islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 7, 2019

Day

Аёлни эъзозлаган юрт

Жорий йилнинг 7 март куни ТИИ талаба қизлари иштирокида аёллар байрами муносабати билан “Аёлни эъзозлаган юрт” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида талаба қизлар ўртасида “Саодат асри ифори” номли кичик мусобақа ташкил қилинди. Тадбирда Олмазор тумани отинойиси Муборак Ҳакимова, Мовароуннаҳр нашриёти ходималари ва ТИИ аёл устоз-ходималари ҳамда барча талаба қизлар иштирок этди.Тадбир Қуръони карим тиловати ва меҳмонларнинг гўзал дуолари билан очилди. Дастлаб тадбирда ЎМИ раиси муфти У.Алимов ҳазратларининг ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасаларида меҳнат қилаётган аёл-қизлар ва илм олаётган толиба қизларга йўлланган байрам табригини талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ўқиб эшиттирди. Байрам тадбирини янада сермазмун ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақага старт берилди. Беллашув икки гуруҳ ўртасида тезкор савол-жавоблар, кроссворд тўлдириш ва талаба қизлар фаолиятини ўзида акс эттирган слайдлар намойишидан иборат бўлди. Тадбир сўнгида “Етакчи қизлар” клуби таркибидаги фаоллик кўрсатган ва ўқув йили бошидан ҳозирга қадар Қуръони каримни тўлиқ ёд олган талаба қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди, иштирокчиларга совғалар улашилди. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 183

Обид ва шайтон қиссаси

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ “Иҳёу улумид-дин“ китобида бир обид киши билан иблис алайҳиллаъна орасида бўлиб ўтган қуйидаги воқеани келтирадилар. Мазкур обид одамлар Аллоҳни қўйиб, дарахтлардан бирига сиғинишаётганини эшитиб қолиб, қаттиқ дарғазаб бўлади ва дарҳол болтасини қўлига олиб, ўша дарахтни чопиб ташлаш ва бир йўла фитна илдизига болта уриш учун йўлга тушади. Бироқ, йўлда унга иблис йўлиқиб, шаштидан қайтаришга уринади. Обид кўнмайди. Шунда иблис унга ҳужум қилади ва иккови бир-бири билан ростмана олишувга киришади. Жангда обиднинг қўли баланд келиб, иблисни ерга юзтубан қулатади. у обиднинг қўлида бамисоли патдек енгил бўлиб қолган эди. Обидга кучи етмаслигини англаган шайтон макр-ҳийласини ишга солиб, музокара йўлига ўтди. “Қўй!“, дейди у – “уйингга қайтиб кет. Бу дарахтни кесишдан нима фойда?! Уни кесганинг билан одамлар барибир ибодат қилиш учун бошқа дарахт топиб олишади“. Маккор душман васваса қилишда давом этди: “Агар дарахтга тегмай уйингга қайтиб кетсанг, ҳар куни сенга бир динордан тилла бераман. Уни ҳар тонгда ёстиғинг остидан топасан!“. Ахири, обид бу сўзларга кўнди ва бошланғич тўловни нақд қўлга киритгач, ортига қайтиб кетди. У ўша кундан бошлаб ҳар тонгда келишганларидек ёстиғи тагидан бир динор тилла топадиган бўлди. Лекин бир куни кутилмаганда ёстиқ остидан динор чиқмади. Обид бир неча кун сабр қилди. Эҳтимол, ҳаммасини битта қилиб берар, деб ўйлади, у. Аммо умидлари пучга чиқди. Шайтон ваъдасида турмади. Бундан ғазабга минган обид дарҳол болтасини кўтариб, яна дарахтни кесиш учун йўлга тушди. Йўлда иблис унга рўбарў бўлиб, уни азмидан қайтарди. Иккови уришдилар. Лекин, бу сафар иблис бир деганда обидни ерга қулатди. Обид унинг оёғи остида чумчуқдек ожиз бўлиб қолган эди. Обид бундан ҳайратга тушиб, “Нима учун бу сафар енгилдим, ахир, олдинги сафар уришганимизда, сени осон мағлуб қилган эдим-ку?!“, дея иблисга савол берди. Иблис жавоб берди: “Чунки, олдинги сафар сенинг ғазабинг Аллоҳ учун эди. Шу боис сенда шундай куч-қувват пайдо бўлдики, уни қаршилашга менда ҳеч қандай тоқат йўқ эди. Шунинг учун ҳам олдингда яшин тезлигида мағлуб бўлдим. Бу гал эса ғазабинг динорлар тўхтаб қолгани учун пайдо бўлди. Табиийки, аввалгидек қувват ҳосил бўлмади сенда. Натижада ҳузуримда яшин тезлигида мағлуб бўлдинг“. Шу тариқа, дирҳам-у динор учун бир иш қилиш билан Воҳиду Қаҳҳор учун бир иш қилиш орасидаги фарқни обидга келиб-келиб инсониятнинг энг катта душмани бўлмиш иблис ўргатган эди. “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев Манба 188

Бешикдан қабргача илм изла!

Илм – ҳамма нарса унинг устига бино қилинадиган ва  ҳар бир нарсанинг асоси ҳисобланади. Динимиз ислом илм динидир. Бирор бир дин ёки таълимот  муқаддас ислом диничалик инсонларни илмга қизиқтирган эмас. Зеро, мусулмонларнинг илмга тарғиб қилганини биргина илк нозил бўлган оятнинг ўзидан билиб олиш қийин эмас. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (Алақ сураси, 1-оят). Яратган бандаларига берган неъматлари ичида биргина неъмат зиёдаси билан берилиши сўралади. У ҳам бўлса илмдир. Зотан буюк Роббимиз шундай таълим беради: وَقُلْ رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا… “…ва айтинг: Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт!” (Тоҳа сураси, 114-оят). Ояти каримадаги буйруқ пайғамбар алайҳиссаломга бўлсада, биз умматларига ҳам умумий ҳисобланади. Демак, барча инсон илмга мухтождир. Зеро, пайғамбарлар илмга эхтиёжли бўлсалар ва уни зиёдаси зарур бўлса, бошқаларга бақадри авлоку, илмга мухтожлик ва зиёдаси? Илм хосил қилишда аввал ниятни холис қилмоқ зарур. Қолаверса, илм тахсил қилишда машаққатларга сабр ва матонат талаб қилинади. “Осон келган нарса, осон кетади”- деган гап бор. Имом Бухорий роҳматуллоҳ алайҳ илм китобини илмни фазилатларидан бошлаганлари бежизга эмас албатта. Чунки, илм олиш ўзига яраша машаққатни талаб қилади. Шунинг учун ислом динимизда  илм олишга алоҳида эътибор қаратилган. Унга бериладиган савоб ва даражалар жуда ҳам юксак эканини кўрамиз. Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг табиатида зулм ва жоҳилликка моиллик бор. Фақат, Аллоҳ таоло кимга адолатни  ато қилган бўлса, у билан зулмни кетказади. Кимга фойдали илм ато қилган бўлса, у билан жаҳолатни енгиб ўтади. Уламоларимиз: “мол-давлат, ҳол-ахвол ва сиҳҳат-саломатлик бобида ўзингдан кўра пастроқ, дин, илм ва фазилатда ўзингдан кўра юқорироқ кишиларга боқ”- дейишади. Зеро, ким фазилат эгасига ҳавас қилса, унга  эргашса албатта, яхшилик, садоқат, сабр, вафо, омонат, ростгўйлик, ҳалимлик, саҳийлик қўйинки барча гўзал инсоний фазилатларга эга бўлади. Аксинча, ким обрў, мол ва лаззатлар кетидан чопса, адоват ва ёмон феълли инсонга айланади. Илм ўз соҳибини улуғ даражаларга кўтаради. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ…  …Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд)даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир. (Мужодала сураси, 11-оят). Илм ва олимларнинг фазилатлари, икки дунёда эришадиган даража ва мартабаларига доир ҳадислар ҳам жуда кўп учрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олим кишининг бир кунлик ибодати илмсиз обиднинг қирқ йиллик ибодатига тенг экани, қиёматда шафоат қилиши, агар у таълим ҳам берса, Ер ва осмонлардаги барча жонзот Аллоҳдан унга мағфират сўраши ва бошқа кўп башоратлар саҳиҳ ҳадислар орқали ривоят қилинган. Сулаймон алайҳиссаломга Аллоҳ таоло илм, бойлик ва подшоҳликдан бирини танлашни буюрганида у илмни танлайди. Илмнинг шарофатидан унга бойлик ва подшоҳликни ҳам қўшиб беради. Али каррамаллоҳу важҳаҳу: ”Илм аҳли эмаслигини даъво қилиш илмдаги шарафга эга эканига кифоя қилади. Ўзида йўқ эканини тан олмаслик орлик келтирувчи жоҳил эканига кифоя қилади”-деган эди. Илм аҳли бўлмаган киши илмни даъво қилганида илм ўз эгасига шараф бўлишга кифоядир. Шунингдек, жоҳиллик ордир. Агар Абу Жаҳлга йўлда йўлиқиб қолиб, эй жоҳил десангиз, уни ғазабдан юзи қизариб  кетарди. Вахоланки, у нафақат жоҳил, балки “жоҳилларнинг отаси” эди. Жоҳил деб сифатланиш жуда-жуда аччиқ ва уят бўлганидан у жоҳил деган сўзни инкор этади. Шу боис, ҳар бир инсон шараф бўлганидан агар чандики унга...

Нақшбандия машойихлари – Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин 3-қисм)

Хожа Ориф Ревгарий хазратлари юз йил умр кўрганлар. Алишер Навоийнинг “Насойимул муҳаббат” асарида бу зот ҳақларида маълумотлар келтирилган. Ҳазрат айтадиларки, Одоб одамлар зийнатидур! Муҳаммад Толибнинг “Матлаб ут-толибин” асарида Хожа Орифнинг “Тадбирга боғлиқ, тақдирга мункир киши дўзаҳий, илоҳий тақдирга таслим бўлган киши эса жаннатийдир”, деган сўзлари қайд этилган. Ҳазрат чин дилдан қилинган тавбага алоҳида тўхталиб, “Агар киши йўл қўйган гуноҳларига чин дилдан тавба қилиб, кейинги умри давомида гуноҳдан йироқ юрса, унинг тавбаси ижобат бўлади” деган ғояни илгари сурганлар. Шу учун “тавба исломнинг туғидир”, деб ҳисоблаганлар. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир инсонни гуноҳлардан халос бўлиб, ботинан покланишга ундайди. Буюк авлиё ва орифлардан бўлган Хожа Ориф Ревгарий ҳазратлари умрларининг охирида келиб халқ орасида жаҳрий зикрга эҳтиёж туғилганлиги сабабли жаҳрий зикр қилишни бош халифалари Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳазратларига ўргатганлар. Бу ошкора зикр таълими замон эҳтиёжларидан келиб чиқиб, зикрдан ғофил бўлган халқ зикри жаҳрияни эшитиш билан завқ ва шавққа тўлар, жамоа бўлиб қилинган зикрдан маънавий фойда ва файзлар оларди. Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси, “Шайх Дарвеш” жоме масжиди имом-хатиби  Азизжон Жамалов 191