islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 10, 2017

Day

Бефарқлик – фарзанд ҳалокати

— Одатдаги кунлардан бири. Келин ошхонада уймаланиб юрибди. Уй ишлари ҳеч тугамайдигандек, гўё. Гўдак эса ўз хонасида ўйинчоқлари даврасида. Унинг дунёси ва сассиз суҳбатдошлари ҳам шулар. Гўдак ўзининг илк даврасини шундай тасаввур қилади, рангли ва бир-биридан чиройли жонсиз дўстлар. Келин эса боласи жим ётиб турса-ю, у ишларини қилиб олса, деган ҳаёл билан ҳовлиқади. Ҳар куни деярли шундай. — Жамоат транспортида она 3-4 ёшли фарзанди билан қаергадир кетаяпти. Бола ҳали кўп нарсаларни кўрмаганидан, автобус ойнасидан ташқарига қизиқиб қарайди. Автобус тез юрганидан унинг кўзлари ҳамма томонларни кўришга улгурмай алағда. Бола учун ҳаммаси қизиқ: – Ойижон, анави нима? Ойижон, анави нега бунақа? Ойижон анави ерга борайлик… Боланинг саволлари бисёр. “Жон катта, жасад кичкина” деганларидек, “билишга чанқоқлик катта, тафаккур кичкина”. У ҳаммасини бирдан билишни истайди. Она эса атрофидагиларга бирма-бир қараб қўйиб, боласини туртади: – Жим! Уят бўлади! Кейин айтиб бераман! “Кейин”нинг кераги йўқ болага. Онанинг боланинг иштиёқини сўндирадиган жавоби – унинг фарзандининг ҳеч нарсани билмаслигидан уялганиданми ёки бошқа сабаб борми? Ахир у гўдакку?! — Ҳар кунгидек оқшом. Она кундалик юмушларидан чарчаган, ҳоли йўқ, лекин атрофида ўтирган икки фарзандининг дарсларини қилдириши керак. Четдан кузатсангиз кўпроқ она ва фарзандлар ўртасидаги тортишувга ўхшайди. Болалар ҳам бошланғич синфларда ўқиганлиги сабабли ва уйқу аралаш кўзлари билан ойисига баҳоналар қидирадилар: – Ойижон, мана буни тушунмаяпман, қила олмаяпман. Эртага қилайлик. – Ойижон, шеърни ёдлагим келмаяпти, ёмон шеър экан. Она ҳам тезроқ ҳаммасини юмалоқ ёстиқ қилиб, тезроқ уйдаги қолган юмушлари билан овора бўлиш учун шошади: – Шуниям билмайсанми? Мактабингда нималарни ўргатишади ўзи?! – Жонимга тегиб кетди дарсларинг, ўзи бошимда мингта ташвиш. Оқибатида на дарс тузук текширилади, на фарзанд онадан бирор керак маълумот олади. — Охирги бир неча ҳафта ичида бу масала оиладаги долзарб ва ҳал қилина олмаётган масалалардан бўлиб қолди. Фарзанд мактабни битириш арафасида, масала – у қаерда ўқишни давом эттириши керак ва у ким бўлади? – Дадажон, ойижон, биласиз, чизмачиликка болалигимдан қизиқиб келганман, доим қўлимдан келганча биноларнинг лойиҳасини чизиб юрганман. Уларни сизларга ҳам кўрсатар эдимку? Архитектор бўлишни бутун умр истаганман. – Қанақасига, ўғлим, ман бутун умр сени шифокор бўлишингни ният қилганман. Мен ўзим шифокор бўлишни хоҳлаганман. Афсуски, орзуим амалга ошмади, шу орзуимни сенда кўрмоқчиман. Тиббий соҳадан борасан. – дейди она. – Мен аллақачон дўстим билан келишиб қўйганман. У сени молия лицейига киришингга ёрдам беради. Мен сўзимдан қайта олмайман, юзимни ерга қаратма, даромадли ишларда ишлайсан кейинчалик. – ўзиникини қистиради ота. — Ҳар бир йигит ва қизнинг тақдирида бўлганидек, оила қуриш масаласи ушбу хонадонда ҳам кундалик суҳбат мавзусига айланган ва ҳеч якуни кўринмайдигандек: – Ўғлим, биз даданг билан бир қарорга келдинг. Фалончи дугонамнинг яхши бир қизи бор. Анчадан бери кўз остимга олиб юрган эдим. Эртага холанг билан шуларникига совчиликка бормоқчимиз. – Ойижон, у қиз менга ёқмаса-чи? – Бу нима деганинг, нега ёқмасакан. Мен аллақачон ваъдалашиб қўйганман. Ман яхши дедимми, шунинг ўзи кифоя. – Менинг кўнглим-чи? Атрофимизда учрайдиган бундай мисолларни яна қатор келтириш мумкин. “Қуш уясида кўрганини қилади” дейди доно халқимиз. Бу мақолни талқин қиладиган бўлсак, олам маъно топиш мумкин. Лекин, уядан оладиган нарсанинг ўзи бўлмаса-чи? Полапон она эътиборидан ва отанинг нигоҳидан бебаҳра бўлган хонадонларда-чи? Ҳозирда атрофимизда фарзандларимизни турли сўқмоқ йўллардан етаклаб кетаётган вазиятларнинг...

Ҳадис фанидан очиқ дарс

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017 йил 10 ноябрь  куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Жангировнинг 1-в гуруҳга ҳадис фанидан “Қайнатилган ёки қовурилган таомларни ейиш билан таҳорат синмаслиги” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Жангиров Муҳаммад домла очиқ дарсда янги мавзуни “Шарҳу маонил осор” асари асосида ёритиб берди. Асарда имом Таҳовий мавзуга доир ҳадисларни келтириб, ундан ҳанафий олимлари қандай истифода қилганларини кўрсатиб ўтган. Айни вақтда бошқа мазҳаб соҳибларнинг далилларини ҳам келтириб, уларнинг қарашлари кучсиз эканлигини ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилиб берган. Ўқитувчи талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди ҳамда очиқ дарсда баъзи педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга  “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев, Б.Аъзамов, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Ж.Неъматов, “Диний фанлар” кафедраси кабинет мудири У.Мустоновлар қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов   460

Шояд Аллоҳ гуноҳларимизни кечирса

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Бир киши бор эди, ҳеч қандай савоб иш қилган эмасди. Аммо у одамларга қарз берар ва ўз элчисини ҳақларни талаб қилиб келиш учун юборар экан “Имкони бор одамдан ол, имкони йўқни қўйиб тур, кечиб юбор, шояд Аллоҳ ҳам бизларнинг гуноҳларимиздан ўтса”, дер эди. Вафот этган пайт Аллоҳ таоло ундан “Бирор яхшилик қилганмисан?” деб сўради. “Йўқ, фақат менинг бир хизматчим бор эди, одамларга қарз берар эдим. Хизматчимни қарзларни ундириб келиш учун юборар эканман, унга “Имкони бордан ол, қийналганни қўйиб тур, кечиб юбор. Шояд Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни ўтса”, дер эдим. Шунда Аллоҳ таоло унга “Гуноҳларингдан ўтдим”, деди. Имом Насаий ривоят қилган. Албатта инсоннинг ҳаёти доимо бир текис давом этмайди. Инсонлар бир-бирларига нисбатан ўзаро ёрдам ва кўмакка муҳтож бўладилар. Одам борки ҳаққи бор ёки қарзи бор. Мазкур ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай вазиятда мусулмон киши қандай ҳаракат қилиши кераклигини умматларга таълим берганлар. Мусулмон одам доимо карамли, саховатли бўлиши керак. Айниқса, олди-сотди ва ҳақни талаб қилиш пайтида. Саҳийлик, енгиллик ва бир оз ўтиб бериш Аллоҳнинг раҳматига, хайру баракага сабаб бўлади. Молиявий муомалаларда қийин ҳолга тушиб қолган одамга енгиллик яратиш қанчалик савобли иш экани ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибди. Қиёматда ҳеч яхшилиги бўлмай, фақат ҳаққини ундиришда ночор одамдан қарзини кечиб юбориш билан ҳам енгилликка эришиш мумкинлиги ушбу ҳадисда баён қилинмоқда. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1) Ўзаро муомалада юмшоқ ва ҳалим бўлиш Аллоҳнинг раҳматига олиб боради. Мулойим ва раҳмдил бўлиш заифлик эмас, балки Аллоҳ ва унинг расули ҳамда мусулмонларнинг сифатларидан биридир. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) айтадилар: “Расулулоҳ (с.а.в.): “Сизларга дўзахга ҳаром ва дўзах унга ҳаром бўлган кишини айтайми? Ҳар бир ишида юмшоқ ва ҳалим бўлган киши”, дедилар. Имом Термизий ривояти. 2) Аллоҳ қиёмат кунида бандасига савол бериши эса ҳамма нарсани билиб турса ҳам унга ўз фазлини кўрсатиш учун бўлар экан. 3) Қиёмат кунида инсонлар ошиқча гапира олмайдилар, фақат Аллоҳ изн берганларгина сўзлай оладилар. Шунда ҳам фақат рост гапирадилар. 4) Қарз ва ҳақни кечиб юбориш Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлар экан. Ҳар қандай муомалада юмшоқ,  ҳалим ва раҳмдил бўлишимизни Аллоҳ ҳаммамизга насиб қилсин. Шояд, Аллоҳ ҳам бизларга қиёмат кунида раҳм қилса. Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Абдуллаев Алишер тайёрлади Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 357

Ўзбекистонда интернетда диний таълим олса бўладими?

т ўта нозик ва хассос бўлгани туфайли ота-боболаримиз қадимдан бу илмни олишда “Устоз-шогирд” анъанасига қатъий амал қилиб келганлар. Биз яшаб турган ахборот асрида интернет соҳасида улкан ютуқларга эришилмоқда. Иқтисодий ва ижтимоий муносабатларнинг қарийб барча тури виртуал дунё орқали ўз фаолиятини олиб бораётганига ҳам кўп йиллар бўлиб қолди. Интернет тармоғида фолият юритаётган сайтлардан ҳар қандай саволга истаганча жавобни олиш мумкин бўлиб қолди. Лекин бу жавобларнинг қай бири биз берган саволга тўғри жавоб ҳисобланадию қайси бирини олмаслик зарурлиги эса фойдаланувчининг билим савиясига, малакасига боғлиқ бўлади. Айниқса, эътиқод билан боғлиқ мавзуларда ўта эҳтиёткорлик зарур бўлиб, фақат аниқ ва ишончли манбага таяниш талаб этилади. Тўғри, виртуал исломий таълимотни йўлга қўйиш, аҳолининг диний соҳадаги барча қизиқтирган саволларига ўз вақтида ишончли жавобларни бериб бориш энг долзарб вазифалардан бирига айланиб бормоқда. Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан интернет тармоғи фойдаланувчиларига тўғри диний билимларни етказиш мақсадида савобли ишга қўл урилди. Идоранинг “Muslim.uz” портали орқали онлайн дарслар лойиҳаси жорий йилнинг июль ойидан бошлаб йўлга қўйилди. ЎМИ томонидан йўлга қўйилган онлайн дарслар аҳолининг ислом дини борасидаги билим ва савияларини ошириш, соғлом эътиқодни шакллантириш, бир сўз билан айтганда ислом зиёсини тарқатишни мақсад қилган. Ушбу дарслар ҳар ҳафта душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари халқимизга соф ислом маърифатини улашиш, ҳар бир мусулмон учун керакли бўлган диний билимларни етказиш ҳамда турли ёд ғояларга қарши курашиш мақсадида ташкил этиб келинмоқда. Дарслар Тафсир, Ақида, Фиқҳ, Ҳадисшунослик, Тажвид, Ислом тарихи, сийрат ва Араб тили фанларидан юртимизнинг атоқли уламолари, Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари томонидан олиб борилмоқда. Онлайн дарсларни тўғридан тўғри кузатиш, билимларни бойитиб бориш имконияти яратилган. Шу кунга қадар ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз орқали юздан ортиқ онлайн дарслар ташкил этилди. Онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин: Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/ Дарслар HD форматида Youtube даги каналимизга жойлаштирилган. https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ muslim.uz 376
1 2