islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 2018

Month

Соғлом эътиқод сабоқлари: дуо ва сабабият қонунлари

Дуо луғатда, “илтижо”, “ўтинч” каби маъноларни англатади. Истилоҳда банда ўзининг фақирлигини, ҳожатмандлигини, ва мутелигини ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳ таолога изҳор қилиб, манфаатларни жалб қилишни ва зарарларни даф қилишни сўраши дуо деб аталади. Дуо мусулмон кишининг ҳаётида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган улкан ибодат ҳисобланади. Бу ибодатнинг қанчалар катта аҳамиятга эга эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай баён қилганлар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар” (Термизий ривоят қилган). Чунки дуо қилувчи ўзининг ожизлигини ва Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодирлигини эътироф этаётган бўлади.  Шунинг учун мўмин киши доимо дуога ҳаракат қилиши лозим бўлади. Шунингдек, банда фойдали нарсаларга эришиш ва зарарли нарсалардан сақланиш учун имкониятидаги зоҳирий сабабларни яъни сабабият қонунларини юзага чиқаришга уриниши лозимлиги ҳам шариат талаби ҳисобланади. Демак, имкониятидаги сабабият қонунларини юзага чиқариш ҳам, ортидан дуо қилиб натижани Аллоҳдан сўраш ҳам шариатнинг талабидир. Шу маънода сабабият қонунлари ва дуонинг бир-бирларига алоқасини уч турга ажратиш мумкин: Сабабларга суяниб дуони тарк қилиш, беодобликдир. Масалан, мўл ҳосил олмоқчи бўлган деҳқон ерини шудгорласа, уруғларнинг яхшисини танласа, экинларини ўз вақтида суғорса, қўйингки мўл ҳосил олишга сабаб қилиб қўйилган барча нарсаларни амалга оширса-ю, дуога бепарво бўлса,  мўл ҳосилни фақатгина тайин қилиб қўйилган сабаблар яратади, деган ваҳм юзага келиб қолади. Бу эса барча нарсаларнинг тадбиркори бўлган Аллоҳ таолога нисбатан беодоблик бўлади. Сабабларни юзага чиқаришга уринмасдан дуо қилиб ўтириш шариатни тушунмасликдир. Масалан, модомики, мўл ҳосил Аллоҳ таолонинг бериши билан бўлар экан ҳосилга сабаб қилиб қўйилган ишларни амалга ошириш ўрнига У зотга дуо қилишга “зўр бериш” керак, бу ёғи Аллоҳга таваккул, деган тушунчада бўлиш шариатнинг кўрсатмаларини тушунмаслик бўлади. Чунки дуо қилишга буюрган шариат, сабабларни юзага чиқаришга ҳам буюргандир. Бу ҳақда Саҳл Тустарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ажойиб сўзлари бор: “Кимки ҳаракатни (сабабларни рўёбга чиқаришни) ҳақир санаган бўлса, суннатни ҳақир санаган бўлади, кимки таваккулни ҳақир санаган бўлса, иймонни ҳақир санаган бўлади. Таваккул Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолларидир, касб (сабабларни рўёбга чиқариш) у зотнинг суннатларидир. У зотнинг ҳолларига амал қилган киши асло суннатларини тарк қилмасин”. Сабабларни юзага чиқариб натижани Аллоҳдан сўраш шариат талабидир. Масалан, мўл ҳосил олмоқчи бўлганларга аввал мўл ҳосил олишнинг сабабларини юзага чиқариш, сўнгра мўл ҳосилни Аллоҳ таолодан сўраш шариат талаби ҳисобланади. Демак, дуо қилувчи сабабларга суяниб ҳам қолмайди, уларни бекорга ҳам чиқармайди, балки имкониятида бор сабабларни бажариб, натижани Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилиб боради. Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим Манба: Muslim.uz 228

Сочга тегишли шаръий ҳукмлар

Муқаддас динимизда инсон ҳаётида керак бўладиган барча нарсалар ҳақида батафсил кўрсатмалар берилган. Жумладан, инсоннинг ўз тана аъзоларига қандай муносабатда бўлиши ҳам батафсил баён қилинган. Шу маънода инсон сочига тааллуқли бўлган кўплаб кўрсатмалар келган. Ҳадиси шарифда сочи бор инсонлар уни парвариш қилишлари лозимлиги буюрилган. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай хабар берилган: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ كَانَ لَهُ شَعْرٌ فَلْيُكْرِمْهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг сочи бўлса, унга эҳтиром кўрсатсин”, – дедилар”. Имом Абу Довуд ривоят қилган. Шунинг учун сочи бор инсонлар уни ювиб-тараб парваришлаб юришлари лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини тарашни яхши кўрганлари ва баъзида Оиша розияллоҳу анҳо у зотнинг сочларини тараб қўйишлари ривоят қилинган. Соч қандай таралади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишларни ўнг томондан бошлашни яхши кўрганлар ва инсонларни ҳам шунга тарғиб қилганлар. Жумладан, соч тарашда ҳам у зот ўнг томондан бошлаганлар. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا  قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُحِبُّ التَّيَمُّنَ مَا اسْتَطَاعَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ فِي طُهُورِهِ وَتَرَجُّلِهِ وَتَنَعُّلِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларида: покланишларида ҳам, соч тарашларида ҳам, оёқ кийим кийишларида ҳам, қодир бўлганича ўнг томондан бошлашни яхши кўрар эдилар”. Имом Бухорий ривоят қилган. Шунинг учун сочни тарашда ўнг томондан бошлаб тараш мустаҳаб  бўлади. Сочни вақти-вақтида тараб туриш суннат бўлади. Аммо ҳаддан зиёд кўп тараш макруҳ бўлади.  Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай хабар берилган: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُغَفَّلِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم    عَنْ التَّرَجُّلِ إلَّا غِبًّا       رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إلَّا ابْنَ مَاجَه Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соч тарашдан қайтардилар, фақатгина вақти-вақти билан бўлса (рухсат бердилар)”. Ибн Можадан ташқари бешови ривоят қилишган. Ҳадисдаги “вақти-вақти билан” дея таржима қилинган “ғиббан” сўзини баъзи уламолар “кун ора тараш” деб тушунтирганлар. Шунинг учун мазкур меъёрни сақлаш соч тараш одобига риоя қилиш бўлади. Инсон сочи покми? Инсон сочи пок ҳисобланади. Яъни тирик инсоннинг сочи ҳам, вафот этган инсоннинг сочи ҳам, бошда турганда ҳам, кесиб олинганда ҳам соч пок ҳисобланади. Инсон сочи пок деганда уни ишлатиш мумкин, деган маънода эмас, балки кийимга ё бирор аъзога тегса, уни нопок қилмайди деган маънода тушунилади. Масалан, биров кесилган сочни кўммоқчи бўлиб, ё бошқа бирор сабаб билан чўнтагига солган бўлса-ю, кейин шу ҳолатда намоз ўқиган бўлса, пок кийимда намоз ўқиган бўлади. Сочнинг поклигига уламолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олинган муборак сочларини Абу Талҳа розияллоҳу анҳуга узатганлари ва у зотнинг уларни одамларга бўлиб берганларини далил қилиб келтирганлар. Сочни сотиш мумкинми? Уламолар инсон сочини сотиш ёки ундан бошқа бирор мақсадда фойдаланиш ҳаромдир, деганлар. Чунки Қуръони каримда одам болалари азизу мукаррам қилиб қўйилгани хабар берилган:   وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ  “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик”[1]. Ушбу оятдаги азизу мукаррамликдан уларнинг табиий хилқатлари мукаррам қилингани тушунилади. Шунга кўра, сочми, тирноқми инсон аъзоларининг бирортасини сотиш Аллоҳ азиз қилган нарсани хорлаш бўлиб қолади.  Шунинг учун сочни сотиш асло мумкин эмас. Балки, кесилган ва таралганда тушган сочларни кўмиш лозим бўлади. Соч улаш мумкинми? Ҳадиси шарифда соч улашнинг жоиз эмаслиги ҳақида шундай...

Боғийлик ва унинг тарихий илдизлари

Боғий сўзи араб тилида بغى يبغي  феълидан олинган бўлиб, ҳаддан ошувчи, зулм қилувчи ва тажовуз қилувчи деган маъноларни англатади.  Шаръий истилоҳда эса, мусулмонлар тарафидан сайланган ҳақ раҳбарга маълум қудратга эга бўлган қарши чиқувчилар боғийлар деб аталади. Фуқаҳолар боғийнинг таърифида мана шу жумла билан чекланганлар.  Таърифдаги қарши чиқиш деган сўзнинг маъноси – раҳбар талаб қилган бўйинларидаги вазифани бажаришдан юз ўгиришдир. Масалан, закот беришни рад қилиш каби. Аллоҳ таоло айтади: «(Эймўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зеро Аллоҳ адолат қилувчиларни суюр. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар». Ушбу оятнинг нозил бўлиши борасида уламолар тўрт хил ривоятни келтирадилар: 1. Ушбу оят Авс ва Ҳазраж қабилалари ўртасида юзага келган жанжал туфайли нозил бўлган. Ўшанда улар ҳурмо шохлари ва оёқ кийимлари билан бир-бирларига зиён етказган эдилар. Бу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида бўлиб ўтган. 2. Ансорлардан икки киши шерикчиликда иш қилишар эди. Бир куни улардан бири айтди: «Сен ўртадаги молдан кўп олиб юбординг». Бу гапни эшитган шериги масалани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдида ечишни таклиф қилди. Даъво қилган киши эса, бунга рози бўлмади. Бир-бирлари билан тортишиб, ҳатто қўллари ва шиппаклари билан ура кетишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди. 3. Ансорлардан бир кишининг Умму Зайд номли аёли бор эди. У ота-онасиникига зиёратга боришни истади. Аммо, ансорий Умму Зайдга рухсат бермай уни хонага қамаб қўйди ва олдига бирор кимсани йўлатмади. Умму Зайд иложини қилиб, қавмига хабар юборди. Қавм уни хонадан чиқариб олди. Ансорий ҳам қавми-қариндошини ёрдамга чорлади. Амакисининг ўғиллари келиб, аёлни қавмининг қўлидан олишга уриндилар. Натижада, жанжал чиқиб, бир-бирларига шиппаклари билан тушура бошладилар. Сўнг ушбу оят нозил бўлди. 4. Бу оят Ҳазражликлар сардори мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ва Авс бошлиғи Абдуллоҳ ибн Равоҳа қавми борасида нозил бўлган. Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг эшакларида Убай ибн Салул қавми билан мажлис қилиб ўтирган жойга келиб тўхтади. Тўсатдан у зотнинг эшаклари чангитиб юборди. Шунда Убай ибн Салул Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёқаларидан ушлаб: «Эшагингнинг бадбўй ҳиди бизга озор бермоқда» – деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Равоҳа ғазабланиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшакларининг ҳиди сенинг ҳидингдан ҳам отангнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир», – деди. Бу гапни эшитган Убай ибн Салулнинг қавми дарғазаб бўлиб, Авсликларга шиппак ва қўллари билан ташланиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ишларингиз бир кишининг қўлида жамланиб турган ҳолида биров сизларга келиб бирлигингизга путур етказишни ёки жамоатингизни бўлиб ташлашни истаса, уни ўлдиринглар!» . Яна айтганлар: «Кимда-ким ушбу умматнинг жам бўлиб турганини бўлиб ташлашни истаса, ким бўлишидан қатъий назар, уни қилич билан уринглар!». Саҳобалар боғийга қарши жанг қилишга ижмоъ қилганлар. Аллоҳ таоло айтади: «Барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!». Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз!». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Сизларни Аллоҳдан...

Масъулият машаққати

Тарихдан бизга маълумки, онамиз Момо Ҳаво яратилиши билан биз аёлларнинг бурчи сифатида елкамизга бажаришимиз шарт бўлган бир қанча масъулият юклатилди ва бу йўлда собит бўлганларга Аллоҳнинг муқаддас каломи Қуръони каримда, жаннат ваъдаси берилгани ҳақида оятлар нозил бўлди. Бизга юклатилган вазифаларнинг энг улуғи солиҳаликдан бошланади. Қуръони каримда: “(Аёллар ичида) солиҳалари –  бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳга сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир” деб марҳамат қилинган (Нисо сураси, 34-оят). Қуйидаги оятнинг тафсирида аёл кишининг эрига нисбатан итоатли ва иффатли бўлиб, оила тотувлиги йўлида доимий ҳаракатда бўлиши диёнат жиҳатидан талаб этилгани батафсил тушунтирилган. Солиҳаликнинг шарти эса иффатли, диёнатли ва шарм-ҳаёли бўлишдир. Шундай экан, ҳаддан зиёд чайқалиб турган бугунги замонда, оммавий маданиятнинг авж пардасида, елкамиздаги бу масъулиятни анча унутиб қўймадикмикан, деган хавотирда бурчимизга садоқат билан ёндашсак, улуғ мукофотларга муяссар бўлмоғимиз шартларини яна бир эслатиб ўтишни жоиз топдик. Абдуллоҳ ибн Саломдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи вассаллам): “Аёлларнинг энг яхшиси – назар солганингда сени хурсанд қиладиган, буюрганингда сенга итоат қиладиган ва сен йўғингда ҳам ўз нафсини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиган аёлдир”, деганлар. Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир”. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир” айтади  (Нисо сураси, 34-оят). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам): “Аёл беш маҳал намозини ўқиса, (Рамазон ойи) рўзасини тутса, фаржини (зино ва фаҳшдан) асраса, эрига итоат қилса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти). Яна бир ҳадисда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам): “Аёлга эри борлигида унинг изнисиз (нафл ва қазо) рўза тутиши, унинг изнисиз уйига (бировни киришига) изн бериши ҳалол бўлмайди”, дедилар (Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти). Яна бир ривоятда Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: “Аёл эрининг уйидаги нарсалардан садақа қиладими?” деб сўрашди. У киши шундай деди: “Йўқ, фақат (эри олиб келган) озиқ-овқатидан садақа қилса майли. Савоби ўрталарида бўлади. У эрининг молидан унинг изнисиз садақа қилиши ҳалол эмас” (Абу Довуд ривояти). Юқоридаги ояти карима ва ҳадислардан англанадики, бизга юклатилган нозик ва ўта муҳим бурч: ибо-ҳаё ва муомила одоби, ростгуйлик, вафога садоқат билан эргашишимиз қаътий таъкидланмоқда. Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи вассалам) шундай дедилар: “Аёлларингизнинг энг яхшиси Аллоҳга тақво қиладиган, кўп туғадиган, (эрига) муҳаббатли, кўнгил оладиган, буйсунадиганидир. Аёлларингизнинг ёмони очиқ-сочиқ, кибрлиларидир. Улар мунофиқадирлар Улардан кам учрайдиган қаноти оқ қарғалар каби жуда озчилиги жаннатга киради” (Табароний ва Дорақутний ривояти). Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи вассалам): “Уч киши ҳеч қачон жаннатга кирмайди: даюс, эркакшода аёл, ароқхўр”, дедилар” (Табароний ривояти).Шу ҳадисга чуқур ёндашадиган бўлсак “эркакшода” сўзининг ўзидаёқ аёл учун аёллик назокати қанчалик муҳимлигини гувоҳи бўламиз. Булардан ташқари аёллардаги ширин сўз ва очиқ қўллик, ҳокисорлик ҳам жаннатга элтиши ҳақида қуйидагича ҳадиси шариф келтирилган. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: “Саҳобалар сўрашди: “Фалончи аёл фарз намозларини ўқийди, садақа сифатида ёғи олинган пишлоқ тарқатади, ҳеч кимга азият бермайди. Бу аёл тўғрисида нима дейсиз?”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассалам) жавоб бердилар: “Бу аёл жаннатийдир!” (Ҳоким ривояти). Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: “Фалончи аёл кечани ибодатда, кундузларни рўзадор кечиради, меҳнат қилади, садақа ҳам тарқатади, аммо тили билан қўшниларга озор етказади” дейилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассалам) марҳамат этдилар: “У аёлда яхшилик йўқ жаҳаннамийдир!” (Бухорий “Ал-адабул муфрад”да ривоят қилинган). Демак, фан-техниканинг ривожланиши, мамлакатларнинг ўзаро ижтимоий-сиёсий алоқаларидаги глобаллашувнинг кўланкалари бошимизда қора булут каби турган замонда биз бу каби оят ва ҳадисларга эътибор ва масъулият билан амал қилсак, ўсиб келаётган ёш авлодга...

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақида эътироф

Аллоҳ таолонинг фазлу карами ила, яқинда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаш бахти каминага насиб этди. Тамомлаш жараёнида, битирув малакавий ишим мавзуси “Имом Абу Ҳафс Нажмиддин Насафийнинг “Тилбатут талаба” асари фиқҳда муҳим манба” тўғрисида эди. Китоб ҳақида ўтган мақолаларда “Фиқҳда луғатга оид биринчи китобни биласизми” рукни остида батафсил маълумот берилганди. Китоб ҳанафий фиқҳига бағишланганлиги учун, уни ўқиш ва ўрганиш мобайнида мазҳаб имомлари ва уларнинг Аллоҳ таолонинг китоби ва Расулининг суннатини нақадар идрок этганликлари ҳақида ривоятлар ва эътирофларга гувоҳ бўлинди. Шулардан бири, мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тўғриларида бўлиб, у китобнинг рўза бобида рамазон ҳақидаги баҳс шарҳида зикр қилинган. Имом Абу Ҳафс Насафий раҳимаҳуллоҳ рамазон тўғрисида қуйидаги ҳадиси шарифни келтиради: “من أدرك رمضان فلم يغفر له، فأبعده الله” (أخرجه الطبراني في معجمه الكبير) Маъноси: “Кимки рамазонга етсаю, (уни ғанимат билмагани учун) рамазон сабабли унинг гуноҳи мағфират қилинмаса, Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин”. “Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин” сўзи тўғрисида “Аллоҳ уни ўзининг раҳмати ва кароматидан узоқ қилсин” деган  шарҳни келтиради. Шу ўринда бир савол туғилади? Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини бу каби дуоибад қилдилар. Ахир, У зот оламларга раҳмат ўлароқ юборилганларку? Доимо умматларининг осийлари ҳаққига дуои хайр қилардилар ва гуноҳи кабира қилганларига Қиёмат куни ўзларининг шафоати бўлажаклигини хабарини берардилар. Бу саволга жавоб тариқасида, Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ ўзининг машойихларидан эшитганини келтиради: “Шайхим имом, хатиб, устоз Исмоил ибн Муҳаммад Нуҳийдан эшитдим. У киши Шамсул аимма шайх Абдулазиз ибн Аҳмад Ҳалавонийдан эшитган. Шамсул аимма Ҳалавоний Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан шундай ҳикоя қилади: “Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда зикр қилинганларни дуоибад қилдилар. Ҳолбуки, У зот раҳмат пайғамбари бўлсалар?”. Имоми Аъзам: “Уларни дуоибад қилмадилар. Нимага асосланиб, дуоибад қилганлар, демоқдасизлар”. Улар: “У зот “Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин” дедиларку”, деб ҳадиснинг зоҳирини далил қилдилар. Имом Аъзам сўрадилар: “Аллоҳ таоло у бандани нимадан узоқ қилсин, деб тушундингиз”. Улар: “Аллоҳ таоло у бандани ўзининг раҳмати ва карамидан узоқ қилсин, деб тушундик”, дейишди. Шунда, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ улардан айтган сўзларига далил сўраганди, сукут қилдилар ва буюк имомдан бу сўзнинг маъносини тушунтириб беришини сўрадилар. Уммат имомининг жавоби “Аллоҳ билгувчидир” дея бошланди: “Маъноси шуки, “кимки рамазонга етсаю, (уни ғанимат билмагани учун) рамазон сабабли унинг гуноҳи мағфират қилинмаса, батаҳқиқ, Аллоҳнинг иқобига ҳақли бўлади. Аллоҳ таоло бу бандани ўзининг иқобидан узоқ қилсин” деганидир. Бу эса, умматнинг ҳаққига дуоибад эмас, аксинча дуои хайрдир”. Бугунги кунда ҳанафий мазҳабига таъна тоши отадиганлар суннати муҳаммадийяни Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ англаганидек англай олармикан?! Сўзимизнинг хулосаси шуки, Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатига эргашмоқ уларни тўғри англаш билан бўлади. Бу борада буюк имомларимиз биздан пешқадам бўлишди ва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросхўрлари бўлишди. Бизларга эса, уларга яхшилик ила эргашиш қолди. Аллоҳ таолодан бизларни Ўзининг каломи ва Расулининг суннатига эргашиш ва жамоатни лозим тутишга муваффақ қилишини, натижада, Охират куни нажот топувчилардан бўлишимизни насиб қилишини сўраймиз. Омин! Халилуллоҳ  Юсуф Манба: Azon.uz 160
1 2 3 4 5 6 8