islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 2018

Month

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров Уфа илмий-амалий анжуманида иштирок этмоқда

Бугун, 26 апрель куни Уфа шаҳрида “Ёшлар экстремизми: замонавий вазият ва қарши туриш йўллари” номли Умумроссия илмий-амалий анжумани ўтди. Уфа илмий-амалий анжумани Россия Федерацияси Таълим ва фан Вазирлиги, Россия мусулмонлари марказлашган диний идораси, Бошқирдистон Республикаси раҳбарияти қошидаги давлат-конфессионал муносабатлари бўйича Кенгаш раҳнамолигида ташкил этилмоқда. Ушбу нуфузли анжуманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Диний таълим бўлими бошлиғи Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровлар иштирок этимоқдалар. Анжуман доирасида “МДҲ мамлакатлари мусулмонлари диний идоралари: диний бирдамлик халқаро экстремизмга қарши курашиш йўлидаги омилдир” номли халқаро форум бўлиб ўтади. М.Акмулла номидаги Бошқирдистон давлат педагогик университети, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси қошидаги Россия ислом университети мазкур халқаро форумнинг ташкилотчилари саналади. Форумда МДҲ мамлакатлари ҳудудида экстремизмга қарши курашиш йўллари ва шаклларини кўриб чиқиш ҳамда биргаликда қўшма таклифлар ишлаб чиқиш ва ушбу масала бўйича тавсиялар бериш; МДҲ мамлакатлари ҳудудидаги диний таълим муассасалари ва ташкилотлари ҳамкорлиги ва ўзаро ҳамжиҳатлигини ривожлантириш бўйича ечимларни шакллантириш каби масалалар муҳокама этилади. Анжуман иши давом этмоқда.   260

“Президент совғаси” Тошкент ислом институтида!

Бугун Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида 21-24 апрель кунлари бўлиб ўтган эркаклар ўртасида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг Республика босқичи ўз ниҳоясига етди. Аввал хабар берганмиздек, институтимиз 3-курс талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлиб, Президент совғаси – Ласетти автомобили билан тақдирланди. Тақдирлаш маросими ниҳоясига етгач, Президент совғаси – Ласетти автомобили Йўлдошбек қорининг устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида Тошкент ислом институтига олиб келинди. Маъҳад ховлисида ғолибни кутиб олиш учун раҳбарият, устозлар ва талабалар ҳозир бўлишди. Йиғилганлар Йўлдошбек қори ва падари бузрукворларини бағирларига босиб муборакбод этдилар ва беихтиёр қўллар дуога кўтарилди. Барчага Қуръони карим нури ва барокати насиб бўлишини ва халқимизни Каламуллоҳ зиёсидан баҳра қилган мусобақа ташаббускорлари, ташкилотчилари ва иштирокчилари ҳақига қалбдан дуолар қилинди ва ғолиб бўлган Йўлдошбек қорининг кейинги ишларига ҳам баракалар тиланди. 259

Мусобақа натижалари: “Олий мукофот”дан ташқари маъҳаднинг яна икки талабаси совринли ўринларда

Бугун Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида 21-24 апрель кунлари бўлиб ўтган эркаклар ўртасида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг Республика босқичи ўз ниҳоясига етди. Аввал хабар берганмиздек, институтимиз 3-курс талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлиб, Президент совғаси – Ласетти автомобили билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур мусобақа Тошкент ислом институти жамоаси учун хурсандчиликка бой бўлди. Сабаби, “Олий мукофот”дан ташқари диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги ҳифз йўналиши бўйича “Таҳфизул Қуръон” кафедраси номидан қатнашган 3-курс талабаси Муҳаммадхожи Мирзо қори Саидалиев 2-ўринни, тиловат йўналиши бўйича эса, яна шу кафедра 3-курс талабаси Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов 3-ўринни эгаллади. Қайд этиш жоиз, ўзига хос ташкиллаштирилган мазкур тадбирда тиловат йўналиши ғолибларига икки кишилик, ҳифз йўналиши ғолибларига уч кишилик умра сафари сертификатлари ва ҳомийларнинг турли совғалари тақдим этилди. Натижалар билан танишинг: Эркаклар ўртасида 18-25 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари: 1-ўрин: Низомиддин қори Исмоилов (Тошкент шаҳри) 2-ўрин: Ҳасан қори Комилов (Қашқадарё вилояти) 3-ўрин: Нурмуҳаммед қори (Қорақалпоғистон республикаси) 26-40 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари: 1-ўрин: Расулбек қори Йўлдошев (Фарғона вилояти) 2-ўрин: Исроилхон қори Неъматжонов (Наманган вилояти) 3-ўрин: Файзираҳмон қори Мамажанов (Тошкент шаҳри) 18-25 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари: 1-ўрин: Муҳаммадисо қори Маҳмудов (Фарғона вилояти) 2-ўрин: Аббосҳон қори Обидов (Тошкент вилояти) 26-40 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари: 1-ўрин: Убайдуллоҳ қори Исҳоқов (Андижон вилояти) 2-ўрин: Абдулҳамид қори Саидазимов (Жиззаҳ вилояти) 3-ўрин: Аҳмаджон қори Ворисов (Наманган вилояти) Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (тиловат йўналиши): 1-ўрин: Қодирали қори Аҳмаджонов (Мир Араб ўрта-махсус билим юрти) 2-ўрин: Азим қори Зиёвиддинов (Ҳидоя ўрта-маҳсус билим юрти) / Ҳамидуллоҳ қори Ҳикматуллаев (Муҳаммад ал-Беруний ўрта-маҳсус билим юрти) 3-ўрин: Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов (Тошкент ислом институти) / Асрорхон қори Ҳамидов (Кўкалдош ўрта-маҳсус билим юрти) Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (ҳифз йўналиши): 1-ўрин: Йўлдошали қори Нуриддинов (Тошкент ислом институти) 2-ўрин: Муҳаммадхожи Мирзо қори Саидалиев (Тошкент ислом институти) 3-ўрин: Фозилхон қори Бойхонов (Халқаро ислом академияси) Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам қорилар тақдирланди: Энг ҳушовоз Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Муҳсин қори Содиқов (Фарғона вилояти) Энг ёш Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Ҳабибуллоҳ қори Аҳмадов (Тошкент шаҳри) Энг матонатли Қуръон қориси номинацияси соҳиби: Арзибек қори Бегматов (Фарғона вилояти) 243

Ғалаба муборак Йўлдош қори, ғалаба муборак маъҳад жамоаси!

Бугун 24 апрель куни «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичи йигитлар ўртасидаги баҳслар  якунига етди. Мусобақа натижалари Олий маъҳад устоз ва талабаларини хурсанд қилди. Институтимиз талабаси 3-курс талабаси Йўлдошбой Нуриддинов 424 балл тўплаб Олий ўринни эгаллаб Олий мукофот Президент совғаси – Ласетти автомобилини қўлга киритди. Ғалаба муборак бўлсин, Йўлдош қорига, институт жамоасига! 194

Олий маъҳадга Миср уламолари Тоҳа Дассуқий Ҳубайший ва Шайх Жамалуддин Ҳашим ташриф буюрди

2018 йил 23 апрель куни Тошкент ислом институтига Миср араб Республикасидан “Ал-Азҳар” университети Ақийда ва фалсафа кафедраси мудири устоз аллома Тоҳа Дассуқий Ҳубайший ва Миср диёридаги энг кўзга кўринган Ҳанафий мазҳаби олими Шайх Жамалуддин Ҳашим ташриф буюрдилар. Уларга Ҳусайн Абдулмажид ҳамроҳлик қилди. Меҳмонларни Ўқув ва илмий  ишлар бўйича проректор У.Ходжаев кутиб олди. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев меҳмонларга институт ҳақида қисқача маълумот бериб ўтдилар. Ўз навбатида, Доктор Тоҳо Дасуқий Ҳубайший ташрифидан мақсадни баён қилар экан, жумладан Имом Бухорий, Термизий, Имом Мотуридий каби буюк алломаларнинг юрти, хусусан Бухоро шаҳрида бўлгани, айниқса Имом Бухорийнинг мақбарасини зиёрат қилганидан беҳад хурсанд эканини айтиб ўтди. Шунингдек, талабаларга Бухорийнинг авлодлари эканларини зинҳор унитмасликни, у зот билан бир замин фарзанди бўлишнинг ўз қиёматгача фахр ва ифтихор учун етарли эканини тўлқинланиб гапирди ҳамда муносиб меросхўр бўлиш учун эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни батафсил баён қилди. Суҳбат асносида талабалар фиқҳ, ақоид фанларидан ўзларини қизиқтирган саволларига муҳтарам устозлар Тоҳа Дассуқий ва Шайх Жамалуддин Ҳашим тарафидан қониқарли жавобларни олдилар. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбаев 360
1 2 3 4 5 18