Халқимизда “ҳасад қилиб эмас, ҳавас қилиб яшанг” деган ҳикматли гап бор. Бу гапнинг маъносини тўлиқ англаш учун дастлаб, ҳасад ва ҳавас маъноларини тўғри тушуниш лозим бўлади. Ҳасад сўзи луғатда «арчиш» ва «шилиш» деган маънони англатади. Чунки ҳасад ҳасадгўйнинг қалбини шилиб ачиштиради. Уламолар ҳасадни “ўзгадаги неъматнинг завол топишига кўз тикиш” дея таърифлаганлар. Ҳавас эса “ўзгадаги неъматнинг завол топишига кўз тикмасдан ўшанга ўхшаш неъмат ўзида ҳам бўлишини орзу қилишдир”. Ҳасаднинг ёмон иллат экани Қуръони каримда ҳам ҳадиси шарифларда ҳам баён қилинган: أَمْ يَحْسُدُونَ النَّاسَ عَلَى مَا آتَاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ «Ёки Аллоҳ одамларга ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми?», (Нисо сураси, 54-оят). وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ «Ҳасадчининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман», деб айт», («Фалақ» сураси, 5-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига бу иллатдан сақланишни алоҳида таъкидлаганлар: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِىَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: قَالَ « إِيَّاكُمْ وَالْحَسَدَ فَإِنَّ الْحَسَدَ يَأْكُلُ الْحَسَنَاتِ كَمَا تَأْكُلُ النَّارُ الْحَطَبَ ». رَوَاهُ اَبُو دَاوود. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳасаддан сақланинг! Чунки, ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Ҳасадчидаги бу иллат ҳасад қилинган кишидан кўра унинг ўзига кўпроқ зарарли бўлади. Чунки ҳасад қилинган инсонга унинг ҳасадидан зарар етмай қолиши ҳам мумкин. Аммо ҳасадчининг ўзи албатта қуйидаги ёмонликларга мубтало бўлиши тайин: Ҳасадчининг ғам узилмайди; Ҳасадчидан инсонлар нафратланади; Ҳасадчи Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади; Дунёда ҳам, охиратда ҳам азобда бўлади; Унга тавфиқ эшиклари ёпилади. Шу ўринда табиий равишда савол туғилади: “Инсон ўзига шунчалик зарарли бўлган бу иллатга қандай чалинади?”. Уламолар бу саволга жавоб бериб шундай деганлар: Ҳасад қуйидаги сабабларга кўра юзага келади: Кўра олмаслик; Кибр; Мақсадга эришолмай қолишдан қўрқиш; Мансабпарастлик ва шуҳратпарастлик; Одамларга яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуқ бўлиш. “Ҳар дарднинг даъвоси бор, деганларидек, ҳасад аталмиш бу дарднинг ҳам даъвоси борми?”- деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: Ҳасад икки йўл билан даволанади: Илм билан; Амал билан. Яъни, ҳасадчи инсон дастлаб ҳасаднинг нима экани ва унинг зарарларини ўрганади, сўнгра ҳасади буюрган ишни аксини қилади. Ана шунда иншааллоҳ бу иллатдан халос бўлади. Аллоҳ таоло барчаларимизни турли маънавий ва жисмоний иллатлардан саломат сақласин. 3-курс талабаси Комилжонова Фотимахон 968
Аввал хабар берганимиздек, 24-25 июль кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Кундузги таълим бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Унга кўра, жами 202 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди. Жорий йилнинг 26 июль куни натижалар эълон қилиниб, унда 50 нафар абитуриент шулардан 8 нафар аёл-қизлар ижодий ва тест имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни абитуриентлар Араб тилидан ижодий, ҳамда 25 июль куни Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанидан тест имтиҳонлари бўйича баҳоландилар. 1 023
Бугун 25 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Абитуриентлар Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан ўз билимларини синовдан ўтказмоқдалар. Унда жами 202 нафар абитуриент иштирок этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи асосида институтда тест синовлари юқори савияда ўтказилиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Қабул имтиҳонлари жараёни адолатлилиги, ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлаш мақсадида жами абитуриентлар “Ҳазрати Имом” масжидида тест синовларини топширадилар. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “muslim.uz” портали жамоаси томонидан https://www.facebook.com/muslimuzportal саҳифасида тўғридан-тўғри (онлайн режимда) интернет орқали эфирга узатиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Араб тили фанидан ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтган эди. 1 122
Бугун 25 июль куни Тошкент Ислом институтида тест синовлари бошланди. Қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин. https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2095065530731362/ 946