Баъзи саҳобаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг тириклик вақтларидаёқ жаннатий бўлишларини хабар берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида уларнинг ўнтасини номма-ном санаганлар. “Ашараи мубашшара” (башорат берилган ўн киши) номи билан машҳур бўлган саҳобалар қуйидаги зотлардир: عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « أَبُو بَكْرٍ فِى الْجَنَّةِ وَعُمَرُ فِى الْجَنَّةِ وَعُثْمَانُ فِى الْجَنَّةِ وَعَلِىٌّ فِى الْجَنَّةِ وَطَلْحَةُ فِى الْجَنَّةِ وَالزُّبَيْرُ فِى الْجَنَّةِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ فِى الْجَنَّةِ وَسَعْدٌ فِى الْجَنَّةِ وَسَعِيدٌ فِى الْجَنَّةِ وَأَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ فِى الْجَنَّةِ ». رَوَهُ التِّرْمِذِيُّ. Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Абу Бакр жаннатда бўлади, Умар жаннатда бўлади, Усмон жаннатда бўлади, Али жаннатда бўлади, Талҳа жаннатда бўлади, Зубайр жаннатда бўлади, Абдураҳмон ибн Авф жаннатда бўлади, Саъд жаннатда бўлади, Саийд жаннатда бўлади, Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатда бўлади”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Имом Бухорий ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога бундай деганлар: أَمَا تَرْضَيْنَ أَنْ تَكُونِى سَيِّدَةَ نِسَاءِ أَهْلِ الْجَنَّةِ “Жаннат аҳли аёлларининг саййидаси бўлишингизга рози бўлмайсизми?!” Имом Насоий ривоят қилган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам набиралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар ҳақида шундай деганлар: أَنَّ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ سَيِّدَا شَبَابِ أَهْلِ الْجَنَّةِ “Албатта, Ҳасан ва Ҳусайн жаннат аҳли йигитларининг саййидларидир”. Хулоса шуки, ҳадиси шарифларда номлари айтилган саҳобаларни жаннатий деб эътиқод қилинади. Номлари айтилмаган саҳобалар ҳақида эса жаннатий бўлишлари бошқалардан кўра кўпроқ умид қилинади. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар”нинг шарҳида жаннатий деб эътиқод қилинадиган инсонлар ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Билгинки, инсонларни жаннатий дейиш ҳақида салаф уламоларнинг уч хил қавллари бор: 1. Пайғамбарлардан бошқа ҳеч кимни жаннатий демаслик. Бу қавл Муҳаммад ибн Ҳанафия ва Авзоъийлардан нақл қилинган. Аслида бу гап ҳеч қандай низо бўлмаган қатъий ҳукмдир; 2. У ҳақида насс келган барча мўминларни жаннатий дейиш. Бу гап кўплаб уламоларнинг қавлидир. Аммо бу қавл зонний (яъни қатъий бўлмаган) ҳукм ҳисобланади; 3. Мўминлар гувоҳлик берган кишиларни ҳам жаннатий дейиш. Бунинг далили Имом Бухорий ва имом Муслимларнинг саҳиҳларида келган қуйидаги ҳадисдир: “Жаноза олиб ўтилди, одамлар уни яхши одам бўлганини айтдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вожиб бўлди”, дедилар. Бошқа бир жаноза олиб ўтилганда унинг ёмон одам бўлганини айтдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вожиб бўлди”, дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг Расули, нима вожиб бўлди?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар яхши хислатларини айтган кишига жаннат вожиб бўлди, сизлар ёмон хислатларини айтган кишига дўзах вожиб бўлди, сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларисиз”, дедилар. Бу қавл зоҳир эътиборига кўра кўпроқ умид қилиш маъносидаги ҳукм ҳисобланади. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 1 024
Қарийб бир аср ҳукмронлик қилган коммунистик тузум ноҳақликлар ва зулм-истибдод ўчоғи бўлди. Ватанини, муқаддас динини, имонини ҳимоя қилганларни босмачилар, “ҳукумат” одамларида шубҳа туғдирганлар ватан душманига чиқарилди, бошқа хил айблар қўйилиб, бадном қилинда ва қатл қилинди. Шукроналар бўлсинки, ҳақиқат қарор топди. Мустақиллик учун асрлар бўйи курашиб келган ота-боболаримизнинг орзулари рўёбга чиқди. Аллоҳ таоло истиқболи порлоқ бўлган истиқлолимиз туфайли эркимизни қўлимизга берди. Миллий қаҳрамонларимиз, олиму-фузалолар номи улуғланмоқда. Шу қатори тарих бизни инсоният тақдирини ҳал этган Иккинчи жаҳон уруши йилларидан қанчалик йироқлаштирса, немис-фашист босқинчилари устидан қозонилган ҳарбий сиёсий, маънавий ғалаба, бу ғалабани таъминлаган жангоҳлардаги қаҳрамонликлар, мамлакат ичкарисидаги меҳнат жасоратларининнг куч ва салмоғи шунчалик ошаверади. Кўп миллатли ҳамдўстлигимизнинг бирлиги, қудрати, оммавий халқ қаҳрамонлигининг шуҳрати, улуғворлиги келажак авлодларимизнинг хотирасида абадий сақланиб қолаверади. Бу қаҳрамонона кунларнинг шуҳратини ҳеч ким ҳеч қачон унутмайди. У тарих саҳифасига олтин ҳарфлар билан ёзилгандир. Уруш келтирган талофатлар қай даражада эканини, унда тўкилган қон, кўз ёшлари, ғам-ташвишларни ҳеч нарса билан ўлчаб, тенглаштириб бўлмаса керак. Эндигина бир дунё орзу-умидлар билан турмуш қуриб, уруш туфайли ҳаёт лаззатидан маҳрум бўлган куёв ва келинчакларнинг ҳижрон дардларини, яккаю ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота-оналарнинг, отасидан айрилган гўдакларнинг кўз ёшларини нима билан ўлчаш мумкин? Уруш 27 миллионга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бундан ташқари миллионлаб ярадорлар, контузия бўлганларнинг ҳам саноғи йўқ. Қардошлик мозорларига дафн этилган номаълум жангчилар, уруш чорраҳаларида дом-дараксиз йўқолган, лекин ор-номусини, шон-шарафини йўқотмаган содиқ кишилар ҳам оз эмас эди. Ғалабани таъминлашга ҳаётнинг барча жабҳа соҳа вакиллари жалб қилинди. Жумладан, маҳаллий матбуот, радио ва алоқа воситалари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Республика, вилоят, шаҳар ва район газеталари, радио алоқа воситалари юртимиз фарзандларининг жангоҳларда кўрсатаётган қаҳрамонликлари ҳақида ва уларнинг жанговар хатларини “фронтдан хатлар” (письмо с фронта) рукни остида ва фронт орқасидаги астойдил меҳнат қилаётган ёшлар, хотин қизлар, қариялар тўғрисида хабарлар бериб, кенг меҳнаткаш оммасини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жуда катта ишлар қилди. Ҳар кун эрталаб юзлаб кишилар радиокарнайлар атрофида Совинформбюронинг ахборотини сабрсизлик билан кутар ва тинглар эдилар. Мард ўзбек ўғлонларидан 120 мингдан зиёди кўрсатган қаҳрамонликлари учун орден ва медаллар билан мукофотланди. Шулардан 32 киши учала даражадаги Шуҳрат ордани билан тақдирланди. 280 киши Севет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга сазовор бўлди. Бугун биз уруш қаҳрамонлари кўрсатган мислсиз жасоратларни мадҳ этиш билан бирга фронтдан қайтиб келмаганларнинг, ота-боболари дитёрини, ўз ватанини ҳимоя қила туриб, мардларча ҳалок бўлганларнинг хотирасини, айрим сабабларга кўра бедарак йўқолганлар номини ҳурмат билан тилга оламиз. Кейинги пайтларда юртимизнинг ана шу мард ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш юзасидан кўламдор ишлар амалга оширилди. Айниқса, республикамиз мустақилликка эришгач, ўтган олтмиш йил мобайнида ватан душмани номини олган, ҳеч қандай сабабсиз сибир ўрмонларида, турмаларда, концлагерларида ва меҳнат колонияларида ҳалок бўлганлар номини тиклаш юзасидан кўплаб амалий ишлар қилинди. Бугунги кунда урушда қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳалок бўлган жангчиларга она қишлоқларида ёдгорликлар ўрнатилди ва номлари зарҳал ҳарфлар билан битилди. Руҳларига бағишлаб Қуръони каримлар тиловат қилинди. Йиллар ўтган сайин уларнинг муборак номлари қалблардан қалбларга, диллардан дилларга ўтаверади, тарих саҳифаларида абадул абад қолажак! Тошкент ислом институти талабаси Аллаберган Рузметов 867
Қадрли онажонлар ва ҳурматли оталар! Сизга айтар сўзим бор. Анчадан буён сизга мурожаат қиламан дейман. Бугун фурсати экан. ⠀ Сиз фарзандингизга у ёки бу иборани талаффуз қилганингизда, ота-она боласини қандай тушунганлиги ҳақида ўйламайди. Ва бола ҳамма нарсани том маънода борича тушунади, улар сўзларнинг мажозий маъноларини тушуниш қобилиятига эга эмас. ⠀ Орангизда ҳатто болани уриб туриш керак деганлар ҳам топилади. 🤦 ⠀ “ ЖОНИМГА ТEГМА “, “ ТУР БУ ЕРДАН “, ⠀ “ АФТИНИ ҚАРА “, “ ИЧИМДАГИ ДУШМАНИМ “, “ БОШИМГА БАЛО ТУҚҚАН ЭКАНМАН “, “ ЎЛДИРАМАН “, “ АГАР ЯНА ЎЗИНГНИ ШУНДАЙ ТУТСАНГ олабўжига/ мелисага / бомжга / болалар уйига БEРВОРАМАН“, каби ибораларни ва бундан ҳам дахшатлироқлари бор ёзишга ҳам уялдим. Ишлатасиз. Бу жумлалар таниш тўғрими? Кўпинча оналар жуда кўп бу сўзларни ишлатадилар. Ўйлаб ҳам ўтирмасдан бу болага қайси таржимада етиб боришини ҳисобга олмасдан. ⠀ Ва бола бу сўзларни шу ёсинда эшитади – “АГАР МEН БЎЛМАСАМ ЯХШИ БЎЛАРДИ“, “МEН ҲEЧКИММАН“, “МEН ОТА-ОНАМГА КEРАК ЭМАСМАН“…😔 Агар бордию – бу гаплар бақириқ, калтаклаш, инкор қилиб силташлар билан бажарилса… болага тўғридан-тўғри “ЯШАМА“, “РИВОЖЛАНМА“ деган программани ўрнатаётган бўласиз… ❌❗️ Сўнг сиз -“ Болам аччиғи тез бўлиб қолди. Гапимга кирмаябти. Айтганимга кўнмайди. Қайсар. Уйдан чиқиб кетаябти…“ деб бизнинг олдимизга гўёки тўғрилаб беринг деб олиб келасиз! Аслида эса уни сиз ва отаси шундай қилиб ясаб бўлган бўласиз! Болани эмас!!! Сизни тўғрилаш керак бўлади!!! Негааа айтайми? Бу зўравонлигингиз оқибатида…. 👇👇👇 БОЛА ЎЗИГА РИВОЖЛАНМАСЛИК, ТАЖОВВУЗ ПРОГРАММАСИНИ ЎРНАТАДИ. (аутоагрессия) ⠀ 🔺 Касаллик (ёки кўп турли касалликлар гулдастаси, тез-тез касал бўлиб кўрсатади.) ⠀ Буҳис орқали унинг туғилиши учун доимий айбдорлик ҳисси, ўз-ўзидан бепарволик ҳисси билан ҳаётда ўрни йўқлигини кўрсатиб яшашга ўтади. 🔺 Алкоголь, спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ортиқча овқатланиш (ўз жонини аямасдан қасд қилишни секинлаштириш усули) ⠀ ⠀ 🔺 Кўпинча “тасодифий“ шикастланишлар ⠀ 🔺 Кўп сонли пирсинглар, татуировка ⠀ ⠀ 🔺Ҳатто ўз жонига қасд қилишга ҳам борадиганлари бор ⠀ 🔺 Кўчадан келмайди 🔺 Бераҳмга ўхшаб қолади 🔺 Ташқаридан кимгадир қаттиқ боғланиб қолади. Севги. 🔺 Номуносиб жуфтлик ўзидан катта ёки сизга ёқмайдиган жуфт топади. ‼️ИЛТИМОС, онажонлар сиз болангизни туғилишини 9 ой қорнингизда кун санаб туғасиз. Севасиз. Сўнг негадир 2чи, 3чи… фарзанд ёки оддий ҳаёт муаммоларида ўзингизни қўлга ололмасангиз, кўз остингиздаги энг кичкина ҳимоясиз гўдакка осиласиз. Бу гапларимни ўқиганингиздан сўнг энди ўйлаб кўринг ҳали ҳам кеч эмас. ТЎҒРИЛАНИНГ…! Болаларингизга нима деяётганингизга эътибор беринг. Ахир, бола сизни бутун қалби билан севади. Сиз у учун яратган борлиғисиз. У сизсиз ҳечким. МУАММОИНГИЗНИ ҲАЛ ҚИЛОЛМАЯБСИЗМИ? БОЛА БЎЛИБ УНДАН АЛАМИНГИЗНИ ОЛМАНГ! БОЛА БИЛАН ТEНГЛАШМАНГ! ⠀ Сиз бу ибораларни қанчалик вайронкор эканлигини сезмайсиз ва бола эшитади ва ўйлайди: “Мен ёмонман, мен керак эмасман, мен бўлмасам яхши бўларди“. Чунки сиз уларни силкитиб, калтакласангиз, болалар буни “яшамаслик“ хабари каби тушунишади. ⠀ Айтишингиз мумкин, “Биз ҳам калтак еб катта бўлганмиз. Бир чиройли юрибмиз, кам бўлганимиз ёқ“ деб. Агар сиз билан ҳам суҳбатлашсак, сизнинг ичингизда ҳам қалбингизни яралаган “зирапча“ни топиб берамиз. Фақат замон ҳозир ундай эмас. “ИНДИГО“ болалар туғилаётган замонда, бу ёсиндаги тарбия тўғри келмайди… Сизни бу билан огоҳликка чақириш мақсадимиз. Ҳаётингизни чиройли қуришингизни хоҳлаймиз. Ўйлайманки, ушбу гапларимга бефарқ бўлмайсиз… бошқаларга ҳам улашинг. Бола тарбияси нозик масала эканини… Психолог:...