islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2019

Month

У Ислом дини ҳақида танқидий китоб устида ишлаётган эди, аммо…

Нидерландиянинг “Озодлик партияси” собиқ аъзоси Йорам ван Клаверен Ислом дини ҳақидаги танқидий китоб устида ишлаш жараёнида қарашлари ўзгариб, Исломни қабул қилди. “Агар сиз Ягона Аллоҳга ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Исо Масиҳ каби унинг пайғамбари бўлганига ишонсангиз, у ҳолда сиз мусулмонсиз“, деб ёзилган ван Клаверен асарида. Сиёсатчи илгари антиислом қарашларига асосланган машҳур Герт Вилдерснинг “Озодлик партияси” аъзоси бўлиб, 2014 йилда уни тарк этган. Ван Клаверен ўтмишда Ислом танқидчиларидан бўлиб, бу динни “ёлғон“ деб ҳисоблаган. “Мен Исломнинг салбий имижини яратиш ва унинг сақланиб қолиши учун ҳаракат қилганман. Лекин, нотўғри тушунчалар, уларга ўзинг тўқнаш келмагунингча қандай таъсир этишини билмас экансан”, дейди ван Клаверен. Нашриётнинг таъкидлашича, у Исломни қабул қилган нидерландиялик сиёсатчиларнинг биринчиси эмас. 2011 йилда нидерландиялик яна бир сиёсатчи Арно ван Доорн ҳам “молиявий қоидабузарлик” сабабли “Озодлик партияси” сафидан чиқарилгандан сўнг Исломни қабул қилган. 161

Бу оят ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди

Тафсирун насафийда оятул курсийнинг фазилати баёни اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим Зотдир. عن علي رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم من قرأ آية الكرسي في دبر كل صلاة مكتوبة لم يمنعه من دخول الجنة إلا الموت ، ولا يواظب عليها إلا صديق أو عابد ، ومن قرأها إذا أخذ مضجعه أمنه الله على نفسه وجاره وجار جاره والأبيات حوله Алий розияллоҳу анҳуан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос. У ишга эса фақатгина сиддиқ ёки обид бардавом бўлади, холос. Ва яна ким уни Кўрпасига кириб ётганида, ўқиса, Аллоҳ таоло унинг ўзига, қўшнисига, қўшнисининг қўшнисига ва унинг уйининг атрофидаги уйларга тинчлик ва омонлик беради» дедилар. قال عليه السلام ” سيد البشر آدم ، وسيد العرب محمد ولا فخر ، وسيد الفرس سلمان ، وسيد الروم صهيب ، وسيد الحبشة بلال ، وسيد الجبال الطور ، وسيد الأيام يوم الجمعة ، وسيد الكلام القرآن ، وسيد القرآن البقرة ، وسيد البقرة آية الكرسي ” وقال ” ما قرئت هذه الآية في دار إلا هجرتها الشياطين ثلاثين يوماً ، ولا يدخلها ساحر ولا ساحرة أربعين ليلة “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларнинг саййиди Одам, Арабларнинг саййиди Муҳаммад. Лекин (менда) фахрланиш йўқ, Форсларнинг саййиди Салмон, Румликларнинг саййиди Суҳайб, Қоратанлиларнинг саййиди Билол, Тоғларнинг саййиди Тур тоғи, кунларнинг саййиди Жума куни, каломларнинг саййиди Қуръон, Қуръоннинг саййиди Бақара (сурасидир), Бақаранинг саййиди Оятул Курсийдир дедилар. Ва яна «Бу оят унда ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди ва сеҳргар еркак ва аёл қирқ кеча кирмайди» дедилар. عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : ” لكل شيء سنام وإن سنام القرآن البقرة ، وفيها آية هي سيدة القرآن وهي آية الكرسي “ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг ўркачи (улуғи, саййиди, афзали) бўлади. Албатта Қуръооннинг ўркачи Бақара (сураси)дир. Ва унда бир оят бор бўлиб, у  Қуръоннинг саййидасидир. Ва у Оятул Курсийдир», дедилар. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдуссомад Тожиддинов Манба 287

Сохта тариқатлар: шахсга таъсири ва психологик механизмлари

Тасаввуф  тарихи силлиқ кечмаган. У ўзининг йўлида хатоларни бошидан кечирди, нотўғри даъволар билан чиқилди, тўғри эътиқодга зид бўлган қарашлар ўз ифодасини топди. Шу нуқтаи назардан Шайх Саййид Абдулқодир Гийлоний ўзининг “Сиррул асрор” китобида тасаввуф аҳлини икки тоифага ажратади. У биринчи тоифага “суннийлар” деб, иккинчи тоифага эса “бидъатчилар” деб ном беради. Суннийлар ҳақида у шундай деб ёзади:”Бу тоифа сўзда, амалда, шариат ва унинг маъноси бўлган тариқатда тамоман қоимдир”[1]. Мазкур тоифадаги тариқат аҳли биринчи навбатда ақоиднинг тўғри қоидаларига тўлиқ амал қиладиган ва “шариатсиз тариқат бўлмайди” деган тамойилига амал қилган ҳолда унинг талабларини мукаммал бажарадиган кишилардир. Улар “аҳли суннат вал-жамоат” эътиқоди ичидадирлар. “Бидъат аҳли” деб таърифланган иккинчи тоифадагилар эса ақоид ва шариат қоидаларидан бутунлай четга оғиб кетганлар бўлиб, улар турли-туман масалаларда суннийлар тутган амалларни инкор этадилар ва оқибатда бидъат аҳлидан бўлиб қоладилар. Бундай тоифа сирасига Шайх Саййид Абдулқодир Гийлоний қуйидаги “тариқат” йўналишларини киритади: ”ҳулулия, ҳолия, авлиёия, шамурония, ҳуббия, ҳурия, ибоҳия, мутақосима, мутажоҳила, воқифия, илҳомия”[2]. Қуйида уларнинг нотўғри жиҳатларига қисқача тўхталиб ўтамиз. Ҳулулия тариқати таълимотидалар ким бўлишидан қатъий назар қизми у эркакми чиройли бадани ва гўзал чеҳрасига қараш ҳалол деб даъво қиладилар. Эркак ва аёллар маҳрами бўлмасада бирга бўлишлари мубоҳ деган эътиқодни тўғри деб ҳисоблайдилар. Бу албатта таълимотни тўғридан тўғри куфрга олиб борувчи йўлдир. Ҳолия. Бу тариқат аҳли сўфийда шундай бир ҳол борки, у шариат қоидаларидан устун туради, деган ғояни илгари суради. Улар ўша ҳолга кирган одам шариат қоидаларига бўйсинмаса бўлади, дейишади. Авлиёия. Уларнинг фикрига кўра, валийлик мақомига етган кишилардан диний ҳукмлар соқит бўлади. Валийлик пайғамбарликдан устун туради, чунки пайғамбарлар Жаброил (а.с.) воситасида илм олсалар, валийлар воситасиз илмга етишадилар, деган сохта эътиқодда бўлишади. Бу даъволар уларни тўғридан тўғри куфрга етаклайди. Шамурония. Буларнинг фикрига кўра, “суҳбат қадимдир ва суҳбат қилувчидан (шаръий) ҳукм ва тақиқлар масаласи кўтарилади”[3]. Ҳуббия. Аллоҳ билан бандаси ўртасидаги муносабатлар муҳаббат даражасига етгандан сўнг диний (шаръий) ҳукмлар улардан соқит бўлади ва энди банда одоб сақламаса ҳам ёки аврат жойларини беркитиб юрмаса ҳам бўлади, деган ғоя илгари сурилади. Ҳурия. Булар рақс тушишни ва рақсда ҳушидан кетиб беҳуш ҳолларида ҳурлар билан қовушажагини даъво қиладилар. Шунинг учун улар рақсдан кейин ғусл қилиш лозим деб ҳисоблайдилар. Ибоҳия. Булар амру маъруф ва наҳй мункарни инкор қиладилар ва ҳалолни ҳаром деб иддао қиладилар. Шунингдек, аёллар билан бирга бўлишни мубоҳ деб ҳисоблашади. Мутақосима. Бу тоифа кишилари меҳнат қилиш шарт эмас деб ҳисоблайди ва уйма-уй кириб тиланчилик қилиш уларнинг дунё муҳаббатни тарк этганларига гувоҳ эмиш. Мутажоҳила. Булар фосиқ кишилар киядиган либосларни кийиш мумкин деб айтишади. Воқифия. Улар билим фақат Аллоҳга хос, бандаси маърифатга эриша олмайди дея илм йўлини банда учун шарт эмас қилиб қўяди. Илҳомия. Бу тоифа ҳам илм ўрганмайди ва илм ўрганмоқчи бўлган ёшларга таъқиқлар қўяди. Улар Қуръондан кўра шоиру донишлар сўзларини афзал кўрадилар. Улар ҳаддан ошиб, ҳатто “Қуръон бизга пардадир, тариқатнинг Қуръони шеърдир” деган фикрни айтишади ва Қуръонни тарк этишадилар. Бу билан улар ўзларига дўзахни нақд қилиб қўйишадилар. Юқорида номлари зикр қилинган ботил тариқатлар Шайх Саййид Абдулқодир Гийлоний давридаги тариқатлар ҳисобланади. Ундан кейин ҳам бир қанча ботил тариқатлар пайдо бўлди ва уларнинг барчаси аҳли суннат вал жамоат эътиқоди бўйича кескин танқид остига олинди. Нотўғри бўлганлиги боис уларнинг аксарияти тарих...

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ Мавороуннаҳрдаги ҳанафий шайхларидан бири бўлиб, тўлиқ исмлари Абул Ҳасан Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим Паздавийдир. У киши “Фахрул ислом Паздавий” номи билан машҳурдир. Шунингдек, у кишининг ёзган китоблари қийин бўлгани учун “Абул уср” (“Қийинчилик отаси”) деб ном беришган. Акаларига эса, китоблари осон бўлгани учун “Абул юср” (“Осончилик отаси”) деб ном беришган.[1] Самъоний айтади: “Бизга Паздавий ҳақида у кишининг шогирди хатиб Абул Маолий Муҳаммад ибн Насрдан бошқа киши сўлаб бермаган. У айтади: “Паздавий Мовароуннаҳрдаги уламоларнинг имоми эди, у кишининг катта китоблари бор эди”. Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ 400 ҳижрий йилда туғилганлар. Самарқандда дарс бериб, 482 ҳижрий йил ражаб ойида Кисс деган жойда вафот этганлар. У киши мазҳабни сақлаб қолишда зарбул масал қилинадиган даражадаги кишилардан бири эди.[2] Имом Паздавийнинг кўпгина китоблари бўлиб, улар қуйидагилар: “Амолий”. “Тафсирул Қуръон”. “Ал-Жомиул кабир фил фуруъ”. “Сийратул мазҳаб фи сифатил адаб”. “Шуруҳу тақвимил адилла фил усул”. “Шарҳул жомиус саҳиҳ лил Бухорий”. “Шарҳул жомиус сағир лиш Шайбоний фил фуруъ”. “Шарҳу зиёдатуз зиёдот лиш Шайбоний”. “Ғиноул фуқаҳо фил фуруъ”. “Кашфул астор фит тафсир” (120 жуз). “Ал-Мабсут фил фуруъ” (11 мужаллад).[3] “Манор”  китобига ёзилган шарҳлар: Имом Ҳусомиддин Ҳусайн Алий Сафноқий Ҳанафий (710 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кофий” китоби. Шайх Акмалуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд Бобартий Ҳанафий (786 ҳ. йил вафот этган)нинг “Ат-Тақрир” китоби. Шайх Абул Макорим Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий (746 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи. Шайх Қовамуддин Атрорий Ҳанафий (700 ҳ. йиллар атрофида вафот этган)нинг шарҳи. Абул Бақо Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Зоёул Маккий Ҳанафий (854 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи. Шайх Умар ибн Абдул Муҳсин Урзанжонийнинг шарҳи. Имом Алоуддин Бухорий (730 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кашфул асрор ан усули фахрил ислом Паздавий” китоби.[4] “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Абдуллоҳ Қосим [1]Мифтоҳус саода. 2/185. [2]Сияру аъломин нубало. 18/602-603. [3]Ҳадийятул орифин. 1/693. [4]Кашфуз зунун. 112. 399

Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича ўтказилаётган анжуман қизғин паллада

Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича ўтказилаётган анжуман ўз ишини давом эттирмоқда, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Нуфузли тадбирда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари долзарб маърузалар ўқимоқдалар. Ушбу анжуманда нотиқлар халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги, ҳар бир ишда одамлар манфаатини назарда тутиш зарурлигига алоҳида урғу қаратмоқдалар. Мазкур анжуман жуда ҳам мураккаб бир даврда, дунёда кескинлик ва қарама-қаршилик авж олган бир паллада ўтказилаётгани унинг амалий аҳамиятини янада оширади. Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этмоқда. 209
1 15 16 17 18 19