islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Қуръони карим – буюк тарбия ўчоғи

Қуръони каримни ёд олган ва унга амал қилган қори Аллоҳ наздида ҳам, жумлайи олам наздида ҳам энг юксак шарафга сазовор инсонлар саналади. Аммо ушбу китобни ёдлаш инсонга бир қатор масъулият ва вазифаларни юклайди. Бир киши Иброҳим Нахаийга: «Мен Қуръонни ҳар уч кунда хатм қиламан (тўлиқ ўқиб тугатаман)“, деди. Шунда Иброҳим Нахаий: “Кошки сен уни ҳар ойда тугатсанг ва ўқиган барча нарсангни англасанг», деди. Демак, бу гапдан бизга шу маълум бўладики, Қуръонни тадаббур ва тафаккур билан ўқиш лозим. Қуръон ўқувчи учун уни қанча муддатда ўқиб тугатиш муҳим эмас, балки муҳими, оятлар инсоннинг қалбига қандай таъсир қилгани, Қуръоний кўрсатмаларни ҳаётига қай даражада татбиқ қила олганидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Сизнинг сочларингиз тез оқарди“, дейилди. У зот: “Сочимни Ҳуд сураси ва унинг шериклари оқартирди“, дедилар. Ҳуд сурасида Қиёмат куни қўрқинчлари, гуноҳкор бандаларнинг ўша кундаги ҳолатлари зикр этилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳабиби бўла туриб, бу қўрқинчлардан шунчалар таъсирланганлари биздек дунёни охиратдан устун қўйган одамлар учун гўзал ибратдир. Қуръони карим ўқувчи учун Аллоҳ кўплаб фазилатлар, манфаатлар ваъда қилган. Ҳорис Аъвар деди: Менга Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтиб берди: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳнинг Китобида сизлардан аввалгиларнинг яхшиси, сизлардан кейингиларнинг хабари, ўртангиздаги ҳукм бордир. У фаслдир (ажратувчи), ҳазил эмасдир. У шундайки, у билан ҳавойи нафслар адашмайди, уламолар ундан тўймайди, кўп тарқалиш ила эскирмайди, ажойиботлари тугамайди.У шундайки, уни тарк этган золимлардандир, Аллоҳ уни ҳалок қилгай. Ким ундан бошқасида ҳидоятни истаса, Аллоҳ уни адаштиргай. У Аллоҳнинг метин арқони, улуғ зикр ва тўғри йўлдир“. Сўнг Али розияллоҳу анҳу деди: “Уни ўзингга лозим тут, эй Аъвар“. Қуръони карим ўзини ёд олгувчига унга амал қилишни вожиб қилади. Салафи солиҳлар илмни амал учун ўрганганлар, илмни амал қилиб олмаганлар, илм олганлари билан фахр-ифтихор туймаганлар. Улар илмни Аллоҳ розилигига етиш, унга холис ибодат қилишга бир восита сифатида кўрганлар. Амал қилинмаган илмни фойдасиз санаганлар. Айниқса, барча шаръий илмлар манбаси ҳисобланган Қуръонга ғоятда кучли эҳтимом билан қараганлар. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бир оят нозил бўлса, биз уни ёдлашдан аввал ҳалол-ҳаромини, буйруқ ва қайтариғини ёдлар эдик“. Аммо таассуфлар бўлсинки, бугунги кунга келиб, Қуръонни амал учун эмас, инсонлар наздида обрўси ортиши учун ёки тирикчилик учун ёдлаётган инсонлар кўпайди. Набавий ҳадисларда худди шу кун ҳақида башорат қилинган ҳадислар бор: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Албатта забониялар санамларга ибодат қилганлардан кўра Қуръонни кўтарган фосиқларга азобни тезроқ қиладилар. Улар (қорилар) Роббиларига шикоят қиладилар. Шунда У: “Билган одам билмагандек эмас“, дейди“, дедилар. Ва яна У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинади: “Тез орада умматимда шундай қорилар ўтадики, Қуръонни ўқийдилару, томоқларидан нарига ўтмайди, овдан ўқ чиққани каби диндан чиқиб кетадилар. Улар халойиқнинг энг ёмонларидир“. Аллоҳ барчамизни бундай ҳолатларга тушишдан асрасин! Аслида эса, Қуръони карим бизни дўзахга тушишимизга ҳужжат учун эмас, йўлларимизни ёритиш учун нур, Пайғамбар алайҳиссалом шариатларини тасдиқловчи далил, тиловати ила қалблар хотиржамлик топадиган неъмат сифатида нозил қилинган. Қуръони каримни ёдлаган, кўтарган инсонлар борасидаги энг гўзал гаплардан бирини Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Қуръонни ҳамл қилувчилар 3 хилдир: Биринчиси уни буюм қилиб олиб, бир шаҳардан иккинчи шаҳарга ўтиб, у орқали инсонлар ҳузуридаги нарсаларни талаб қилувчи киши, иккинчиси ҳарфларини ёдлайди-ю, ҳадларини зое қилади, у орқали ҳокимлардан фойдаланади, юртининг аҳолисига у сабабидан такаббурлик қилади. Қуръонни кўтарувчилар орасида бу хилдагилар кенг тарқалгандир, Аллоҳ уларни кўпайтирмасин. Учинчиси шундай кишики, Қуръонни ўқийди, унинг шифоси билан қалбининг касалини даволайди, тунларини бедор ўтказади, кўз ёш тўкади, хушу билан зийнатланади, виқор либосини кияди, маҳзунликни ҳис қилади. Аллоҳга қасамки, Қуръонни ҳамл қилганларнинг бу хили қизил фосфордан ҳам камроқдир.Аллоҳ улар сабабидан ёмғир ёғдиради, нусрат юборади ва балоларни даф қилади“. Барчамизга ана...

Тошкент ислом институти ректори “XXI аср таълим муҳитида ислом қадриятлари” мавзусида ўтказилган XI халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этди

Жорий йилнинг 23-24 октябрь кунлари Уфа шаҳрида Россия марказий мусулмонлар диний идорасининг 230 йиллик юбилейига бағишланган «XXI аср таълим соҳасида ислом қадриятлари» деб номланган XI Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.Анжуманда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров «Экстремистик ғоялар тарқалишига қарши курашда маърифий исломнинг ўрни (Ўзбекистон тажрибаси)» мавзусида маъруза билан иштирок этди.Россия мусулмонлари марказий диний идорасининг Росссия ислом университети ва М.Акмулла номидаги Бошқирдистон давлат педагогик университети ташкилотчилигида ўн бир йилдан буён узлуксиз ўтказиб келинаётган навбатдаги халқаро илмий-амалий анжуманда Россия Федерациянинг турли субъектларида фаолият кўрсатаётган мусулмонлар диний ташкилотлари, ислом таълим муассасалари раҳбарлари, дин соҳасидаги мутахассислар, Рус православ черкови, яҳудийлар жамоалари раҳбарлари билан бир қаторда Туркия, Миср, Иордания, Тунис, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон,  Испания, Грузия каби мамлакатларнинг дин ва диний таълим масалалари бўйича эксперт-мутахассислари иштирок этдилар.Анжуман иши асосан 5 мавзуга йўналишида олиб борилди:   Россияда ислом тарихи. Россия мусулмонлари марказий диний бошқармасининг 230 йиллиги. Россияда теология ва ислом таълим тизими: анъаналар, янгиликлар ва истиқбол режалар. Ислом ахлоқи: анъанавий қадриятлар ҳамда уларнинг Россия кўпмаданиятлилик муҳитида татбиқ этилиши. Россия ва дунёда давлат ва дин муносабатлари: ислом жиҳати. Ёшлар тарбияси ҳамда экстремизм ва асоциал (ғайриижтимоий) ҳолатлар олдини олишда исломий таълимнинг роли. 886

Фасл ва васл мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 24 октябрь куни “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Ғиёсиддин Баратовнинг 4-курс талабаларига “Балоғат” фанидан “Фасл ва васл” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди. Ўқитувчи дарсга оид тақдимот слайдини интерактив доска орқали намойиш қилиб, янги мавзуни мисоллар орқали тушунтириб берди, сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Очиқ дарсда Тиллар кафедрасидан Акмал Мирҳамидов, Козимхон Асроров, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедрасидан Мўминжон Сайидалиев, Баҳодир Аъзамов, Пўлатхон Каттаев, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедрасидан Сайқал Аҳмедов, Таҳфизул Қуръон кафедрасидан Жаҳонгир Неъматов каби ўқитувчилар иштирок этиб, дарс жараёнини таҳлил қилдилар. «Тиллар» кафедраси   849

“Мўйи Муборак” меъморий ёдгорлиги биносида «Усмон розияллоҳу анҳу даврида олиб борилган ишлар» мавзуида дарс бўлиб ўтди

Доно халқимиз “Тарихсиз келажак бўлмайди” дейди. Ҳақиқатан ҳам мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрли эрур. Чунки инсон ўз тарихини, ота-боболари эришган ютуқ-камчиликларини ўрганар экан ўзига зарур хулосаларни чиқаради, улар забт этган марраларданда юқори чўққиларни эгаллашга, уларнинг хатоларини қайта такрорламасликка ҳаракат қилади. Шунинг учун тарихни ўрганиш, хусусан, ислом тарихини билишнинг аҳамияти катта. 2018 йил 25-октаябр куни Тошкент ислом институти 3-А  гуруҳ талабалари устоз Пўлатхон Каттаев бошчилигида “Усмон розияллоҳу анҳу даврида олиб борилган ишлар” мавзусида Ислом тарихи дарсини “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган “Мўйи Муборак” меъморий ёдгорлиги биносида ўтди. Дарс жараёнида бино ичидаги “Усмон мусҳафи”нинг жамланиши, унинг нусҳаларининг сони, бизгача етиб келган нусхаси ҳақида маълумотлар берилди. Дарс мобайнида Усмон Мусҳафи 1989-йил 14-мартда Ўрт Осиё ва Қозоғистон диний назорати кутубхонасига олиб келингани ҳақида ва ҳозирда Мўйи Муборак музейида 47 тилдаги Қуръони карим сақланаётгани ҳақида маълумотлар берилди. Таржималар ичида Ўрта Осиё халқларининг тилларидаги таржима нусҳалари мавжуд. Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 1 006

ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИГА 29 ЙИЛ ТЎЛДИ

Бугун «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлди. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида давлат тилига ҳуқуқий мақом бериш масаласи кун тартибига қўйилди ва 1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди. Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам турли жамоат ва таълим муассасаларида, тегишлича тадбирлар ўтказилмоқда. Шунга асосан 24 октябрь куни Тошкент ислом институтида “Тил – миллат ғурури” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси С.Шерҳонов, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди раиси, таниқли шоир ва журналист Амирқул Карим, Республика маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси К.Султонов, Тошкент ислом институти проректори Ж.Мелиқўзиев, “Ижтимоий” фанлар кафедраси профессори Н.Жабборов, “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чўлпонов, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Б.Азамов, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳамда институтнинг устоз-ходимлари ва 75 нафар 1-2 курс талабалари иштирок этди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, савоби ўтганларнинг руҳониятларига бағишланди. Тадбирда сўзга чиққанлар 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эга эканлиги, она тилнинг бетакрор жозибаси ҳамда дунё миқиёсида тутган ўрни ҳақида фикр билдириб ўтдилар. Шунингдек тадбирда 2-курс талабалари томонидан “Ўзбек тилим – миллатим ғурури” мавзусида саҳна кўринишини намойиш этилди. Унда 1980 йиллар акс эттирилган бўлиб, ўша даврда ўзбек тилига бўлган салбий муносабат томошабинлар учун муҳим ва қизиқарли маълумот сифатида гавдалантирилди. Мазкур кун муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан 21-октябрь куни талабалар ўртасида ўзбек тилида “Шеърлар” танлови эълон қилинган бўлиб, танлов ғолиблари 24 октябрь тадбир жараёнида жумладан, 1-ўрин 4-курс талабаси Ш.Халилов ва 2-ўрин 3-курс талабаси Ш.Акбаровлар кафедра томонидан муносиб тақдирланди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 1 042
1 1 372 1 373 1 374 1 375 1 376 1 548