islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ўзбекистон

Бўлимлар

“Мен террорчи эмасман” фильми кенг жамоатчиликка намойиш этилди

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Мен террорчи эмасман” фильми премьераси бўлиб ўтди. Картина Ўзбекистон Республикаси ДХХ кўмагида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Mir Ali cinema” ва “Iskandariy visual” кинокомпаниялари ҳамкорлигида суратга олинган. “Мен террорчи эмасман” бадиий фильми ўткир сюжетли ҳарбий драма жанрида бўлиб, реал воқеаларга асосланган. Унда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Тўғри йўлдан адашган икки ўзбек йигитининг аянчли ва ачинарли қисмати ҳикоя қилинади. Ундаги ҳар бир тасвир тинчликнинг қадрига етишга ундайди. Жанг ҳолатлари, ўқ товушлари, ярадор инсонлар тасвири киши хаёлини ўғирлайди. Бир дам тинчлик, осуда кунлар ҳақида ўйлашга чорлайди. Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Ҳусан Атабаев, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, композитор Жасур Бадалбоев. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий ва ички ишлар соҳа вакиллари учун ҳам фильмнинг махсус намойиши ўтказилиши режалаштирилган. ТИИ Матбуот хизмати 588

11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда тўлов-контракт миқдорининг ўзгариши ёки ўзгармаслиги тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Олий таълим муассасалари ҳафталик ўқув кунларини 5 ёки 6 кун бўлишини мустақил белгилайди

Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.

«Хастимом» маҳалласида қадимий ипак қоғози маркази ташкил этилади

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Туризм инфратузилмаси объектларида намозхона ва таҳоратхоналарни қуриш мажбурий бўлади

“Умра+Ўзбекистон” зиёрат туризми дастури доирасида саёҳатни амалга оширувчи йўловчилар учун Ўзбекистондан учиб кетишда пул тўланмасдан олиб чиқишга рухсат этилган юк оғирлиги қўшимча 10 килограммга оширилади.
1 53 54 55 56 57 76