islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 2018

Month

LIVE. Тошкент Ислом институтида тест синовлари бошланди

Бугун 25 июль куни Тошкент Ислом институтида тест синовлари бошланди. Қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин. https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2095065530731362/   196

Тошкент Ислом институтида кириш имтиҳонлари бошланди

Бугун 24 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ижодий имтиҳонлар бошланди. Имтиҳон Қуръон тиловати ва дуо билан бошланди. Сўнгра институт ректори Уйғун Ғафуров абитуриентларга имтиҳон жараёни ва тартибини тушунтириб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов Муфтий ҳазратларининг табрикларини абитуриентларга етказдилар ва Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов омад тилаб, дуо қилдилар. Ижодий имтиҳон материаллари солинган конверт имтиҳон бошланиши олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси кузатувчиси, Тошкент Ислом институти қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ҳамда ота-оналар иштирокида очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди. Кузатувчилар, ота-оналар имтиҳон учун ажратилган хоналар ва имтиҳон топширувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Фарзандларига руҳий далда бўлиб, улар билан ҳамроҳ бўлиб келган ота-оналар ва меҳмонлар учун институт ҳудудида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди. Имтиҳонларни талаб даражасида ўтказиш мақсадида ички ишлар ва тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинди. Абитуриентлар ижодий имтиҳонда Араб тили фанидан синовдан ўтишмоқда. Тошкент Ислом институтига абитуриентларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари эртага 25 июль куни бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2018-2019 ўқув йили учун жами 202 абитуриентлардан аризалар қабул қилинган бўлиб, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 50 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 8 нафари аёл-қизлардан иборат. 478

Суффа эгалари кимлар?

“Суффа” сўзи луғатда “тепаси соябонли қилинган жой” маъносини англатади. У ерда эҳтиёж юзасидан маълум вақт давомида тунаган инсонларга нисбатан “эгалари” сўзи ишлатилган. Бундай инсонлар “Асҳабус-суффа” номи билан тарихдан муносиб ўрин эгаллаганлар.  Истилоҳда эса асҳобус-суффа деганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ёнидаги тепаси соябонли қилинган жойда тунаб қоладиган бирор бошпанаси ҳам, мол-мулки ҳам бўлмаган фақир саҳобалар тушунилган. “Асҳабус-суффа” баъзи ривоятларда “Аҳли суффа” деб ҳам аталган. “Асҳабус-суффа” ва уларнинг яшаш тарзи ҳақида жуда кўплаб ривоятлар келган. Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзини ривоят қилган: “Асҳабус-суффа”дан етмиш кишини кўрганман. Уларнинг эгниларида фақатгина ридо (баданнинг фақат тепа қисмини тўсадиган кийим), ёки изор (баданнинг пастки қисмини тўсадиган кийим), ё бўйинларига ўраб олишган бирор кийим бўларди. Баъзиларининг кийими болдирларининг яримига етса, баъзилариники тўпиқларигача етарди. Аврати кўриниб кетишидан хавфсираб, кийимини қўли билан чангаллаб турарди”. Бадриддин Айний “Умдатул Қорий шарҳу Саҳиҳи Бухорий” асарида шундай ёзади: “Баъзилар “Асҳабус-суффа” деб номланиш сабаби ҳақида шундай дейишган: Бошпаналари йўқ ғариб кишилар масжид эшиги ёнида саф бўлиб туришар эди. Шу сабабли улар “Асҳабус-суффа” (сафланиб турувчилар) деб номланган”. Имом Нававий “Шарҳу саҳиҳи Муслим” асарида қуйидагиларни ёзган: “Асҳабус-суффа Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидан бошпана топган фақир кишилар бўлиб, улар масжид ёнидаги тепаси соябонли қилинган жойда тунаб қолишар эди”. Имом Термизий “Сунани Термизий”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг: “Аҳли суффа Ислом аҳлининг меҳмонлари эдилар”, – деганларини ривоят қилган. Имом Байҳақий Усмон ибн Ямон розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилган: “Мадинада муҳожирлар кўпайиб кетди. Уларнинг туришлари учун бирор ҳовли жой ҳам, бошпана ҳам йўқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни масжидга жойлаштирдилар ва “Асҳабус-суффа” деб атадилар. У зот улар билан бирга ўтирар ва уларга дўстона муносабатда бўлар эдилар”. Муҳаммад Абдурраҳмон Муборакфурий “Туҳфатул Аҳвазий би шарҳи жомеъит-Термизий” асарида қуйидагиларни ёзган: “Асҳабус-суффа етмиш нафар атрофидаги уй-жойи ҳам, мол-мулки ҳам, бола-чақаси ҳам бўлмаган фақир саҳобалар бўлган. Уларнинг сони гоҳ камайиб, гоҳ ортиб турган. Улар, асосан, ўзларига садақа қилинган нарсалар билан кун кечирганлар”. Муновий  “Файзул Қодийр шарҳу Жомеъис-сағир”да қуйидагиларни ёзган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга намоз ўқиб берганларида очликдан намозда тик тура олмай қоладиган кишилар ҳам бўларди. Улар Асҳабус-суффа” эдилар. Ҳатто араблар: “Анавилар мажнунлардир”, – дейишарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлганларидан сўнг уларга юзланиб шундай деган эдилар: “Агар Аллоҳ ҳузурида сизларга қандай яхши нарсалар борлигини билганингизда, албатта, янада фақир ва эҳтиёжманд бўлишни яхши кўрган бўлар эдингиз”. Ҳа, саҳобаи киромларнинг ҳаётлари билан яқиндан танишган сайин уларнинг улуғ мақомлари ҳақида айтилган сўзларнинг ҳақиқати янада яққол намоён бўлиб бораверади. Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим Манба: Azon.uz 314

Буюк хулқ соҳибининг гўзал сифатларидан намуналар

Аллоҳ таоло мукаммал дин бўлмиш Исломни бандаларига баён этиш учун гўзал фазилатларга эга бўлган, барча замон ва маконларнинг буюги сифатида эътироф этиладиган шахсни Пайғамбар қилиб танлаган. Ушбу буюк шахс Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига барча жабҳаларда ўрнакдирлар. У зотнинг гўзал хулқ ва сифатларини ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ этиш дунёда юксак фазилат, охиратда эса улуғ шарафга эга бўлишимизга сабаб бўлади. Мана шу маънода эътиборингизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал сифатларидан баъзиларини ҳавола этамиз. Сўзлашлари: аниқ ва тиниқ, ҳарф ва сўзлари дона-дона, равон, ўта ёқимли ва таъсирли, такаллуфсиз, лўнда ва қисқа, сермазмун ва пурмаъно, ўта фасоҳатли ва балоғатли, бошқаларнинг сўзлашларидан яққол ажраб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини яхши очиб гапирардилар, оғиз чеккаси билан гапирмасдилар. У зот сергап ҳам, ўта камгап ҳам эмасдилар. Сўзлашларининг гўзаллигига ҳар қандай инсон маҳлиё бўлиб қоларди. Сўз ва иборалари худди ипга терилган маржондек. Таъблари етук, ҳикматга бой. У зотга сермазмун ва пурмаъно сўзлаш хусусияти берилган эди. Араб лаҳжаларини яхши билар ва ҳар бир қабила аҳли билан уларнинг лаҳжасида сўзлашардилар. У зотда бадавийларга хос сўзамонлик чиройли гап суришда ҳам, шаҳарликларга хос бўлган аниқ ва равон иборалар қўллашда ҳам ўз ифодасини топган эди. Бу борада, албатта, илоҳий мададга ҳам эга эдилар. Ҳар қандай ўринда керагича сўзлардилар, ортиқчаси бўлмас эди. Кўп сукут сақлардилар. Ҳеч кимга беписандлик билан гапирмаганлар. Ҳақоратлаш ва сўкиш у зотга тамоман ёт эди. Бирор кишининг дилини оғритмаганлар. Беҳуда ва миш-миш гаплар, деди-дедиларга яқин келмаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўз бошлаганларида барча жим туриб қулоқ солар, хутба қилганларида ҳатто пашша учса билинадиган даражада сукунат ҳукм сурар эди. Ўтиришлари: йиғиштириниб, виқор билан, сокин ўтирардилар. Кўпинча жим ўтирар, зарурат туғилгандагина сўзлардилар, ноўрин гапирган одамдан юз бурардилар. Кулишлари: кулгилари табассумдан иборат бўлиб, кулганларида тишлари маржондек бўлиб кўринар эди. Баъзан жуда хурсанд бўлиб кулганларида кўзларини юмиб олардилар. Шижоатлари: беқиёс ва сўнмас эди. У зот инсоният тарихидаги энг шижоатли инсон бўлганлар. Рақибини доимо ер тишлатганлар. Манаман деган полвонларни ҳам доғда қолдирганлар. Энг оғир лаҳзаларда ҳам мардонавор туриб, олға интилардилар, ҳеч қачон ортга чекинмаганлар, саросимага тушмаганлар. Саховатлари: ниҳоятда қўллари очиқ, саховатда тенгсиз, энг сахий инсон эдилар, фақирликдан қўрқмас эдилар. Рамазонда Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида яна ҳам сахий бўлиб кетардилар, саҳобаларнинг таъбирлари билан айтганда, саховатда шамолдек бўлиб кетардилар. У зотдан бирон нарса сўралса, ҳеч қачон “Йўқ” демаганлар. Топсалар, бериб, имконлари бўлмаса, ширин сўз билан сўровчининг кўнглини олардилар. Муомалалари: мулойим, самимий, очиқ ва гўзал эди. У зот энг муомаласи осон киши бўлганлар. У зотни дастлаб кўрган киши ҳайбатларидан ўзини йўқотиб қўяр, яқиндан танигач, у зотни яхши кўриб қолар эди. Ҳеч қачон бировни камситмаганлар. Ҳар бир суҳбатдошга алоҳида аҳамият билан қарар эдилар, шунинг учун уларнинг ҳар бири ўзини у зотга бошқалардан кўра яқинроқ ҳис этар эди. Қўл бериб кўришганларида қўлларини биринчи бўлиб тортиб олмас, суҳбатдошлари гапини тугатиб, ўз ихтиёри билан туриб кетмагунча, суҳбатни бўлмасдан, сабр қилиб турар эдилар. Одамлар ичида энг шафқатли, энг меҳрибон ва энг раҳмдил, муомала борасида энг одобли, хулқ-атвор жиҳатидан энг оддий, ёмон ахлоқлардан энг узоқ киши эдилар. Ёмон ишларни қилмас, ҳаёсиз сўзларни сўзламас, бозорларда шовқин қилмас эдилар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармас, балки кечириб юборар эдилар. Ҳаммага бирдек бағрикенглик...
1 2 3 4 8