islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 26, 2019

Day

“Ойлар султони – Рамазон!” танлови иштирокчилари диққатига!

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайти муборак Рамазон ойига бағишлаб “Ойлар султони – Рамазон!” мақолалар танловини ўтказган эди. Мазкур танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросими жорий йилнинг 27 июнь куни соат 15:00 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида бўлиб ўтади. Тадбирга барча иштирокчиларни таклиф қиламиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 117

Бебаҳо ҳарф!

Қуръони Каримда зикр қилинган кўпликни билдирувчи энг қимматли «вов» (واو) ҳарфини биласизми? Айниқса бу «вов» ҳарфининг қадри мўъминлар учун шу қадар бебаҳоки, уни ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз! Ишонқирамаётган бўлсангиз қуйидаги маълумотни ўқинг! Аллоҳ таоло «Фотир» сураси 32-33- оятда марҳамат қилади: ثم أورثنا الكتاب الذين اصطفينا من عبادنا فمنهم ظالم لنفسه ومنهم مقتصد ومنهم سابق بالخيرات بإذن الله ذلك هو الفضل الكبير جنات عدن يدخلونها .. «Сўнг бандаларимиздан танлаб олганларимизга Китобни мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчи бор, улардан ўртачаси бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларда ўзувчи ҳам бор.. Ана шу айни улуғ фазлдир! Улар адн жаннатларига кирурлар…» Шайх Шинқитий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзи танлаб олган бандаларини уч гуруҳга тақсимламоқда: 1. Ўз нафсига зулм қилувчи; Бу Аллоҳга итоат қилади лекин гоҳида маъсиятга ҳам қўл уриб қўяди. 2. Ўрта ҳол; Бу эса Аллоҳга итоат қилади, маъсиятлардан ҳам сақланади. Бироқ нафл ибодатларга бепарволик қилади. 3. Аллоҳ изни ила яхшиликларда пешқадам; Бу эса Аллоҳнинг буйруларини бажаради, ҳаром қилган нарсаларидан сақланади, шу билан бирга нафл ибодатларда ҳам пешқадам бўлади. Ҳақ таоло бу тақсимни зикр қилганидан сўнг ортидан уларнинг барчасига адн жаннатларини ваъда қилиб: «Улар адн жаннатларига кирурлар…»-, дейди! Шу калимадаги «ядхулУУнаҳаа» феълининг (вов)ини биз «УЛАР» дея таржима қилдик. Ушбу «вов» ҳарфи жамоатни билдиради. Яъни юқорида зикри ўтган уч гуруҳнинг ҳаммаси адн жаннатларига киришини айнан мана шу ҳарф ифода қилмоқда. Мусулмон учун айнан шу ҳарф ўта қимматли ва жуда қадрлидир. Ушбу маънони жуда яхши фаҳмлаган аҳли илмлар: «Мана шу «вов» ҳарфи кўз ёшлари ила ёзилишга лойиқ ҳарфдир!», дейишган. Азвоул баён. 5-жилд, 490 саҳифа. Зеро мусулмонлар модомики иймонлари очиқ куфрга булғанмас экан юқорида зикри ўтган уч гуруҳдан бирига мансубдирлар. Бу ояти каримадаги «улар» маъносини ифода қилган «вов» ҳарфи эса ҳар бир мусулмоннинг жаннатга киришини билдиради. Бу мўъминлар учун очиқ ойдин башоратдир! Зотан Аллоҳ таоло берган ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмайди. Бундан ортиқ ҳушхабар борми?! Азизлар! Шунинг учун ҳам анави ўзидан бошқа ҳаммани дўзахга ҳукм қилаётган такфирчиларнинг гап-сўзи сизни тушкунликка туширмасин! Робимизнинг раҳмати кенг, мағфирати беқиёсдир! Роббим! Нақадар меҳрибон, нақадар саҳий ва нақадар улуғ Зотсан! Марҳамат эшикларинг бунчалар кенг! Ўзинг иймонларимизни саломат қил! Ибодатларимизни қабул айла! Бизларни дунёда мусулмон ҳолда яшашимизга; – вафот топишда мўъмин ҳолда бўлишимизга; – жаннатдаги солиҳлар даврасидан жой олишимизга Ўзинг мадад бер! Сен раҳм қилмасанг бошқа меҳрибонимиз; Сен афу қилмасанг бошқа илтижо қиладиганимиз; Сен даргоҳинга қабул қилмасанг бош урадиган ўзга остонамиз йўқ! Ғарибларга Ўзинг йўлдош бўл! Мазлумларга Ўзинг нусрат бер! Мусулмон юртларимизни тинч, мусулмон миллатларимизни бирдам қил! Омин! Омин! Омин! Салоту саломларимиз Пайғамбаримизга бўлсин!   © Аброр Мухтор Алий 282

Ёш мусулмон яна бир бор ақлий арифметика бўйича жаҳон чемпионига айланди

22-23 июнь кунлари Анталия шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда Доғистон пойтахтидан Магомед Кагиров ақлий арифметика бўйича жаҳон олимпиадасининг ғолибига айланди. Унда дунёнинг 16 мамлакатидан келган 600 га яқин вакиллар иштирок этишди. Илгари, бу ёш чемпион Малайзияда бўлиб ўтган UCMAS дастурининг ақлий арифметикаси бўйича глобал мусобақа ғолиби бўлган эди. Шу билан у икки маротаба Россия чемпиони бўлди, деб хабар беради islam.ru 211

“Саҳиҳи Бухорий”га нисбатан диққат-эътибор

“Саҳиҳи Бухорий”ни аҳли суннат ва жамоат уламолари, мусулмон умматининг аксар қисми “Қуръон”дан кейинги энг ишончли манба деб билганлар. Шунинг учун, уламоларнинг ҳам, мусулмон умматининг ҳам “Қуръон”дан кейинги энг катта ва энг кучли диққат-эътиборлари унга нисбатан бўлган, десак муболаға бўлмайди. Имом Бухорийнинг шахсан ўзидан “Саҳиҳи Бухорий”ни 90 000 нафар киши ўқиганлиги манбаларда қайд қилинган. Асрлар давомида дунё уламолари “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқишга, ўқитишга катта аҳамият бериб келганлар. Уни ўрганиб, тадқиқ ва таҳлил қилишга диққат қаратганлар. Жумладан, Тақийуддин Муҳаммад ал-Ихноий (660-750 ҳ./1262-1349 м.) моликий мазҳаби бўйича Миср диёрларига қозикалон бўлган. Бироқ, кўп китоб ўқиганлиги натижасида ёшлигида кўзлари ожиз бўлиб қолган экан. Ўша даврнинг султони унинг олимлигини кўриб, “Агар кўзингиз аъмо бўлмаганида, сизни қози қилиб таъйинлаган бўлар эдим”, дебди. У султондан муҳлат беришини сўраб олибди. Ўша давр табиблари роса уни даволашибди, олти ойларда кўзи батамом кўрадиган бўлибди. Султон ҳам ваъдасига вафо қилиб, уни 732 ҳ./1332 м. йили бутун мамлакатга қозикалон қилиб таъйинлабди. “Мен ҳеч қачон қозиликдан бўшатилмайман. Агар бўшатиладиган бўлсам, яна кўр бўлиб қоламан!”, дер экан. Ҳақиқатдан ҳам, вафотига қадар қозикалон бўлган. Тақийуддин Муҳаммад ал-Ихноий қозикалон бўлганидан сўнг бутун мамлакатнинг илм толиблари ва аҳли илмларини йиғиб, “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқиб беришни мақсад қилибди. Бунинг учун роппа-роса 210 та мажлис (дарс, баҳс, суҳбат) ташкил қилинган экан. Бу оммавий дарс жараёни икки йилга чўзилган. “Саҳиҳи Бухорий” дарсида олим ҳар бир бобни чуқур таҳлил ва таҳқиқ қилиб, баҳс ва мунозараларга ўрин бериб, катта илмий тадқиқот билан амалга оширибди. “Саҳиҳи Бухорий”ни тўлиқ ўқиб-ўқитиш билан бирга уни тўлиқ ёд олиш анъанаси мусулмон умматида у ёзилган даврдан бери то ҳозирги кунгаа давом қилиб келмоқда. Бу “Саҳиҳи Бухорий”га нисбатан мусулмон умматининг диққа-эътибори не чоғлик эканини билдиради. Китобхонлик, “Саҳиҳ”хонлик, “Саҳиҳи Бухорий”хонлик, Имом Бухорий меросига эътибор мана бундай бўлади: Яман муҳаддиси ва алломаси, ҳанафий олими Сулаймон ибн Иброҳим ат-Таъаззий (745-825 ҳ./1345-1422 м.) ўз даврининг жуда кўплаб муҳаддисларида таълим олган бўлиб, ўз замонасида яманликларнинг ҳадис илмидаги шайхи бўлган. У “Саҳиҳи Бухорий”ни 150 марта ўқиб-ўтказган, шогирдларига таълим берган, устидан кўриб, шарҳ ва изоҳлар тузиб чиққан экан. Қоҳирада ҳанафий мазҳабидаги Абу Бакр ибн Муҳаммад ал-Қоҳирий (ваф. 905 ҳ./1500 м.) деган савдогар яшаб ўтган экан. У ипак бозорида савдогарлик қилган. Лекин, камгап, салобатли, виқорли бўлган. Ёши ўтган сайин тижоратдан кўра илм олишга ҳаваси орта борибди. Ёши бир жойга борганда илм олишга киришибди ва дарс бера оладиган “Савдогар олим” деган ном билан танилибди. У саксон ёшида “Саҳиҳи Бухорий”ни бошдан-охир тўлиқ равишда роппа-роса 95 (тўқсон беш) марта ўқиб чиққанлигини эътироф қилганлар! Манбаларда уни бундан кейин ҳам “Саҳиҳи Бухорий”ни бир неча марта ўқиб чиққан, деб қайд қилинган. Демак, уни муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳазратларининг шоҳ асари “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарини роппа-роса 100 марта ўқиб чиққан олим бўлиб тарихда қолган, дейишимиз мумкин. Абу-л-Аббос Аҳмад ибн Абу Толиб ал-Ҳажжор (ваф. 730 ҳ./1330 м.) талабаларга “Саҳиҳи Бухорий”ни 70 мартадан кўпроқ ўқитгани маълум. У Дамашқда “Солиҳия” мадрасасида таълим берган. Кейинчалик Ҳимс, Ҳумот, Баълабакка ва Қоҳира шаҳарларига бориб ҳам талабаларга “Саҳиҳи Бухорий”дан маъруза қилган экан. Яна бир ҳанафий олими Шаҳобиддин ал-Кулутоний (762-835 ҳ./1360-1431 м.) “Саҳиҳи Бухорий”ни 50 марта тўлиқ ўқиб чиққан экан. У ҳам Қоҳирада яшаб, талабаларга дарс берган олим ҳисобланади. Яна бир олим Фахриддин Усмон ат-Тўзарий...