Дунё тамаддуни бешигини тебратган буюк шарқ юзлаб, минглаб уламоларни етиштиргани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур уламоларнинг кўпчилиги Марказий Осиёда, хусусан, Мовароуннаҳр диёрларида яшаб ижод қилгани ҳам инкор қилиб бўлмас тарихга айланган. Ана шундай уламолардан бири Нуриддин Бухорийдир. Ҳанафий мазҳабининг машҳур уламоларидан ҳисобланадиган Нуриддин Собуний раҳматуллоҳи алайҳнинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр Собуний Бухорийдир. У кишининг ҳаёти ҳақида манбаларда етарлича маълумотлар келмаган. Шунинг учун ҳам алломанинг туғилган сана ва жойлари ҳақида аниқ, ишончли маълумотлар йўқ. Лекин шунга қарамай баъзи манбалар унинг Бухоро шаҳрида туғилганилигига ишора қилади. Зеро, кам бўлса ҳам, маълумотлар у кишининг ҳаждан бошқа ҳеч бир жойга сафар қилмаганлиги, унинг тахминан ҳижрий 500 йилларда, Бухорода туғилиб, шу ерда яшаб ижод қилганлигини билдиради. Нуриддин Собуний ҳар хил китобларда турлича исмлар билан зикр қилинади. Жумладан, “Нуруддин”, “Имом”, “Имом Нуруддин Собуний”, “Нуруддин Собуний”, “Бидоя соҳиби”, “Кифоя соҳиби” кабилар. “Собуний” нисбаси Имом Собунийнинг собун ишлаб чиқарганлиги ёки совун сотиш билан шуғилланганлиги учун берилган, деган фикрлар бор. Чунки алломанинг аждодлари Найсабурда собун иши билан танилган бўлган. У киши аслий ватанига нисбатан Бухорий нисбати билан ҳам зикр қилинади. Аксарият манбаларда куняси “Абу Муҳаммад” бўлгани келтирилади. Баъзи тарихчи олимлар эса “Абу Бакр” дея куняланган дейишади. “Кашфуз зунун” асари муаллифи эса, У зот “Абу Маҳамид” кунясини олган дейийди. Чунки исмлари Аҳмад, отасининг исми Маҳмуд ва ўғлининг исми Муҳаммад бўлган. Шунинг учун ҳам силсилаларидаги бу учта исмни жамлаган ҳолда “Абу Маҳамид” дея зикр қилинган, деган эҳтимол ҳам бор. Уламолар Нуриддин Собунийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида жуда ҳам кам маълумот сақланиб қолганини айтганлар. Бу зот ҳанафия мазҳабининг машҳур уламоларидан бўлган шамсул аимма Кардарий билан бир даврда яшаб ижод қилган. Нуриддин Собунийнинг Кардарийнинг устози ёки шогирди бўлгани тўғрисида ихтилоф қилинган. Шунингдек, Нуриддин Бухорийнинг ҳаёти ҳақида сўз юритган уламолар ашъарий мазҳабининг машҳур уламоларидан бўлган Фахриддин Розий билан у зот ўртасида бўлиб ўтган илмий баҳсларга, албатта, тўхталиб ўтадилар. Бу баҳслар ҳақида Нуриддин Бухорийдан ҳам, у зотнинг шогирларидан ҳам бирорта хабар айтилмаган. Шунга кўра, мазкур баҳслар фақат бир томондан, яъни Фахриддин Розийнинг берган хабарлари асосида баён қилинган. Яъни Фахриддин Розийнинг “Мовароуннаҳр диёрида бўлган мунозаралар” китобида зикр қилишича, Нуриддин Бухорий умрининг охирларида ҳаж сафарларига чиққан ва шу сафар асносида Хуросон ва Ироқда бу икки олим ўртасида мунозаралар бўлиб ўтган. Бу мунозаралар натижасида Нуриддин Бухорийнинг мотуридий ва ҳанафий олим эканлиги маълум бўлади. Ҳақиқатдан ҳам олимнинг тасниф қилган китобларига чуқур назар ташласак, Имом Собунийнинг Имом Мотуридий ва Имом Насафийларнинг фикрларига таржиҳ беришларини ва ўзи ёндашган масалаларда ҳам Мотуридия мазҳаби имомлари билан мувофиқ равишда маълумотларни келтирганини кўриш мумкин. Фиқҳий масалаларда билдирган фикрлари ҳам Нуриддин Собунийнинг ҳанафийлик мазҳабида бўлганини кўрсатади. Буюк мутафаккир, мутакаллим олим Нуриддин Собуний Бухорий умрининг охирги қисмини ватани Бухорода ўтказади ва шу ерда вафот этади. 4-курс талабаси Муродбек Худойқулов 488
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: “Пайғамбар алайҳиссалом ҳар бир ҳолатларида Аллоҳ Таолони зикр қилар эдилар”, дейилган. Абу Жаъфар Таҳовий роҳматуллоҳу алайҳ: “Бу ҳадис билан таҳоратсиз жунуб ва ҳайз ҳолатида ҳам Аллоҳ Таолони зикр қилиш мубоҳ бўлади”, дедилар. Таҳоратсиз Қуръонни ёддан ўқиш. Абдуллоҳ ибн Саламадан ривоят қилинган ҳадисда Али розияллоҳу анҳу айтадилар:” Пайғамбар алайҳиссалом жунубликдан бошқа ҳар бир ҳолатда Қуръон қироат қилар эдилар”. Абу Жаъфар роҳматуллоҳу алай: “Бу ҳадис билан таҳоратсиз ёддан Куръон қироат қилиш мубоҳдир”, дедилар. Жунуб ва ҳоиза Қуръондан бир оятни тўлиқ ёддан ўқиш хукми. Асаҳ қавлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб “Алҳамду лиллаҳ”, деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал “Бисмиллаҳ”, деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия) Қуръондан таълим берувчи муаллима аёл ҳайз кўриб қолса, болаларга Қуръонни сўзма-сўз, сўзларни ажратиб таълим бериши лозим бўлади. Ҳижжалаб ўқитиш макруҳ эмас. (Фатавои Ҳиндия) ТИИ талабаси Мухиддинов Алишер. 327
محمد بن جرير الطبري من علماء هذه الأمة المعتبرين والمعتمدين، عاش في القرن الثالث من الهجرة، ورحل في طلب العلم إلى بلاد شتى، وطوَّف في بلاد المسلمين كثيراً، ثم ألقى عصى الترحال، واستقر به المُقام في بغداد حاضرة العالم الإسلامي حينئذ. كان رحمه الله فقيهاً عالماً، برع في علوم كثيرة؛ كالقراءات، والتفسير، والحديث، والفقه، والتاريخ، وغيرها من العلوم؛ وصنف في علوم كثيرة، وصل إلينا منها كتابه في التفسير “جامع البيان في تفسير القرآن” وكتابه (التاريخ)، تلك المصنفات -التي أجاد فيها وأفاد- تُخبر بسعة علم الرجل، وغزارة إنتاجه، وقوة حجته. وكان -علاوة على ذلك- صاحب مذهب فقهي، بيد أنه لم يُقيَّض له من الأتباع من ينشر آراءه ويتبناها، فبقيت منثورة هنا وهناك. وما يهمنا في الحديث عن هذا الإمام الجليل كتابه “الجامع” ومنهجه في التفسير؛ فالطبري-بلا منازع- اُعتبر أباً للتفسير، بَلْ شيخ المفسرين، وعُدَّ تفسيره من أقوم التفاسير وأشهرها، والمرجع الأول للتفسير بالمأثور. وقد أجمع العلماء على عظيم قيمة هذا التفسير، وأنه لا غنى عنه لطالب العلم عموماً، وطالب التفسير على وجه الخصوص؛ يقول النووي فيه: “أجمعت الأمة على أنه لم يصنف مثل تفسير الطبري”. أما ابن تيمية فيقرر أن “تفسير الطبري” أصح التفاسير التي بين أيدي الناس. وقد كان “تفسير الطبري” محط اعتبار عند المتقدمين، وكان كذلك عمدة عند المتأخرين من أهل العلم عموماً والتفسير خصوصاً؛ فهو مرجع الأولين، وهو ملاذ الآخرين في موضوع التفسير. وكما كان لهذا التفسير أوَّليَّة زمانية فقد كان له كذلك أوَّليَّة موضوعية، فهو لم يقتصر على لون واحد من التفسير، بل اشتمل على ألوان من التفسير، رفعت من شأنه، وجعلت له تلك المنـزلة عند العلماء؛ فالطبري -على الرغم من اعتماده على التفسير بالمأثور أساساً- جمع إلى جانب الرواية جانب الدراية، واهتم بالقراءات القرآنية أي اهتمام، وكان له اعتناء بعرض وجوه اللغة، فضلا عن آرائه الفقهية واجتهاداته التي أودعها كتابه المذكور. إلاَّ أن السمة البارزة التي ميزت الطبري في “جامعه” ذاك المنهج العلمي الذي سلكه في التفسير؛ فالطبري بحق -كما يتبين لقارئ تفسيره- كان صاحب منهج واضح. ونستطيع أن نوجز منهج الطبري في “تفسيره” في النقاط التالية: – اعتماده أساساً على التفسير بالمأثور الثابت عن رسول الله صلى الله عليه وسلم، أو صحابته الكرام، أو التابعين؛ وهو لا يكتفي بذلك، بل نجده يشدد النكير على من يفسر القرآن بمجرد الرأي فحسب. ولا يُفهم من هذا النهج أن الطبري لم يكن يُعمل الرأي في تفسيره، بل الواقع خلاف ذلك، إذ إننا كثيرًا ما نجده يُرجِّح أو يصوب أو يوجِّه قولاً لدليل معتبر لديه. – كان يقف من السند موقف الناقد البصير، والعالمِ النحرير، الذي لا يقبل الرواية إلا بعد تمحيص وتدقيق. – ثم إنه كان يقدر إجماع الأمة، ويعطيه اعتباراً كبيراً في اختيار ما يذهب إليه ويرتضيه. – أما منهجه في التعامل مع القراءات القرآنية فيقوم على رد القراءات التي لم ترد عن أئمة القراءات المشهود لهم، أما القراءات الثابتة فكان له اختيار فيها؛ فهو أحياناً يرفض بعضها لمخالفتها الإجماع، وأحياناً أخرى يفضِّل قراءة على أخرى لوجه يراه، ويكتفي حيناً بالتسوية بين تلك القراءات دون ترجيح. – ومن منهجه كذلك أنه لم يكن يهتم بتفسير ما لا فائدة في معرفته، وما لا يترتب عليه عمل؛ كمعرفة أسماء أصحاب الكهف، ومعرفة نوع الطعام في المائدة التي نزلت على رسول الله عيسى عليه السلام ونحو ذلك. – وكان الطبري يحتكم كثيراً في تفسيره عند الترجيح والاختيار إلى...
Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур булсаю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир. Ушбу ояти каримада мусулмонларга ҳаром қилинган нарсалардан тўрт хили зикр этилмоқда. Биринчиси — ўлимтик. Яъни, Аллоҳ таоло ҳалол қилган ҳайвонлардан ўзи ўлиб қолганининг гўшти ҳаром бўлади. Соф инсоний табиат ўлимтикни хоҳламаслиги ҳаммага маълум. Ўлимтикни билиб туриб ейиш учун инсонлик табиатидан чиқиш керак. Бунинг устига, ҳайвонлардан касаллик етмаса, ўзидан-ўзи ўлмайди. Касаллик билан ўлган ҳайвондаги турли иллатлар ва микроблар унинг бутун гўштига тарқалиб кетади. Тиб илми бунга ўхшаш ҳикматларни кўплаб кашф этган. Биз билмаган яна қанча ҳикмати бор. Иккинчиси — қон. Яъни, ҳайвонни сўйганда оққан қонини тўплаб олиб, истеъмол қилиш ҳам ҳаромдир. Сўйилган ҳайвонларнинг томирларида қолган қонлар ҳаром эмас. Сўйилган ҳайвонларнинг бўғзидан оққан қони ҳам соф инсоний табиат инкор этади. Тиббий нуқтаи назардан қараганда ҳам, ҳайвон сўйилганда ундаги мавжуд барча микроблар, касалликлар ва бошка зарарли иллатлар қон билан чиқиб кетади, уларни тўплаб, тановул қилиш кони зиён. Аллоҳ таоло инсонга зарар келтирадиган нарсаларнинг барчасини ҳаром қилади. Учинчиси — чўчқанинг гўшти. «Гўшти» дейилганидан ёғи ёки бошқа жойи ҳалол экан-да, деган фикр келмаслиги керак. Чўчқа буткул ҳаром. Ўлимтик қон каби нажас — ифлос бўлгани учун ҳаром. Қолаверса, чўчқа табиати бузуқ ифлос ҳайвон, нима кўринса, еяверадиган махлуқ. Соф табиат эгалари ундан нафрат қиладилар. Ейилган озуқа инсон вужудига сингиб, ўз таъсирини ўтказади. Масалан, баъзи дориларни ичсангиз, Аллоҳ у моддаларга берган хусусият туфайли танадаги оғриқ қолади, баъзилари истеъмол қилинса, асаб ўрнига тушади ва ҳоказо. Шунингдек, баъзи овқатлар иссиқлигингизни ошириб юборса, бошқаси совуқлигингизни оширади. Хулоса шуки, тановул қилинган озуқалар инсонга ҳар жиҳатдан таъсир ўтказади. Тажрибалиларнинг таъкидлашича, дунёда эркаги урғочисини қизғанмайдиган бирдан бир ҳайвон чўчқа экан. Балки шу боисдандир, чўчқа гўшти кўп истеъмол қиладиган халқларнинг эркаклари аёлларини қизғанмайдилар, бу масалада иффат ва номус нималигини билмайдиган даюсларга айланиб қолганлар. Тиб олимлари чўчқа гўштида қон-томир ва юрак касалликларини тарқатувчи моддалар борлигини ҳам аниқлашди. Яна бошқа кўпгина зарарлари ҳам аён бўлди. Бу ҳақида ҳатто ўзлари чўчқа гўштини истеъмол қиладиган халқдарнинг вакиллари, Қуръон ва Исломдан бехабар кишилар илмий ишлар қилдилар, алоҳида китоблар ҳам ёздилар. Тўртинчиси — Аллоҳдан бошқанинг номини айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўшти. Аввал айтилган ўлимтик, қон ва чўчқа гўштларининг ҳаромлиги улардаги мавжуд нажосат ва моддий зарарлар эътиборидан эди. Аммо Аллоҳдан бошқанинг номи айтиб сўйилган ҳайвон гўштининг ҳаром бўлишида унга эътибор мутлақо йўк, балки бошқа эътибор бор. Аввало, таъкидлаш керакки, таомларнинг ҳалол-ҳаромлигини белгилашда инсоннинг амалига қараб ҳукм чиқариладиган фақат бир ҳолат бор, у ҳам бўлса, гўштини Аллоҳ ҳалол қилган ҳайвонларни сўйиш чоғидир. Бошқа таомларда бу ҳолат мезон бўлмайди. Мисол учун, нонни ким ёпади, бисмиллоҳ айтадими, айтмайдими, барибир ҳалол бўлади. Шунингдек, мевалар ва сабзавотлар ва бошқа озиқ-овқатларнинг ҳукми ҳам инсоннинг амалига боғлиқ эмас. Ҳайвонни сўяётганда эса сўювчи шахсга, унинг ниятига ва сўйиш услубига қаралади. Сўювчи ҳайвонни Аллоҳдан бошқанинг номини айтиб сўйса, гўшт ҳаромга айланади. Бу ерда моддий эмас, балки маънавий-руҳий ҳолат эътиборга олинган. Инсонни яратиб унга жон ато этган Зот Аллоҳ таолодир. Ҳудди шунингдек, сўйиладиган ҳайвонни ҳам яратиб, унга ҳам жон ато қилган Аллоҳ таолонинг Ўзидир. У Зот бир махлуқига (инсонга)...