islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Хароба – қасрга айланади

Организмдан зарарли моддаларни очлик йўли билан чиқариб ташлаш умр давомийлигини узайтиради. Алексис Каррел таниқли олим тиббиёт доктори анча йиллардан буён дармонсиз кам қувват бўлиб юрар эдим. Доимо ётиб олиш пайида бўлар, диван ва ёстиқ яхши кўринар эди. Кўп вақтимни телевизор кўриш билан ўтказардим. У ёқ бу ёққа ўтиб келишлар, ош-овқат ё у бу ишларни қилишга ҳафсалам йўқ эди. Овқатни келиним пиширар лекин мен пиширган овқатларга ўхшамагандек туюлар тайёр овқатни хўмрайибгина еб олардим. Чойни хуш кўрар, қовурилган сергўшт, серёғ овқатларни ёқтирардим. Гўё шунақа овқатлар дармон бўлар деб ўйлардим. Мазаси камроқ овқат бўлса, емай қўяқолардим. Тамоққинам соғу – тамом жойим касал деганларидек. Ҳатто 5 вақт намоз ўқишга ҳам қийналар, қиёмга ўтирсам қаъдага туриб олиш оғирлик қилар, базан ўтириб ўқиб қўярдим. Таҳоратга кўп чиқар, намозларим қазо бўлиб қоларди. Болдирларим кўпинча зирқирар, бошим, бўғинларим тез-тез оғриб турарди. Доимо ёнимда таблеткалар олиб юрар эдим. Баъзан докторларга чиқиб бирон личения олар, буям маълум вақтга қувват бўлар эди. Бир дона аспирин ичсам тетикроқ юрардим. Рўза тутишлар оғир кўринар эди. Шундай кунларнинг бирида қўлимга Пол Бреггнинг “120 ёшга кириш мумкинми?” номли китоби тушиб қолди. Китоб ўқиш севимли машғулотим бўлгани учун дарров ўқишга тушдим. “Китоб ўқиш мураббога нон ботириб ейишдек гап”. (Х.Тўхтабоев), буни болаларимга кўп такрорлар эдим. Ўқиб кўрсам бу китоб гўё мен учун ёзилгандек. Биринчи боб – тана, идрок ва руҳ. Ўз-ўзини назорат қилиш ва ундан янги одам яратиш. Иккинчи боб – асосан умуртқа ҳақида. Ўзига ишонч, машқлар ва тўғри нафас олиш. Учинчи боб – очлик ҳақида батафсил ёзилган. “Очлик – бу қондаги холестерин даражасини туширишнинг энг тезкор ва табий усули”. Ҳар ҳафтада 24 соат оч бўлиш ва рационал овқатланиш организмни ёшартириш, унинг кучларини тиклашга қодир. Сиз ёшроқ ва хушбичимроқ кўринасиз. Диққатингизни ўзингизга, туйғуларингизга бўйсунмас ва ялқов танангиз устидан ғалабангизга бўлган қатъий ишончингизга қаратинг. Шунда кучларнинг қуюлиб келишини ҳис қиласиз. Инсоннинг соғлиги, кучи, серғайратлилиги унинг ёшига эмас, балки умуртқасининг ҳолатига боғлиқ. Тана аллақачон харобага айланган. Касал инсон мўжиза юз беришини, хароба яна қасрга айланишини истайди. Лекин таблеткалар ва психоанализ билан бу нарсага эришиб бўлмайди. Фақат машқлар, очлик, тўғри нафас олиш, тўғри овқатланиш, тўғри юриш, тўғри ўтириш ҳатто тўғри дам олиш, стресларга қарши кураш, сув билан даволаш ва қуёш ванналари. Буларни бажариш орқали натижага эришиш мумкин. Яъни хароба қасрга айланади. Мен 52 ёшимда жисмоний машқларни ўргандим. Бунга кўп вақтим кетди. Расмда кўрсатишса бўлмасмиди деб ўйлардим. “Ўз машғулотларингиз натижаларига баҳо бериб ўзингиздан мамнун бўласиз, мушакларингиз куч билан тўлади, ишга бўлган лаёқатингиз ошади. Айнан икки кундан кейин биринчи ўзгаришларни сезасиз”, дейилган. Менда худди шундай бўлди. Машқларни мунтазам бажариб ҳар ҳафтада 24 соат оч бўлиш ўрнига саҳарсиз рўза тутиб қўя қолдим. Кунлар салқин бўлгани учун кўпроқ рўза тутишга киришдим. Очлик бизга уч йўналишда таъсир қилади. У бизни жисмонан, ақлан ва руҳан тозалайди. Руҳ такомиллашади. Бу жуда муҳим ва аҳамиятлидир. Хуллас китобни қайта-қайта ўқидим. Ўқиганларимни имкон қадар мукаммал бажара бошладим. Натижа жуда яхши. Шундан буён бир донаям таблетка ичмадим. Ҳамма оғриқлар йўқолди. Маша Аллоҳ энди 12 соат ҳаракатдаман, чарчоқ нималигини билмайман. Ойлаб рўза тутяпман, намозни иштиёқ билан ўқияпман. Энди бир вақтнинг ўзида юз, юз эллик ракъат намоз ўқишга ҳам қувватим етади. Ҳидоят Аллоҳдан, Аллоҳга беадад...

ҚУРЪОН СУРА ВА ОЯТЛАРИНИ КРИЛЧАДА ЁЗИБ ЁДЛАСА БЎЛАДИМИ?

❓392-CАВОЛ: Қуръон сура ва оятларини бирорта дафтарга крилчада ёзиб ёдласа бўладими? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало Қуръон ёдлашга бўлган интилишингиз мақтовга сазовор. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг буюк каломи бўлиб, уни ёд олиш нақадар улкан савоб иш экани Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида зикр қилинган: اقرؤوا القران فانه ياتي يوم اقيامة شفيعا لاصحابه (رواه الامام مسلم عن ابي امامة الباهلي رضي الله عنه) яъни: «Қуръон ўқинглар, чунки Қуръон қиёмат кунида ўз эгаларини шафоат қилади» (Имом Муслим ривоятлари). Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Ундаги баъзи ҳарфлар борки, уни бошқа ёзувда, хусусан, сиз айтаётган «кирил» ёзувида ифодалаб бўлмайди. Натижада биз хато ўқиймиз ва хато ёдлаймиз, савоб ўрнига гуноҳкор бўлиб қолишимиз ҳам ҳеч гап эмас. Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ уламолардан Имом Шурунбулолий бу мавзуда алоҳида китоб ёзиб, унда қуйидагиларни таъкидлаган: إجماع الأئمّة الأربعة، واتفاق علماء مذاهبهم، على أنّ اتباع رسم خط المصحف العثماني واجب في كتابة القرآن الكريم، وأنّ كتابته بعبارة غير عربيّة: حرام، وكذا كتابته بغير خطّ عربيّ: ممنوع. яъни: “Тўрт фиқҳий мазҳаб имомларининг ижмоси ва уларнинг мазҳабидаги уламоларнинг иттифоқига кўра Қуръони карим ёзилишида Усмоний мусҳаф хатига эргашиш вожибдир. Араб тилидан бошқа тилда ёзиш ҳаромдир. Шунингдек, араб хатидан бошқада ёзиш ҳам ман қилингандир” (“Ан-Нафҳатул қудсийя фи аҳками қироатил-Қуръан ва китабатиҳи бил-фарисийя” китоби). Ҳозирги кунда кўплаб, йирик фатво уюшмалари томонидан Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қабул қилганлар. Улар қаторида Саудия Арабистонидаги “Эътиборли уламолар ҳайъати”, Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар унверситети фатво қўмитаси”, “Ҳиндистон уламолар жамияти” (Деҳли) каби жами йигирмадан ортиқ нуфузли ташкилот ва ҳайъатларнинг фатво уюшмаларини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб Сизга Аллоҳ таолонинг Каломини араб ҳарфида, қандай нозил бўлган бўлса, шундайлигича ёдлашга ҳаракат қилишни тавсия қиламиз. Зотан, ҳозирда бунинг учун имкониятлар етарли. Қуръонга хизмат қилаётган қориларимиз, уламоларимиз араб имлосини ўргатувчи турли хил рисолалар ва китоблар нашр қилдилар. Қолаверса, телеграм каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали Қуръони карим ва тажвид дарсларини содда услубда таълим бериб бормоқдалар. Шулардан фойдаланган ҳолда, дарсларни мунтазам ўзлаштириб борсангиз тез кунда Қуръони каримни араб имлосида ўқий бошлайсиз, иншааллоҳ. Бунинг учун озгина меҳнат, сабр ва энг асосийси чин ихлос керак бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати @diniysavollar 1 169

Лондон масжидларида азон биринчи марта овоз кучайтиргичларда айтилди

Лондонда коронавируснинг кўпайиши авж паллага чиққанда азонга рухсат берилди ва “Аллоҳу акбар” садолари биринчи марта кучайтиргичлардан янгради. Лондон тарихида биринчи маротаба барча масжидларда муаззин ва имомлар овоз кучайтиргичлар орқали азон ва маъруза қилишга рухсат берилди. Бирлашган Қироллик пойтахтида амалга оширилган бу ажойиб ҳаракат мусулмонларга ижобий таъсир кўрсатди. Лондоннинг маҳаллий мусулмонлари бу ўзгаришлардан мамнун. Кўчаларни кесиб ўтаётганда кўплаб мусулмонлар азонни ҳурмати юзасида тўхтаб туришмоқда. Бир неча кун олдин, BBC ахборот агентлиги Британия бўйлаб азонни радио орқали узатди. Шундай қилиб, Британия мусулмонлари мунтазам равишда жума намозига бўлган чақириқларни BBC радиоси орқали эшитишлари мумкин. Ўтган ойда Голландия ва Германияда ҳам азон биринчи марта овоз кучайтиргичлар ёрдамида эшиттирилган эди. Ҳукуматлар ушбу ҳаракат орқали пандемия шароитида бутун дунё мусулмонларини бирдамликка чақиришни истамоқдалар, дейилади ОАВ тарқатган хабарларда. 981

Рамазонда гуноҳлар кечирилади

Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Азиз мусулмон биродарим! Холис ният билан тутилган Рамазон рўзаси банданинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлиши ҳақида эшитганмисиз?! Рамазон ойида кечаларни қоим қилиш банданинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлиши ҳақидачи? Бугунги ҳадис шариф бизга шу ҳақда хабар беради. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلّى الله عليه وسلّم: «من صام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه». رواه البخاري ومسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Ким Рамазон рўзасини иймон билан ва ихлос билан тутса, унинг олдин қилган гуноҳи мағфират қилинади». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари. Бошқа бир ривоятда: وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلّى الله عليه وسلّم: «من قام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه». رواه البخاري ومسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Ким Рамазон ойида иймон билан ва ихлос билан кечасини қоим қилса, унинг олдин қилган гуноҳи мағфират қилинади». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари. Ушбу икки ҳадис шариф банданинг илгари қилган гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўладиган солиҳ амаллар ҳақида маълум қилмоқда. Бу амаллар: Рамазон рўзасини тутиш ва Рамазон ойида кечасини қоим қилишдир. Рамазон ойи кечаларини коим қилиш – таровеҳ намозини ўқиш билан бўлади. Таровеҳ намози ва унинг фазли ҳақида кейинги суҳбатларимизда батафсил тўхталамиз, ин шаа Аллоҳ. Ҳадис шарифга эътибор берган бўлсангиз, гуноҳлар мағфират қилиниши учун иймон ва ихлос шарт қилинмоқда. Бу ерда иймон маъноси – Рамазон рўзаси фарзлигини ҳамда Рамазон ойи кечасини қоим қилиш суннатлигини тасдиқлашдир. Ихлос маъноси эса, банда чин дилдан тутган рўзаси билан Аллоҳ таолонинг розилигини исташи ва савобидан умидвор бўлиши назарда тутилмоқда. Демак, банданинг тутган рўзалари ва қоим қилган кечалари унинг гуноҳига мағфират бўлиши учун иймон ва ихлос шарт ва зарур экан. Шу билан бирга, ҳадис шарифда ирода қилинган гуноҳ деб, бандадан содир бўлган сағира гуноҳлар назарда тутилмоқда. Зеро, гуноҳ кабиралар чин тавба-тазарруъ ила кечирилади. Аллоҳ таоло барчамизни юқоридаги ҳадисларга амал қилишга, натижада бандалик билан содир қилган хато-камчиликларимиз мағфират қилинишига Ўзи муваффақ ва муяссар қилсин! Амин, Я Роббал аъламийн! «Ҳадис ва ислом тарихи» кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов 910

Илм ва амал (тўртинчи мақола)

ТAҚВО ИЛМ КAЛИТИ: Эй, болам! Сен ўзингни нафсингга эътибор бер, ҳадди-худудлар борасидаги маърифатинг (яъни чегараланишларда) ва ўзинг бу чегараларни қанчасини ёд олгансан-биласан шуни хам ўйлаб кўргин. Чунки ким боқса боқилади, ким бефарқ бўлса унга хам бефарқлик қилинади. Aллоҳни фарзларини бажарсанг, албатта у сенга фарзандларингдан қайтади. Aгар сен ундан воз кечадиган бўлсанг, яъни уларга аҳамият бермайдиган бўлсанг, албатта у Aллоҳдан сенга қайтади. Шайхул Ислом ўз ўғилларига насиҳат қилиб айтадилар: “Болажоним! Мен ўзимдан келиб чиқиб баъзи вазиятларни сенга эслатиб ўтаман, негаки сен мени қандай тиришқоқ бўлганимни ва илм йўлида доим ҳаракатдан тўҳтамаганимни билгин. Мен Aллоҳдан хеч бўлмаганда сен менга ўхшашлигингни сўраб умид қиламан. Aллоҳни менга берган энг катта неъмати ва энг катта фазли меҳнатим-тиришқоқлигимдир, бу пул топишим билан бўлмаган, балки булар Aллоҳни менга берган тарбияси, ҳиммати билан бўлган. Ёдимда, 6 ёшлигимда кутубхонада бўлар эдим. Мен тенги дўстларим бўлса кўчада ўйин кулгу қилиб юришар эди. Aллоҳим менга ёшлигимдан ақл деб аталмиш ризқни берди, яъни ақл билан ризқлантирди. Ўзимдан анча ёши катта инсонларга, хатто ёши катта қарияларга хам дарс берар эдим. Бирон маротаба кўчада дўстларим билан ўйин кулгу қилганимни ва бирон маротаба кўчада овозимни баланд кўтариб кулганимни эслолмайман. 7 ёш атрофларимда масжид-мадрасаларга қатнардим ва ҳадис бўйича энг яхши устозларни излаб, кўпроқ вақтимни уларни олдида ўтгазганимдан вақт алламахал бўлиб қолганини сезмай қолар эдим. Улар билан жуда узоқ вақт сухбатлашар эдим, улар айтаётган хадисларини, илмларини ёд олар ва уйга бориб ёд олганларимни ёзиб қўярдим. Бир куни Aллоҳ Aбу Фазл исмли инсонни менга кўнгил қўйишларини, ёки улар билан учрашишимни муваффақ қилди. Aбу Фазл исмли муаллимим мени катта-катта устозларни олдига олиб борар эдилар. Хадис илми борасида менга катта-катта китобларни шархини эшиттирар ва шу китобларни менга ўргатар эдилар. Мен эса ажабланардим: “Нима учун менга бундай меҳр қўйган, нима учун мени катта-катта устозларни олдига олиб бораяпди, нима учун мени қилаётган хатоларимни мендан дарс олиб тўғирлаяпти?- деб. Мен ёд олган нарсаларни барчасини хатоларини тўғрилаб, менга тўғрисини баён қилиб берар эдилар. Мен бу устозимни ёнларида умримни охиригача шогирд бўлиб, ўқувчи бўлиб юрдим, хатто уларга фарзанд бўлиб юрдим. Шундан сўнг мен хадис илмини ва хадис уламоларини ажратиш илмини шу одам орқали ўргандим. Кичкина болалар тоғларни тепасига чиқиб, хар хил кўприкларни устига чиқиб олиб, мени томоша қилишарди. Лекин мен ёшлигимдан кичкина жойни эгаллар, одамларни орасида ўз жойимни топиб олиб, шу жойимда илм олиш билан банд бўлардим. Орадан вақтлар ўтди, мен тарки дунё қилиш борасида изланишлар олиб бордим. Кетма-кет рўза тутишни бошладим, Aллоҳнинг ибодатини ҳам қилдим ва ибодатдан роҳат олишни бошладим. Ибодатларимни Aллоҳ менга буюрганидек бажаришга харакат қилдим, сўнг ибодатим анча мустаҳкам бўлди. Шунинг натижасида кечалари уҳламасдан Aллоҳга ибодат қилишни яхши кўрдим. Мен бир фан билан кифояланмадим балки фиқҳни, маърузаларни ва хадисларни тинглардим. Тарки дунё қилган инсонларни маърузаларини эшитардим. Китобларни ёзган инсонлар ҳоҳ араб бўлсин ҳоҳ бошқа шаҳардан бўладими бизга етиб келган китобларни барчасидан хабарим бўлган ва уларни луғат китобларини, маърузаларини ва барча китобларини ўқиб чиқганман. Мени олдимда 2 хил ечим бўйича жавоб керак бўлган вақтда мен ҳар доим ўзимни динимга, тарбиямга, қалбимга қулоқ солиб жавоб қайтарардим. Шунунг учун менга қарши душманларни ҳасади, ёмонлиги Aллоҳимни изни билан менга тескари бўлди. Aллоҳим менга илм олиш учун...
1 1 031 1 032 1 033 1 034 1 035 1 548