islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 6, 2019

Day

Дуо гўзал ибодатдир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннатда юзта даража бор. Икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Фирдавс унинг энг олий даражасижир. Ундан жаннатнинг тўрт анҳори отилиб чиқади. Унинг устида Арш бўлади. Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар». Пайғамбарлар, валийлар Аллоҳдан каттаю кичик нарсаларни сўрашган. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг ал-Ваҳҳоб сифатини тўлиқ тушунишган. Сулаймон алайҳиссалом нима сўраганларини ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? У зот: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч кимга муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин. Албатта, сен Ваҳҳобсан», деганлар, аввалию охири йўқ подшоҳлик сўраганлар. Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарлик, подшоҳлик ва илму ҳикмат берди, шамолдан тортиб, инсу жинлар, набототу жамодот оламини бўйсундириб қўйди. Демак, дуода зуҳду тавозеъ қилиб ўтирилмайди. Аллоҳдан бу дунёда истаган барча нарсангизни сўранг. Аллоҳдан охиратда истаган барча нарсангизни сўранг. Ҳатто бундай неъматларга ўзингизни нолойиқ деб билсангиз ҳам, ҳеч иккиланмай сўрайверинг, чунки сиз Ваҳҳоб Зотдан сўраяпсиз, барча нарсага Қодир Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган барча нарсаларни берса ҳам, мулки мутлақо камайиб қолмайдиган Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган нарсаларга қўшиб яна бир неча баробари ҳам беришга қодир Ғаний Зотдан сўраяпсиз. Дуо – гўзал ибодатдир, аммо кўпчилик буни унутиб қўйган. Биз бу гўзал ибодатни қанча кўп қилсак, Аллоҳ таоло буни шунча хушлайди. Бу ибодатнинг негизида Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон қилиш ётади. Аллоҳдан барча нарсани иккиланмай сўрайверинг, Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлаверинг. Билингки, Аллоҳ таоло У Зотга қўлини кўтариб, дуо қилган банданинг қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ Манба: Islom.uz 144

Ато ибн Ясор ҳақларидаги қисса…

Динимиз – Ислом насл-насабни пок сақлаш, шарму-ҳаё, бировга нопок назар билан боқмаслик каби гўзал маънавий ахлоқ ва одобларга чорлайди. Бугунги фаровон ҳаётимизда баъзи оилаларни ажрашаётгани ва бунга сабаб сифатида ноҳуш ҳолатлар – хиёнат, бевафолик каби иллатлар кўрсатилаётганини гувоҳи бўлиб қолаяпмиз. Ваҳоланки, бу иллатлар миллий қадриятларимиз ва диний аҳкомларимиз томонидан қаттиқ қораланади. Юртимизда асрлар оша халқимиз оилаларида “Оила муқаддасдир”, “Вафоли ёр”, “Оилавий бахт – олий бахт” “Оила тинч – юрт тинч” каби пурмаъно ҳикматлар ўз ифодасини тўлалигича топиб келган. Ҳозирги кунда юртимизда ажралишлар сони кўпайиб бораётгани ва бунга баъзи ҳолларда юқоридаги иллатлар сабаб бўлаётгани жуда ҳам ачинарли ҳолдир. Аллоҳ таоло эркак ва аёл ўртасида бўладиган муомалаларни нақадар муҳим масала экани сабабидан бу ҳақда алоҳида оятлар нозил қилган. Шулардан бирида Аллоҳ таоло шундай дейди: قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ  وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ “(Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар!…”. (Нур сураси, 30-31). Юқоридаги мавзуга таалуқли, биз ҳикоя қилмоқчи бўлган қиссамиз қаҳрамони Ато ибн Ясор Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларида, 29 ҳижрий санада Мадинада таваллуд топганлар. Мадина аҳлининг буюк тобеъин, уламо, фақиҳ, муҳаддис ва тасаввуф намоёндаларидан ҳисобланадилар. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда ҳам кўп ҳадислар ривоят қилганлар. 103 ҳижрий санада, 74 ёшда вафот этганлар. Ато ибн Ясор укалари Сулаймон ибн Ясор ўзларининг бир қанча дўстлари билан ҳаж қилиш ниятида Мадина шаҳридан сафарга отландилар. Абво номли бир жойга етиб келишганда тўхташди ва бир жойга ўрнашишди. Сулаймон дўстлари билан баъзи ишларини битириш мақсадида тўхташган жойдан кетишди. Ато эса қолди. У намоз ўқиб турганида бир саҳролик гўзал аёл унинг олдига кирди. Ато у аёлни кирганини сезди ва у бирор ҳожати учун кирганини сезиб намозини қисқа қилди. Намозини ўқиб тугатгач у аёлга: “Сенга бирор нарса керакми?”, деди. У: “Ҳа”, деди. Ато: “Нима керак?” деди. У аёл: “Ёнимга кел, сенда хоҳишим бор. Мени эрим йўқ” деди. Ато:  “Менга яқинлашма. Мени ҳам ўзингни ҳам дўзахда куйдирма”, деди ва у гўзал аёлга назар солди. Аёл эса Атони хоҳлар ва фақатгина ўзи хоҳлаган нарсасини олишни истарди. Шунда Ато йиғлашни бошлади ва “Ҳолинга вой бўлсин. Мени тинч қўй, менга яқинлашма”, деди ва йиғиси янада кучайди. У аёл Атодаги йиғи ва қайғуни кўргандан кейин ўзи ҳам йиғлаб юборди. Шу ҳолат устига Сулаймон ибн Ясор ишларини битириб қайтиб келиб қолди. Сулаймон Атони йиғлаб ўтирганини, аёл эса хонанинг бошқа бир четида йиғлаб ўтирганини кўрганида нимага кўз ёши тўкаётганларини билмасада у ҳам йиғлаб юборди. Ато ва Сулаймоннинг дўстлари бирма-бир ишларини битириб кела бошлашди. Уларнинг ҳар бири келиб хонадагиларнинг йиғлаётганини кўриб йиғлаб юборар, нега йиғлашаётганини сўрамас эдилар. Токи хона йиғига тўлди ва йиғи овози кўтарилиб кетди. Бу ҳолатни кўрган аёл ўрнидан турди ва хонадан чиқиб кетди. Шундан сўнг, Сулаймон акаси Атони ҳурмати сабаб нима воқеа бўлганини сўраб ўтирмади. Бир қанча муддатдан сўнг бир куни Ато  тунда уйқудан йиғлаб уйғониб кетди. Сулаймон: “Акажон, нимага йиғлаяпсиз?”, деди. Ато: “Кўрган тушим мени йиғлатди. Токи тирик эканман ҳеч кимга айтмаслигинг шарти билан сенга тушимни айтиб бераман”, деди. Сулаймон:...

Ислом динининг ўзга дин вакилларига бўлган муносабати

Абадий ўлмас ҳақиқатлардан бири шуки, Ислом ўзидан олдин келган динлар ва цивилизацияларни ўз ичига қамраб олиб улардаги энг гўзал ва энг чиройли ҳикматларни ўзида жамлаб келган. Шунга ўхшаш ислом динининг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўзларидан олдин келган барча самовий динлар пайғамбарларини тасдиқловчи пайғамбар бўлиб келдилар. Керак бўлса ўзларининг хаётий даврларида ўзларидан олдин келган барча пайғамбар биродарларини эслаб, хаттоки ўша олдинги пайғамбарлар айтган хикматли ўгитларни ўз саҳобаларига хам такрор ва такрор айтиб турганлар. Шу жойда фикримизни Қуръони каримнинг Фотир сурасида келган 31-оятига қаратамиз: “(Эй Мухаммад!) Биз сизга ваҳий қилган китоб (Қуръон) ўзидан аввалги (илоҳий) китобларни тасдиқловчи хақиқат китобдир”. Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан огоҳ ва ишларини кўриб тургувчидир. Ислом дини ўзидан олдин келган барча самовий динларни тасдиқловчи дин эканлигини нафақат мусулмонлар ва уларнинг севимли пайғамбарлари Муҳаммад алайҳиссалом тасдиқлаганлар, балки жинлар хам бу ҳақиқатни инкор қилолмаганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аҳкоф сурасининг 29-30 оятларида жинлар тилидан бу хақиқатни ошкор қилган. “(Эй Мухаммад) Эсланг ҳузурингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар деб, юборган эдик. Бас қачонки улар ҳозир бўлишгач (бир бирларига) жим бўлингиз, дедилар. Бас, қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб бордилар. Улар дедилар: Эй қавмимиз дархақиқат, биз Мусодан кейин нозил қилинган ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилувчи (дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир китобни (Қуръонни) тингладик”. Ислом туғилган кунидаёқ унинг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган мусулмон саҳобаларга ўзга пайғамбарларга ҳам иймон келтиришни шарт қилган. Келинг азизлар яна эътиборимизни Қуръон оятларига қаратайлик. Бақара сурасининг 285-оятида Аллоҳ таоло қуйидагиларни Ўз китобида нозил қилган. “Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига нозил қилинган нарсага (оятларига) иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Уларнинг ҳар бири Аллоҳга, фаришталарга, китобларга ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан ҳаммасига иймон келтирди. Эшитдик ва итоат этдик. Эй Роббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат сенинг ҳузурингадир”. Яна абадий ўлмас хақиқатлардан бири шуки яккалик ёлғизлик илохий зотнинг ўзига муносибдир ундан ўзгага эмас. Аммо лекин барча маҳлуқотлар хоҳ инсон бўлсин хоҳ жинлардан бўлсин буларнинг барчасини ҳар хил турли навда бўлиб яратилиши Аллоҳнинг азалдан тутган йўлидир. Аллоҳ таоло Фатх сурасининг 23-оятида айнан шу мазмунни такидлайди. “Бу Аллоҳнинг йўли қонуни бўлиб илгари хам ўтгандир. Аллоҳнинг йўлга эса ўзгартириш топа олмайсиз”. Шунга ўхшаш яна бир оят Рум сурасининг 22 оятида: Унинг мўжизаларидан бири – осмонлар ва Ерни яратилиши ва сизларнинг тилларингизни хилма хиллигидир. Бутун дунё хамжамиятининг хилма хиллиги ҳар навда бўлишлиги фарқланиб кўриниши фақатгина башариятнинг яхшилик йўлида мусобақалашмоқлиги ўзаро рақобатлашмоғлиги учун ундов ва туртки бўлади. Ушбу фикрни тасдиқловчи қуйдаги оятни этиборингизга ҳавола қиламан. Моида сурасининг 48-оятида: “Агар Аллоҳ хоҳласа эди бир уммат (бир шариатда) қилиб қўйган бўлур эди. Лекин ўзи берган нарса (шариатлар)да сизларни синаш учун (бир хил қилмади) Бас хайрли (савобли) ишларда бир – бирингиздан ўзишга ошиқингиз”. Қуръони каримнинг ўзга динларни тасдиқлаши ва ўзга динларга бўлган муносабатни ўрганиб келинган эди. Ислом пайғамбарлари Мухаммад алайҳиссаломни ўз ҳаётлари давомида ўзга дин вакилларига кўрсатган муносабатларини ўрганамиз. Муҳаммад алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан сўнг мусулмонлар ўртасида ақидавий, сиёсий ва низомий бирликни вужудга келтириш орқали янги жамият ва янги исломий уммат пойдеворини ўрнатиб олганларидан сўнг мусулмон бўлмаган қавмлар, қабилалар билан алоқаларни тартиблашга киришдилар. Бундан мақсадлари минтақада ягона келишувга эришиш ва ундан яшаб турган барча инсонлар учун тинчлик...