Қуръон ўқувчилар учун ихтиёр қилинган вақтларнинг энг афзали кечасидир. Аллоҳ таоло айтади: «Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар ва яхшиликлар қилишга шошиладилар... - Модуль таълим шакли талабаси Саидов Хабибулло
Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ҳар бир пайғамбарга ваҳий араб тилида нозил бўлган, кейин уни ўз қавмига таржима қилиб берган қиёмат кунидаги тил сурёний тил бўлади. Ким жаннатга кирса араб тилида гаплашади.”... - Модуль таълим шакли талабаси Раҳимов Аминбой
Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан ҳазрати Жаброил алайҳиссалом воситаларида Пайғамбаримиз с.а.в.га нозил қилинди ва бу илоҳий калом шу маконда яшаётган кишиларнинг тилида аниқ ва равон иборалар билан баён қилинсада, кишилар уни мукаммал тушунишга қодир бўлмадилар ва устозга муҳтожлик сездилар... - ТИИ Модуль таълим шакли талабаси Ибрагимов Олим
Агар бирор масалани ҳал қилишда Пайғамбар алайҳиссаломдан ва саҳобалардан ривоят қилинмаган далил топилмаса, тобеийларнинг тафсирларига мурожат қилиб, уланинг сўзларини қабул қилиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида ислом уламоларининг қарашлари турличадир..- ТИИ Модуль таълим шакли талабаси Рузибаев Баходиржон