатиш мумкин бўлади ва у 2 дақиқадан кўпроқ давом этади. Тўлиқ тутилишда оловли ҳалқани эслатувчи «қуёш тожи»ни, Қуёш яқинида жойлашган юлдузлар ва сайёраларни кўриш мумкин бўлади. Астрономларнинг маълумотларига кўра, қуёшнинг тўлиқ тутилишини Чили ва Аргентина аҳолиси яққол кузатади, Жанубий Америка, Полинезия, Антарктида ва Африкада эса унинг қисман тутилишини кўриш мумкин. Дунёнинг қолган аҳолиси эса ушбу астрономик ҳодисани интернет орқали онлайн тарзда кузатишлари мумкин бўлади. Кейинги қуёш тутилиши 2021 йилнинг 10 июнида юз беради ва у узуксимон кўринишда бўлади. Ислом дини қуёш тутилиши хусусида нима дейди? Одатда кўпчилик мўмин мусулмонлар Кусуф намози ҳақида маълумотга эгамиз. Кусуф сўзи қуёш тутилишига ишлатилади. Хусуф сўзи ой тутилишига ишлатилади. Бу ўрганиб қолинган одат. Амалда эса иккаласи бир-бирининг ўрнига алмаштирилиб ишлатилаверади. Бундан қуёш ва ой тутилишини англаниши тушунилиши керак. Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иброҳим ўлган кун қуёш тутилди. Одамлар: «Иброҳим ўлгани учун тутилди», дедилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, қачонки уларни (тутилганини) кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар», дедилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Бошқа бир ривоятда эса: «Жоҳилият аҳли, албатта, қуёш ва ой фақат ер аҳли улуғларидан бир улуғнинг ўлими учунгина тутилади, дер эдилар. Албатта, икковлари бирор кишининг ўлими учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Лекин, икковлари Аллоҳнинг махлуқларидан икки махлуқдирлар. Аллоҳ ўз махлуқида нимани хоҳласа шуни пайдо қилур. Бас, икковларидан қайси бири тутилса, то очилиб кетгунча намоз ўқинглар», дейилган. Ҳа, табиатдаги улкан нарсалар бўлмиш Қуёш ва Ойнинг тутилишлари, ўзларининг оддий ҳолатларидан чиқиб ноқулай ҳолатга тушиб қолишлари беҳикмат эмас. Бу ҳодисадан ўрнак-эътибор олиш керак. Қуёш ва Ойнинг тутилиши бир неча ибратларга далолат қилади: 1. Қуёш ва Ойни Аллоҳ ўз тасарруфида тутиб туриши. 2. Қуёш ва Ойни худо деб эътиқод қилувчиларнинг эътиқоди асоссиз экани. Агар икковлари ёки бирлари Худо бўлганида тутилмас эдилар. 3. Ғофил қалблар бундай ҳодисадан чўчиб уйғониши. 4. Қиёмат шу шаклда бошланиши мумкинлигини эслаш. Кусуф намозига чақириш Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилганида, жамоат намозга, деб нидо қилинди». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қуёш тутилганда жамоат намози ўқилиши. 2. Қуёш тутилгани учун ўқиладиган намозга «Жамоат намозга!» деб нидо қилиниши Кусуф намозининг турлари Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Қуёш тутилиб қолди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб ридоларини судраб (тезлаб) масжидга кирдилар. Биз ҳам кирдик. Бас, биз билан то қуёш очилиб кетгунча икки ракъат намоз ўқидилар». Бухорий ва Насаий ривоят қилган. Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида, «ушбу намозингизга ўхшаган икки ракъат намоз ўқидилар», дейилган. Жумҳур уламолар наздида кусуф намози суннатдир. ҳанафий мазҳаби ушбу ҳадисни олиб, кусуф намози ҳам бошқа нафл намозларга ўхшаган бўлади, дейди. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қуёш тутилганда ташвишга тушиб, намоз ўқишга шошилиш зарурлиги. Пайғамбар...
Ўзбекистоннинг дин эркинлигини таъминлашда эришган натижалари тан олиниб, 2018 йилда алоҳида хавотирдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганди. Ўзбекистон 2006 йилдан бери ушбу «қора рўйхат»да қолиб келаётганди.
Ойбек Усмонов: “Ал-Азҳар ва сизнинг фазилатингиз бизнинг қалбимизда катта ўрин тутади. Сиз билан бўлган учрашувим бутун умр хотирамда сақланиб қолади”, деди.