Қонунда ҳар бир шахснинг диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиши, шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини уй шароитида диний таълим бериш, ўргатиш ҳуқуқи ҳам белгилаб қўйилди.
2020 йил 19 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг parlament.gov.uz сайтида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.