islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 11, 2019

Day

Институтимизда “Китобхонлик куни” муносабати билан китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди

Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, аждодлари бошлаган ҳайрли ишларни давом эттиришга қодир бўлган ҳар томонлама комолотга етган авлодни енгиб бўлмайди. Доим ўрганиш, изланиш, янгиликка интилиб яшаш, теран фикрлаш, юксак натижаларни қўлга киритиш учун китоб билан ошно бўлиш зарур. Бугун диний таълим муассасаларда ёшлар таълим-тарбияси, маънавий баркамоллигига эътиборнинг кучайтирилиши халқимизнинг ёшлар келажагига юксак ишонч билдирилаётганидан далолатдир. Шуни инобатга олиб талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жорий қилинган “Китобхонлик куни” муносабати билан институтда ҳар ойда китоб кўргазма савдоси ташкил этиш йўлга қўйилган. Мазкур анъанага мувофиқ институт устоз ва талабаларининг диний-маърифий, маънавий ва бадиий савияларини янада юксалтириш мақсадида 2019 йил бугун 11 сентябрь куни “Мовароуннаҳр” нашриёти ҳамкорлигида ташкил этилган китоб кўргазма савдоси бўлиб ўтди. Кўргазмада институтнинг устоз ва талабалари фаол иштирок этди. Мазкур кўргазмада “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари кўргазма иштирокчиларига 35 номдаги 740 дона бадиий, илмий, тарих, диний-маърифий адабиётлар, араб, инглиз, рус ва ўзбек тили луғат китоблари, шеърий тўплам китобларни тақдим қилдилар. 138

ҚУРЪОНГА ЭҲТИРОМ (5-қисм)

Инсониятни ҳидоятга чорловчи, самовий китобларнинг сўнггиси, тиловати ҳам, ҳифзи ҳам, эҳтироми ҳам ибодат, олдинга қўйганларни жаннатга бошлаб борувчи, ортга қўйганларни эса жаҳаннамга ҳайдаб борувчи ҳужжат, мусулмонларнинг ҳаёти дастури, мўминларга хушхабар берувчи, кофирларни огоҳлантирувчи, Раббимизнинг мўъжиза каломи бўлмиш – Қуръони каримга ҳурмат кўрсатиш ҳақида берилаётган мақолаларимизнинг сўнгги қисмини Аллоҳнинг тавфийқи ила ҳукмингизга ҳавола этамиз. Тўртинчи қисмнинг сўнггида Каломуллоҳни хатм қилган қори дуо қилиш учун аҳли оиласини жамлаши ҳам Аллоҳнинг каломига кўрсатилган ҳурмат намунасидан деб айтилган эди. Шунга илова тарзида: Абу Бакр Анбарий раҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилади: бизга Идрис хабар қилди, бизга Халаф ҳадис айтди, бизга Вакиъ Мисъардан ҳадис айтди, у Қатодадан: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачонки Қуръонни хатм қилса оиласини йиғар ва биргалашиб дуо қилар экан. Шунингдек, Мужоҳид, Уббода ибн Абу Лубоба ва яна уларнинг бир қанча замондошлари қачонки Қуръон хатм қилиш учун қўлларига мусҳаф олса оиласига “тайёр туринглар, хатми Қуръон пайтида Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлади”—деб огоҳлантириб қўйишар экан. Иброҳим ат-Таймий айтади: Кимки Қуръонни кундузнинг аввалида хатм қилса унга фаришталар то кун кеч киргунча саловат айтиб туришади. Туннинг аввалида хатм қилганларга эса тонг отгунча саловат айтиб туришади. Салафи солиҳлар кундузнинг ҳам туннинг ҳам аввалида хатм қилишни мустаҳаб санардилар. Қуръон оятларидан таъвиз (тумор) ёзиб олинганда у билан ҳожатхонага кирмаслик; Лекин, тери ё кумушдан махсус ғилофланган бўлса у билан киришнинг зарари йўқ. Қуръон оятларини ёзиб, сўнгра уни сувга чайиб ичганда ҳар бир хўпламида “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” демоқ ва олий ният қилмоқ; шундай қилинса Аллоҳ унинг ниятига етказади деб умид этилади. Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтган: Қуръон оятларини ёзиб уни беморга ичиришнинг зарари йўқ. Ал-Боқир Абу Жаъфар айтган: кимки қалбида қасоват (юрак сиқилиши)ни хис қилса Ёсин сурасини бир идишга заъфарон билан ёзиб ичсин. Байҳақий. Шўъаб ул-иймон. Қуръони карим сураларини тилга олганда “сурача” деб айтмаслик; Маккий раҳимаҳуллоҳ айтишича, Абулолия “катта сура, кичкина сура” деганларни хушламас экан. Бир одам “кичкина сура” деганда унга қарата танбеҳ оҳангида: “сен ундан ҳам кичкинасан” деган экан. Қуръон тиловатини ҳар қандай бошқа машғулотлардан афзал билмоқлик; Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Парвардигор азза ва жалла: “Қуръон ва менинг зикрим кимники мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса, унга бошқа сўровчиларга берилгандан афзалини бераман”, дейди. Аллоҳ каломининг бошқа каломларга нисбатан фазли Аллоҳнинг махлуқотларига нисбатан бўлган фазли кабидир!” Термизий. Аллоҳнинг каломини улуғлаган кимсани Аллоҳ ташлаб қўймайди. Қуръонни улуғлаган ўзи ҳам улуғ бўлади, даражаси юксалади! Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, : أَمَا إِنَّ نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَدْ قَالَ : إِنَّ اللهَ يَرْفَعُ بِهَذَا الْكِتَابِ أَقْوَامًا وَيَضَعُ بِهِ آخَرِيْنَ.- رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وَابْنُ مَاجَه Ҳой! Албатта, Набийингиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқатда айтди: “Албатта, Аллоҳ бу Китоб билан баъзи қавмни юксалтиради ва кимларнидир  пастлатади!” Имом Муслим ва Ибн Можа. Яратган Мутакаллим Раббимиз Ўз каломини муносиб тарзда эҳтиром айлашимиз учун тавфиқ берсин! Қуръон билан фақат кўтарилиш насиб этсин! Қуръон билан тубанликка кетадиганларга қўшилиб қолишдан Ўзи асрасин! Омин! Тамом! Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби 237