islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 2019

Month

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ОРТИҚЧА ЮМУШЛАР БИЛАН ҚИЙНАБ ҚЎЙМАНГ

Қиз фарзанд ҳотиржам оилада ўзини эркин ҳис қилади. Ўғил фарзандлар эса, меҳнатда янада очилади. Қиз болани ҳимоя остида катта қилиш муҳим ва кичкина маликалардай парваришлаш, қилган иши учун эмас, қиз бўлиб туғилгани учун мақташ керак. Ўғил фарзанд эса – натижага жавоб беради. Яъни бола ақлини таниши билан уни мардлиги, жасурлиги, полвонлигини таъкидлаб бирон бир юмуш, қўлидан келадиган даражада вазифа бериб шу ишни бажаргани учун кўкларга кўтариб мақташ керак. Айнан қилган иши учун!!! Қиз болани эса, бу дунёга келганини ўзи бахтлиги, унинг ўзи севги эканлигини айтиб мақташ керак. Чунки, агар қиз болани қилган иши учун мақтаб ўргатиб қўйсак, келажакда бундай қиз фарзандларда: “Aгар бирон бир юмуш билан ўзимни кўрсатсамгина, мени яхши кўрадилар. Бўлмаса, мени қабул қилишмайди, уларнинг севгисига арзимайман” деган ўй-ҳаёл онгостига ўрнашиб қолади. Бу эса турмуш қурган қизларимизда ҳаётларида қийинчиликларга сабаб бўлади. Ўғил болаларни албатта ёшлик пайтидан спорт билан чиниқтирган афзал. Чунки уларни шу йўл билан чиниқтириш, кучлилигини сезиши учун, ғалабага эришишни ўрганиши эркаклик сифатини оширади. Қиз болаларда сал бошқачароқ, спорт билан шуғуллангани яхши фақат шу спорт туридан завқ олса, мазза қилиб ҳузурланса бу бошқа гап, титул ёки ғалабага эришиш учун қилинган ҳаракат бу ўғил болаларга кўпроқ ҳос. Қиз болаларда эса, машғулотларда шуғулланиш, қийин ишларни бажариш жараёнида оғриққа, машаққатга ўрганиб қолиш натижасида – уларда кучли сабр шаклланади. Бу сифатлар эса эркакларники. Ҳар бир вазиятга чидаш, азобланиш, қачон ўзи ўзгаради дея кутиш… охир оқибат ҳамма юкни бўйнига олиши ҳам аёлларда шу ердан бошланади. Бу ерда гап қиз фарзандларимизни ортиқча оғирлик қиладиган ҳолатлардан асраб авайлаш ҳақида. Лекин, ёшлигидан айниқса, қизларимизга оғриқларга ҳам “Чида ўтиб кетади” деб уларнинг зиммасига тўғри келмайдиган ишлар билан ўраб қўйиш мумкин эмас. Оқибатда келажак учун қалби оғриганда ҳам чидашга мажбур, лекин айтишга тили бормайдиган аёлга айланиб қолиши мумкин… Ҳар бир фарзанд севгида яралган. Улар бизга Яратган томонидан берилган ҳадя. Шундай экан, уларнинг тақдирига бефарқ бўлмайлик. Ҳар бир ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик. Шунда Сиз ва сизнинг ёнингиздаги ИНСОНЛАР бахтли бўладилар. Психолог  Гавхар Абдурахмонова 196

Испания археологлари илгари маълум бўлмаган кўплаб биноларни шу жумладан, Европанинг энг қадимги масжидини ӯз ерлари остига яширганлиги ҳақида маълум қилди

Геомагнетика тадқиқотлари давомида, олимлар Европада “Қоронғулик” асрларида қурилган ва замонавий Мадрид яқинида жойлашган вестгот давлатининг вайрон қилинган пойтахти Реккополисда деворлар ва бошқа биноларни қолдиқларини топдилар. Бу дегани, шаҳарнинг ёши 1400 йилга тенг бўлган ер ости бинолар ва харобаларни катталиги тахмин қилингандан каттароқ чиқди. Олимлар тадқиқотлар давомида ўрганилган ҳар бир бурчакда бинолар ва кўчалар мавжудлигини таъкидладилар. Уларнинг бирида, тупроқ қатлами остида, саройнинг бир қисми ва бино топилди. Улар дунёнинг ушбу қисмидаги энг қадимги масжиди бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда. Гарвард университети профессори Майкл Маккормик шундай деди: “Биз кашф эта олган ҳар бир қазилма маконида бинолар, кўчалар ва йўллар топдик”. Бу соҳадаги қазилма ишлари бир неча ўн йиллар мобайнида давом этмоқда, аммо археологлар шу пайтгача шаҳар деворлари ичидаги ҳудуднинг атиги 8 фоизини кашф қилишган. Археологлар ҳудудни кашф қилишнинг ноанъанавий усулидан фойдаланиб, деворлар ичидаги бўш жойлар аслида яширин кўчалар ва бинолар билан тўлдирилганлигини аниқладилар. Қазилма бинолардан бири, бошқа бинолардан фарқли ӯлароқ Макка тарафга қарата қурилганлиги аниқланди. Унинг режаси Яқин Шарқдаги масжиднинг қурилиш структурасини эслатади. У ҳақида батафсилроқ фақат бинони яхшилаб ўрганиш орқали билиб олиш мумкин . Агар дастлабки хулосалар тасдиқланса, у Европада мавжуд бўлган энг қадимги масжид ҳисобига киритилади.деб хабар беради islam.ru. Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 227

“Ойлар султони – Рамазон!” танлови иштирокчилари диққатига!

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайти муборак Рамазон ойига бағишлаб “Ойлар султони – Рамазон!” мақолалар танловини ўтказган эди. Мазкур танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросими жорий йилнинг 27 июнь куни соат 15:00 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида бўлиб ўтади. Тадбирга барча иштирокчиларни таклиф қиламиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 128

Бебаҳо ҳарф!

Қуръони Каримда зикр қилинган кўпликни билдирувчи энг қимматли «вов» (واو) ҳарфини биласизми? Айниқса бу «вов» ҳарфининг қадри мўъминлар учун шу қадар бебаҳоки, уни ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз! Ишонқирамаётган бўлсангиз қуйидаги маълумотни ўқинг! Аллоҳ таоло «Фотир» сураси 32-33- оятда марҳамат қилади: ثم أورثنا الكتاب الذين اصطفينا من عبادنا فمنهم ظالم لنفسه ومنهم مقتصد ومنهم سابق بالخيرات بإذن الله ذلك هو الفضل الكبير جنات عدن يدخلونها .. «Сўнг бандаларимиздан танлаб олганларимизга Китобни мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчи бор, улардан ўртачаси бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларда ўзувчи ҳам бор.. Ана шу айни улуғ фазлдир! Улар адн жаннатларига кирурлар…» Шайх Шинқитий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзи танлаб олган бандаларини уч гуруҳга тақсимламоқда: 1. Ўз нафсига зулм қилувчи; Бу Аллоҳга итоат қилади лекин гоҳида маъсиятга ҳам қўл уриб қўяди. 2. Ўрта ҳол; Бу эса Аллоҳга итоат қилади, маъсиятлардан ҳам сақланади. Бироқ нафл ибодатларга бепарволик қилади. 3. Аллоҳ изни ила яхшиликларда пешқадам; Бу эса Аллоҳнинг буйруларини бажаради, ҳаром қилган нарсаларидан сақланади, шу билан бирга нафл ибодатларда ҳам пешқадам бўлади. Ҳақ таоло бу тақсимни зикр қилганидан сўнг ортидан уларнинг барчасига адн жаннатларини ваъда қилиб: «Улар адн жаннатларига кирурлар…»-, дейди! Шу калимадаги «ядхулУУнаҳаа» феълининг (вов)ини биз «УЛАР» дея таржима қилдик. Ушбу «вов» ҳарфи жамоатни билдиради. Яъни юқорида зикри ўтган уч гуруҳнинг ҳаммаси адн жаннатларига киришини айнан мана шу ҳарф ифода қилмоқда. Мусулмон учун айнан шу ҳарф ўта қимматли ва жуда қадрлидир. Ушбу маънони жуда яхши фаҳмлаган аҳли илмлар: «Мана шу «вов» ҳарфи кўз ёшлари ила ёзилишга лойиқ ҳарфдир!», дейишган. Азвоул баён. 5-жилд, 490 саҳифа. Зеро мусулмонлар модомики иймонлари очиқ куфрга булғанмас экан юқорида зикри ўтган уч гуруҳдан бирига мансубдирлар. Бу ояти каримадаги «улар» маъносини ифода қилган «вов» ҳарфи эса ҳар бир мусулмоннинг жаннатга киришини билдиради. Бу мўъминлар учун очиқ ойдин башоратдир! Зотан Аллоҳ таоло берган ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмайди. Бундан ортиқ ҳушхабар борми?! Азизлар! Шунинг учун ҳам анави ўзидан бошқа ҳаммани дўзахга ҳукм қилаётган такфирчиларнинг гап-сўзи сизни тушкунликка туширмасин! Робимизнинг раҳмати кенг, мағфирати беқиёсдир! Роббим! Нақадар меҳрибон, нақадар саҳий ва нақадар улуғ Зотсан! Марҳамат эшикларинг бунчалар кенг! Ўзинг иймонларимизни саломат қил! Ибодатларимизни қабул айла! Бизларни дунёда мусулмон ҳолда яшашимизга; – вафот топишда мўъмин ҳолда бўлишимизга; – жаннатдаги солиҳлар даврасидан жой олишимизга Ўзинг мадад бер! Сен раҳм қилмасанг бошқа меҳрибонимиз; Сен афу қилмасанг бошқа илтижо қиладиганимиз; Сен даргоҳинга қабул қилмасанг бош урадиган ўзга остонамиз йўқ! Ғарибларга Ўзинг йўлдош бўл! Мазлумларга Ўзинг нусрат бер! Мусулмон юртларимизни тинч, мусулмон миллатларимизни бирдам қил! Омин! Омин! Омин! Салоту саломларимиз Пайғамбаримизга бўлсин!   © Аброр Мухтор Алий 287

Ёш мусулмон яна бир бор ақлий арифметика бўйича жаҳон чемпионига айланди

22-23 июнь кунлари Анталия шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда Доғистон пойтахтидан Магомед Кагиров ақлий арифметика бўйича жаҳон олимпиадасининг ғолибига айланди. Унда дунёнинг 16 мамлакатидан келган 600 га яқин вакиллар иштирок этишди. Илгари, бу ёш чемпион Малайзияда бўлиб ўтган UCMAS дастурининг ақлий арифметикаси бўйича глобал мусобақа ғолиби бўлган эди. Шу билан у икки маротаба Россия чемпиони бўлди, деб хабар беради islam.ru 217
1 2 3 4 5 28