islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2019

Month

Нақшбандия машойихлари(5) Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу 5-қисм)

Боязид Бастoмий ҳазратлари бир кеча талабалари билан бир уйда меҳмон бўлдилар. Уй эгаси қандилни ёқди. – Бу қандилда бир ғалатилик кўряпман, ёнаяпти, аммо нури йўқ, ҳикмати надир,  – деб сўради Бастомий ҳазратлари. – Устозим, биз бу қандилни бир кеча учун қўшнимиздан омонат олган эдик. Бу оқшом иккинчи кеча ёқаяпмиз, – дейишди. Буни эшитиб, Бастoмий ҳазратлари қандилни дарҳол ўчирди ва: – Қандилни дарҳол соҳибига қайтаринг. Агар истасангиз, яна бир кеча ёқиш учун изн олингиз, – деди. Уй эгаси қандилни ўчириб, қўшнисига олиб берди ва ундан рухсат олиб, қандилни қайтариб олиб келди. Қандилни ёқдилар, хона ёришди. – Энди нурини кўраяпман,  – деди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари қирқ беш марта ҳаж амалини бажарган эди. Бир кун Арофат тепасида ўтирганда, нафси унга: “Боязид, сенга ўхшаган ким бор? қирқ беш марта ҳаж қилдинг, Қуръонни мингларча ҳатм этиш бахтига муяссар бўлдинг!” дея сўзлади. Бастoмий ҳазратлари сапчиб ўрнидан турди ва у ердаги оломонга қараб: – Ким менинг қирқ беш марта адо этган ҳаж амалимни савобини бир нонга алмашади! – дея ҳайқирди. Бир одам бошини кўтариб: – Мен оламан, – деди ва битта нон узатди. Боязид Бастoмий ҳазратлари нонни олди ва у ерда ётган бир итнинг олдига ташлади. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари Рум диёри (Анатолия)га сафарга чиқди. Йўлда бир роҳибга дуч келди. Роҳиб уни уйига чақириб, меҳмон қилди. Уйидан бир хона берди. Бастoмий ҳазратлари ўзига ажратилган хонада ибодат қила бошлади ва қалбини Аллоҳ таолога бурди. Роҳиб ҳар куни унинг емагини олдига келтириб қўярди. Бу ҳол бир ой давом этди. Боязид Бастoмий ҳазратлари ниҳоят: “Эй нафс, сени синдирмоқ истаяпман, аммо сен синмаяпсан!” – деди. Буни эшитиб қолган роҳиб, ичкарига кирди ва: – Исминг нима?  – деб сўради. – Боязид. – Не гўзал инсонсан? Кошки, Исо Масиҳнинг қули бўлсайдинг! – дея хитоб қилди. Бу сўзлар Боязид Бастoмий ҳазратларига оғир тегди. Роҳибнинг уйини тарк этмоқ истади. Аммо роҳиб: – Бизнинг уйда 40 кунингни тамомла, сўнгра кетгин. Бизнинг катта байрамимиз бор. Уни кўришингни хохлардим. Байрамга қийматли бир воизимиз ҳам келади. У фақат шу байрамда, йилда бир марта гапиради. Уни тинглаб кўр, – деди роҳиб. Бастoмий ҳазратлари рози бўлди. Қирқ кун ўтгандан сўнг роҳиб Бастoмий ҳазратларининг хонасига кириб, “Марҳамат, ташқарига чиқинг, байрам кунимиз келди”, деди. Лекин сўнгра меҳмонга қараб: – Фақат сиз бу кийимда қандай роҳибларнинг ичига кирасиз? Яхшиси, бу кийимингизни ечиб, устингизга роҳиб кийимини кийинг ва бўйнингизга “Инжил”ни осиб олинг,  – деди. Бу таклифдан оғринган бўлсада, Бастoмий ҳазратлари “бунда бир ҳикмат бор”, дея берилган либосни кийиб, роҳиблар орасига қўшилди. Ҳеч кимнинг диққатини чекмади. Бироздан сўнгра роҳибларнинг каттаси, ўша воиз келди. Лекин, негадир, ваъзни бошламади. Сабабини сўрaдилар. – Орангизда бир Муҳаммадий бўлса, мен қандай гапираман?  – деди. Оломон ғалаёнга келди, “уни кўрсат, парчалаб ташлайлик!” дея ҳайқирди. – Йўқ, кўрсатолмайман. Фақат унга тегмасликка сўз берсангиз, уни сизга таништиришим мумкин, – деди Бош роҳиб. Оломон Муҳаммадийга тегмасликка сўз берди. – Эй Муҳаммадий, Аллоҳ учун оёққа қалқ ва ўзингни кўрсат!  – деди бош роҳиб. Боязид Бастoмий ҳазратлари оёққа қалқди. – Исминг нима?  – деб сўради Бош роҳиб.  – Боязид. – Таҳсил кўрдингми? – Раббим ўргатгани қадар бир нарсаларни ўргандим, – деди Бастoмий ҳазратлари....

Кўз – қалб эшиги

Кўз ҳам Аллоҳ таолонинг бандаларига туҳфа этган энг азиз неъматларидан бири. Борлиқни кўра олиш, у ҳақида тафаккур юритиш, неъматларни билиб, унинг шукрини адо этиш ҳам бандалари орасидан ақл эгаларига насиб қилган. Кўз эса қалб эшиги. Агар эшик доим ҳаммага очиқ бўлса, уй фасод бўлади. Аллоҳ таоло мўмин-у мўминаларга хитоб қилиб номаҳрамларга назар солмасликка буюрди. قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ۚ ذَٰلِكَ أَزْكَىٰ لَهُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир” (Нур, 30). وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا ۖ “Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли)” (Нур, 31). Ибн Касир: “Бу Аллоҳнинг мўмин бандаларга ҳаром қилинган нарсаларга қарамаслик ҳақидаги буйруғидир. ”Улар фақат ўзларига мубоҳ бўлган нарсаларга қарасин. Номаҳрамлардан кўзларини тийсин. Кўзлари ҳаром қилинган нарсаларга хоҳламай тушиб қолишидан қўрқсалар, тезда кўзларини ундан бурсинлар“. (“Тафсири Ибн Касир“, 6/40). Ушбу оятдан бир қанча нозик ҳикматлар олинади. قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُم “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар”. мўмин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган ишларни бажариши ҳамда у зотнинг одоблари билан хулқланиши. ذَٰلِكَ أَزْكَىٰ لَهُم “Ана шу улар учун покдир”. кўзни номаҳрамлардан тўсиш қалбни покловчироқ экани; кўзни сақловчиларга яхшиликлар борлиги. Аллоҳ ҳамма вақт бандаларини яхшиликка чақиради. Кўзни сақлаш эса хотиржамлик ва қалб поклигига олиб боради. إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُون “Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир”. Зеро, يَعْلَمُ خَائِنَةَ الْأَعْيُن “У зот кўзларнинг хиёнатини билади” (Ғофир, 19). Эркак киши ўзининг аҳли аёли ва маҳрамларидан бошқаларга қараши ҳалол бўлмайди. Бехосдан қараш бирор кишига қасдсиз кўз тушишидир. Қасд бўлмаганидан бундай кўз тушишида гуноҳ бўлмайди. Назар солиш кишининг ихтиёри ва қасди билан бўлмаса, унга гуноҳ йўқлиги ҳақида Набий алайҳиссалом шундай дейдилар: “Эй Али, назарга назарни эргаштирма, биринчиси сенга зарар бермаса ҳам, иккинчиси ундай эмас”. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бехосдан қараш ҳақида сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўзингни четга бур!“ дедилар” (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоятлари). Имом Муслим, Абу Довуд, Насаий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Зинодан одам боласига улуши белгиланган. Унга шубҳасиз етади. Қараш икки кўзнинг зиноси, эшитиш икки қулоқ зиноси, сўз тилнинг зиноси, ушлаш қўлнинг зиноси, юриш оёқ зиносидир. Қалб мойил бўлади ва орзу қилади. Уни фарж тасдиқ қилади ё бекорга чиқаради”. Мўмин номаҳрамлардан кўзини бургани учун ажрга эришади. Чунки у Раббисининг буйруғига итоат қилган ва унга “лаббай” деб жавоб берганлар сирасидан бўлади. Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуддан ривоят қилинади: “Қайси бир муслим бир аёлнинг гўзаллигига кўзи тушиб, ундан кўзини сақласа, Аллоҳ эвазига қалбида ҳаловатини топадиган ибодат беради”. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан риёят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан йўлнинг ҳаққи ҳақида сўралди. “Кўзни тийиш, озор бермаслик, саломга жавоб бериш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш”, дедилар. Хабарларда келишича, назар иблиснинг заҳарланган ўқларидан бири. Ким кўзини сақласа, Аллоҳ унинг қалбига ҳаловатни жойлайди. Ҳаким зотлардан шундай нақл қилинади: “Кўзини ман қилинган нарсалардан сақлаган кишининг назарини Аллоҳ нурли қилади”. Зеро, ҳар бир аъзо қиёмат кунида сўроқ қилинади. إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولَٰئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولًا “Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар” (Исро, 36). “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев 236

Нақшбандия тариқати асосий тамойилларининг методологик жиҳатлари

Нақшбандия тариқати таълимоти нуқтаи назаридан туриб масаланинг методологик жиҳатларини ўрганиш унинг келажакда ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Биз қуйида тасаввуфни тадқиқ қилишнинг хусусий ёки махсус методологик тамойил ва қоидаларни кўриб чиқамиз. Маълумки, мамлакатимизда нақшбандиягача мавжуд бўлган кўплаб тариқатлар (кубравия, яссавия, қодирия ва ҳ.) бугунги кунгача етиб келмади, тарих саҳифаларида муҳрланиб қолди. Нақшбандия тариқати эса бугунги кунда ҳам нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда фаолият кўрсатиб келмоқда. Бунинг сабаблари нимада? Бу саволга жавоблар кўп бўлиши мумкин. Бироқ биз методологик нуқтаи назаридан туриб жавоб берадиган бўлсак, мазкур  тариқатнинг методологик тамойиллари аслида тўғри қўйилганида, мазкур тамойилларнинг ҳар қандай тузум ва замонлар оша  ўз аҳамиятини йўқотмаганида, ҳар қандай даврда ҳам уларни ҳаётда қўллаш мумкинлигида, қолаверса, “Қуръон” ва ҳадисларда илгари сурилган ғоялар билан муштараклигида ётади. Шу ўринда муҳим бир нарсага эътиборни қаратмоқчимиз. Эътиқод масаласи исломда марказий тушунчалардан бири ҳисобланади. Шу масала мўъминни кофир ёки мунофиқдан ажратиб туради. Исломий эътиқоднинг энг юксак чўққиси тавҳиддир. Тавҳид исломни бошқа барча диний эътиқодлардан ажратиб туради ва унинг тўғри эътиқод эканлигини исботлайди. Умуман айтганда, эътиқод бўйича чиқарилган ҳар қандай ақоидий қоидалар тасаввуф психологиясини ўрганиш учун методологик аҳамият касб этади. Бу фикримизни битта мисол билан исботлашга ҳаракат қиламиз. Тасаввуфда “ҳулул” деган тушунча бор. Баъзи мутасаввифлар Аллоҳ авлиёга ҳулул этади деган фикрни билдиришади. Баъзида авлиё руҳи Аллоҳ билан қўшилиб кетади дейишади. Шу ўринда Туркиялик профессор Иброҳим Огоҳ Чубукчининг “Ҳаллож” мақоласидаги қуйидаги сатрларга эътиборни қаратиш лозим:”Ҳалложнинг тасаввуфий қарашлари орасида қуйидаги хусуслар диққатга сазовордир. 1. Тангри инсонга ҳулул этади, яъни инсоннинг ичига киради. Бошқача айтганда, лоҳут носутга киради. Бу дегани илоҳий зот инсоний зотга кириши мумкин…”[1]. Агар шу даъво тўғри бўлса, Ҳалложнинг эътиқодий масаладаги катта хатога йўл қўйганлиги аён бўлади. Бундай ғояларнинг барчаси ботилдир. Султонмурод Олимнинг қуйидаги фикрига эътиборимизни қаратамиз:”…комил инсонлар пировардида, шубҳасиз, Оллоҳ васлига мушарраф бўладилар, руҳан тангри билан бирлашиб кетадилар, ваҳдат, яъни бирликка эришадилар”[2]. Агар юқоридаги гаплар инсоний тасаввурда айтилган бўлса, ҳулулга яқин ҳолат бўлиб қолади ва у ҳам ботилдир. Аллоҳга инсоний сифатларнинг берилиши эътиқод илми бўйича нотўғри саналади. Сўфи Оллоёр ўзининг”Сабот ул-ожизин” асарида шундай деб ёзади: “На этса эрки бору қудрати бор, Қўли бирла яратти дема зинҳор. Тилингни сақла бундоқ қавли баддин, Худовандим муназзаҳдур жасаддин”[3]. Бу ҳақда нақшбандия тариқатининг пирларидан бири Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавий ҳазратлари шундай деб ёзади: ”Тасаввуф аҳлининг баъзиларининг сўзларидан ҳулул ва иттиҳод (бирлашиш) маъноси англашилади. Аммо бу хато тушунчадир. Аллоҳ баъзи дўстларига (валий бандаларига) кароматлар беради, аммо бунинг на иттиҳодга, на ҳулул қилишга ва на ваҳдати вужудга алоқаси бор – ҳеч бирига ҳеч қандай алоқаси йўқ”[4]. Эътибор бериб қаралса, муҳим эътиқодий масала бевосита тасаввуф таълимоти билан узвий алоқада экан. Тасаввуф таълимотининг шу масаладаги оғиб кетиши уни ботил таълимотга айлантириб қўйиши мумкин экан. Демак, бу ўринда умумий методологик ҳолат кузатилаяпти. Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавий ҳазратлари бошқа бир ўринда мазкур масала тўғрисида бунданда батафсилроқ фикр юритади:”… баъзи мутасаввифлар ҳам:”Солик ғояга (мақсадига) етгач, ёш ниҳолга сув ҳулул этганидек, Аллоҳ ҳам унга ҳулул этади, ажратиш мумкин бўлмайди, шунда:”Мен Уман, У мендир” дейиши мумкин…” дейишади. Уларнинг фикрича, бу қўшилув, ё иттисол (боғланиш), ё ижтимоъ (жамланиш), ёки истиҳола (ҳолдан қайтиш)  йўли билан билан бўлади. Аллоҳ бу каби ҳоллардан муназзаҳдир. Булар даъво қиладиган иттисол ва ижтимоъ...

Энг афзал ибодат

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур” (Исро, 9) Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги илоҳий таълимотларини қамраб олган китоб – Қуръони каримни қиёмат кунигача инсониятни икки дунё саодатига элтиш учун, энг тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун нозил этди. “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур”. Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қиламиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас”(Исро, 82). Дарҳақиқат, Қуръони карим шифодир, Қуръони карим раҳматдир. Қуръони карим қалблардаги турли иллатларнинг-ҳиқду ҳасад, бахиллик, манманлик, мутакаббирлик ва бошқа касалликларнинг шифосидир. Қуръони карим турли ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий, муомалавий ва бошқа касалликларга шифо бўлади. Шунингдек, Қуръони карим мўминлар учун раҳмат ҳамдир. У ҳар бир нарсада-шахсий, ақидавий, оилавий, ижтимоий, сиҳҳий ва бошқа соҳаларда раҳматдир. Унга амал қилганлар ҳар тарафлама раҳматга сазовор бўладилар. Қуръон тиловати ҳар бир мўминнинг кундалик вазифаси бўлиши афзалдир. Уламоларимиз оддий кишилар учун ҳар куни бир порадан ўқиб туришни тавсия қиладилар. Шунда бир ойда Қуръони карим бир марта ўқиб чиқилади. Ҳар бир мўмин Қуръонни бошидан охиригача ўқишни ўрганиб, ундан бир порани кундалик вазифа қилиб олиши гўзал ишдир. Каломлар ичида улуғи бўлган Аллоҳ таолонинг каломидан кейинги мартабада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари–ҳадиси шарифлар туради. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам Қуръони карим фазли ҳақида зикрлар келган. Ана ўшалар Қуръони каримнинг фазли ҳақида келган маъноларнинг Қуръони каримнинг ўзида келганларидан кейинги ўриндагиси ҳисобланади. Қуйида Расули Акрам алайҳиссаломнинг Қуръони карим фазли ҳақида айтган ҳадиси шарифларидан баъзиларини келтириб ўтамиз. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, ўта яхши фаришталар билан бирга бўлади. Ўқиганда қийналадиганга икки ажр бордир”, дедилар”.Тўртовлари ривоят қилишган. Ушбу ҳадиси шарифда Қуръони каримга моҳир бўлиш учун тарғиб қилинмоқда. Қуръони каримга моҳир бўлганлар учун олий мақом ваъда қилинмоқда. Қуръони каримга моҳир бўлганлар Қуръони каримга масъул қилинган Аллоҳ таолонинг ҳузурида мукаррам ва ўта ҳурматли фаришталар билан бирга бўлишлари таъкидланмоқда. Аллоҳ таоло турли бандаларига турли қобилият ва турли имкониятлар берган. Бандалар ичида ўткир қобилиятли ва яхши имкониятли бўлганлари Аллоҳ таолонинг ёрдами ила Қуръони каримга моҳир бўлиб мазкур олий мақомига эришадилар. Аммо баъзи бандалар ўткир қобилиятли бўлмасликлари ва яна бошқалари имкониятли бўлмасликлари мумкин. Уларнинг рағбатлари бўлса ҳам Қуръони каримга моҳир бўла олмайдилар. Унда нима қилиш керак? Ундоқ ҳолда ҳам Қуръони каримни ўрганишга ҳаракат қилавериш керак. Чунки бу ҳадиси шарифда Қуръони каримни ўқишда қийналган кишига қийналмаган кишидан кўра икки баробар кўп ажр берилиши ваъда қилинмоқда. Ушбу маънолардан келиб чиқиб, ҳар бир мусулмон Қуръони каримни кўпроқ ўрганишга уриниши керак бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримни иложи борича кўпроқ ўқишга, кўпроқ ёд олишга, кўпроқ ўрганишга ва унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим. Абу Довуднинг ривоятида: “Ким Қуръонни ўқиса ва унда бор нарсага амал қилса, унинг отасига қиёмат куни зиёси бу дунёдаги уйларда бўлган қуёшнинг зиёсидан ҳам яхшироқ бўлган тож кийдирилади. Энди бунга амал қилганга нима бўлишини ўзингиз билиб олаверинг”, дейилган. Яъни, Қуръони каримни ўқимаган отага шунчалик хурмат ва иззат бўлса, Қуръони каримни ўқиган ва унга...

Нақшбандия машойихлари(5) Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу 4-қисм)

Султонул Орифин Боязид Бастoмий ҳазратлари бир куни бомдод намозига тура олмади, ухлаб қолди. Ва намозини қазо этар экан, шу қадар йиғлаб, инградики, унга “Эй Боязид, бу гуноҳингни авф этдик, бу пушаймонлигинг ва кўз ёшинг учун 70 минг намоз савоби эҳсон этдим”, дейилди. Бастoмий ҳазратларини яна бир марта уйқу олди. Шайтон келиб, уни уйқудан уйғотди: “Тур, намозга кечикяпсан!”– деди у. – Эй малъун! Сен ҳеч бундай қилмас эдинг, одамларнинг намози қазога қолишини истардинг, энди нима бўлди-ю, мени намозга уйғотяпсан?– деб сўради Бастoмий ҳазратлари. – Бир неча ой аввал сен бомдод намозига туролмай қолганингда, пушаймонликдан кўп йиғлаб, инграган эдинг ва авф қилинган эдинг, устига-устак 70 минг намоз савоби ҳам олган эдинг. Бугун яна 70 минг намоз савоби эмас, битта намоз савоби олишинг учун сени уйғотдим, – деди шайтони лаъин. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари шундай ҳикоя қилади: – Менинг замонимда мингларча вали бор эди. Ҳаммаси ҳам ибодат, риёзат, кашф ва каромат соҳиби эдилар. Фақат асрнинг қутбларидан бири уммий (ўқимаган) бир темирчи эди. Мен бу ишнинг сир ва ҳикмати олдида ҳайрат ичида эдим. Бола-чақасини боқиш учун кеча-кундуз босқон бошидан кетмаган бу темирчини кўриш учун бир кун дўконига бордим. Салом бердим. Мени кўриб, болаларча севинди. Қучоқлади, қўлларимни ўпди. Ва мендан дуо истади. У ҳали кашф оламига кирмагани учун ўз мақомидан хабарсиз эди. У мендан дуо истаганига жавобан: – Мен сенинг оёқларингни ўпайин, сен менга дуо қил, – дедим. У шундай деди: – Сенга дуо этганим билан ичимдаги дард енгиллашмайдида. Мен ундан: – Дардинг нима?– деб сўрадим. – Қиёмат куни шунча одамнинг аҳволи нима бўларкин, деб бунга ёнишдан бошқа дардим йўқ, – деди темирчи. Ва ҳўнгир-ҳўнгир йиғлади. Мени ҳам йиғлатди. Шу он ичимда бир нидо эшитдим: “Булар нафсим, нафсим” деганлардан эмас, “Умматим, умматим”, деганлардандир”. Буни эшитган заҳоти ичимдаги ҳайрат йўқ бўлди. Қутблик мақомининг бир оддий темирчига нима учун берилганини тушунгандай бўлдим. Англадимки, бу каби инсонлар пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалби тўғрисидадирлар, унинг ҳақиқатига мазҳардирлар. Темирчидан: – Одамларнинг азоб чекиши билан нима ишинг бор?– деб сўрадим. – Нима ишим бор? Менинг фитратим хамиртуриши шафқат суви билан йўғрилгандир. Унинг ҳузурида соатларча ўтирдим. Суҳбат этдик. У намозда ўқиш учун фарз миқдоридан ортиқ сура ва оятларни билмас эди. Уларни ўргатдим. Ва унинг олдидан 40 йил давомида эриша олмаганим даражаларга юксалдим. Ичим файзи илоҳийга тўлди. Ўшанда англадимки, қутблик сири бошқа нарса экан. У фазилат билан, илм билан, ибодат билан қўлга киритиладиган нарса эмас, балки Аллоҳнинг бергани экан. (4-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Тўлқинбек Холмирзаев  299
1 16 17 18 19