islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 2019

Month

Муфтий Усмонхон Алимов Австриядаги анжуманда нутқ сўзлади

19-июнь куни Австрия давлатининг пойтахти Вена шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси, Германиядаги Озарбайжон Республикаси элчихонаси, Подшоҳ Абдулазиз номидаги Маданият ва динлараро мулоқот халқаро маркази, Женеванинг инсон хуқуқлари ва халқаро мулоқот маркази ҳамда Озарбайжон цивилизациялар ва динлараро ёрдам халқаро маркази томонидан ташкил этилган “Динлар ва цивилизациялараро ҳамкорликдан умумбашарий бирдамлик сари” номли халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Muslim.uz хабар бермоқда. Анжуманда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари иштирок этмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов ҳам анжумани ишида фаол қатнашмоқда. Сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хусусан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилганини алоҳида таъкидладилар. Дарҳақиқат, бутун дунё халқлари турли муаммоларга дуч келаётган ҳозирги мураккаб шароитда илоҳий динлар пешволари бир жойга жамланиб, ягона мақсад – йўлида ҳамкорлик қилишлари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур анжуманда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан делегация вакиллари бир мажлисда жам бўлиб, муҳим масалаларни машварат қилишлари, албатта, ўзининг ижобий натижаларини беради, инша Аллоҳ. Ушбу нуфузли анжуманда сўзга чиққан нотиқлар турли халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш ҳамда умумбашарий бирдамликни таъминлаш кераклиги борасида сўз қилдилар. 181

“УМРИМ БЕЗАГИСАН, МАЪҲАДИМ!”

     Озод ва обод, мустақил юртда яшаш инсон фарзанди учун улкан саодатдир. Истиқлол чаманида яшнаган она Ватанимиз бағрида мусаффо орзуларимиз осмон қадар юксалаётгани рост. Яратганга минг шукурки, бу тинч, мусаффо, келажаги буюк давлатда туғилиб камолга етиш, илму фан, касб-ҳунар эгаллаш бизнинг ТИИ талаба қизларига ҳам насиб қилди.      Жорий  йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти талаба қизлари ва 2018-2019 ўқув йилининг битирувчилари ҳамда турли таълим муассасаларидан ташриф буюрган  меҳмонлар иштирокида хатмона кечаси бўлиб ўтди. Байрам тадбирида иштирок этиб битирувчи талабаларга оқ фотиҳа бериш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро академияси ва “Хастимом” МФЙдан, Мовароуннаҳр нашриёти, Тошкент шаҳар вакиллиги, “Хадичаи Кубро” ЎМИБЮдан ҳамда ўнлаб институтнинг фахрий ходимларидан иборат азиз меҳмонлар ташриф буюрди.     Тадбирнинг аввалида кечанинг қаҳрамонлари бўлмиш битирувчилар  кириб келишди. Қуръони каримни 2-босқич талабаси Саидалиева Муфаззала  тиловат қилди ва тадбир устозлар қилган  гўзал дуолар билан очилди. “Хатмона 2019” байрам тантанасида нуфузли меҳмонларга сўз навбати берилди. Улар битирувчиларга ўзларининг самимий тилак, хайрли дуо ва қимматли насиҳатларини билдирдилар. Сўнгра институтнинг фаол битирувчи талаба қизлари раҳбарият томонидан “Фахрий ёрлиқ”, ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир давомида биринчи курс талаба қизларининг бадиий чиқишлари ўзгача файз  бағишлади. Хатмона тадбири битирувчиларнинг келгуси ҳаётига гўзал дуои хайрлар  қилиш билан якунланди. ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 174

«Даволаса 7 кунда, даволамаса 3 кунда тузалади…»

Бугунги мавзуйимиз иситма! Охирги вақтларда дорихоналар кўпайиб кетганлиги жуда кўпчилик қатори мени ҳам ҳайрон қолдирмоқда. Ростдан ҳам, халқимиз дори билан даволашга жуда ҳам берилиб кетган, касалликни олдини олиш учун соғлом овқатланиш ва соғлом ҳаёт тарзига эътибор эса, жуда кам. Бу ҳақда Инша Аллоҳ, бошқа сафар гаплашамиз… Ҳозир таъкидлаб ўтмоқчи бўлган нарсам – биз танамизга ўз-ўзини даволаб, касалликларни енга олиши учун имкон беришимиз керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Тийн сурасида «Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик», дея марҳамат қилган. Иситма бу – нафақат ОРВИ, балки барча инфекцион касалликларнинг кўрсаткичи (симптом) ҳисобланади. Тана ҳароратини кўтарилиши билан организм касалликни келтириб чиқарувчиларга қарши курашади. Касалликни келтириб чиқарувчи вирусларга қарши курашувчи моддалардан энг асосийси бу интерферон. Интерферон – вирусларни нейтраллаштира оладиган оқсил. Уни танада ишлаб чиқарилиши эса, тана ҳароратини ошиши билан узвий боғлиқ. Яъни тана ҳарорати ошганда у кўпроқ ишлаб чиқарилади. Тана ҳарорати ошишининг 2 3- кунларида унинг ишлаб чиқарилиши максимум даражага етади. Агар бу оқсил касалликни енгиш учун кам бўлса, ( бола нозик бўлганида, ёки ота-оналар иситмани «туширса») касалликни 3 кунда даволаниш имконияти йўқолади. Бу ҳолатда ёрдамга бошқа моддалар келади, лекин энди касалликни тузалиши озгина чўзилади, яъни касаллик бошланганининг 7 кунигача. Айтганча, бу кўпчиликни ўйлантирган бир саволга жавоб бўла олади. Одатда ота-онаси жуда ҳам ғамҳўр болалар узоқроқ касал бўлишади. Демак, кўп касалликлар, одатда, даволанмаса 3 кунда, даволанса 7 кунда соғаяр экан. Ҳар бир боланинг иситмага чидамлилиги ҳар ҳил. Баъзи болалар 39 даража иситма билан ҳам ўйнаб юрса, баъзилари эса 37,5 даража иссиқ билан ҳам ҳолдан тойиб қолади. Шу сабабли, ҳаммага умумий қилиб, тана ҳарорати неча даража иссиқ бўлганида дори бериш кераклиги ҳақида умумий маслаҳат бериш мумкин эмас. Тана ҳарорати кўтарилганда , танага ҳароратни тушириш учун имконият бериш керак: 1. Тана ҳарорат терлаганда пасаяди 2. Чиқарилаётган нафас ташқаридаги ҳавони иситганда пасаяди Демак, иситмалаётганда жуда кўп суюқлик ичиш ва хона ҳароратини салқинроқ, 16-18 даражада сақлаш жуда ҳам муҳим. Эътибор беринг! Иситмалаётган бола танасини ташқи тарафдан совитишга ҳаракат қилиш нотўғри (масалан, совуқ нарсалар болани “растирание” қилиш. Бу ҳолатда қон айланиши секинлашиб, терлаш камаяди. Тана ташқи ҳарорати пасаяди, лекин ички аъзолар ҳарорати кўтарилади. Иситмани зудлик билан тушириш керак бўлган ҳолатларда таблетка, сироп, свечалардан фойдаланган маъқул. Иситмани зудлик билан тушириш шартлигига 3 та сабаб бўлиши мумкин: 1. Иситмага чидамсизлик; 2. Касалликни нерв системаси билан боғлиқлиги ( халқ тилида буни судирги дейди) 3. Тана ҳароратининг 39 даража ва ундан юқори эканлиги; Демак, қўшимча даволовчи дориларни таъсирини камайтирмаслик ва организмни касаллик билан курашишига ёрдам бериш учун жуда кўп суюқлик ҳамда салқин хона ҳарорати зарур экан. Илоҳим, фарзандларимиз соғлом ва иммунитети кучли бўлиб улғайсин! П.С. Маслаҳатлар Доктор Комаровский маслаҳатлари асосида тайёрланди Манбаа: http://Muslima ona kundaligi 352

Мактаб формаси ҳозирча мажбурий бўлмайди. Форма етказиб бериш бўйича иш бошлаб қўйган тадбиркорлар вазирликка боришди

17 июнь куни Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига мурожаат этган бир қатор тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. «Учрашувда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари ҳамда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 30 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Суҳбат жараёнида тадбиркорлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори юзасидан оммавий ахборот воситаларида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг мажбурий ягона замонавий формасига ўтилишига доир чиқишлар, улардаги турли хил қарашларга муносабат билдириш сўралди. Хусусан, янги 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар учун мактаб формаларининг ихтиёрий деб маълум қилингани, шунингдек мажбурий этиб белгиланиш муддати жуда кечга суриб юборилиши ҳақидаги ахборотлар тадбиркорлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдосини ташкил этишда салбий таъсир кўрсатаётгани, сотилган маҳсулотларни ота-оналар қайтариб келаётгани ҳам учраётгани, шу билан бирга тадбиркорларнинг аксарияти мазкур ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун банклардан кредитлар олгани сабабли бундай ҳолат охир-оқибатда уларни банкрот ҳолатига олиб келиши мумкинлиги айтиб ўтилди. Бу эса ўз навбатида жойларда ишчи ўринлар камайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, тадбиркорлар қарор билан тасдиқланган форма фасонлари ва уларни тикишда қўлланадиган матолар ота-оналар томонидан маъқулланаётганини билдирди. Жойлардаги учрашувларда ота-оналарнинг аксарияти ушбу формани жорий этиш таклифини маъқуллашаётгани, кимдадир уни сотиб олишга молиявий қийинчилик бўлса, уларга имкон борича тадбиркорлар ёрдам беришга ҳаракат қилаётгани таъкидланди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан шу кунга қадар тикилган мактаб формаси савдосини ташкил қилиш жараёнида чин етимларга – бепул, кам таъминланганларга – имтиёзли равишда етказиб бериш бўйича ҳам ташаббус кўрсатиш билдирилди. Халқ таълими вазири ўз навбатида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори ўз кучини йўқотмагани, шу билан бирга кўплаб ота-оналар, айниқса кўп фарзандли, эҳтиёжманд оилалар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда вазирликка келиб тушаётган эътирозларни инобатга олган ҳолда мажбурий мактаб формасига ўтиш муддатини кечиктириш зарурияти туғилгани ҳақида тушунтириш берди. Учрашувда 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларида Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарорида белгиланган мактаб формаларидан ташқари бошқа фасондаги формаларни марказлашган ҳолда харид қилишга йўл қўйилмаслиги ҳамда ота-оналарга жойларда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан белгиланган тадбиркорлар маҳсулотларини харид қилиш бўйича барча мутасадди раҳбарларга кўрсатма берилиши таъкидланди», дейилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарида. 2018/2019-ўқув йилида ягона мактаб формасини кийиш ўқувчилар учун ихтиёрий эди. Янги ўқув йилидан бошлаб эса мактабга ягона формада келиш мажбурий бўлиши кутилаётганди. Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 15 августида ягона мактаб формаси тўғрисидаги қарорни қабул қилган эди. Жорий йилнинг майида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева янги ўқув йилидан мактаб формасини мажбурий қилмасликни айтиб, мактабларда бошқа камчиликлар ва муаммоларга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаганди. Июнь ойида эса Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб формаси 2019/2020-ўқув йилида ҳам ихтиёрий бўлиши, бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилиниши кутилаётганини айтиб ўтди. Манбаа:http://kun.uz 173

Энди мақсадли қабулга топшириш учун ўша ҳудуднинг дипломи талаб этилмайди

Янги ўқув йилидан мақсадли қабулга ҳужжат топшириш учун фақат абитуриент мансуб бўлган ҳудуднинг дипломи талаб қилиниши бўйича тақиқ бутунлай бекор бўлди. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев телеграмдаги каналида бу борада изоҳ берди. «2017 йилдан бошлаб тиббиёт йўналишларида, кейинчалик аграр ва қишлоқ хўжалиши йўналишида ҳам мақсадли қабул асосида давлат гранти бўйича ўқишга қабул қилиш бошланган эди. Илгари қоида бўйича, мақсадли қабулга топшириш учун фақат ўша ҳудуддаги коллеж-лицейда ўқиган бўлиши керак эди. Яъни навоийлик абитуриент Навоий вилоятига ажратилган мақсадли қабул учун даъвогарлик қилмоқчи бўлса, у албатта коллеж ёки лицейни Навоийда тугатган бўлиши шарт эди. Бундай тақиқ бирмунча кулгили чекловларни келтириб чиқарар эди. Масалан, андижонлик абитуриент Фарғона тиббиёт коллежида ўқиган бўлса, унда у на Андижон бўйича, на Фарғона бўйича мақсадли қабулга топшира олар эди. Бундай вазиятда абитуриент шунчаки тиббиёт йўналишида давлат грантида ўқиш ҳуқуқидан автоматик маҳрум бўлиб қолар, фақат контрактга даъвогарлик қила олар эди. Ниҳоят 27.04.2019 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли қарори билан мақсадли қабулга қўйилган ушбу тақиқ бутунлай бекор бўлди. Бу нима дегани? Эндиликда муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумот бўйича) исталган абитуриентлар, улар қайси ҳудудда таҳсил олганидан қатъи назар, мақсадли қабулга даъвогарлик қила олади. Масалан, андижонлик абитуриент Фарғонада ўқиганми, Тошкентда ўқиганми, Самарқандда ўқиганми, фарқи йўқ, энди у Андижон учун ажратилган мақсадли қабулга топшира олади. Демак, бундай буён давлат грантига кириш учун барчада бирдек имконият пайдо бўлади», дейилади хабарда.  Манбаа:http://kun.uz 142
1 3 4 5 6 7 28