Ўзининг Каломи шарифида зикрни олий қилган, ва бандаларнинг турли хил баҳоналарни зикрдан тўсишга сабаб бўла олмаслигини Ўз каломи шарифида очиқ келтириб ўтиб биз бандаларни Ўзининг зикрига чақирган Аллоҳга ҳамд-у сано бўлсин. Ҳаётлари давомида дангасалик банданинг умр заволи, охират надомати эканлигини талим бериб бизга нажот йўлини кўрсатган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат саломлар. Вақт, умр, ҳаёт, оила, мол-дунё, ота-она, фарзанд инсон ҳаётида муҳим ўрин тутадиган неъматлардир. Булар ҳаёти дунёга боғланган ва охиратда албатта ҳисоби бериладиган неъматлар. Аммо булардан ҳам кўра муҳими эса, инсон Аллоҳ қаршисида бандалигини унитмасликдир. Ўзини Яратувчи, бу ҳаёти дунёда енг улуғ мавжудот инсон қилиб, азиз-у мукаррам этган Аллоҳни унитмаслиги лозим. Юқоридагиларнинг энг кўп ҳисоб бериладигани албатта инсонга берилган умрнинг ҳисобидир. Умр Аллоҳ ўлчаб берган ва албатта бу ҳаётда яшаб ўтиб охиратда ҳисоб қилинадиган қарз десак янглишмаймиз. Энди шу қимматли умрда барака ва файз берувчи омил бу албатта Аллоҳнинг зикридир. Уламолар Аллоҳнинг зикрини кундалик беш вақт намоз деганлари ҳам бор. Чунки Аллоҳ таоло бу ибодат вақтларини шундай белгилаб берганки, бирор дунёвий ишларимизга ҳалал бермайди. Хаттоки Каломуллоҳда ҳам намозда қоим туришлик нажот еканлиги хусусида жуда кўплаб оятлар келган. Биргина Мунафиқун сурасининг 9-оятида дунёдаги энг азиз неъмат бола ҳам Аллоҳнинг зикридан тўсишига баҳона эмаслиги учун Аллоҳ таоло қуйидагича огоҳлантирган: “Эй, иймон келтирганлар! На молларингиз ва на болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан (Унга ибодат қилишдан) чалғитиб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир.” Агар инсон қалби гуноҳ-у масиятлардан пок бўлиб, Аллоҳ таолони танишлиги илм-у маърифати бўлса мол-дунё ва болалар ташвиши ҳам уни Аллоҳга қурбат қилишидан тўса олмайди. Аксинча неъмат берганни қанчалик яқиндан таниса, неъматларни ҳам шунчалик азиз билиб қадрлайди ва ҳар нафасда неъмат берувчи Зотни зикр қилиб қалби ором олади. Шу сабаб ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Азизда мол-дунё ва болаларингиз Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин демоқда. Модомики банда шундай ҳолатга тушиб қолса, зикрлардан ғофил қолиб, буйруқ берганни қандай улуғ Зот эканлигини билмаса, буйруқни эшитган бўлсаю, аммо буйруқни бажармасдан унутса, буйруқ берганни танимаслиги илмсизлик ва ақлини берган Зот учун ишлатмасликдир. Бундай бандалар албатта улкан ютқазиш қиладилар. Бу дунёда зикрдан –намоздан ғофил қолиб, унинг ҳузурбахш роҳатидан, зикрдан келадиган ҳотиржамлик ва файз-у марҳаматдан бенасиба ўтиб кетадилар. Охиратда эса улкан надомат ва ҳасратга тўла машаққатларга дуч келадилар. Намозларга, зикрларга бепарво жамият кўплаб йўқотишлар қилади. Қул ҳожасига итоатсизлик қила бошласа у қул албатта танбеҳ орқали огоҳлантирилади. Инсон Аллоҳга қуллик қилишдан узоқлашса, нафсининг турли бало-ю офатлари асирига айланади. Бунга тарих гувоҳки, нафсига қул бўлган қанча жамиятлар юзтубан ҳолатда масият-у жиноятлари қурбонига айланишди. Аллоҳ таоло инсонни баҳона излашга жуда ҳам қизиқувчан еканлигини билгани учун ҳам ояти каримада на мол-дунёнинг ташвиши уни тўплашга бўлган ҳаракат-у ташвиши, на болаларни боқиш ва улар билан андармон бўлиб қолиш ҳам Ўзининг зикри намоздан чалғитмаслигини огоҳлантириб қўймоқда. Шундай бўлса ҳам булар охиратда баҳона бўла олмаслигини ҳам хабарини бериб ўтган. Аллоҳ таоло яна бир ояти муборагида дунёга берилиб кетиш қанчалар Ўзидан узоқ қилишини баён этиб: “Улар охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида, фақат дунё ҳаётининг зоҳиринигина биладилар” (Рум сураси 7-оят). Аллоҳнинг зикридан ғофилку, аммо, ҳамма ишда жуда уддабурон кишига дунё кўринади. Мол-дунё ташвиши бандаларни хорлик ва кибрга етаклайди. Кибрнинг охири эса залолат ишдир. Бу каби Қуръони Каримда жуда...
Аллоҳга беадад шукр, илоҳий туҳфалар, файзу-футуҳ ва қувонч олиб рамазон яқинлашмоқда. Қалбимиз ажиб шавқ билан масрур… Рамазон… Тун қоронғусида туриб, оила даврасида, тўкин дастурхон атрофида, Аллоҳимнинг неъматларига ғарқ бўлган ҳолда саҳарликлар қилиш … Рамазон… Ибодатларни ўз вақтида, бошқа ойларга нисбатан бироз кўпайтирган ҳолда адо этиб, толиқиб қолганда соя-салқин жойда мириқиб дам олиш, бу неъмати учун Аллоҳга шукрона келтириш… Рамазон… Оила бошлиқлари аҳлининг ифторлиги учун энг сара егуликлар харид қилиб, аёллар хожасини севинтириш умидида, лаззатли таомлар тайёрлайдиган, намози асрни адо қилибоқ, дастурхон тузашга киришадиган, шом азонини эшитгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат дея хурмо ёки зам-зам билан оғиз очиш, намоздан сўнг дастурхондаги ноз неъматлардан баҳраманд бўлиш… Рамазон… Кечқурун оталар, ака-ука, ўғиллар таровеҳ намозига шошган, қиз-келинлар, аёллар эртанги саҳарлик учун уларнинг оғзига ёқадиган нарсалар пишириб қўйиш маслаҳатини қилиб, ўшанга уннаб кетадиган, бундан ўзлари ҳам завқланиб, шукрона қиладиган ой… Ҳа, биз рамазонни ана шундай тасаввур қиламиз, шундай кутиб-кузатамиз. Савобга ҳам аксар ҳолларда саҳарлик-у ифторлик тайёрлаш орқали эришишни умид қиламиз. Сиртдан қараганда бу жуда ажойиб, гўзал ҳолат. Аммо, чуқурроқ ўйланса, ўтганларимиз тарихига назар солинса, бу анчайин аянчли ҳол эканини тушуниш қийин эмас… Биз бугун рамазоннинг асл моҳиятини унутиб қўйгандекмиз. Афсуслар бўлсинки, бу ой биз учун яхшироқ еб-ичиш, одатдагидан кўра кўпроқ дам олиш, неъматлардан янада ҳузурланиш ойи бўлиб қолган. Аслида-чи? Рамазон аслида очлик ила нафсни тарбиялаш, савоблар жамғариш, йил давомида муҳтожликда, оч-наҳор юрган мўмин-мўминалар ҳолини бир ойгина бўлсин, танамизда ҳис этиш, уларга кўпроқ мурувватли бўлишни ўрганиш ойи эмасмиди? Рамазон саховат, кенгчилик, эҳсон ойи эмасмиди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда қандай амал қилар, нималарга эътиборли бўлар эдилар? Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда инсонларнинг энг сахийси эдилар. Саховатларининг авжи Рамазонда, Жаброил у зот билан учрашган кезлари бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон чиқиб кетгунича ҳар кеча у зот билан учрашар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у зот билан учрашганда, эсган шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетар эдилар»[1]. У Зот жазирама араб ўлкасида яшадилар, бирор марта кетма-кет уч кун тўйиб таомланмадилар, уйларида кунда икки маҳал қозон қайнамади. Ўзлари дунёнинг лазиз таомларига энг ҳақли бўлганлари ҳолда, энг фақир мўминлар каби ҳаёт кечирдилар. Саҳарлик ва ифторликлари, асосан хурмо ва зам-зам бўлди, топилганда бошқа бирор нарса ер, бўлмаса, шу иккисига қаноат қилар эдилар. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан йўл юрдик. У зот рўзадор эдилар. Қуёш ботгач, «Туш, бизга талқон қориб кел», дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, сал кеч кирмасинми?» деди. У зот: «Туш, бизга талқон қориб кел», дедилар. У яна: «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳали кун ёруғ-ку?!» деди. У зот яна: «Туш, бизга талқон қориб кел», дедилар. У тушиб, талқон қориб келди»[2]. Рамазон – ибодат ойи. Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонни зикр қилиб туриб, «Рамазон Аллоҳ рўзани фарз қилган ойдир. Мен мусулмонларга унинг тунларида ибодатда бедор бўлишни суннат қилдим. Ким унинг рўзасини тутса, тунлари ибодатда бедор бўлса, ундан онаси туққан кундагидек гуноҳдан пок бўлиб чиқади», дедилар». Фирёбий «Қуръон фазилатлари» номли асарида ўз санади билан ривоят қилади: «Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо Рамазонда тонгдан бошлаб мусҳафдан...
Ҳусайн амаки шаҳардан қишлоққа қайтаётган эди. Унинг кайфияти аъло. Чунки, ўзи билан бозорга олиб борган молларини барчасини сотди. Йўлда эса эшагини ўтлатиш ва ўзи ҳам бироз мизғиб олиш мақсадида булоқ бошида тўхташга қарор қилди. Булоқнинг ёнгинасидаги дарахт соясида уйқуга кетишдан олдин қўлга киритган пуллари ҳақида ўйлади. Уларни ишончли жойга қўйиш керак эди. Пуллари жойида эканлигини текшириб бўлгач, халтачасани қўйнига солдида уйқуга кетди. Бахтга қарши бу ҳолатни дарахтда бир қароқчи кузатиб турар эди. Инсонларга бахтсизлик келтириш эвазига яшайдиган бу қароқчининг кўзлари хурсандчиликдан ёниб кетди. Ҳусайн амакининг ухлаганига ишонч ҳосил қилган золим секингина дарахтдан сирғалиб тушди. Сўнгра чўнтагидан қамиш пояси ва заҳар солинган қутини чиқарди. Қамишнинг ғовак пояси ичига заҳарни солдида, аста уйқудаги Ҳусайн амакининг олдига яқинлашди. Мақсади уйқудаги кишининг ичига заҳарни пуфлаб ўлдириш ва пулларини ўзлаштириш эди. У энгашиб заҳарни пуфлашни бошлаган ҳам эдики, тўсатдан Ҳусайн амаки аксириб юборди. Қамишдаги заҳарнинг барчаси катта тезликда ярамас қароқчининг оғзига қайтиб кирди. Унинг ёмонлиги ўз бошига етди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган ушбу ҳадислари нақадар ҳақиқат: «من ضارّ ضارّ الله به« “Бошқаларга зарар берадиган кишига Аллоҳ ҳам зарар беради”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 1 011
Қироат ва тажвид илми энг муҳим илмлардан ҳисобланади. Чунки Қуръон Аллоҳ таолонинг Каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган энг охирги илоҳий китобдир. Шундай экан Қуръонни ҳар бир мусулмон киши бехато ва тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиши лозим. Тажвид илмининг тарихи, у ҳақда ёзилган китоблар, тажвид илмида ижод қилган уламолар ҳақида жуда ҳам кўп рисолалар ёзилган, китоблар нашр қилинган. Юртимизда ҳам бу илм анчагина ривожланиб бормоқда. Устозларимиз томонидан тажвид ва қироат илмига доир китоблар чоп этилмоқда. Бу китобларни ўқиган юртдошларимизда эса тажвид илми, унинг нақадар муҳим илмлардан эканлиги хусусида етарлича тушунча шаклланиб улгурди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин саҳобалар ичида Қуръонни худди у зотга нозил қилинганидек ўқийдиган қорилар талайгина эди. Улар ўз билимларини тобеинларга, тобеинлар эса ўзларидан кейингиларга мерос қолдиришди. Қуръонни бизгача ҳеч қандай ўзгаришсиз, илк нозил бўлган пайтдаги каби етиб келишида ана шу зотларнинг хизматлари беқиёсдир. Шундай уламолардан бири забардаст олим, тажвид илмининг етук намоёндаси, ҳофиз, фақиҳ, Шайх Ҳусайн ибн Сулаймон Жамзурий ҳисобланади. У зотнинг тўлиқ исмлари Шайх Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Сулаймон Жамзурийдир. Афандия куняси билан машҳур бўлган бу олим ҳижрий 1160-йилларнинг робийъул аввал ойида Жамзур шаҳрида зиёли оилада дунёга келганлар. Жамзур шаҳри ҳозирги кунда Мисрнинг Танта шаҳрига тўғри келади. Ҳижрий 12-асрнинг энг катта Қуръон уламоларидан бири бўлган бу зот шофеъий мазҳабига мансуб бўлганлар. У зот аввал фиқҳ илми билан шуғулланиб кейин Қуръон илмига киришганлар ва кўплаб шайх-у устозлардан таълим олганлар. Улардан бири Нуриддин Али ибн Умар ибн Ҳамд ибн Умар ибн Нажий ибн Фанийш Алмийҳий бўлиб 1139 – 1204 йилларда яшаган. Мазкур зот Азҳар университетида бир муддат илм билан машғул бўлиб кейинчалик Тандата (ҳозирги кунда Танта)га кўчиб келганлар ва толиби илмларга Қуръон ҳамда тажвид илмидан дарс бера бошлаганлар. Шайх Жамзурий мазкур илмларни айнан шу зотдан олганлар. Демак Шайх Мийҳийни Сулаймон Жамзурийнинг хос устозлари деб атасак муболаға бўлмайди. Жамзурийнинг устозларидан яна бири Шайх Муҳаммад Абун Нажо Аҳмадий бўлиб Мужоҳид номи билан машҳурдир. Бу зот ҳам ҳижрий 12-асрнинг машҳур Қуръон уламоларидандир. Айнан Шайх Мужоҳид Сулаймон Жамзурийга “Афандий” (Турк тилига оид. Ҳурмат ва эҳтиромни ифодалайди) деб мурожаат қилганлар. Шундан кейин Афандий номи Сулаймоннинг кунясига айланган. Шайх Сулаймон Жамзурий том маънода ҳақиқий олим бўлганлар. Маълумотларга кўра у зот узоқ умр кўрмаганлар. Бироқ шу фурсат ичида ҳам кўблаб асарлар ва манзумаланинг муаллифига айланганлар. Улар асосан тиловат, тажвид ҳамда фиқҳга оид бўлган. Туҳфатул атфол вал ғилмон фи тажвидил Қуръон. Мазкур асар назм яъни шеърий байтлардан иборат бўлиб, 61 байтни ўз ичига олади. Шайх Жамзурий бу асарда Устози Нуриддин Алмийҳийдан ўрганган айрим тиловат ва тажвид ҳукмларини баён этган. Фатҳул атфол бишарҳи туҳфатил атфол. Бу асар Туҳфатул атфол китобига ёзилган шарҳ ҳисобланади. Канзул мааний битаҳрири ҳирзил аманий номли манзума. Алфатҳур Роҳманий бишарҳи канзил мааний фи қироатис сабъ. Манзумату фи риваятил Имам Варш. Жомиул мусарроҳ фи шаваҳидиш Шотибийя вад дурроҳ. Ад дуррул манзум фи ъузрил маъмум. Ат тарозул марқум бишарҳи дуррил манзум. Шайх ёзган асарларнинг кўп қисми назм шаклида эканлиги у зотнинг шеъриятда ҳам моҳир бўлганликларига далолат қилади. Шайх Сулаймон Жамзурийнинг қачон вафот этганлари аниқ маълум эмас. Лекин у зотнинг 1208-йилларда ҳам ҳаёт бўлганликлари манбаларда келтирилади. Сабаби у зот ўзларининг “Алфатҳур Роҳманий бишарҳи канзил мааний...
Саноқли кунлардан сўнг мусулмонлар дилларини хушнуд қилган ҳолда кўк юзида ҳилол кўринади. Ўн бир ой давомида ушбу кунни кутган кўзлар аста намланади. Ахир, Рамазони шариф кириб келди… Бу ой Қуръон хатм қилинадиган, таровеҳ намози ўқиладиган, Аллоҳ розилигини истаб, нафс истакларидан юз ўгириладиган ойдир. Аммо атрофимизда шундай нарсалар борки, агар ғафлатда қолсак, бу уддабурон “ўғрилар” Рамазон ойини зое кетказишимизга сабаб бўлади: Телевизор. Бу Рамазоннинг энг хавфли “ўғри”ларидан бўлиб, ундаги беҳуда кўрсатувлар, филмлар инсоннинг кўп вақтини олади. Мўмин киши вақтини ўзи ва инсонлар учун манфаатли бўлган ишларга сарф этиши зарурдир. Бундай дастурларнинг ўрнига китоб мутолаа қилиш фойдали саналади. Аллоҳ таоло мўмин бандаларни Ўз каломида шундай васфлайди: «Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир» (Муъминун сураси, 3). Телевизорда мусиқалар эшитиш эса қалбни Аллоҳ зикридан узоқлаштиради. Рамазон эса унда Аллоҳнинг зикри кўпайтирилиши лозим ойдир, зеро бу ойда қилинган бир зикр бошқа ойларда қилинган зикрларданда кўп савобга эриштиради. Лекин агар бу теледастурлар ва мусиқалар ҳаёсизлик, шаҳвонийликни тарғиб этадиган бўлса, у ҳолда уни томоша қилиш ҳукми шубҳасиз ҳаромдир. Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай дейди: «Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир – энг ёмон йўлдир» (16-оят). Аммо телевизорда диний-маърифий, ахлоқий, шаръий қонун-қоидаларга мувофиқ келувчи дастурлар намойиш этилса, унда уни томоша қилишда зарар йўқ. Бозор. Ҳадиси шарифлардан маълумки, бозор Аллоҳ таоло Ер юзида энг ёмон кўрган маконлардандир. Муборак Рамазон ойини кун бўйи Аллоҳга маҳбуб бўлмаган ерда ўтказиш – Рамазонни зое кетказиш демакдир. Негаки, хоҳлаймизми йўқми, бозорлар алдов, тарозидан уриб қолиш, молни таҳқирлаш, ғийбат, уруш ва жанжаллардан холи бўлмайди. Бундан ташқари аёллар эркак сотувчилар билан, эркаклар аёл сотувчилар билан мулоқотга киришга мажбур бўладилар. Бу ҳолатда кўпинча уларнинг суҳбати шариат доирасидан чиқиб кетишига шубҳа йўқ. Рўзадор маънавий жиҳатдан рўзасининг комил бўлиши учун, вақтини бозорларда зое этмаслик учун Рамазондан бироз аввал имкони етганича бир ойга кифоя қилувчи масаллиқларни, кийим-кечак ва бошқа керакли нарсаларни сотиб олгани мақсадга мувофиқ, уламолар тавсия этган амалдир. Ошхона. Шубҳа йўқки, Рамазон келди дегунча аёлларнинг асосий ўрни ошхонада бўлади. Саҳарликдан кейин то қуёш ботгунча ифторлик учун таом тайёрласалар, ифторлик қилгач, саҳарликка таом ҳозирлашга киришадилар. Лекин Рамазон бир ойгина фурсат. Ундаги ибодатлар қилиш фақат эркаклар учунгина эмас, аёллар учун ҳам бирдек жорий бўлган. Аёллар вақтларини кўпроқ намоз, Қуръон қироати, дуо ва зикрлар билан ўтказсалар, ана ўшаларнинг ажри зиёда бўлади. Бир лаҳзалик вақт ичида оғиздан ўтувчи таомлар учун соатлаб меҳнат қилиш бу муборак ойга хос амал эмас. Аёллар Рамазондаги ифторлик ва саҳарликни ҳисобини олиб, бу ой киришидан аввал яримтайёр маҳсулотлар тайёрлаб қўйсалар, кўп вақтларини ибодат билан ўтказишга имконият бўлади. Яна шу ўринда қадрли эркаклар, қайнона ва қайноталар ҳам шу жиҳатни ҳисобга олиб, аёлларга ошхона ишларида енгиллик яратсалар, инсоф ва диёнат жиҳатидан маъқул иш бўлади. Уйқу. Шундай инсонлар борки, улар рўзани эрталабдан кечгача фақат оч юриш деб фикр юритадилар. Рамазон дуо қилиш, зикр қилиш, нафл намозларини кўпайтириш ва кўплаб савобларга эришиш имконияти эканини билмайдилар. Куннинг кўп қисмини уйқу билан ўтказадилар. Аммо рўзада қанча қийинчилик оз бўлса, унинг савоби ҳам шунга яраша бўлади. Шу боис инсон кун давомида уйқудан ташқари илм олиш, нафл ибодатлар, меҳнат билан инсонларга наф бериш, ҳалол ризқ топиш каби ишлар билан ҳам машғул бўлиши лозим. Аллоҳ...