2018 йил 16 апрель куни соат 10.00 да Тошкент ислом университетининг “Б” бино 212-аудиториясида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ҳамкорлигида “Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти” мавзусидаги илмий семинар бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази» директори Убайдулла Уватов 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Семинарга “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази”дан марказ раиси доктор Мажид ибн Абдулазиз ат-Туркий, “Мажлис аш-Шўро” собиқ аъзоси, ҳадисшунос олим Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр ва шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлуслар ташриф буюришади. Семинарда қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланади: – Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр: “Имом Термизий илмий-маънавий меросининг хадис илми ривожида тутган ўрни”; -Жўрабек Чўтматов (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари): “Имом Термизий асарларининг ислом тамаддуни ривожида тутган ўрни”; Устоз, шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлус (Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи муаллифи): “Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи” асарининг тақдимоти; -Жалолиддин Мирзаев (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими): “Имом Термизий маънавий меросининг мустақиллик йилларида ўрганилиши”. Мазкур илмий семинарда Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этишади. 929
Шаъбон ойи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ойларидир. Шунингдек бу ой Ражаб ойида яхши амалларни эккандан сўнг уларни суғориш ойидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда кўп рўза тутар эдилар, кечалари тонгга қадар ибодат қилиб чиқар эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз бунинг сабабини сўраганларида: “Эй Оиша, бу ой малакул мавт – ўлим фариштаси Азроилга йил давомида вафот этадиганлар рўйхати ёздириладиган ойдир. Мен эса бу ойда исмимнинг рўзадор ҳолда қайд этилишини истайман”, деб марҳамат қилдилар. Саҳобаи киром ва авлиёуллоҳлар ҳам бу ойда кўп рўза тутишар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтишар, Аллоҳдан афву мағфират тилар эдилар. Бойлар камбағалларга закотларини бериб, уларнинг Рамазон рўзасини қийналмай тутишларини таъминлар эдилар. Йилнинг энг муборак, энг эътиборли, қадрланадиган кечаларидан бўлган Бароат кечаси Шаъбон ойининг энг муҳим кечасидир. Чунки бу кеча ер юзига илоҳий раҳмат, барокот ва хайр нозил бўлгани учун уни, ҳатто малаклар ҳам байрам қилишади. Шу билан бирга Аллоҳ таоло бу кеча ширк келтирганлар, бир-бирларига гина, адоват тутганлар, дўсту қариндошларидан алоқани узганлар, сеҳргарлар, коҳинлар, сархушлар, юлғучлар, номуссизлардан ташқари кўплаб имон эгаларини мағфират қилади. Бароат кечасида ажаллар, ризқлар, ҳажга борадиганлар, вафот этадиганлар, саъидлар – охират саодатига эришувчилар, шақийлар – яъни охират саодатидан бенасиблар, йилнинг муҳим воқеалари қатъий белгиланиб ёзилади. Бароат кечаларининг бирида Ҳасан Басрий ҳазратларини юзи сарғайган ҳолда кўрганлар, унинг сабабини сўраганларида: “Аллоҳга қасамки, кемаси тўфонга учраган бир киши мендан ҳам баттар ёмон аҳволда бўлмаса керак. Чунки қилган гуноҳларимни биламан. Аммо яхши амалларим қабул қилиндими йўқми, аҳволим нима бўлади?, дея ташвишдаман”, деб жавоб берибдилар. Рамазон ойи ҳам яқинлашиб келмоқда. Бу ойга ҳар биримиз солиҳ амалларни кўпайтирган ҳолда ва ўз нуқсонларимизни ислоҳ қилган ҳолда кириш учун ҳозирданоқ тайёргарлик кўришимиз лозим. Ғанимат бўлган муборок ой ва кечалардан унумли фойдаланишимиз зарур. «Хадичаи Кубро» ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси Кенжабой Гулруҳ 961
Тилга эътиборли бўлиш, мулоҳаза ва мушоҳада билан фикр юритиш, боз устига самимий муомалада бўлиш инсон учун фақат яхшилик келтиради. Инсон сурат ва сийратини, ички дунёсини чиройли қилгани сайин комиллик даражасига яқинлашаверади. Одатда киши обрў-эътиборини тил орқали топади. Доно халқимизнинг бу тўғрида “Тилга эътибор, элга эътибор”, “Буғдой нонинг бўлмасин, буғдой сўзинг бўлсин”, “Аччиқ тил заҳри илон, чучук тилга жон қурбон” каби ҳикматлари бежиз эмас. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 13 апрел куни Тошкент ислом институтининг мажлислар залида Миробод тумани бош отинойиси Каромат Тиллаева билан талаба қизлар ўртасида суҳбат бўлиб ўтди. Унда оилавий муносабатлар, жумладан, аёлнинг ота-онасига, қайнота-қайнонасига бўлган муомала маданияти, саҳобалар хаётидаги буюк ибратлар, талаба қизларимизнинг хаёт йўлларида зарур бўлган маслаҳатлар, шунингдек, қимматли маълумотларни берди. Суҳбат якунида Қуръон тиловат ҳамда дуои хайрлар қилинди. 866
Узоқ қишлоқдаги ёшларнинг ҳам мутолаага бўлган муҳаббатини зиёда қилиш, уларга бунинг учун шароит яратиш мақсадида куни кеча Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Варганза қишлоғида кутубхона ташкил этилди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Кутубхона ташкилотчилари Китоб туманидаги “Ваҳдат” масжиди имоми Неъматуллоҳ Мухторов ва унинг акаси Раҳматуллоҳ Мухторовлар ҳисобланади. Ушбу кутубхона замонавий ахборот воситалари ва интернет тармоғига уланганлиги билан эътиборга моликдир. 908
Дунёдаги етакчи мамлакатларнинг сўнгги йиллардаги юксалиш хусусиятлари иқтисодий, маданий, илмий соҳалардаги тараққиёт Осиёга — Шарқ заминига кўчаётганини кўрсатяпти. Жаҳон геосиёсий саҳнасида ҳам бу минтақа мамлакатларининг таъсири тобора орт¬моқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги глобаллашув жараёни Шарқ ва Ғарб маданиятини бир-бирига қарама-қарши қўйиш эмас, балки улар ўртасида қадимдан мавжуд бўлган ўзаро таъсир, ҳамкорлик ва маънавий-маданий бойиш имкониятларидан оқилона фойдаланиш, ушбу икки минтақадаги давлатлар ва уларнинг тилини пухта ўрганишни талаб этмоқда. Тарихан Буюк Ипак йўлининг гавжум чорраҳаларидан бирида жойлашган юртимиз бир вақтнинг ўзида кўплаб маданиятлар билан ўзаро таъсир ва алоқада бўлган. Заминимизда серқирра ҳамкорлик, маънавий-маданий бойиш, энг муҳими, ўзаро тушуниш, эътибор ва ҳурмат сингари қадриятлар қарор топган. Бағрикенглик халқимиз менталитетининг бош фазилатларидан бири бўлиб келган. Шу боис қадимдан юртимизда чет тиллардан, асосан, анаткак (санскрит), табғач (хитой), тўхри (ўрта форс тили) тиллари ўргатилган бўлса, ўрта асрларга келиб, кўпроқ араб ва форс тилларини ўқитиш эҳтиёжи юзага келди. XIX асрнинг охирларидан бошлаб эса, рус тили ва маданиятини ўрганиш кун тартибига чиқди. Ўша кезлар буюк маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракати етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий «Ойина» журналида «Икки эмас, тўрт тил лозим» мақоласи билан «Биз туркис¬тонийларға туркий, форсий, арабий ва русий билмоқ лозимдур» деган ғояни илгари сурди. Собиқ шўролар даврида чет тили сифатида, асосан, инглиз, немис, француз тилларини ўқитиш билан бирга пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда йирик шаҳарларда Шарқ тилларига ихтисослаштирилган мактаблар ҳам фаолият олиб борган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хорижий тилларни ўқитиш ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш ҳақида гап кетганда, асосан, Ғарб тиллари, биринчи навбатда, инглиз тили назарда тутилди. Аслида, ўқитилаётган барча тилларга, шу жумладан, Шарқ тилларини ўргатишга ҳам бирдек шароит яратиш лозим эди. Амалда бундай бўлмади. Ўтган асрнинг 90-йилларидан Шарқ тиллари ўқитиладиган мактабларга муносабат ўзгарди. Айниқса, араб, форс тиллари диний оқимларнинг кириб келиши, ислом динининг кенг тарқалиши орқали ёшларда радикал қарашлар шаклланишига олиб келади, деган фараз илгари сурилди. Шарқ тилларини ўқитишдан кўра илғор Ғарб тилларини ўргатишга асосий эътибор қаратиш зарур деган ақида ҳукмрон бўла бошлади. Бирин-кетин Тошкент, Фарғона, Наманган, Бухоро, Хоразм, Самарқанд ва бошқа вилоятлардаги Шарқ тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган бор-йўғи 2-3 тадан иборат умумтаълим муассасалари оддий мактабларга айлантирилди. Вазиятнинг бундай тус олиши ўқувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик орасида тушунмовчилик келтириб чиқара бошлади. Бироқ ҳеч ким очиқ-ошкора эътироз билдира олмади. Натижада Шарқ тиллари, хусусан, араб тилини ўрганишга рағбати юқори ўқувчилар мақсади номаълум бўлган хусусий ўқув масканларида ўқишга мажбур бўлди. Бу эса, ўз навбатида, турли диний йўналишдаги рухсат этилмаган, лицензиясиз ўқув гуруҳларининг ташкил топишига йўл очди. Ўша кезлари машҳур шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов, академиклар Азизхон Қаюмов, Алибек Рустамов ва бошқа кўплаб шарқшунослар бундай ҳолатдан ҳайрон бўлиб, эътироз билдирганига гувоҳ бўлганмиз. Чунки бўлғуси иқтидорли шарқшунослар етишиб чиқишига катта ҳисса қўшган, республика бўйича бор-йўғи 30 тага ҳам етмайдиган хитой, ҳинд, араб, форс, урду тилларига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг йўналиши ўзгартирилиб, фақат Ғарб тиллари, хусусан, инглиз тили ўқитила бошланди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги шарқ тилларига йўналтирилган 24-, 22-,119-,272-мактаблар бошқа фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига айлантирилди. Шарқ тиллари бўйича иқтидорли ўқувчилар танлаб олинадиган фан олимпиадаси ҳам бекор қилинди. Ваҳоланки, юртимизда Шарқ тилларини чет тили сифатида ўқитишга йўналтирилган мактаблар кўп бўлмаса-да, номи дунёга таралган, хорижий мамлакатлардан келган делегациялар, олий мартабали меҳмонлар айнан шу мактабларга ташриф буюрар эди. Биргина Ҳиндистоннинг йирик давлат...