Ҳар қандай мавзуга киришишдан олдин мазкур баҳс атрофидаги истилоҳларнинг маъноларини тўла англаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунинг учун ушбу мақолада электрон савдо муносабатлари доирасидаги истилоҳларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратишини лозим топдик. Атамаларнинг қайси тилдан кириб келгани ёҳуд қайсидир тилда бўлиши аҳамиятли эмас. Зеро шаръий ҳукмларда маъно эътиборга олинади, лафз ва иборалар эмас. – التجارة Commerce or business هى تقليب ودوران المال بعوض لغرض تحقيق الربح , وأحيانا يطلق عليها البيع كما فى قوله عز وجل : ((وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا ))(البقرة : 275 )[1]. Тижорат – бу фойдани юзага чиқариш мақсадида молни бошқа бир товар ёки пул эвазига алмаштириш. Гоҳида Қуръони Каримда тижорат сўзи ўрнига “бай” сўзи ишлатилган. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ байни ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди”. (Бақара сураси 275-оят) – التجارة الالكترونية Commerce electronic. هى مباشرة عمليات التجارة باستخدام أساليب الكترونية مثل الحاسوب وشبكات الإتصال المحلية والعالمية وأجهزة المحمول المتقدمة أو أى وسيلة من وسائل تكنولوجيا المعلومات والاتصالات[2]. Электрон савдо – электрон воситалар ёрдамида савдо амалиётини амалга ошириш. Масалан: Компютер Ҳудудий ва халқаро интернет тизими Ахборот технология воситалари орқали амалга ошириш – الانترنت هى وسيلة من وسائل الاتصال بين شبكات الاتصالات المحلية والعالمية بهدف توصيل البيانات والمعلومات والمعارف و إبرام العقود و الإتفاقيات ونحو ذلك[3]. Интернет – Компютер ва замонавий телефон жиҳозларини дунёнинг қайси четида бўлишидан қатъий назар боғлашга ва ўзаро ахборот алмашишга хизмат қиладиган тизим. – التكنولوجيا هى استخدام وسائل التقنية الحديثة لتسهيل الأعمال والمعاملات ونحوها[4] Технология – савдо амалиётларини осонлаштирадиган замонавий техника воситаларидан фойдаланиш хизмати. – الموقع الالكترونى cite هو حيز ( مساحة ) ما مخزن عليه بيانات ومعلومات معينة عن فرد أو منشأة أو هيئة . أو نحو ذلك متصل بالانترنت ، مصمم بطريقة فنية من أهل الإختصاص والخبرة ، تسهل لمن يريد الدخول إليه الحصول على البيانات والمعلومات المطلوبة[5]. Сайт – якка шахслар ёки фирма ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилган электрон майдон бўлиб, бевосита интернет тармоғи билан ишлайди. Унга кирган киши ўзи излаган маълумотни осонлик билан қўлга киритиши учун шу соҳа мутахасислари томонидан ишлаб чиқилган. – كلمة المرور إلى الموقع Password هى اشارات أو رموز سرية تسمح للذى وقعها الدخول على الانترنت[6] Кириш коди – интернет тармоғига киришга рухсат берадиган рақамлар, турли белгилар ва ҳарфлар мажмуи. – الوسيط فى التجارة الالكترونية هو الشخص (أو الجهة الذي يقوم بالوساطة بين المتعاملين من خلال التجارة الإلكترونية لحساب موكليه مقابل أجرة يطلق عليها السمسرة أو الرسوم أو مكافأة[7] . Воситачи – муайян шахс ёки томон бўлиши ҳам мумкин. Унинг вазифаси савдо амалиётида иштирок этаётган тарфлар орасида воситачилик қилиш. Ва бунинг эвазига ҳақ олади. Замонавий бизнес тили билан айтганда – брокер. Мазкур истилоҳлар ва уларнинг маънолари биржа ва электрон савдо борасидаги шаръий ҳукмларни ўрганишда фойда беради. Мақола Жамал Убуд Муҳаммаднинг “Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти (Ислом шариатида электрон савдо ҳукми)” номли изланишлари асосида таёрланди. 4-курс талабаси Тўхтаев Алибек [1] Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.13. [2] Мазкур манба: – Б.14. [3] Мазкур манба: – Б.14. [4] Мазкур манба: – Б.14. [5] Мазкур манба: – Б.15. [6] Мазкур манба: – Б.15. [7] Мазкур манба: – Б.15. 279
عن أبي موسى رضي الله عنهُ قال: “أتيْنا النبيَّ صلى الله عليه و سلم نَفَرٌ من الأشعريين فاستهملناه فأبَى أنْ يَحمِلنا فاستحملناهُ فَحَلَفَ أن لا يَحمِلنا ثمَّ لم يَلبثِ النبيُّ صلى الله عليه و سلم أن أتي بنهبِ إِبلٍ فأمرَ لنا بخمس ذوْدٍ فلما قبضناها قلنا: تغفَّلنا النبيّ صلى الله عليه و سلم يمينه لا نفلح بعدها أبدا فأتيتهُ فقلتُ يا رسول الله إنَّكَ حَلفتَ أن لا تحمِلنا و قد حَملتنا، قال: أجل و لمن لا أحلفُ على يمينٍ فأرى غيرٍها خيرًا منها إلا أتيت الذي هو خيرٌ منها. و في رواية: و تحللتُها“. Абу Мусо розиоллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Ашъарийлардан бир гуруҳ кишилар билан келдик, ўзимиз минишимиз ва юкларимизни юклашимиз учун у зотдан туя сўрадик, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бош тортдилар, биз яна сўрадик, сўнгра бизга туя бермасликларини қасам ичиб айтдилар, кўп ўтмай Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга туялар устида ўлжалари билан келтирилди ва бизга бешта туяни олишни буюрдилар. Биз уларни қабул қилиб олгач, «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қасамларига бепарво бўлиб қолдик, биз бундан нажот топмаймиз», деб ўзаро бир-бирларимизга айтдик. Сўнгта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бордим: «Сиз бизга туя бермасликка қасам ичгандингиз, ваҳоланки, сиз бизга туя бердингиз», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тўғри, мен бирон нарсага ундан хайрлироғини кўрмасам қасам ичмайман, лекин бу қилгам қасамимдан кўра хайрлироқ эди», дедилар”. (Бир ривоятда «ундан ҳалолландим», дедилар). Ҳадис шарҳи Ушбу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллмнинг нақадар саҳий эканликларини ҳамда ўз асъҳобларига доимо енгилликни исташларини баён қилиб бермоқда. Ушбу ҳадисда келишича Ашъарий элчилари Расулуллоҳнинг ҳузурига келиб, уларнинг юкларини кўтарадиган улов сўрадилар, ваҳоланки, Расулуллоҳнинг ҳузурида улов йўқ эди, шунинг учун уларга рад жавобини бердилар, лекин элчилар қайта-қайта сўраганларидан кейин уларга улов бермасликларини қасам ичиб айтдилар, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Расулуллоҳнинг ҳузурларига туялардан иборат ўлжалар келтирилди, шундан Расулуллоҳ уларга юкларини ортишлари учун бешта туя бердилар. Ашъарийлар туяларни олиб ўз йўлларига равона бўлишди, шунда йўлда баъзилари-баъзиларига Расулуллоҳ қасам чганларини унутиб қўйдилар деб айтдилар ва Пайғамбаримиз ҳузурларига қайтдилар ва Абу Мусо Ашъарий: «Ё Расулуллоҳ, сиз бизга улов бермасликни қасам ичиб айтган эдингиз, ваҳоланки, сиз бизга уни бердингиз, қасамингизни унутдингизми? », деди. Расулуллоҳ унга жавобай айтдилар: «Бу менинг эсимда, мен қасамимда бардавом бўлишда яхсгилик кўрсам қасам ичаман, агар унданда яхшироқ нарсани сезсам, қасамимдан каффорат ила чиқаман», дедилар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар Бирон нарса беришни рад этганда қасам ичиш жоизлиги; Ёрдам бериш узрли бўлган пайтда қасам ичиб рад қилиш жоизлиги; Хабарни таъкидлаш учун қасам сўралмаса ҳам, қасам ичиш жоизлиги, гарчи бу хабар келаси замонда бўлса ҳам; Ҳаёлга келган ёмон фикрни тўғирлаб қўйиш кераклиги; Бирон нарсага қасам ичган пайтда қасамда бардавом бўлишдан уни бузиш яхшироқ бўлган пайтда, қасамни бузушнинг жоизлиги. Бунинг учун қасамига каффорат бериши лозим бўлади, бунга уламолар иттифоқ қилишган ТИИ талабаси Тўхтаев Алибек 268
Жорий йилнинг 30-апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг талаба қизлар иштирокида муборак Рамазон ойи муносабати билан “Ойлар султони Рамазон маҳадимизда меҳмон ” шиори остида гуруҳлар аро беллашув бўлиб ўтди. Беллашувда ҳар бир курс рамазон шукуҳини эслатувчи кўргазмали қуроллар билан иштирок этди. Талаба қизлар ўқув хоналарини қўл меҳнатидан ясалган кўргазмали қуроллар билан Рамазон шукуҳида безатишди. Айниқса, 303-гуруҳ талаба қизларининг “Саодат асрида Рамазон” мавзусида ясатилган кўргазмаси томоша қилган инсонни бир лаҳзага бўлса ҳам ўзини саодат асрида тасаввур қилишга ундайди. Натижага кўра, 303-гуруҳ кўргазмаларининг илмийлиги, тарихийлиги ва Рамазон шукуҳини ўзида акс эттирганлиги билан олий ўрин соҳиби деб топилди. 208-гуруҳ талабари эса эътикоф чодирларини тасвирлаш, макетлар ясаганлиги билан биринчи ўрин, 209- ва 103-курс талабалари кўргазмаларида илмийликни акс эттириши билан иккинчи ўрин, ва 3-ўринни 203- гуруҳ кўргазмаларини чет тилларида тасвирлаганлиги учун эгаллади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 354
Баъзи бир кишилар даволаниш сабр ва таваккал қилишга қарши ва қазои қадарга тан бермасликка олиб борувчи нарса, деган даъвони қиладилар. Бу нотўғри фикрни нафақат ихтилофли бўлган аъзоларни кўчириш борасида, балки умуман барча касалликларга боғлаган ҳолда гапиришади. Аслида эса бу фикр тамомила нотўғридир. Зеро, даволаниш жоизлиги ҳақида келган ҳадиси шарифлар шуни кўрсатадики, бу даъво пуч ва илмсизликнинг оқибатидан юзага чиққан лағвдир. Даволаниш қазои қадарни тан олмаслик эмас, балки ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Шундай экан, бу борада қўйидагича тавсияларни тақдим қилиш мумкин: Парҳез давонинг бошидир, дейди мусулмон табиблар. Улар бу ҳикматни Пайғамбаримизнинг муборак ҳадиси шарифларини ўрганиб, қасд қилинган маъноларни чуқур таъаммул қилиб, сўнгра зикр қилганлар. Ҳаром ила даволаниш жоиз эмас, дейдилар фуқаҳолар жумҳури. Аммо бу гапнинг тафсилоти бор. Ана ўша тафсилотни синчиклаб ўрганмаган одам бу масалани тушунмайди. Дам солиш ҳақида одамлар орасида ҳар хил гаплар юради. Ўша гаплар бир-бирига тамоман зид бўлишини яхши биламиз. Лекин Қуръон ила шариатимизга мувофиқ дам солиш жоиз ва ҳам жисмоний ҳам маънавий касалликларга шифодир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ “Ҳадис ва ҳаёт” номли китобларида “Тиб соҳасидаги Ислом мўъжизаси”, “Исломий тибга ўхшаш тиб борми?”, “Табибларни имтиҳондан ўтказиш”, “Мусулмонларнинг тиббий кашфиётлари”, “Мусулмонларнинг тиббий китоблари”, “Доришунослик” каби мавзулар орқали аввалги мусулмонлар ўз динлари таълимотларига амал қилиб, бу соҳада эришган ютуқлари ҳақида сўз юритади. Ушбу маълумотларни ўқиш ҳар бир мусулмонда мавзу доирасида бир қанча илмга эга бўлишини таъминлайди. Замонавий тиббий муалажаларнинг барчаси ҳам шаръий эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, даволаниш борасида диний соҳа ходимлари билан маслаҳат қилиш ёки ислом тиббиёти масалалари ёритилган ўзбек тилидаги адабиётларни ўқиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, банда ўз саломатлиги билан ҳам синалади. Ана шундай ҳолатда ҳам шариат буюрган амалларни қилиб, қайтариқларидан четланган ҳолатда йўл тутиш дунё ва охиратда соадат топиш учун ёлғиз чорадир. Инсон тана аъзоларини бировдан бошқасига кўчириб ўтказиш бугунги кунда энг долзарб саналган масалалардан бири ҳисобланади. Чунки бундай масала Пайғамбаримиз замонларида бўлмаган, нафақат Пайғамбаримиз замонларида балки яқин даврларгача бундай тиббий амалиёт мавжуд эмас эди. Лекин ислом шариати мукаммал ва унда барча замонларда юзага келадиган масалаларга, албатта, ечим топилади. Фақатгина, бунинг учун Қуръон ва суннатни теран англаш ва олим-у уламоларнинг меросини чуқур ўрганиш талаб қилинади. Инсон тана аъзоларини бировдан бошқасига кўчириб ўтказиш мавзуси доирасидаги пластик жарроҳлик ёки тиш қўйдириш каби масалалар ҳам бугунги кунда замонамиз уламолари томонидан ечими топилган масаладардир. Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни бандадан энг аввал сўраладиган неъмат, унга, сенинг жисмингни сиҳатли қилган эмасмидик, сени совуқ сув ила сероб қилган эмасмидик, дейилишидир”, деганлар. Бу ҳадис барча умматга саломатликни сақлашнинг шариатимиз буюрган иш эканлигини билдиради. Аллоҳ таоло Ўз бандасига берган неъматлар ичида энг аҳамиятлиларидан бири бўлгани учун ҳам соғлиқ неъмати ҳақида охиратда биринчи бўлиб сўралади. Шундоқ экан, банда бу нарсанинг қадрига етмоғи керак. Ундоқ неъматни берган зотга шукр қилмоқ керак. Неъматнинг шукри эса, уни берувчи зотга мақтов сўзлари айтиш ва неъматни неъмат берувчини рози қиладиган йўлда сарфлаш билан бўлади. Соғлиқ-саломатлик неъмати муҳим бўлгани учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига ўша улуғ неъматни доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туришни амр этганлар. 4-курс талабаси Акрам Бузурханов 303
Ислом дини келгандан сўнг турли минтақа ва элатларга кенг тарқала бошлади. Ислом динига инсонлар тўп-тўп бўлиб кира бошлашди. Уларнинг орасида араб бўлмаган халқлар ҳам кўпчиликни ташкил қилар эди. Муқаддас манбалар бўлмиш Қуръон карим ва ҳадиси шарифларни ўргана бошлашди. Шу тариқа ҳадисларга қўшимчалар киритиш, тўқиш ҳолатлари ҳам учради. Муҳаддис уламолар мана шуларнинг олдини олиш учун ҳаракат қилишди. Хусусан имом Бухорий, Муслим в.ҳ.з муҳаддислар саҳиҳ ҳадисларни жамлаб саҳиҳ эмасларидан ажратишга уриндилар. Аллоҳ таоло тарафидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали ислом дини мукаммал қилиб тушди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз навбатида Жаброил алайҳиссалом олиб тушган ояти каримани эсдан чиқармаслик учун тез-тез такрорлар эдилар ва қандай эшитган бўлсалар шундайлигича саҳобаларга етказдилар. Саҳобалар ҳам шундайлигича кейингиларга етказиб келдилар. Шу жумладан, ҳадиси шарифларни ҳам саҳобалар ёдлаб олганлар, кейингиларга қандай айтилган бўлса, айтилганидек етказар эдилар, худди оманатни эгасига топширгандек. Ислом дини ҳозирги кунимизгача шундай қилиб оғиздан-оғизга силсилама –силсила етиб келди. Дастлабки вақтларданоқ шариатни, динни бузиш учун мавзуъ (тўқима) ҳадислар тўқиб уларни инсонлар оммасига кенг ёйиш ишларини амалга оширила бошлади. Шу тариқа мавзуъ (тўқима) ҳадислар орасига кира бошлади. Ўзи мавзуъ (тўқима) нима, унинг ҳукми қандай, у нима учун ўрганилади, деган саволлар ўз–ўзидан юзага келади. Ҳадислар бизга етиб келиш йўлига кўра икки қисмга бўлинади: 1. Мақбул (қабул қилинган). 2. Мардуд (рад қилинган)га бўлинади. Мардуд хабар деб: хабар келтирувчининг сидқи рожиҳ, деб топилмаган хабарига айтилади. Мардуд хабар: Заиф, мавзуъ, матрук, мункар ва шунга ўхшаш қирқдан зиёд навларга бўлиниб кетган. Бу ҳадисларнинг ҳаммасини таърифини батафсил келтира олмаймиз. Аммо уларнинг энг ёмони, энг шиддатлиси ҳисобланган ҳадис «Мавзуъ» ҳисобланади. “Мавзуъ” сўзи ўзбек тилида “тўқима” деб номланади. Шу ўринда бир савол туғилади. — Мавзуъ ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзи эмас экан, унда нима учун у «ҳадис» деб номланди? Уламолар ўзлари таълиф қилган «ҳадис» китобларида мавзуъ ҳадисларни келтирди ва китобларини эса “Мавзуъ ҳадислар китоби” деб номлади…? | Эҳтимол уламолар бу саволга «мавзуъ» нинг луғавий маъносига қайтариб жавоб берар. Яъни, «мавзуъ» сўзи – қўйилган – деган маънода бўлиб, бу ерда ҳадис тўқувчилар ўзлари тўқиган ҳадисларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ичига жойлаштирганлари учундир. Ёки «ҳадис» деб аташларига сабаб, суннатга биноандир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида “ёлғон” сўзнинг “ҳадис” деб номланганлиги келган. Бунга уларнинг далиллари: عن سمرة بن جندب و المغيرة بن شعبة رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم من حدث يعلم أنه كذب ، فهو أحد الكاذبين – عني بحديث يري – أي Самрата ибн Жундуб ва Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Кимки ёлғонлигини билиб туриб, менинг номимдан (ёлғон) ҳадис айтса, у ҳам ёлғончиларнинг биридир», – дедилар. Мавзуъ хабар – тўқилган ёлғон бўлиб, сунъий равишда келтирилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган хабардир. Шундай экан бундай ҳадисларни ривоят қилиш ҳалол эмас. Ёлғон ҳадис тўқишнинг икки хил йўли бор: 1. Ёлғончиниг ўзи бир калом тўқийди. Кейин тўқилган ёлғонига санад келтиради-да, «ҳадис» деб ривоят қилади. 2. Ёлғончи баъзи бир ҳакимларнинг сўзини олиб, унга санад тўқиб чиқади. Кейин «ҳадис» деб ривоят қилади. Бу тўқима ҳадисни тўқишга нима сабаб бўлган? Бундай ҳадисларни тўқишнинг бир қанча кўринишлари бор бўлиб, хусусан: 1. Исломга...