islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 27, 2019

Day

Шис алайҳиссалом

Қобил Ҳобилни ўлдиргандан кейин, Одам ва Ҳавво онамиз қирқ кун аза тутдилар, ҳеч нарса емадилар ва ичмадилар. Шунда Аллоҳ таоло Одамга: – Эй Одам! Мотамни тўхтатинглар. Мен сизга Ҳобилга ўхшаш ўғилни бераман, у солиҳ инсон ва пайғамбарларнинг отаси бўлади. Кейин Ҳавво онамиз Ҳобилга ўхшаш ўғил туғди. Одам уни Шис деб атади. Шис Ҳобил эвазига берилган Аллоҳнинг инояти эди. Аллоҳ таоло Шисга эллик саҳифа туширди. Абу Зарр Ғифорий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Шисга эллик саҳифа туширилган” (Ибн Ҳиббон ривояти). Шис отаси Одам алайҳиссаломга Аллоҳ томонидан топширилган вазифаларни давом эттирди. У одамларни ёлғиз Аллоҳга итоат этишга ва шариъатга риоя қилишга чақирди. Ўша пайтда барча одамлар ягона дин – Аллоҳнинг кўрсатмасига бўйсиниб фақат Аллоҳгагина ибодат қилар эдилар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмасдилар. Шис Аллоҳдан янги шариъатни қабул қилди, у акаси синглисига уйланишни ман қилди, ҳатто эгизак бўлмаса ҳам. Эслатиб ўтамиз, Одам алайҳиссаломнинг шаръий кўрсатмаларига кўра, агар ака-сингил эгизак бўлмаса, ўз синглисига уйланишлари мумкин эди. Одам алайҳиссалом ўлимидан олдин кўрсатма сифатида васиятнома ёзди ва уни ҳасадгўй Қобил ва унинг ўғлидан яширишни Шисга қатъий тайинлади. Шундай қилиб, Шис отасидан кейин одамларга бош бўлди. Шис даврида мингта шаҳар қурилган. Шис алайҳиссалом ҳозирги Макка ўрнидаги шаҳарда умрининг охиригача яшаган. У 912 ёшида вафот этди. Ўлим соати яқинлашгач, Шис ўғли Анушга васиятнома юборди. Ривоятларга кўра, Шис алайҳиссалом Маккадаги Абу Қубай тоғидаги ғорларнинг бирида ота-оналари Одам ва Ҳавво билан бирга дафн этилган. Тарихчиларнинг таъкидлашича, Ануш отаси Шиснинг йўлини ўзгартирмасдан давом эттирди. Ва ундан кейин бу йўл Анушнинг ўғли Кайнанга, ундан ўғли Михлаилга ўтади. Михлаилдан кейин ўғли Ярд одамларга раҳбар бўлди. Ва у ҳам умрининг охирида ўғли Ахнудга васият қилиб, ўз йўлини давом эттиришни васият қилди, Ахнудни одамлар Идрис деб атай бошладилар. Идрис алайҳиссалом тўғрисида Каъбул Ахбор шундай дейди: “Идрис отаси Шисга ўхшар эди. У ёзишни муомилага киритган ер юзидаги илк инсон эди. Айтишларича, унинг асл исми Ахнуд эди, у кўплаб билимлар соҳиби бўлгани учун Идрис деган номни олади. Кейин, Аллоҳ таоло Идрисга ваҳий юбориб, унга ўттизта саҳифа юборди. У тикувчилик касби билан шуғулланиб биринчи бўлиб кийимларни тика бошлаган эди. Ундан олдин одамлар ҳайвонлар терисини устларига ташлаб юришган. Аллоҳ Идрисга шундай деб ваҳий қилди: Дунё ҳаёти денгизга ўхшайди. Агар сен денгизда сузиш учун кема ясамасанг омон қолмайсан”. Буни эшитган Идрис дунё зийнатларидан ва одамлардан юз ўгирди. Идрис жаннатни кўришни ва у ерга киришни хоҳлади. Ва бунинг учун у жуда кўп ибодат билан машғул бўлди. Хабар қилинишича, барча одамларнинг насабномаси Шисга бориб тақалади, чунки Шисдан ташқари Одамнинг бошқа ўғилларидан тарқалган инсонлар йўқ бўлиб кетган ва уларнинг авлодларидан ер юзида ҳеч ким қолмаган. Валлоҳу аълам. Интернет материаллари асосида ” Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси  Пўлатхон Каттаев тайёрлади 1 199

Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас

Ҳар йили эски милодий йил тугашидан чамаси бир ой аввал бошланиб, янги мелодий йил кириб бир ҳафтага қадар инсонларни тинчлигини бузадиган, турли кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўладиган халқ тилида пақилдоқ деб аталувчи пиротехника воситаларининг шовқини эшитила бошлайди. Қани эди болалари қўлида ўйналинаётган “ўйинчоқ” қанчалар даражада хавф ва хатарли эканлигини ота-оналар билишса эди. Бу “ўйинчоқ”дан аввало уни ўйнаётган ёшларнинг ўзлари жабр чекяпилар. Маълумотларга қараганда уларнинг ораларида турли тан жароҳатларни олаётганлар, баъзи аъзолари куйиб жабр кўраётганлар, кўриш ва эшитиш қобилиятини йўқотганлар, ҳатто қўл-оёғидан ажраб қолганларни ҳам учраши ачинарли ҳолатдир. Ёшларни бу “ўйин”ларидан турли ёшдаги инсонлар, беморлар,ёш хомиладар келинлар ҳам азият чекмоқдалар. Шифокорлар сўзларига кўра, “пақилдоқ” одамни бехосдан чўчитгани боис юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатар экан. Буни ўйнаётган ёшлар пиротехника воситаларини салбий оқибатларини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Балки улар пиротехника воситаларини портлаганига, ундан чиқадиган шовқинли ва дахшатли овозларга , дўст ва синфдошларини чўчитиб қўрқитганларига хурсанд бўладилар. Ахир улар инсонларни чўчитиш ва уларни қўрқитиб азият етказишдан динимиз қайтарганлигини қаердан ҳам билишсин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларни бошқаларга озор ва азият беришдан қайтариб, «Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига бўҳтон ва очиқ ойдин гуноҳни олибдилар», деб марҳамат қилади. («Аҳзоб», 58). Абу Лайло Ансорийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга чиққанларида у зотнинг саҳобаларидан бири ҳазиллашиб, бир кишининг ўқдонини беркитиб қўйди. Эгаси уни излаб, топа олмай, хавфга тушди. Унинг устидан кула бошлашган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб: «Нимага куляпсизлар?» дедилар. «Ҳазиллашиб, фалончининг ўқдонини беркитиб қўйган эдик, қўрқиб кетди. Шунга куляпмиз», дейишди. У зот: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас», дедилар. Яна Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалла, «Мусулмон мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган кишидир», деб марҳамат қиладилар. Мутахассислар маълумотига кўра пиротехника воситалари ишлатилганда ёниш ҳарорати 3000 даражагача етиши мумкин бўлиб, кучли ёнғин келиб чиқиши хавфини кучайтиради. Бу арзимас кўринган иш сабабли инсоннинг бошига турли хил кулфатлар ёғилиши, ўзининг хаёти хатарда қолиши ва хатто жони халокатга учраши мумкин экан. Ваҳоланки Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларни ўз жонларини хатарга солишдан қайтариб,«Ўзингизни ҳалокатга ташламанг», деб марҳамат қилган. Яна пиротехника воситаларини сотиб олишда исрофга йўл қўйиб гуноҳкор бўлиш ҳам бор. Чунки ҳар бир неъматни нотўғри тассарруф қилиш ўша неъматни зое бўлишидир. Неъматни зое қилиш эса исрофдир. Исрофгарни эса Аллоҳ яхши кўрмайди. Аллоҳ таоло ўзини каломида айтади: «Енглар, ичинглар ва исроф қилманглар. Чунки, У исроф қилувчиларни севмас». (Аъроф: 31). Кўриниб турибдики баъзан ўйламасдан қилинган ишлар, эътиборсизликлар нафақат инсонни ўзига, балки ўзгаларга ҳам зарар етказиб, кўнгилсизликлар ва гуноҳларга сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зарар бериш ҳам йўқ, зарарланиш ҳам йўқ»деганлар. Имом Термизий Абу Сирмадан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққат туғдирса, Аллоҳ уни машаққатга қўяди», деганлар. Пиротехника воситалари савдоси билан шуғилланувчилар ҳам инсонларга зарар етказиб, гуноҳ ишларга шерик бўлаётганликларини билиб қўйсалар ҳамда бу йўл билан бола-чақа боқиб уларни роҳатини кўришни истасалар бошқа тирикчилик қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки қиёмат куни ҳамма инсон ҳаёти, илми , қилган касб ҳунаридар сўралади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: «Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам...