Маълумки, жумҳур уламолар наздида ҳадислар ровийларининг адади жиҳатидан мутавотир ва оҳодга тақсимланади. «Оҳод» ҳадисларни қувватли ёки заифлигига қараб, иккита катта қисмга бўлинади. Шунинг биринчи қисми «Мақбул» хабарлар. Иккинчиси «Мардуд» хабарлар ҳисобланади. Мардуд хабар деб: хабар келтирувчининг сидқи рожиҳ деб топилмаган хабарига айтилади. Мардуд хабар: заиф, мавзуъ, матрук, мункар ва шунга ўхшаш қирқдан зиёд навларга бўлиниб кетган. Бу ҳадисларнинг ҳаммасининг таърифини батафсил келтира олмаймиз. Аммо уларнинг энг ёмони, энг шиддатлиси ҳисобланган, «Мавзуъ» ҳадис ҳақида тўлароқ маълумот олишга ҳаракат қиламиз. Мавзуъ ҳадис деб: исми мафъул вазнида бўлиб, унинг луғавий маъноси «Бир нарсани қўйиш», «Пасайиш” деган маънолардадир. Мана шу ном билан номланди, чунки унинг мартабаси паст. Уламолар истилоҳида эса, “мавзуъ” ҳадис деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқилган, ясалган ҳадисга айтилади. Мавзуъ ҳадиснинг мартабаси жуда паст бўлиб, заиф ҳадисларнинг энг қабиҳи ва энг ёмонидир. Мавзуъ ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш ва кўтариш ҳақли бўлмайдиган ҳадисдир. Уни эътиборга олиб, уни ҳужжат қилиш ҳалол бўлмайди. Тўқима ҳадислар ҳақида ёзилган китоблар: Уламолар мавзуъ ҳадисларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, иш-ҳаракат ва иқрор жиҳатидан содир бўлмаган ва У кишига хато ёки қасддан, илмсизлик билан нисбат берилган, деб таърифладилар. Улардан баъзилари қасддан қилган, хато қилиб эмас, дейдилар. Айтадиларки: «Тўқиган нарсалари борасидаги ниятларига хосланган», – дейдилар. Энди ниятларига хосланмаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хато қилиб нисбат берганларга келсак, уни «ботил» деб номладилар. Дарҳақиқат, яхши биладиган олимлар ва сараланган муҳаддислар аввало заиф ва таъна қилинганларнинг таржимаи ҳоллари борасида хос китоблар ёза бошлашди. Унда ҳадис тўқувчилар ва ёлғончиларга таъна етказдилар, уларнинг ҳолатларини зикр қилишди, уларнинг юзини очиб ташлашди ва улардан нақл қилинган ана шу мавзуъ ҳадисларга танбеҳ беришди. Худди шунингдек, инсонларнинг тилида машҳур бўлган ҳадислардан кўпининг заифлигини очиб берадиган китобларни ҳам тасниф қилишди. Бу китобларнинг ҳаммасида мавзуъ ҳадислар жамланган. Баъзи китобларни кўриб, изланиш орқали билдикки, мавзуъотларга тегишли 70 тадан ортиқ китоблар бўлиб, булардан энг муҳим деб билган баъзи китобларни келтириб ўтамиз. Бунинг ҳаммаси инсонлар билиши ва ундан огоҳ бўлиши учундир. Бу ерда ана шу китоблардан муҳимларини ва машҳурларини ёзилган вақти тартибига кўра келтириб ўтамиз: 1. الأباطيل والمناكير والصحاح والمشاهير Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Иброҳим ибн Ҳасан ибн Жаъфар Жувзақоний ал-Ҳамзаний. Ҳижрий 543 йили вафот этган. Бу мавзуда ёзилган китобларнинг аввалгиси бўлгани учун мавзуъ ва заиф ҳадисларни ўрганишда катта аҳамиятли китоб. Гўёки ўз услубида тенги йўқ. Мавзуъ борасида бу кишидан кейинги ҳар бир киши ундан бир фойда олади. Муаллиф китобга ўзининг усулини ва шарҳини баён қиладиган янги муқаддима келтирди. Айтдики: «Албатта, бу китобда заиф ҳадислар, ботиллардан бўлган мавзуълар ва мункарлар жамланди» – деди. Унинг иллати баён қилинади. Сўнгра унинг муқобилига саҳиҳ ва унинг ботиллигини таъкидлаш учун машҳур ҳадис келтирилади. Сўнгра ҳадисларни ва асарларнинг иллатини келтиради. Кейин иймон китобидан бошлаб, Қуръон фазилатлари китобида тугайди. Заиф-мавзуъ ҳадисларни, аввало, мункарларни зикр қилади. Сўнгра унга раддия қилади ва танқидчиларнинг гапларини келтиришда унинг иллатини баён қилади. Охирида бу ҳадиснинг муқобилига ҳадис ва мана шу ҳадисларнинг ботиллигини таъкидлайдиган асар келтиради. 2. الموضوعات Имом Жамолиддин, Абу Фараж, Абдурроҳман ибн Али ибн Муҳаммад, Ибн Жавзий номи билан машҳур. Ҳижрий 597 йилда вафот этган. Бу мавзуъ ҳадислар мурожаат қилинадиган тўлиқ китоблардан ҳисобланади. Муаллиф унинг тартиби...
islam.ru сайти хабар беришича Танзанияда кенг қамровли Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Энг яхши қориларни тинглаш учун Дарус Салам шаҳри футбол майдонида 60 000 дан зиёд мусулмонлар йиғилди. Бу мусобақа 20-си бўлиб, унга ҳар сафар бутун Ислом дунёсининг энг сара хифз йўналишидаги қорилари жалб этилади. Турли хил давлатлардан келган хурматли меҳмонлар ҳам ушбу мусобақага ташриф буюрдилар. Шунингдек Танзания давлатининг президенти Джон Помбе Магуфули ҳам мусобақага ташриф буюрди. Мусобақа натижаларига кўра ғолиблар ва совриндорлар эълон қилинди: 1-ўрин Сенегал давлатидан Муҳаммад ал-Мужоба Диалло 2-ўрин Нигериялик Фаррух Ёқуб 3-ўрин Танзаниялик Шамсиддин Хусайн Али 4-ўрин Нигериядан Идрис Усмон 5-ўрин яна бир Танзаниялик ёш иштирокчи. Мусобақа қатнашчилари ичида 1 гина аёл бўлган, 12 ёшлик Сумайя Абдаллага насб этди. Ғолиб иштирокчиларга 20 миллион Танзания шиллинги (8600$) топширилди. Ва қуйи ўрин соҳибларига нисбатан камроқ соврин бефилси: 12, 7,5, 5 ва 3 миллион танзания шиллинги соврини топширилди Таржимон: 2-з курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 342