islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Арбаин ҳадис тўпламлари

“Арбаъийн” – “қирқта” дегани бўлиб, истеъмолда қирқта сайланма ҳадисдан иборат тўпламларга айтилади. Ушбу услубда асар яратиш ислом оламида яхши бир анъанага айланган. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари асос ва туртки бўлган: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من حفظ على أمتي أربعين حديثا في أمر دينها بعثه الله فقيها و كنت له يوم القيامة شافعًا و شهيدًا “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни қиёмат куни фақиҳ қилиб тирилтиради ҳамда қиёмат куни мен унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан”. Бу ҳадис жуда кўп муҳаддислар томонидан ривоят қилинган машҳур ҳадис ҳисобланади. Жумладан, уни имом Байҳақий Абу Дардо ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан, Дайламий Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан, Абу Нуъайм ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан, Ибн Жавзий эса Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Мазкур ҳадиси шарифнинг илҳоми билан кўпчилик муҳаддислар ва уламолар “Арбаъин” асарларини яратишган. Бу тур ҳадис китобларини икки қисмга ажратиш мумкин: Маълум бир мавзудаги ҳадислардан қирқтасини жамлаган асарлар. Масалан, одоб-аҳлоқ, илмнинг фазилати, Мадинанинг фазли ҳақида, ҳажга ёки табобатга оид ҳадислардан тузилган арбаъийнлар каби. Исломнинг умумий асосларини ифода этувчи ҳадислардан тузилган арбаъинлар. Буларда мавзу чекланмайди. Бу тур арбаъинлар ичида энг машҳур ва мътабари имом Нававийнинг “Арбаъин”лари эканига шубҳа йўқ. Аллоҳга итоат қилиш Қуръонга итоат қилиш билан бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш, тирикларида шахсларига итоат қилиш билан бўлса, У зот вафотларидан кейин эса, суннатларига, ҳадисларига амал қилиш билан бўлиб келмоқда. Кези келганда шуни айтиб ўтиш лозимки, Аллоҳга итоат қилиш билан Пайғамбарга итоат қилиш алоҳида-алоҳида икки хил нарса эмас. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам доимо Аллоҳнинг итоатида бўлганлар. Аллоҳнинг итоатидан ташқари нарсага буюрмаганлар. Гап Аллоҳ таолонинг бевосита Қуръонда келган амрларига итоат қилиш билан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари воситаси ила келган амрларига ҳам итоат қилиш ҳақида кетмоқда. Қуръон карим лафз ва маъно жиҳатидан Аллоҳнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга юборган ожиз қолдирувчи ваҳийсидир[1]. Суннат-ҳадис эса, маъноси Аллоҳдан лафзи Пайғамбардан бўлган ваҳийдир. Дин-диёнат, шариат ва бошқа маъноларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз шахсий фикрларини эмас, Аллоҳнинг ваҳийсини ўз иборалари билан тақдим этганлар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васфларида: “У ҳаводан гапирмас. Бу фақат  қилинадиган ваҳийдир[2]”, деган. Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дин, диёнат, шариат хусусида айтган ҳар битта гаплари Аллоҳнинг ваҳийсидир. У киши ўз ҳавойи нафсларидан гапирмаслар. Ана шундан ҳам кўриниб турибдики, Суннат шариатимизнинг иккинчи манбаидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилмасдан, У зотнинг ҳукмларига таслим бўлмасдан туриб, иймон даъвосини қилиш мумкин эмаслигини Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримда очиқ-ойдин баён қилиб қўйгандир. Андижон вилояти «Чинор» жоме масжиди имоми Авазбек Мўминов [1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Кифоя”. Тошкент, Ҳилол нашр. 2008. – Б. 29. [2] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Тошкент.: Тошкент Ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси,  2004. Нажм сураси, 3-4 оятлар. 2 601

Cобиқ “Cалафий” хонимнинг эътирофи

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мени дўстлик саҳифаларига қўшганларга аввало ташаккурларимни изҳор қиламан. Исмим Фотимахон, Қоҳирадаги ал-Азҳаруш-шариф университетининг санавийя босқичида таълим олганман. (2014-2016). Оилалиман, икки нафар фарзандим бор. Хўжайиним ал-Азҳаруш-шариф университетининг куллия босқичини тамомлаган. Фейсбук саҳифасига олдинлари ҳам, то турмушга чиққунимга қадар кирар эдим (4 йил олдин). Оила қурганимдан кейин саҳифамни ўчириб, тармоқдан чиқиб кетган эдим. Мана яна шу саҳифага яқин вақтлардан бери кира бошладим. Биз миллатимиз ўзбек бўлсада, Ўзбекистонлик эмасмиз. Ота-онам ва қариндошларим Мисрда яшашади. Биз ҳам асли мисрликлармиз. Лекин айни вақтларда хўжайинимнинг ишлари билан боғлиқ, БАА сафаридамиз. Хўжайиним илмий тадқиқотчилар. Аллоҳдан қўрқадиган холис инсон. У киши билан мен илк маротаба Азҳари шарифга борганимда танишганмиз. Ўшанда у киши куллияда ўқирдилар. Кўп вақт ўтмай оила қурганмиз. Жуда яхши, меҳрибон, гўзал муомалалик инсон – алҳамдулиллаҳ. Асосий вақтларини илмий изланишларга сарфлайдилар. Араб ва урду тилларини мукаммал ўзлаштирганлар. Инглиз ва немис тилларида ҳам эркин тиллаша оладилар. Энди ушбу постни ёзишдан мақсад нима эканлиги ҳақида айтадиган бўлсам, мен улғайган муҳит, мен орасида яшаган кишилар ўзларини “аҳли ҳадис” деб аташади. Бу ерларда болаларга ёшликданоқ Қуръони карим ва ҳадис китобларини ёдлатилади. Ота-онамиз барча фарзандларига Қуръонни ёдлатганлар. Жумладан мен ҳам 11 ёшимда Қуръони каримни ёд олиб, жазарий туруқи бўйича устозларимга ўқиб бериб, имом Ҳафс ва имом Варш қироъатларидан ижозат олганман. Кейин ҳадис илми устозига беришган. У ерда имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ини тўлиқ ва имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ини 501-ҳадисигача ёдлаганман. Азҳари шарифда асосан араб бадиий тили ва балоғатни ўргандим. Бир нечта лаҳжаларни ҳам бошқа араб диёрларидан келган талабалар ёрдамида ўрганиб олдим. Айни вақтга қадар катта тафсир китобларидан “Қуртубий” ва “Ибн Касир” тафсир китобларини ўқиб тугатдим. Шу вақтгача фақат “аҳли ҳадислар” ичида бўлганим боис, “аҳли ҳадис” олимлар суҳбатида, дарсларида қатнашганим боис дунё мусулмонлари ичра оммалашган 4 мазҳабга эргашишни салбий баҳолар эдим. Мазҳаб тутганларни адашган фикрда эдим. “Аҳли ҳадис” устозларнинг “Расулуллоҳ қайси мазҳабда бўлган эканлар? Салафи солиҳлар биронта мазҳабга эргашишмаган, мазҳабпарастлар ўзларининг райларини насслардан устун қўйдилар” каби сўзлари қулоғим остида жаранглар эди. Азҳари шариф талабалари ичида мазҳабга эргашганларини кўрсам у билан гаплашмасдим ҳам. Чунки уларни адашган дея “аҳли ҳадис” устозларимиз доим огоҳлантирар эдилар. Устига устак хўжайиним ҳам “аҳли ҳадис” бўлганлиги мени бу йўлда янада дадил бўлишимга туртки бўлиб келган. Аммо алҳамдулиллаҳ, хўжайинимлар жуда инсофли, диёнатли шаръий масалаларда жуда холис бўлганликлари бизнинг ютуғимиз, десам адашмаган бўламан. Бирор масала устида изланиш олиб борсалар далилларни солиштириб охирига бормагунча хулоса билдирмайдилар. Мен шу яқин орада ушбу тармоққа кириб турли инсонлар билан танишдим. Ўзим каби “аҳли ҳадислар” кўп бўлиши билан бирга, мен доим адашган деб ҳисоблаганим – баъзи сўфийлар ва мотуридийлар билан ҳам танишдим. Эътироф қиламанки уларни кўпгина масалаларда адашган деб билганман. Баъзида эса ширкка кириб кетган, деган фикрда ҳам бўлганман. Чунки, мен ўқиган оят ва ҳадислар шунга далолат қиларди. Аммо асосий сабаб бу эмас. Мен шу пайтгача сўфийлар билан яқин бўлмаганим, яқиндан муомала қилмаганим менинг шундай фикрлашимга асосий боис бўлган. Шуни маълум қилмоқчиманки, фейсбук тармоғида баъзи сўфийя қизлар билан танишиб қолдим. Муомалалари жуда гўзал, одоб-ахлоқли қувноқ ва самимий бўлган бу қизларга чиндан меҳрим туша бошлади. Ўзбекистондан деярли ташқарига чиқмаган бу қизлар араб тилини жуда чуқур ўргангани мени ажаблантирди. Аввалига эътиқодим хато дея кўрсатган баъзи постларига...

ТИЛГА ХИЁНАТ ЭЛГА ХИЁНАТ

Тилга эътибор элга эътибор, деган гапнинг маъносида тил элнинг кўзгуси, унга эътибор замирида элга, миллатга эътибор гавдаланади. Шундан келиб чиқиб тилга хиёнат қилинса, демак элга, миллатга хиёнат қилинган ҳисобланади. Шу кунларда ўзбек тили давлат тили этиб белгиланган сананинг ўттиз йиллиги арафасида турар эканмиз, тўсатдан айрим “зиёлилар” ўзларининг аслида одам бўлмаганларини: уларни одам қилган миллат рус миллати эканини кесата туриб, бунга ташаккур ўлароқ Ўзбекистонда рус тилини давлат тили мақомига олиб чиқиш керак, деган таклифларни қилишибди. Бу таклифни ўртага ташлаган инсонлар ва унга хайрихоҳ бўлган тўдалар зеҳниятида шовинизмга мойиллик, қонларида эса хиёнатнинг бадбўй ҳиди анқиб турибди. Уларга туз берганнинг  тузлиғига тупурган, ўзлари тан олиб турганидек одамийликдан маҳрум бўлган нусхалардир. Ўша “зиёлилар”дан бири Бернара Кариева айтади: “Агар рус тили давлат тили қилинса, бизни одам қилган рус халқига раҳмат айтганимиз бўлади!” Ушбу қисқа жумла ичида бизнинг мустақил давлат эканимизни менсимаслик,тилимизга нисбатан камситиш,  бизни босиб олган даҳрий тузумни қўмсаш, ўшалардан бошқани одам санамасили, бир сўз билан олганда жирканч хиёнатнинг бадбўй иси анқиб турибди. Хоним! Сиз айтган мустабид тузум бизни одам қилганмиди?! Мабодо адашиб кетмаяпсизми?! Аксинча, ўшалар эмасмиди тарихимизни йўққа чиқарган?! Ўшалар эмасмиди динимизни ман қилган?!             Ўшалар эмасмиди, тилимизни ўзгартирган, инсоний анъаналаримизга чанг солган?! Ўшалар эмасмиди, сизни, бизни, бутун инсониятни маймундан тарқалган деган?! Улар бизни одам қилиш эмас, балки одамийлигимизни суғуриб олиш пайида эди. Улар бизни манқуртлаштириш илинжида эди! Улар бизни тарихсиз, тилсиз, динсиз ва ахлоқсиз қилиш учун сафарбар бўлган босқинчилар эди. Ва афсуски, урунишлари самара ҳам берди, айримларни одамийликдан чиқаришга улгуришди ҳам. Мустақилликчи! Истиқлол бизга тилимизни қайтарди, динимизни уйғотди, тарихимизни шавкатини жонлантирди… Тилимиз давлат тили дея тан олинди. Динимиз мустабидларнинг исканжасидан қутулиб, улар таққан зулм занжирларини парчалаб, халқимизга ўзлигини, ахлоқ ва маданиятини, тарих ва аслиятини яна баралла элон қила бошлади, Одам фарзанди эканимизни қайта ёдимизга солди, одамийликни ўргатди.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир». Ҳужурот сураси, 14 оят. Ушбу ояти каримада инсон зоти бир оила вакили экани, уларнинг турли халқ ва элатларга бўлиниб кетиши ўзаро маданий танишувга хизмат қилишини таъминлаши, ҳеч бир миллатнинг бошқасидан устун эмаслиги, афзаллик фақат тақво билан ўлчаниши каби бир қанча инсоний тамойилларни баёни келмоқди. Ҳа, Ислом бизга инсон эканимизни, бошқаларни инсон сифатида ҳурмат қилиш лозимлигини ўргатди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бу оят Собит ибн Қайс ҳақида нозил бўлган. У ўзига жой бермаган киши ҳақида: “Фалончи аёлнинг ўғли!”, − деб айтган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фалончи аёлни зикр қилган ким?” – дедилар. Собит туриб: “Эй Расулуллоҳ, менман”, − деди.  У киши: “Одамларнинг юзига қара!”, − дедилар. У қаради. У киши: “Эй Собит нимани кўряпсан?” − дедилар. У: “Оқ, қизил, қора юзларни”, − деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен улардан фақатгина дин ва тақво билангина афзал бўлишинг мумкин холос”, − дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди… Ҳа, бизни одам қилган динимиз, адашманг Хоним, сиз айтган “Оғалар”  эмас! Сиз хоҳлаган тилда гапиришга ҳақлисиз, аммо бизнинг тилимизни камситишга мутлақо...

Аллоҳнинг рамазондаги туҳфалари

Рўза ҳудди Қуръон каби ўз соҳибини Қиёматда шафоат қилади - Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов

Тавҳид масаласида чалкашлик

Ақида китобларининг энг мўътабар манбааларидан бири бўлган «Фиқҳул Акбар» китобида: «Инсонга тавҳид илмининг дақиқ жойларидан бирор нарса тушунарсиз бўлиб қолса, токи бирор олимни топиб ундан шу борада сўраб олмагунича унга ўша заҳоти Аллоҳ таолонинг ҳузурида тўғри бўлганга эътиқод қилиш лозим бўлади. Бу нарсани талаб қилишни ортга суриш унга тўғри келмайди ва бу борада тўхтаб туриш узрли ҳисобланмайди. Агар қасддан тўхтаб турса, кофир бўлади», деб келтирилган. Яъни, бир банда Аллоҳ таолонинг исм-сифатлари, зоти, мутавотир бўлиб келган охират ишлари ва шунга ўхшаш тавҳид масаласида бирор бир нарса тушунарсиз бўлиб қолса у тезда ўша масалани яхши билувчи инсонни топиб сўраб, ўзига тўғри тушунча олиши лозим бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Анбиё сураси 7-оятда:   فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ «Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг», деган. Ўша олим инсонни топгунича ўзича бу нарсалар ҳақида фикр юритиб, ботил тасаввурлар қилиши тўғри келмайди ёки ўзи ботил таъвил қилган ҳолда ўзини фикрини ҳақ деб ўйлаб уни олим инсондан сўрамасдан юриши ҳам тўғри келмайди. Кейинроқ билиб оларман, деб бепарво юриши ҳам у инсонга узр ҳисобланмайди. Агар қасддан ҳеч кимдан сўрашим шарт эмас, деб у нарсани ҳақиқатини талаб қилишдан тўхтаса, кофир бўлади. Мулло Алийюл Қорий роҳматуллоҳи алайҳ: «Ҳукмлар (фиқҳ) илмидаги ихтилоф раҳматдир, тавҳид илмидаги (ақоиддаги) ихтилоф эса залолатдир», деганлар. Илмсизлик ёки эътиборсизлик туфайли ҳозирда жамиятимизда шунга ўхшаш масалалар учраб туради. Минг афсуски, ўзини олимман деб ўйлаган баъзи шахслар жуда ҳам нозик бўлган тавҳид масаласида қўрқмасдан ҳукм чиқармоқда ва оқибатда мусулмонлар орасида бўлиниш юзага келмоқда. Инсонлар билиб, англаб олиши керак бўлган энг зарур нарса бу, ақида илмини ҳамма ҳам билиб олавермайди, у мантиқан ўйлаб кўриб, ақлга тўғри келса, ишониб кетаверадиган илм эмас. Бирор бир инсонга тавҳид масаласида бирор бир савол туғилдими, дарҳол уни ўша жамиятда ҳақиқатда олим деб эътироф этилган, ақида илмини яхши биладиган инсондан сўраб олиши лозим. Лекин бир кишини олим деб билади, ҳамма уни эътироф этади, аммо, у олим ақида илмини яхши билмаса, кейин ўша кишига бориб чигал савол бериб, ўша киши ҳам ўзини фикрини ҳақ деб айтиб, тавҳидга зид ҳукм чиқариши умуман ҳалол бўлмайди. Шунинг учун барча мўмин-мусулмолар исломнинг асоси бўлган ақида илмини ўрганиши лозимдир. Ақида билмаслик жуда аянчли оқибатларга олиб келади, Аллоҳ асрасин, кофир бўлиб бутун умр қилган амаллари ҳабата бўлиши мумкин. Сўфи Оллоҳёр бобомиз айтганлар: Ақида билмаган шайтонга элдир Агар минг йил амал деб қилса, елдир. Ақида билмаган кишида шайтондан ҳимояланадиган энг муҳим восита бўлмайди. Шайтон эса бундай кимсани тезда ўз йўлига йўллаб қўяди. Энди шайтонни йўлида юрган кишини ибодатлари қандай мақбул бўлсин?! Шунинг учун Аллоҳ таоло тўғрисидаги соф эътиқодни ўрганишга астойдил ҳаракат қилиши лозим бўлади. 1-курс талабаси Робия Маннобжонова   1 014
1 1 256 1 257 1 258 1 259 1 260 1 549